scieee Science in your language
[en] (orig)

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ ЎРНИ

Author: Саатова Лолахон Эргашевна
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17307491
Source: https://zenodo.org/records/17307491/files/2.73.pdf
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
752
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯНИ
ШАКЛЛАНТИРИШДА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ ЎРНИ
Саатова Лолахон Эргашевна
Ҳарбий авиация институти профессори, и.ф.ф.д.(PhD), доц.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17307491
Аннотация. Мазкур мақолада рақамли трансформация жараёнининг назарий
асослари, унинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти ҳамда Ўзбекистондаги амалий
татбиқ этилиш ҳолати таҳлил қилинган. Электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт,
сунъий интеллект ва АКТ инфратузилмасининг ривожланишига алоҳида эътибор
қаратилган. Шунингдек, халқаро рейтинглар, жумладан, БМТнинг EGDI кўрсаткичи
орқали Ўзбекистоннинг рақамлаштиришдаги ўрни баҳоланган. Мақолада рақамли
саводхонлик, кадрлар салоҳияти, норматив база ва киберхавфсизлик каби муҳим омиллар
ёритилган.
Калит сўзлар: рақамли трансформация, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат,
сунъий интеллект, ахборот технологиялари, рақамли саводхонлик, EGDI, рақамли
инфратузилма, киберхавфсизлик, инновацион ривожланиш, давлат бошқаруви,
рақамлаштириш сиёсати, иқтисодий модернизация, инсон капитали, рақамли инклюзия.
Замонавий дунёда ҳаётнинг жадал суръати жамиятнинг барча соҳаларига рақамли
технологияларни кенг жорий этиш билан характерланади. Бу эса дунё мамлакатларидаги
одатий иқтисодий ва ижтимоий тартибларнинг ўзгариши учун замин яратади.
Рақамли технологиялар, иқтисодий, ижтимоий ва ташкилотчилик жараёнларини,
шунингдек, товар ва хизматларни етказиб берувчилар, сотувчилар ва истеъмолчилар
ўртасидаги ўзаро алоқалар шаклини ўзгартирмоқда. Бошқа томондан, рақамлаштириш
аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилайди ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим
воситаси сифатида намоён бўлади.
Айниқса, бу ҳолат коронавирус пандемияси дунё мамлакатларидаги ҳаёт тарзига
сезиларли ўзгаришлар киритган ҳозирги кунда жуда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Рақамлаштириш муаммоси кўплаб олимлар томонидан ўз илмий тадқиқот
ишларида ёритилган. Жумладан, бу илмий тадқиқот иши билан қуйидаги олимлар ўз
қарашлари талқин этганлар: Афасижев Т.И.[1], Жуков Б.М., Ашманов А.А. [2],
Гребенников И.Д., Куницкая А.В.[3], Лукичева Т.А., Романенкова О.Н., Шатохин Д.С.[4],
Родионов Д.Г.[5], Рудская И.А. [6], Севостьянов И.О. [7], Зубова К.В. [8], Кудрявцева
Т.Ю. [9], Бабкин А.В., Ильин И.В., Ульянов Г.В., Фенина А.В., Вентер Ю.А., Схведиани
А.Е., Шарипова Н.А., Купоров Ю.Ю., Юрасов А.В ва бошқалар.
Шунингдек, хорижий мутахассислардан — Хуатэн М., Роуз Р., Пулицци Д., Вайз
Д., Малсид М. [10], Дари К. ва Сирович Д. ҳам рақамлаштириш соҳасида тадқиқотлар
олиб борганлар.
Ўзбекистон иқтисодиётида ахборот технологияларидан фойдаланиш, рақамли
иқтисодиётни жорий этишнинг долзарб масалалари ва ижтимоий-иқтисодиётга таъсирини
баҳолаш билан боғлиқ тадқиқотлар Гулямов (2019), О.М.Абдуллаев, Аюпов ва бошқ.
(2019), Умаров (2018) ва мамлакатимизнинг бошқа кўплаб етакчи иқтисодчи олимлари
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
753
томонидан олиб борилган. Уларнинг илмий тадқиқот ишларида истеъмолчилар ва ишлаб
чиқарувчиларнинг эҳтиёжларини таъминлайдиган, шунингдек, улар ўртасида тўғридан-
тўғри ўзаро алоқа қилиш имкониятини берадиган функциялар тўпламига эга бўлган
рақамли муҳит бўйича изланишлар ўрин олган[11].
Гулямов ва бошқалар (2020) “Рақамли (электрон) иқтисодиёт –бу ахборот,
жумладан, шахсий ахборотдан фойдаланиш ҳисобига барча қатнашчиларнинг
эҳтиёжларини максимал даражада қондириш унинг ўзига хос хусусияти бўлган
иқтисодиётир” дея фикр билдирганлар. Абдуллаев ва бошқ. (2020) ўзларининг
тадқиқотлари натижасида “Рақамли (электрон) иқтисодиёт-онлайн-технологияларга
асосланган ва ҳаётий неъматларга эҳтиёжларни қондиришга йуналтирилган, бу эса, ўз
навбатида хўжалик юритишниг янги усуллари шакллантиришни кўзда тутадиган ва давлат
томонидан тартибга солишга амалий воситаларини талаб қиладиган ишлаб чиқариш,
айирбошлаш ва истеъмол жараёнларида юзага келадиган муносабатлар йиғиндисидир”
деб таъриф берганлар. Ўзбекистонда ICTP –Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт
дастури (БМТТД) лойиҳаси доирасида бир қатор махсус тадқиқотлар ўтказилди.
Жумладан, “Ўзбекистонда Интернет ривожланишининг ҳолати ва истиқболларини таҳлил
қилиш”, “Ўзбекистонда дастурий таъминотга интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича
қўлланма”, “Ўзбекистонда ахборот жамияти ҳолатини таҳлил қилиш”, “Ўзбекистонда
дастурий таъминот экспорт саноатини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари” ва
бошқалар.
Ҳозирги кунда иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири — бу рақамли
трансформация ҳисобланади. Яъни, ташкилотларнинг бизнес-моделини замонавий
рақамли технологиялар асосида тубдан ўзгартириш жараёнидир.
Рақамли трансформация мавжуд тузилмани, барча иш жараёнларини, ҳамкорлар ва
мижозлар билан ишлаш усулларини қайта ташкил қилишни, шунингдек, маҳсулот ва
хизматларни янги бозор шароити ва истеъмолчилар талабларига мослаштиришни талаб
қилади.
Шу билан бирга, рақамли трансформация компанияларга иқтисодий
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига эришиш, харажатларни камайтириш ва
маҳсулотлар ҳамда хизматлар сифати даражасини ошириш имконини беради.
Бугунги кунда Ғарб иқтисодиётида турли соҳаларда фаолият юритувчи корхоналар
рақамлаштириш имкониятларидан анча кенг фойдаланмоқда.
Жумладан, 2025-йилда Ўзбекистон рақамли трансформация соҳасида сезиларли
ютуқларга эришмоқда. Давлатнинг рақамли иқтисодиётга оид стратегияси, сунъий
интеллект ва бошқа илғор технологияларни жорий этиш, давлат бошқаруви ва ички ишлар
тизимларида рақамли ечимларни татбиқ этиш каби йўналишларда муҳим қадамлар
ташланмоқда.
Хусусан, Ўзбекистонда рақамли трансформацияга оид бир қатор асосий норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди[12]:
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
26 апрелдаги 293-сон “Ахборотлаштириш ва ахборот коммуникациялари соҳасида давлат
сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарори;
2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 октябрдаги 617-сон “Давлат хизматларини рақамлаштиришни таъминлаш тўғрисида”ги
қарори;
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
754
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги ПҚ-441-сон
“Киберхавфсизлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги
қарори;
5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 мартдаги 153-
сон “Маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори;
6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 405-
сон “Рақамли трансформация соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
тўғрисида”ги қарори.
Айнан юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизни янада
рақамлаштиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Шу ўринда, “Рақамли” давлатлар – яъни рақамли иқтисодиёт юксак ривожланган
давлатлар бугунги кунда Норвегия, Швеция ва Швецария ҳисобланади. АҚШ, Буюк
Британия, Дания, Финландия, Сингапур, Жанубий Корея ҳамда Гонгконг рақамли
иқтисодиёт ривожланган давлатлар 10 талигига киради[13]. Ушбу давлатлар тажрибасини
ўрганиб чиқиш ва булар асосида ҳаракатланиш кўзланган мақсадга тезроқ эришишга
ёрдам беради.
1-жадвал. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилдаги БМТнинг Электрон ҳукумат
ривожланиш индекси (EGDI) рейтинг жадвали[14]
Давлат
Рейтинг
ўрни
EGDI
кўрсаткичи
Телекоммуникаци
я инфратузилмаси
(TII)
Инсон
капитали
(HCI)
Онлайн
хизматлар
(OSI)
Ўзбекистон 63 0.7999 0.87 0.75 0.76
Қозоғистон 10 0.90 — — —
Арманистон 53 — — — —
Россия 56 — — — —
Қирғизистон 89 — — — —
Туркманистон 172 — — — —
Изоҳ: h ps://www. ashken imes.uz/манбаси асосида тайёрланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилдаги БМТнинг Электрон ҳукумат
ривожланиш индексида 69 ўринни эгаллаб, EGDI — 0.7265 кўрсаткичига тенг бўлган.
2024 йилда эса 63 ўринни эгаллаб, EGDI — 0.7265 кўрсаткичига тенг булди, бу эса
Ўзбекистон рақамлаштириш бўйича самрали ҳаракатларни амалга оширилаётганини
билдиради[15].
2-жадвал. БМТ нинг Электрон ҳукумат ривожланиш индекси кўрсаткичининг
қўшни давлатлар билан солиштируви[14]
Давлат Рейтинг ўрни EGDI кўрсаткичи
Қозоғистон 10 0.90
Ўзбекистон 63 0.7999
Арманистон 53 —
Россия 56 —
Қирғизистон 89 —
Туркманистон 172 —
Изоҳ: h ps://www. ashken imes.uz/манбаси асосида тайёрланди.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
755
2024 йилдаги БМТнинг Электрон ҳукумат ривожланиш индекси (EGDI) бўйича
маълумотларга қараганда, Ўзбекистон минтақада электрон ҳукумат соҳасида муътадил
юқори натижа қайд этган. Ўзбекистон 0.7999 кўрсаткич билан 63-ўринни эгаллаб, "Жуда
юқори EGDI" гуруҳига кирди. Бу мамлакатда рақамли ислоҳотлар ва электрон ҳукумат
инфратузилмаси изчил ривожланаётганини кўрсатади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон сўнгги йилларда рақамли
трансформация соҳасида муҳим ютуқларга эришган ва 2022 йилга нисбатан EGDI балли
ва рейтинг ўрни яхшиланган. Қозоғистон, Арманистон ва Россия билан таққослаганда,
Ўзбекистонга рақамли хизматларнинг сифатини ва жамоатчилик учун очиқ
маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини янада яхшилаш талаб этилади. Юқоридаги
жадвалга асосланиб, Қирғизистон ва Туркманистондан анча юқори натижа қайд этилгани
эса Ўзбекистон амалга ошрилаётган ислоҳотларни самарадорлигини янада тасдиқлайди.
Юртимизда рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш устувор
стратегик вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Унинг муваффақиятли шаклланиши,
аввало, рақамли инфратузилмани такомиллаштириш, юқори тезликдаги интернет
тармоқлари қамровини кенгайтириш ва замонавий телекоммуникация технологияларини
(жумладан, 5G) жорий этиш билан бевосита боғлиқ. Шунингдек, маълумотлар
марказлари, булутли технологиялар ва рақамли платформаларни ривожлантириш рақамли
иқтисодиётнинг техник асосини ташкил этади.
Бундан ташқари, инсон капитали салоҳиятини ошириш, хусусан, рақамли
саводхонликни юксалтириш, АКТ соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва
таълим тизимида рақамли билимларни кенг жорий этиш муҳим амалий аҳамият касб
этади. Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, рақамли иқтисодиётда барқарор ўсишга
эришиш кадрлар салоҳиятини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ.
Шунингдек, электрон ҳукумат тизимларини кенг жорий этиш орқали давлат
хизматларининг самарадорлигини ошириш, фуқаролар ва бизнес субъектлари учун қулай
рақамли муҳит яратиш имкони пайдо бўлади. Электрон идентификация, рақамли имзо,
“бир дарча” каби ечимлар орқали давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар янги
босқичга кўтарилади.
Хулоса қилиб айтганда, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш – кўп тармоқли,
мураккаб ва узвий ёндашувни талаб этади. Бу жараёнда киберхавфсизликни таъминлаш,
ҳуқуқий базани такомиллаштириш, рақамли инклюзияни таъминлаш, тадбиркорликни
рақамлаштириш ва инновацион экотизимни ривожлантириш устувор аҳамият касб этади.
Мазкур йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш рақамли
иқтисодиётнинг барқарор ва инклюзив ривожланишига хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Афасижев Т.И. Цифровая трансформация экономики: теоретико-методологические
подходы. – М.: Экономика, 2020. – 212 с.
2. Жуков Б.М., Ашманов А.А. Информационные технологии в цифровом обществе. –
СПб.: Питер, 2021. – 304 с.
3. Гребенников И.Д., Куницкая А.В. Цифровая экономика: вызовы и перспективы
развития // Вестник экономики. – 2022. – № 3. – С. 45–52.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
756
4. Лукичева Т.А., Родионов Д.Г., Шатохин Д.С. Цифровая трансформация и её влияние на
социально-экономическое развитие // Вестник современной науки. – 2021. – № 5. – С.
98–104.
5. Родионов Д.Г. Цифровая трансформация экономики: современные тенденции и
перспективы / Д.Г. Родионов // Вестник экономических исследований. – 2022. – № 3. –
С. 45–53.
6. Рудская И.А. Цифровая трансформация в экономике / И.А. Рудская. – Ташкент :
Издательство, 2023. – 120 с.
7. Севостьянов И.О. Инновационные технологии в цифровой экономике / И.О.
Севостьянов. – Москва : Наука, 2022. – 150 с.
8. Зубова К.В. Цифровое управление предприятиями / К.В. Зубова. – Санкт-Петербург :
Питер, 2021. – 200 с.
9.Кудрявцева Т.Ю. Развитие цифровых технологий / Т.Ю. Кудрявцева. – Екатеринбург :
Уральский университет, 2023. – 180 с.
10. Пулицци Д., Вайз Д., Малсид М. Global pe spec i es on digi al inno a ion. – London:
Rou ledge, 2020. – 245 p.
11.Кадиров, А. М., Ахмедова, А. Т., Маъруфов, Б. Х. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йўналишлари // Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил. – 2023. – №3. – Б. 1–
8. [Электрон манба]: h ps://sci-p.uz/index.php/ei /a icle/ iew/110/104
12. h ps://lex.uz.
13. Ҳашимов, П.З., Фахриддинова, З.Ф. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш истиқболлари [Матн] // Ахборот технологиялар иқтисодиёти. – 2023.
– № 1. – Б. 157–163. – Қурилма орқали мурожаат: h ps://[URL],
14.URL: h ps://www. ashken imes.uz/na ional/14160-uzbekis an- anks-
59 h-in-un-s-e-go e nmen -de elopmen -index?u m_sou ce
15.URL:h ps://www.uzdaily.uz/en/uzbekis an- anks-63 d-in-e-go e nmen -index/?u m_sou ce