ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
170
ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА
МАХСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА
КЛАСТЕРЛАРНИНГ ЎРНИ
Саттаров Илҳомжон Раҳимжанвич
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17308499
Аннотация. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Айниқса, ҳудудий
ва соҳавий кластерларнинг ташкил этилиши орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш, қўшимча қиймат занжирини яратиш ва ички ҳамда ташқи бозорларда
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари кўриб чиқилган. Кластерлашув
механизмининг кичик ва ўрта бизнес ривожига қўшадиган ҳиссаси, иш ўринларини
яратиш ва инновацион технологияларни жорий этишдаги ўрни ҳамда давлат томонидан
яратилаётган шарт-шароитлар таҳлил қилинган. Шунингдек, муаммолар ва ечимларга
оид таклифлар ҳам илгари сурилган.
Калит сўлар: Тадбиркорлик, бизнес, самарадорлик, ишлаб чиқариш, ривожланиш,
тармоқ, инновация, инфратузилма, бандлик, назария, интеграция, кластер, экология,
салоҳият, пахта, барқарор.
THE SPECIFIC FEATURES OF PRODUCT PRODUCTION IN BUSINESS ENTITIES
IN THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN AND THE ROLE OF CLUSTERS
Abs ac . The speci ic ea u es o p oduc p oduc ion in he ac i i ies o business en i ies
in he Republic o Uzbekis an a e analyzed. In pa icula , he issues o inc easing p oduc ion
e iciency h ough he o ganiza ion o egional and sec o al clus e s, c ea ing an added alue
chain, and p oducing compe i i e p oduc s in domes ic and o eign ma ke s a e conside ed. The
con ibu ion o he clus e ing mechanism o he de elopmen o small and medium-sized
businesses, i s ole in c ea ing jobs and in oducing inno a i e echnologies, and he condi ions
c ea ed by he s a e a e analyzed. Also, p oposals o p oblems and solu ions a e pu o wa d.
Keywo ds: En ep eneu ship, business, e iciency, p oduc ion, de elopmen , ne wo k,
inno a ion, in as uc u e, employmen , heo y, in eg a ion, clus e , ecology, po en ial, co on,
sus ainable.
ОСОБЕННОСТИ ПРОИЗВОДСТВА ПРОДУКЦИИ В СУБЪЕКТАХ
ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН И РОЛЬ КЛАСТЕРОВ
Аннотация. Анализируются особенности производства продукции в
деятельности субъектов предпринимательства Республики Узбекистан. В частности,
рассматриваются вопросы повышения эффективности производства за счет
организации региональных и отраслевых кластеров, создания цепочки добавленной
стоимости и выпуска конкурентоспособной на внутреннем и внешнем рынках продукции.
Анализируется вклад механизма кластеризации в развитие малого и среднего бизнеса, его
роль в создании рабочих мест и внедрении инновационных технологий, а также условия,
создаваемые государством. Также выдвигаются предложения по решению проблем и
путей их решения.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
171
Тадбиркорлик субьектлари турлари
Якка тартибдаги
тадбиркорлар
Оилавий
корхоналар
Масъулияти
чекланган
жамиятлар
(МЧЖ)
Хусусий
корхоналар (ХК)
Акциядорлик
жамиятлари
Ключевые слова: Предпринимательство, бизнес, эффективность, производство,
развитие, сеть, инновации, инфраструктура, занятость, теория, интеграция, кластер,
экология, потенциал, хлопок, устойчивое развитие.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қатор қарор ва
фармонлар тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш фаолиятини
кенгайтириш ва маҳсулот сифатини оширишга қаратилди. Бу қарорлар ишлаб чиқариш
жараёнидаги инновацион ёндашувлар, хомашё таъминоти, молиялаштириш, экспорт
салоҳиятини ошириш ва рақобатбардош маҳсулот етиштиришни таъминлашга алоҳида
эътибор қаратишни тақозо этади [1].
Тадбиркорлик бозор иқтисодиётининг асоси ҳисобланиб, мамлакат иқтисодий
ривожланишида муҳим ўрин тутади. Маҳсулот ишлаб чиқариш эса тадбиркорлик
субъектлари фаолиятининг марказий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда турли
омиллар, яъни ресурслар, технологиялар, ишчи кучи ва менежмент ўртасидаги самарали
муносабатлар муҳим аҳамиятга эга.
Жумладан, тўқимачилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётида асосий тармоқлардан
бири бўлиб, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва
тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Тадбиркорлик субектлари,
хусусан, кичик бизнес ва хусусий корхоналар бу соҳада фаолият юритиб, ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш орқали мамлакат иқтисодий барқарорлигига ҳисса қўшмоқдалар.
Тадбиркорлик субектлари қуйидаги 1.2.1-расмда келтирилган.
1.2.1-расм. Тадбиркорлик субьектлари турлари.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
172
Тўқимачилик соҳасида МЧЖ ва ХК шаклидаги корхоналар энг кўп учрайди. Улар
ўз маблағлари ҳисобига ёки инвестиция жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини
юритадилар.
Тўқимачилик саноати экспортга йўналтирилган бўлиб, Ўзбекистон тўқимачилик
маҳсулотлари Россия, Хитой, Туркия, Европа давлатларига экспорт қилинади ҳамда
аҳолининг бандлигини оширади (айниқса, аёллар орасида).
Жумладан янги инновацион ишлаб чиқариш линияларини яратишга имкон беради
ва маҳаллий хомашё (пахта толаси)дан фойдаланиб, қўшимча қиймат яратади.
Тўқимачилик саноатида замонавий технологиялар, автоматлаштирилган
дастгоҳлар, лазерли кесиш ускуналари, дигитал принт ускуналаридан фойдаланилиб
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Тадқиқотлар натижасида, тадбиркорлик субектларида тўқимачилик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш мамлакат иқтисодиётининг стратегик йўналишларидан
бири ҳисобланади. Маҳаллий хомашё базасига эга бўлиш, инновацион ёндашувлар, солиқ
имтиёзлари ва ишчи кучи мавжудлиги бу соҳада тадбиркорликни жадал ривожлантириш
имконини бермоқда.
Тадбиркорлик субъектларида кластерларни шакллантиришдан максад - шахар,
туман ва вилоят ичида жойлашган бир хил соҳа корхоналарини ва улар билан ягона
технологик занжирда бўлган таълим, илмий, муҳандислик, консалтинг,
стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш -
инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида рақобатбардош товарлар яратишга
йўналтиришдан иборатдир.
Кластерлаштиришни корхоналар инновацион фаолиятини тезлаштириш асосида
рақобатбардошлигини ошириш ва уларнинг глобал рақобатнинг кучли таъсирига қарши
туришдаги миллий ва минтақавий ривожланиш талабларига тўла жавоб берадиган янги
иқтисодий тизим деб ҳам қараш мумкин [2].
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, кластер ва манфаатдорлик Ўзбекистон қишлоқ
хўжалигининг келажагидир.
Ўзбекистонда кластер тизими, дастлаб, иккита йўналишда ташкил қилинди.
1
1-жадвал
т/р
Кластер тизими турлари
Кластер тизимининг асоси
1
фермерлар ва тўқимачилик корхоналари
ўртасида бевосита шартнома асосида.
ўзаро ҳамкорлик шартномаси
асосида.
2
салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик
корхоналари ўзлари пахта етиштирувчи
фермер хўжаликларини ташкил этиш
орқали кластерни шакллантирмоқда.
тўқимачилик корхоналари асосида.
1
Ushbu jad al mualli omonidan ya a ilgan
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
173
Яьни, 1-жадвалдаги кластер тизими, дастлаб, иккита йўналишда ташкил қилинди:
Биринчиси, фермерлар ва тўқимачилик корхоналари ўртасида бевосита шартнома
асосида. Аксарият кластерлар шу усулда ташкил қилинган. Улар ўзаро ҳамкорлик
шартномаси асосида фаолият юритадилар.
Иккинчиси, салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик корхоналари ўзлари пахта
етиштирувчи фермер хўжаликларини ташкил этиш орқали кластерни шакллантирмоқда.
Бунга бир неча мисоллар келтиришиммиз мумкун – Наманган вилоятидаги "Tex ile
inance Namangan" МЧЖ корхонаси ва бошқа корхоналар.
Дастлаб, фермерларимиз бевосита «Ўзпахтасаноат» билан шартнома тузиб, уларни
пахта толаси билан таъминлаб берган. «Ўзпахтасаноат»дан эса тўқимачилик корхоналари
пахта сотиб оларди. Эндиликда фермер ва тўқимачилик корхонаси ўртасида узвийлик
пайдо бўлмоқда.
2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси ишлаб чиқариш ва мажбурий сотиш режаси,
унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади. Шунингдек,
давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилиши белгиланган.
Ўзбекистонда йиллар кесимида пахта тўқимачилик кластерлари томонидан амалга
оширилган ишлар тўғрисида қуйида келтирилган.
Ўзбекистонда пахта тўқимачилик кластерларининг ўсиш сурати
2
2-жадвал
№
Ўлчов
бирлиги
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
2023
йил
2024
йил
2025
йил
2025
йилнинг
2018 йилга
нисбатан
ўсиш
суръати
1.
дона
15
75
96
122
134
142
136
122
8 баробар
Пахта тўқимачилик кластерлари томонидан амалга оширилган ишлар:
2017-йилда Ўзбекистонда 1 дона кластер ишлаган бўлса, 2018-йилда 15та ва 2019-
йилда бу рақам 75 тага, 2020-йил 96тага, 2021-йилда 122 тага, 2022-йилда жами 134 тага
чиқди. 2023-йил эса 142 та пахта-тўқимачилик кластерлари фаолият юритди.
Қуйидаги 1-графикда Ўзбекистон республикасида пахта тўқимачилик
кластерларининг йиллар кесимида ўсиш сурати келтирилган бўлиб, 2017- йилда
кластерлар сони 1тани ташкил қилган бўлса, 2023 йилда эса 142 тани ташкил этди. 2017-
йилга нисбатан 2023-йилда кластерлар сони 14 баробарга ошди десак муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда умумий пахта етиштириладиган 1033 минг гектар майдонларда 122
та пахта тўқимачилик кластерлари 877 минг гектар майдонда 28 206 та фермер
хўжаликлари билан ўзаро кооперация асосида фаолият кўрсатиб келмоқда ва 161 минг
гектар пахта майдонларида кластерлар ўзлари томонидан хом ашё етиштиришни йўлга
қўйди. [3] 2018-йилга нисбатан 2024-йилда кластерлар сони 9 баробарга ошди.
2
Ushbu jad al mualli omonidan ya a ilgan
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
174
Лекин, 2018-2024 йилга нисбатан 2018-2025-йиллар орасида кластерлар сони 8
баробарга камайди.
Ўзбекистонда пахта тўқимачилик кластерларининг йиллар
Кесимидаги ўсиш сурати
3
1-график
2018-йилда мавжуд 15 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 157,7 минг
гектар (республикадаги пахта экилган жами майдоннинг 14,7 фоизи) майдонда 340,6 минг
тонна маҳсулот етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 21,5 центнерни ташкил этган бўлса,
2019-йилда тармоқдаги кластерлар сони 77 та, улар пахта эккан майдонлар ҳажми 682,4
минг гектарга (жами пахта майдонларининг 66 фоизи), мазкур кластерлар томонидан
етиштирилган маҳсулот миқдори эса 1,82 миллион тоннага етди. Ўртача ҳосилдорлик 26,7
центнерни ташкил этиб, 2018-йилга нисбатан 5,2 центнерга кўп бўлди. Дарҳақиқат, 2020-
йилда пахта-тўқимачилик кластерлари сони 96 тага етди, улар томонидан республикадаги
пахта майдонларининг 89,7 фоизида - 927 минг гектар далаларда 2,79 миллион тонна
пахта хом ашёси етиштирилди, бир гектардан ўртача ҳосилдорлик 30,1 центнерни ташкил
этиб, 2019-йилга нисбатан 3,4 центнерга, 2018-йилга нисбатан эса 8,6 фоизга кўп бўлди.
Бугунги кунда фаолият юритаётган кластерларнинг 14 тасида (14,4 фоизида)
пахтани қайта ишлашнинг 5 та босқичи, 15 тасида (15 фоизида) 4 та босқичи, 19 тасида
(19,6 фоизида) 3 та босқич, 30 тасида (30 фоизида) 2 та босқич ва 8 тасида (8,2 фоизида) 1
та босқич қамраб олинган. Қайд этиш жоиз, 2021 йилда пахта-тўқимачилик кластерлари
томонидан пахтани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 23,71
триллион сўмлик (шундан 6,0 триллион сўм кластерларнинг ўз маблағи) 225 та
инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган. [4]
Ўзбекистонда 2022-йилда 136 та туманда 134 та пахта-тўқимачилик кластерлари ва
уларга бириктирилган 29 мингта фермер хўжаликларида 1 млн 32 минг гектар майдонда
ғўза парваришланди.
3
Ўзбекистонда пахта тўқимачилик кластерларининг йиллар кесимидаги ўсиш сурати. Муаллиф томонидан
яратилган.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
175
Ўзбекистонда 2024-йилда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида бир қатор
ижобий ўзгаришлар ва ривожланишлар кузатилди. Республика бўйича 136 та кластер ва
30 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари пахта етиштириш ва қайта ишлаш ишларида
иштирок этди.
Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта хом ашёси етиштириш даврида илғор
замонавий инновацион технологияларни жалб этган ҳолда пахта ҳосилдорлигини
қўшимча равишда ўртача 10 центнергача оширди. [5]
Бизга маьлумки, енгил саноат, пахта ва тўқимачилик саноатида асосий маҳсулот
пахта толаси ҳисобланади.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида йирик пахта ва тўқимачилик
корхоналарнинг асосий маҳсулот турларини ишлаб чиқариш бўйича қуйидаги 3-жадвалда
натижалар келтирилган.
Cаноат тармоқлари бўйича асосий маҳсулот турларини ишлаб чиқариш
(йирик корхоналар бўйича) млн. сўмда
-жадвал
Маҳсулот номи
2025-йил
2024-йил
ўсиш суръати
фоизда
Енгил саноат
Пахта толаси, тн
4 574,3
12 638,3
36,2
Чигит, тн
7 303,2
17 522,2
41,7
Пахта линти, тн
328,7
686,4
47,9
Жадвалда кўриниб турибдики, вилоятимизда енгил саноатнинг ўсиш сурати 36,2
% ни ташкил қилади.
Юртиммиздаги кластер корхоналари фермер хўжаликлари билан асосан,
Фьючерс келишувлари асосида фаолият олиб бормоқдалар. Фьючерс (лот. Футурус-
келажак) - товар ёки фонд биржаларида хомашё, товарлар, олтин, валюта, қимматли
қоғозларни амалда бўлган нархларда, лекин етказиб бериш ва ҳақини кейинги келишилган
муддатларга қолдириш шарти билан олди-сотди қилиш бўйича битишувларни англатади.
Битишув ижросига қадар харидор камроқ кафолат суммасини (заколат) беради. [6].
Аксарият ҳолларда Фьючерс битимлари товарни узил-кесил харид қилиш ёки
сотиш мақсадларида эмас, балки, келгуси битишувларга накд товарни ғамлаш ёки товарни
кейинчалик қайта сотиш хисобидан фойда олиш мақсадларида тузилади.
Ҳали ишлаб чиқарилмаган товарнинг намуналари бўйича олди-сотди
битишувларини ҳам Фьючерс, деб аташ мумкин. Фьючерс, то муддати келгунига қадар
биржаларда маклерлар томонидан кўп марта қайта сотилади ва сотиб олинади.
Ҳулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари
миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва ишлаб чиқариш салоҳиятини
оширишда муҳим ўрин эгаллайди. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида замонавий
технологиялардан фойдаланиш, рақобатбардош маҳсулот яратиш ва ички ҳамда ташқи
бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилмоқда.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
176
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида хомашё базасига
яқинлик, ресурслардан самарали фойдаланиш, қўшилган қиймат занжирини тўлиқ қамраб
олиш ҳамда кичик ва йирик корхоналар ўртасида кооперацияни кучайтиришни кўрсатиш
мумкин.
Кластерлар эса бу жараёнда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, хомашёдан тайёр
маҳсулотгача бўлган босқичларни бирлаштириш, инновация ва инвестицияларни жалб
қилиш, иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим омил сифатида
намоён бўлмоқда. Шу тариқа, кластерлар мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишига хизмат қилади.
Адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-
тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-
трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонун
2. «Пахта-тўқимачилик кластери — тараққиёт локомотиви» рисола М.Раҳматов,
Б.Зарипов, Б.Ниёзметов, М.Раҳматов, А.Баҳромов Ў.Умурзоқов Германиянинг
“LAMBERT Academic Publishing” халқаро илмий нашриёти
3. UzDaily / GIZ
4. h ps:// ex ileexpo.uz/en/main
5. h ps://da yo.uz
6. In e na ional scien i ic-p ac ical con e ence ac ual issues o ag icul u al de elopmen :
p oblems and solu ions june 6-7, 2023