scieee Science in your language
[en] (orig)

ЖИНОЯТГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА СУИҚАСД ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ЎЗИГА-ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Author: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Жиноят ҳуқуқи ихтисослиги 3-гуруҳ тингловчиси Эсанова Шахноза Хашимовна
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17309390
Source: https://zenodo.org/records/17309390/files/6-15.pdf
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 6
ЖИНОЯТГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА СУИҚАСД
ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ КВАЛИФИКАЦИЯ
ҚИЛИШ ВА УНИНГ ЎЗИГА-ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактабининг Жиноят ҳуқуқи ихтисослиги
3-гуруҳ тингловчиси
Эсанова Шахноза Хашимовна
Жиноятларни квалификация қилиш жиноят қонунини қўллашнинг энг
муҳим босқичидир. Мутахассислар фикрича жиноят ҳуқуқи соҳасидаги
жиноятларни тўғри таснифлаш муҳим қонунийликни келтириб чиқаради.
Жиноятларни квалификацияси деганда, жиноят қонунчилигида ва Олий
суд Пленуми томонидан келтирилган тушунтиришларида мустаҳкамланган,
шахс томонидан содир этилган жиноятга тўғри ва асосли ҳуқуқий баҳо бериш
усуллари ва услубларини белгиланишини тушуниш мумкин.
Жиноятни квалификация қилиш содир этилган ижтимоий хавфли
қилмишнинг белгилари ЖК Махсус қисмининг муайян нормасида назарда
тутилиб, жиноят таркиби белгиларига солиштирган ҳолда, уларнинг
мослигини аниқлаш ва юридик жиҳатдан мустаҳкамлашдир.
Жиноятни квалификация қилиш ишдаги ҳолатларни ўрганиш, жиноят
ҳуқуқий норманинг маъно ва мазмунини аниқлаш билан боғлиқ бўлган
мураккаб иш жараёни бўлиб, бунда ишдаги ҳақиқий ҳолатлар ўрганилиб,
жамият учун хавф туғдирувчи инсон хулқининг конкрет актига ҳуқуқий
(юридик) баҳо берилади.
Жиноятни тўғри квалификация қилиш, одил судловни амалга ошириш
ва адолатли жазо тайинлашни таъминлаш, жиноят содир қилишда
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 7
айбланаётган шахсга жазо тури ва муддатларини тўғри белгилашнинг энг
муҳим шарти ҳисобланади. Бу принципдан четга чиқиш қонунчиликнинг
бузилишига, адолатсиз жазо тайинланишига, инсоннинг ҳуқуқ ва
эркинликларининг бузилишига сабаб бўлади.
М.Усмоналиев
1
жиноятни квалификация қилишни бир неча босқичларга
бўлиб ўрганади. Хусусан,
1) ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган
жиноят қонунини қўллаш (ЎзР ЖКнинг 13-моддаси);
2) Жиноят кодексининг муайян моддаси ёки муайян қисмини, агар
қилмиш бир неча жиноятлардан иборат бўлса, содир этилган конкрет
ижтимоий хавфли қилмишнинг қонунда белгиланган белгилари бўйича бир
неча моддаларни қўллаш;
3) агарда жиноят охирига етказилмаган бўлса ЖК Махсус қисми
моддалари билан бирга Умумий қисми моддасини (25-модда) ёки жиноят
иштирокчиликда содир қилинган бўлса (28,29-моддалар) бу нормаларнинг
белгилари солиштирилиб, Махсус қисми моддалари билан биргаликда
қўллаш;
4) бу нормаларнинг белгиларини конкрет содир этилган ижтимоий
хавфли қилмишга солиштириш деб баҳо беради.
Жиноятларни квалификация қилишнинг бу босқичлари фақат битта
мақсадга, содир этилган ижтимоий хавфли қилмишни тўғри квалификация
қилишга қаратилган бўлиб, ҳаётда содир этилган ижтимоий хавфли
қилмишнинг белгиларини қонундаги (ЖК Умумий ва Махсус қисми
моддаларида назарда тутилган) нормаларга солиштиришдан иборатдир.
Жиноий қилмишни квалификация қилишда фақатгина Жиноят кодекси
Махсус қисмининг моддаларигина эмас, балки Умумий қисми моддаларидан
ҳам фойдаланилади. ЖК Махсус қисми нормаларини амалда тадбиқ
1
М.Усмоналиев Жиноят ҳуқуқи дарслик Умумий қисм. – Тошкент. Янги аср авлоди, 2010. –Б. 231.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 8
қилишнинг умумий қоидалари ЖК нинг Умумий қисми моддаларида
белгиланади.
Аксарият олимлар томонидан жиноятларни таснифлашнинг жуда кўп
қоидалари келтириб ўтилган бўлиб, уларни маълум бир тарзда
тизимлаштиришга имкон беради.
Жиноят ҳуқуқи адабиётларида жиноятларни квалификация қилиш
қоидалари одатда умумий ва хусусий турларга бўлинган ҳолда ўрганиб
чиқилган.
Умумий малака қоидалари - бу жиноят қонуни ёки жиноят ҳуқуқи
таълимотида белгиланган қоидалар бўлиб, қилмишни жиноят таркибини
ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий баҳолаш имконини беради.
Назарий жиҳатдан ҳам бу бўлинишни тўғри деб ҳисоблаш мумкин, чунки
ҳар қандай жиноятни квалификация қилишнинг ҳуқуқий асоси жиноят
таркиби ҳисобланади.
Хусусий малака қоидалари - жиноят қонунчилигида, Олий суди
Пленумида белгиланган қоидалар, шунингдек жиноят ҳуқуқи доктринасининг
қоидалари бўлиб, улар жавобгарликни назарда тутувчи қоидаларни тўғри
қўллашга ёрдам беради.
Жиноят қонунчилигида назарда тутилган жиноятларнинг айрим
турларини ҳуқуқий баҳолаш тўғрисида ҳар хил қарашлар мавжуд.
Шуни таъкидлаш керакки, Л.Д.Гаухман
2
, умумий ва махсус
квалификация қоидаларига қўшимча равишда, жиноий ҳаракатларни мустақил
гуруҳ сифатида квалификация қилишнинг индивидуал қоидаларини белгилаб
берди. Масалан, квалификациянинг меъёрий қоидасига кўра, жиноят содир
2
Л.Д.Гаухман Неоконченная преступления М., 2018 // СПС ст.-145
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 9
этган шахс жиноятни охирига етказа олмаган тақдирда унга боғлиқ бўлмаган
ҳолатлар туфайли, қолган шериклар тугалланмаган жиноят учун
жавобгарликка тортиладилар, унинг босқичи босқич билан белгиланади; унда
ижрочининг фаолияти тўхтатилган, ушбу қоида иштирокчиликнинг ёрдамчи
ҳуқуқий хусусиятини акс эттиради” дейди.
Жиноят таркибининг умумий тушунчаси илмий билишнинг муҳим
босқичи ҳисобланиб фақат ўқув жараёнидагина эмас, балки дастлабки тергов
органлари ва суд фаолиятида содир этилган жиноятни назарий жиҳатдан тўғри
квалификация қилишнинг назарий базаси бўлиб ҳисобланади.
Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун ЖК Махсус қисмининг
муайян моддасида назарда тутилган қилмиш содир этилганлиги жиноят
ҳуқуқида жиноий жавобгарликнинг фактик асосини ташкил этади. ЖК Махсус
қисмининг муайян моддаси билан квалификация қилиш учун, қилмишда
моддада назарда тутилган жиноят таркибининг барча белгилари бўлиши
жиноят ҳуқуқида норматив асос деб айтилади. Ана шу фактик ва норматив
асослар жиноий жавобгарликнинг умумий асослари ҳисобланиб, айбдорни
жиноий жавобгарликка тортиш мажбурияти пайдо бўлади.
Жиноятни тўғри квалификация қилишнинг ягона юридик асоси жиноят
таркибининг мавжудлигидир. Шахснинг содир этган ижтимоий хавфли
қилмишида жиноят таркибининг асосий ва қўшимча белгилари, жумладан
жиноятнинг объекти ва айрим жиноятларда жиноятнинг предмети,
жиноятнинг объектив томони (зарурий ва факультатив) белгилари, субъектив
томон ҳамда жиноят субъектининг белгилари ЖК муайян моддаларига тўғри
солиштирилсагина, жиноят тўғри квалификация қилинган ҳисобланади.
Жиноят таркиби қилмишни талқин қилиш имконини берадиган
томонлардан (элементлари) ташкил топган бўлиб, улар жиноятнинг объекти,
объектив томони, субъекти ва субъектив томонлари ҳамда ушбу томонлар
(элементлар) белгиларининг йиғиндисидан иборатдир.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 10
Қилмишда муайян жиноят таркибининг барча белгилари мавжуд ёки
мавжуд эмаслигини аниқлаш учун унинг жиноят таркиби таҳлил қилинади.
Айнан қилмишда жиноят таркибини таҳлил қилиш орқали, жиноятнинг тўртта
белгиси, яъни ижтимоий хавфлилиги, ҳуқуққа хилофлиги, айбнинг
мавжудлиги ва жазога сазоворлиги аниқланади, сўнгра ЖК Махсус қисмининг
муайян моддасидаги белгилар билан таққосланади.
Таққослаш натижасида қилмиш билан ЖК Махсус қисми муайян
моддасидаги жиноят таркибининг белгилари мувофиқ келса, жиноят содир
қилишда айбланаётган шахс ўша норма билан жавобгарликка тортилади.
Жиноят таркибининг умумий тушунчаси илмий билишнинг муҳим
босқичи ҳисобланиб, дастлабки тергов органлари ва суд фаолиятида содир
этилган жиноятни назарий жиҳатдан тўғри квалификация қилишнинг назарий
базаси бўлиб ҳисобланади.
Жиноят таркибининг моддий, формал, кесик таркибли жиноятларга
бўлиниши назарий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар бир
жиноятнинг белгиларини тезда аниқлаш ва қонунга мувофиқ равишда
квалификация қилиш имконини беради.
Жиноятларни бундай бўлиниши жиноятнинг тамом бўлиш вақтини ва
келиб чиққан оқибатнинг даражаси ёки миқдорига қараб квалификация
қилишда муҳимдир. Масалан, қасддан одам ўлдиришда жабрланувчи ҳаётдан
маҳрум этилганидан кейин тамом бўлган ҳисобланади. Агар одам ўлдириш
ҳаракатлари қилинган, аммо объектив ва субъектив сабабларга кўра
жабрланувчи ўлмай қолса, айбдорнинг қилмиши одам ўлдиришга суиқасд
қилиш деб квалификация қилинади.
Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда хато қилиш шундай
ҳолатларни йўқ деб ёки бўлмаса бор деб тасаввур қилишдан иборат бўлиб,
қасднинг йўналиши мазмунига қараб жавобгарлик белгиланади. Масалан,
ҳомиладор аёлни ўлдирган шахс аёлнинг ҳомиладорлигини ҳақиқатдан
билмаган бўлса, айбдорнинг қилмиши 97-модданинг 2-қисми «б» банди билан

ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 11
эмас, балки бошқа квалификация қилиш белгиларига кўра, жавобгар
қилинади. Аксинча ҳолатда эса, айбдор ўз қилмишида жавобгарликни
оғирлаштирувчи белгилари бор деб ҳисоблаган, аслида бундай белги бўлмаса,
қилмиш жиноятнинг оғирлаштирувчи нормасидаги жиноятга суиқасд қилиш
деб квалификация қилиниши керак.
Айбдорнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда тажовуз қилинаётган
шахсга эмас, бошқа бир шахсга зарар етказиш ҳам фактик хато деб
ҳисобланиш мумкин. Масалан, айбдор томонидан отилган ўқ мўлжалидаги
шахсга эмас, балки бошқа одамга тегиши ҳолатида айбдорнинг қилмиши
қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ва эҳтиётсизликдан одам ўлдириш
деб квалификация қилинади.
Жиноят босқичлари ҳар қандай жиноятлар учун ҳеч қандай аҳамиятга
эга бўлмасада, аммо жиноят объектив ёки субъектив сабабларга кўра охирига
етказилмаган бўлса, қилмишни квалификация қилишда муҳимдир. Агар
жиноят тайёргарлик кўриш босқичида тўхтатилган бўлса, жиноятга
тайёргарлик кўриш деб ЖК 25-моддасининг 1-қисми билан, жиноят суиқасд
қилиш босқичида тўхтатилган бўлса, ЖК 25-модданинг 2-қисми билан
жиноятга суиқасд қилиш деб топилади.
Жиноят босқичлари содир этилган қилмишнинг босқичларига кўра,
ижтимоий хавфлилик даражаси ҳар хил бўлади. Мисол учун, жиноятга
тайёргарлик кўришга нисбатан суиқасд қилишнинг ижтимоий хавфлилик
даражаси юқорироқдир, жиноятга суиқасд қилишга нисбатан тамом бўлган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорироқ ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосан, шундай хулоса қилиш мумкинки, жиноят бир
босқичдан иккинчи босқичга ўтиб бориши ва охирига етказиш томонга қараб
ривожланиб бориши билан ижтимоий хавфлилик даражаси ортиб боради.
Шунга кўра, жиноятнинг ҳар бир босқичини аниқлаш, жиноий ҳаракатнинг
хусусиятларини ва мазмунини аниқлаш ҳамда жиноят қайси босқичда
тўхтатилганлигига қараб квалификация қилиш муҳим аҳамиятга касб этади.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 12
Тамом бўлган жиноятлар фақат ЖК Махсус қисмининг тегишли
нормаси билан квалификация қилинса, тамом бўлмаган жиноятларни
квалификацияси фарқ қилади.
Хусусан, ЖК Махсус қисмида назарда тутилган муайян жиноятга
тайёргарлик кўриш босқичида тўхтатилган бўлса, қилмиш ЎзР ЖК
25-моддасининг 1-қисми, сўнг Махсус қисмининг тегишли нормаси билан
квалификация қилинади.
Жиноят суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган бўлса, ЖК 25-
моддасининг 2-қисми, сўнг Махсус қисмининг тегишли нормаси билан
квалификация қилинади. Масалан, кўп миқдордаги ўғрилик жинояти суиқасд
қилиш босқичида тўхтатилган бўлса, ЖК 25 моддаси ва 169 моддаси 3-қисми
(ўғрилик жинояти учун) тарзида квалификация қилинади.
Н.А.Карповнинг фикрича “жиноятга суиқасдни квалификация қилишда
субъектив мезонларни белгилаш муҳим бўлиб, жумладан тўғридан-тўғри қасд,
аниқ ният, жиноят содир этишнинг аниқ мақсади кўринишидаги айбнинг
мавжудлигидир. Шу муносабат билан, жиноятчининг нияти тўсатдан пайдо
бўлган деб белгиланган жиноятларда тамом бўлмаган жиноий фаолият мавжуд
бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблайди.
3
Бу фикрга қўшилиш мумкин, чунки
жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасдда айбдор томонидан жиноятни содир
этишга олдиндан ўйланиб тайёргарлик кўрилади.
Тўсатдан пайдо бўлган қасдга кўра, олдиндан ўйлаб қўйилган қасднинг
ижтимоий хавфлилик даражаси юқорироқдир.
Олдиндан ўйлаб қўйилган қасднинг ижтимоий хавфлилигининг
юқорилиги шундаки, бунда шахс жиноий қилмишни бошламасдан анча олдин
содир этиладиган жиноятнинг барча жиҳатларини олдиндан мақсад қилади.
Кўзланган мақсадга эришишнинг барча воситаларини, жиноят изларини
3
Карпова Н. А. Неоконченная преступная деятельность (понятие и проблемы квалификации) /отв.
ред. Н. Г. Кадников. М., 2017 // СПС «КонсультантПлюс».15
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 13
яшириш йўллари ва усулларини ишлаб чиқиши, жиноий ниятни амалга
оширишга тўсиқ бўладиган вазиятларни бартараф қилиши, жиноятни амалга
оширишнинг пухта режасини ва қулай усулларини ишлаб чиқиш, қурол, турли
қурилмалар, портлатиш воситалари ва қурилмаларини тайёрлаш ва
фойдаланиши мумкин.
Жиноятга суиқасд қилишнинг асосий объектив белгиси ЖК Махсус
қисм моддасида назарда тутилган диспозициясидаги жиноятнинг объектив
томонини ифодаловчи ҳаракатлардан бир қисмини бажаришида ифодаланади.
Масалан, ўғрилик қилиш мақсадида уй-жойга кирган шахс уй эгаси уйда
бўлганлиги сабабли ҳаракатларини якунлай олмаса, ўғрилик жиноятига
суиқасд қилиш деб квалификация қилинади. Чунки шахс ўғрилик қилиш
мақсадида уй-жойга кириши, бу жиноят объектив томонини ифодаловчи
ҳаракатлар бошланган қисми ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида “Жиноят
содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний
тартибда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор
ҳисобланмайди», дейилади. Демак, айблилик ҳар қандай жиноятнинг зарурий
белгиси бўлиб, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг жиноий
қилмишини квалификация қилиш ва жазо тайинлашда айбнинг шакли ҳал
қилувчи аҳамиятга эга. Айбнинг шакли ва унинг турлари жазонинг миқдори
ёки бошқача ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашнинг муҳим шарти
ҳисобланади.
А.И.Рарог фикрича, тамом бўлмаган жиноят учун жавобгарликка
тортишда объектив асос - жиноятни содир этиш учун зарур шароит яратиш
(тайёргарлик кўриш) ёки жиноятни бевосита амалга оширишга қаратилган
ижтимоий хавфли қилмишни содир этилиши (суиқасд қилиш) ва субъектив
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 14
асос - ижтимоий хавфли оқибатлар юз беришини исташ (ният)
4
5
бўлиши
лозим.
Моддий таркибли жиноятларда жиноятнинг тамом бўлиш вақти аниқ
кўриниб турганлиги, муайян жиноий оқибатнинг келиб чиққанлиги ўша
жиноят объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади. Жиноятга
суиқасд қилишда ҳам қисман зарар етказилган, лекин етказилган зарар жиноят
таркиби доирасига кирадиган зарар миқдоридан анча кам бўлиши мумкин.
Мисол учун, жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш мақсадида
сейфни очган жиноятчи сейфда оз миқдордаги пул борлигини кўради ва уни
олади. Бундай ҳолда айбдорнинг ҳаракати жуда кўп миқдордаги пулни талон-
торож қилишга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
ЖК Махсус қисмида жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилганлик
учун алоҳида жавобгарлик белгиланмаган бўлиб, жиноятга тайёргарлик
кўрилгани, суиқасд қилингани ёки охирига етказилганлигидан қатъи назар,
суд жазо тайинлашда айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган
норманинг санкцияси доирасида жазо тайинлайди.
Жиноят охирига етказилмаганлиги туфайли тамом бўлмаган
жиноятнинг тамом бўлган жиноятга нисбатан ижтимоий хавфлилик даражаси
камроқ бўлади. Суд айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг
санкцияси доирасида, жиноятга тайёргарлик кўрганга суиқасд қилинганга
4
Милюков Сергей Фёдорович, Дронова Татьяна Николаевна Неоконченное преступление и его
видьг
проблемнме вопросм // Право: история и современность. 2022. №3. URL:
h ps://cybe leninka. U/a icle/n/neokonchennoe-p es uplenie-i-ego- idy-p oblenmye- op osy (дата
обрагцения:
04.06.2024).
5
Рарог А.И. Субъективная сторона и квалификация преступлений. - М.., 2001. - С. 110-111.