scieee Science in your language
[en] (orig)

ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ ЮРИТИШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Author: Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Судьялaр oлий кенгaши ҳузуридаги Судьялaр oлий мaктaби тингловчиси Умаров Cултон Зулфиқорович
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17309392
Source: https://zenodo.org/records/17309392/files/16-23.pdf
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 16
ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ БИЛАН БОҒЛИҚ
ИШЛАРНИ ЮРИТИШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Ўзбекиcтoн Реcпубликacи
Судьялaр oлий кенгaши ҳузуридаги
Судьялaр oлий мaктaби тингловчиси
Умаров Cултон Зулфиқорович
Таъкидлаш лозимки, ҳакамлик судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув
қарорининг ҳуқуқий табиати ва ушбу қарор юзасидан низолашиш ҳамда
уларни ижро этиш механизмларини такомиллаштириш масаласи бугунги
кунда процессуал қонунчиликнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Хусусан, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу
жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий
низоларнинг ҳакамлик судларида ҳал этилиши амалиёти кенгайиб бораётгани
сабабли, бундай қарорларнинг қонуний кучга эга бўлиши, уларни давлат
судлари томонидан тан олиш ва ижро этиш жараёнлари алоҳида эътибор талаб
қилади. Шундай экан, қуйида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари билан
боғлиқ ишларни юритишни тартибга солувчи миллий қонунчиликдаги айрим
бўшлиқлар, шунингдек, уларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган баъзи
муаммолар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари
тўғрисида”ги Қонуни 46-моддасига кўра, ҳакамлик муҳокамаси тарафи
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун
ичида ваколатли судга ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза
бериш йўли билан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан
низолашиши мумкин. Аҳамият қаратадиган бўлсак, мазкур нормада ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш ҳуқуқи фақат тарафларга
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 17
берилган. Процессуал қонунчиликда тарафлар деганда даъвогар ва жавобгар
тушунилади. Лекин ҳакамлик судлари фаолиятини тартибга солувчи асосий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатда учинчи шахсларнинг ҳал қилув қарори бўйича
низолашиш ҳуқуқлари борасида бирор бир норма назарда тутилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг
349-моддаси иккинчи қисмида Ҳакамлик судининг фуқаролик ишлари бўйича
судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳам низолашиши мумкинлиги
белгиланган.
Хорижий тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, мисол учун,
Қозоғистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни 44-
моддасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори устидан ҳакамлик
муҳокамаси тарафлари ёки ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилган учинчи
шахслар томонидан Қозоғистон Республикаси фуқаролик
процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда ваколатли судга шикоят
қилиниши мумкинлиги аниқ белгиланган.
Битта масала бўйича қонун чиқарувчининг турлича ёндашуви амалиётда
ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тенглик принципини бузилишига,
суд амалиётини турлича талқин қилинишига, ҳакамлик судлари ҳал қилув
қарориларига бўлган ишончни сусайтиришга олиб келади. Шундан келиб
чиқиб, судлар томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётида тушунмовчиликлар ва
ҳар хил ёндашувлар шаклланишининг олдини олиш мақсадида ҳакамлик
судларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни
тартибга солувчи асосий Қонун яъни, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги
Қонуннинг 46-моддасида учинчи шахсларнинг ҳакамлик суди ҳал қилув
қарори бўйича низолашиш ҳуқуқларини аниқ акс эттириш лозим, деган
фикрдамиз. Мазкур норманинг қонунчиликда аниқ белгиланиши ҳуқуқий
муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш ва адолатли судлов
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 18
тамойилларини мустаҳкамлашга, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтириб, суд
амалиётида ягона ёндашув шаклланишига хизмат қилади.
Шунингдек, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
тўғрисидаги ва ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаларни ваколатли судлар томонидан
кўриб чиқишнинг процессуал муддатларини қайта кўриб чиқиш лозим.
Маълумки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишлар
Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган умумий тартибда кўриб
чиқилади. Унга кўра, ишларни кўриб чиқиш муддати у суд муҳокамасига
тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойни ташкил этади. Қолаверса, бу
муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судянинг асослантирилган ажримига кўра
икки ойгача узайтирилиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда ваколатли судлар томонидан
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақаси бериш тўғрисидаги аризаларнинг ўз вақтида кўрилмаслиги
фуқаролик-ҳуқуқий низоларни ҳакамлик судлари томонидан ҳал этилишидаги
тезкорлик ва самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Шу
боисдан, ваколатли судлар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори
билан боғлиқ ишларни кўриш муддатини қисқартириш лозим.
Мисол учун, Қозоғистон Республикаси қонунчилигида ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорини ижро этиш учун ижро варақасини бериш
тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни
ичида судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши белгиланган
1
.
Юқоридагиларга асосан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш тўғрисидаги аризани кўриб
чиқиш тартибини соддалаштириш, хусусан, ижро варақа бериш тўғрисидаги
1
“Гражданский процессуальный кодекс Республики Казахстан”. h ps://online.zakon.kz/Documen /
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 19
ариза юзасидан тушунтиришлар бериш ҳуқуқини жавобгарда сақлаб қолган
ҳолда ишни 10 кун ичида судья томонидан тарафларни ишга жалб этмаган
ҳолда кўриб чиқиб, ҳал этиш ва тегишлича ажрим чиқариш ҳақидаги
нормаларни қонунчиликда акс эттириш лозим.
Бундан ташқари, бугунги кунда ваколатли давлат судлари томонидан
кўриб чиқилаётган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳакамлик судлари
томонидан кўриб чиқилиши мумкин бўлган ишлар доирасини кенгайтиришга
катта зарурият юзага келганлигини таъкидлашимиз лозим. Маълумки,
“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмида
ҳакамлик судлари томонидан маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий
муносабатларидан келиб чиқувчи низолар, шунингдек қонунда назарда
тутилган бошқа низолар кўриб чиқилмаслиги назарда тутилган. Бироқ,
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида
якка тартибдаги меҳнат низоларига нисбатан медиатсия тартиби қўлланилиши
мумкинлиги белгиланган
2
.
Бундан кўринадики, медиация ҳам, ҳакамлик муҳокамаси ҳам низоларни
муқобил ҳал этиш шакллари эканлигини ҳисобга олсак, якка тартибдаги
меҳнат низоларини кўриб чиқишни ҳакамлик судларига топшириш мумкин.
Шунингдек, хорижий тажрибада ҳам аксарият давлатларда, жумладан
Хитой, Белгия, Норвегия, Швеция, Саудия Арабистони, Швейцария
қонунчилигида меҳнат низолари ҳакамлик судининг предмети сифатида
белгиланган.
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, қонун чиқарувчи томонидан
процессуал қонунчиликда судлар томонидан ҳал қилув қарорлари қабул
қилингандан сўнг маълум бўладиган ва ҳал қилув қарорида назарда тутилган
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бевосита таъсир кўрсатувчи
2
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуни. 3-модда. Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон. h ps://lex.uz/docs/3805227
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 20
ҳолатлар аниқланиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда айрим қоидаларни
назарда тутган. Бундай ҳолатлар қонун тили билан айтганда “янгидан очилган
ҳолатлар” деб аталади.
Янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд
бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган,
аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган,
суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни
тушуниш лозим.
Эътибор бериш лозими, агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул
қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Ҳакамлик судлари ҳал қилув қарорларини янгидан кўриш
имкониятининг мавжудлиги, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг
аниқлиги ва адолатлилигини таъминлашга хизмат қилиши мумкин. Бироқ,
“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонунда бу масала тўлиқ тартибга
солинмаган бўлиб, бу қатор ҳуқуқий бўшлиқни келтириб чиқаради.
Янги далиллар асосида қарорни қайта кўриш, ҳакамлик судининг фақат
суд қоидаларига асосланиб, лекин ҳар доим тарафларнинг адолатлиликка
эришиш истаги билан боғлиқ бўлиши зарур. Шу билан бирга, қайта кўриш
механизми жуда эҳтиёткорлик билан белгиланиши керак, чунки бу масала,
узоқ вақт давомида ишларни кечиктириши ёки “доимий янгиликлар” асосида
суд қарорларини доимий равишда ўзгартиришни келтириб чиқариши мумкин.
Қозоғистон ва Арманистон каби мамлакатларнинг тажрибасини таҳлил
қилинганда, улар ўзларининг ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонунчилигида
янгидан очилган ҳолатлар бўйича қарорларни қайта кўриш механизмини
тартибга солган. Масалан, Қозоғистоннинг ҳакамлик судлари ҳақидаги
қонунчилигида, бир нечта ҳолатларда қарорларни қайта кўриш учун талаблар
ва муайян мезонлар белгиланган. Бу эса қонуний барқарорликни сақлаш ҳамда
адолатли қарорлар чиқариш учун муҳим омилдир.

ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 21
Демак, бундай механизмни жорий этиш, ҳакамлик судлари
қарорларининг ишончлилиги ва қабул қилинган қарорларнинг юзага келган
янги ҳолатларга мос келишини таъминлайди.
Бугунги кунда ҳакамлик судлари амалиётида ҳакамлик суди ҳал қилув
қарорларини янгидан очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш билан боғлиқ
масалаларнинг юзага келаётганлиги муносабати билан мазкур масаланинг
ечимини топишда айрим муаммолар юзага келмоқда. Яъни, амалдаги
“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонунда мазкур масалага оид нормалар
назарда тутилмаган. Шу боисдан мазкур Қонунга ҳакамлик суди ҳал қилув
қарорларини янгидан очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш билан боғлиқ
нормаларни киритиш мақсадга мувофиқдир.
Янгидан очилган ҳолатлар асосида қарорларни қайта кўриш
имкониятининг белгиланиши, ўз навбатида, судлар фаолиятини
такомиллаштиришга хизмат қилади. Ушбу таклифни амалга оширишда
қуйидаги жиҳатлар жуда муҳим:
 суд тизимининг шаффофлигини таъминловчи, ишнинг кечикишини
олдини олишга ёрдам берувчи янгидан очилган ҳолатлар асосида қарорни
қайта кўришнинг аниқ мезонларини белгилаш зарур;
 янгидан очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш имкониятининг
чекланиши кўп марта қайта кўришнинг олдини олади ва бунда, фақат ҳал
қилувчи ва ҳақиқатан ҳам ўзгартиришни талаб қилувчи янги далиллар асосида
иш кўриш лозим.
Умуман олганда, қонунда янгидан очилган ҳолатлар бўйича қарорларни
қайта кўриш имкониятининг тартибга солиниши, ушбу тизимнинг
самарадорлигини ошириш ва томонлар ўртасидаги адолатсизликларни
камайтиришга ёрдам беради.
Шунингдек, маълумки мавжуд қонунчиликка кўра, муайян низони ҳал
қилиш юзасидан судларга мурожаат қилинганда маълум бир миқдорда давлат
божи тўланиши лозим. Бундан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 22
боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ҳам мустасно эмас, яъни қонун чиқарувчи
томонидан бу тоифадаги ишлар ҳам ундирув объектига киритилган. Бироқ, шу
билан бирга, айрим имтиёзлар ҳам назарда тутилган бўлиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 8-моддаси биринчи
қисми 36-бандига асосан тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал
қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш
тўғрисида ариза билан Фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат
қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Бошқа ҳолларда эса низо субъектлари юқоридаги Қонунга илова
сифатида тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” биринчи
қисми (Фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган) “к” бандига асосан
ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш
тўғрисидаги аризалар, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув
қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги
аризалар учун БҲМнинг 2 баробари миқдорида давлат божи тўлашлари
белгиланган
3
.
Фикримизча, бунда нафақат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш, балки ҳакамлик судининг
ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризаларни ваколатли
судларга топширишда ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи
субъектлардан ташқари ҳакамлик муҳокамасининг бошқа субъектларини ҳам
давлат божи тўлашдан озод қилиш ёки муайян имтиёзлар берилиши мақсадга
мувофиқ бўлади. Бу ўз навбатида, ҳакамлик судлари орқали низоларни ҳал
қилиш имкониятини кенгайтириб, ваколатли судларга мурожаатлар сонини
камайтиришга ҳам хизмат қилишини таъкидлаш лозим.
3
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1034/0165-сон. h ps://lex.uz/docs/4680944
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR
h p://zam adqiqo .uz/index
3-son 5– o’plam 2025 y. Sahi a: 23
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги
Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й.,
03/24/1003/0943-сон. h ps://lex.uz/docs/1072079
2. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуни. 3-
модда. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон. h ps://lex.uz/docs/3805227
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни.
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. h ps://lex.uz/docs/4680944
3. “Гражданский процессуальный кодекс Республики Казахстан”.
h ps://online.zakon.kz/Documen /