INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
778
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ
ИҚТИСОДИЙ-МОЛИЯВИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
ТАҲЛИЛИ
Шокиров Хотамбек Анварович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17315586
Аннотация. Тезисда миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб
қилишнинг иқтисодий шарт-шароитлари, хорижий инвестицияларнинг иқтисодий
мазмун-моҳияти, иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти, инвестиция муҳити
мазмуни ва унга таъсир қилувчи омиллар очиб беришга ҳаракат қилинди. Бундан ташқари
миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг молиявий
механизмларининг амалиёти таҳлили ўрганилиб, хулоса ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: хорижий инвестициялар, инвестиция муҳити, инвестиция
имтиёзлари, валюта курси, рисклар, преференциялар.
Дунё мамлакатлари ўз иқтисодиётларига кенг кўламда хорижий инвестицияларни
жалб қилишда инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни
жалб этишнинг иқтисодий-ҳуқуқий ва молиявий асосларини такомиллаштиришга
қаратилган таъсирчан тадбирлар амалга ошириб келмоқда. «2023-йилда иқтисодиётнинг
секинлашуви ва геосиёсий тарангликнинг ортиши фонида глобал тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар 2 фоизга камайиб, 1,3 триллион долларни ташкил қилди»[1].
Хорижий инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти, ўзига хос хусусиятлари жаҳон ва
МДҲ мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонда мавжуд қонунчилик ҳужжатлари ҳамда
илмий-тадқиқот ишларида ёритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25
декабрдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунида: «чет эл
инвестициялари - чет эллик инвестор томонидан ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва
бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар
ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган
ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар»[2] деб таъриф берилган.
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни самарали жалб қилишда
инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий
салоҳиятини тўғри баҳолаш, хорижий инвесторларга тақдим этиладиган имтиёз ва
преференциялар пакетини кўпайтириш лозим.
«Мамлакатимизда 250 миллиард долларлик инвестицияларни ўзлаштириш,
жумладан 110 миллиард доллар хорижий инвестициялар ва 30 миллиард доллар давлат-
хусусий шериклик доирасидаги инвестицияларни жалб қилиш»[3] вазифаси белгиланган.
Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий шарт-
шароитлари деганда асосан, мамлакатда хорижий инвесторлар учун яратилган инвестиция
муҳити ва унинг жозибадорлиги муҳим аҳамиятга эга.
Инвестиция муҳити - деганда давлатнинг хорижий инвестициялар учун
жозибадорлигини белгиловчи ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий шароитлар
мажмуи тушунилади. Уларнинг ҳар бири мамлакатнинг инвестиция муҳитини
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
779
тавсифлашда муҳим рол ўйнайди. Инвестиция муҳити жуда мураккаб кўп ўлчовли
тушунчадир. Инвестицион муҳитнинг турли таркибий қисмларини баҳолаш инвестиция
хавфи даражасини, инвестицияларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва
жозибадорлигини аниқлашга имкон беради. Минтақавий ривожланиш тенденциялари
инвестиция соҳасидаги анъанавий тартиблар ва инвесторларнинг имтиёзларида кескин
ўзгаришларга олиб келди. Жаҳон молиявий инқирози инвесторларни хавфларни баҳолаш
нуқтаи назаридан ҳам, минтақалар салоҳияти нуқтаи назаридан ҳам ўз устуворликларини
қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Бугунги кунда инвестициялар учун курашда ғалаба
қозониш имконияти кўпроқ “ижтимоий” хавфи паст бўлган (жиноий, бошқарув ва
ижтимоий хавфлар) ҳудудларга тўғри келаётган бўлсада, инвестиция имтиёзларининг
асосий омилларидан бири бўлган инвестиция салоҳиятидан кўра инфратузилманинг
ривожланганлик даражаси кўрсаткичи абадий қадрият бўлиб қолмоқда. Биз қуйида
миллий иқтисодиётда қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва унинг
жозибадорлигини янада ошириш йўлидаги асосий муаммоларга тўхталамиз. Биринчи
навбатда инвестиция муҳитини белгилаб берувчи асосий омилларни тўғри аниқлаш ва
таҳлил қилиш лозим (1-жадвал).
1-жадвал
Инвестиция муҳитини белгилаб берувчи омиллар
1
Ҳуқуқий омиллар
Барқарорлик
Шаффофлик
Прогноз (Башорат) қилиш
Макроиқтисодий омиллар
Бозор ҳажми
Сиёсий рисклар даражаси
Миллий валюта курси ўсиши
Кафолат тизими
Географик омиллар
Табиий
Иқлим шароити
Тадбиркорлик омиллари
Харажатлар даражаси
Солиқ тизимининг ўзига хос хусусиятлари
Молиявий имтиёзлар тизими
Инфратузилманинг ривожланганлик
даражаси
Инвестиция муҳитини белгиловчи омилларнинг биринчи гуруҳига ҳуқуқий омиллар
киради, жумладан, бозорга кириш ва хорижий инвестициялар учун сиёсий-иқтисодий
барқарорлик, маълумотлар очиқлиги, шаффофлик ва келгусида бозорни башорат қила
олиш имкониятлари, миллий ёки энг мақбул давлат режимининг ўзига хос хусусиятлари
ва хорижий инвесторларга тақдим қилинадиган давлат кафолатлари шаклларини (шу
жумладан, мулкни миллийлаштиришдан ҳимоя) мисол келтириш мумкин. Бу омиллар
рецепиент мамлакат инвестиция муҳитини баҳолаш учун дастлабки мезон сифатида
хизмат қилади.
1
Муаллиф ишланмаси.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
780
Иккинчи гуруҳ - энг муҳим рол ўйнайдиган макроиқтисодий омиллар. Буларга
қуйидагилар киради: умуман ЯИМ ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ушбу
кўрсаткич ҳажми билан белгиланадиган қабул қилувчи мамлакат бозорининг
имкониятлари; сиёсий тизимнинг сиёсий барқарорлиги ва демократик хусусиятига боғлиқ
бўлган мамлакатнинг сиёсий хавф даражаси. Ушбу кўрсаткичларнинг биринчиси ҳукумат
ва иқтисодиётнинг давлат талаблари нуқтаи назаридан барқарорлиги билан белгиланади.
Иккинчи кўрсаткич фуқаролик эркинликлари ва инсоннинг асосий ҳуқуқлари
кафолатлари нуқтаи назаридан мамлакатнинг демократик ривожланиш даражаси билан
белгиланади; миллий валюта курсининг динамикаси: валюта курсининг ўсиши тўғридан-
тўғри хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантиради, валюта курсининг пасайиши,
аксинча, уларнинг пасайишига олиб келади; хорижий инвестицияларни турли рисклардан
ҳимоя қилиш тизимининг (давлат кафолати, инвестицияларни суғурталаш)
ривожланганлиги ва бошқалар.
Мамлакатнинг инвестиция муҳитини белгиловчи омилларнинг учинчи гуруҳи
географик ва иқлим омиллари бўлиб, улар қазиб олиш саноати ва қишлоқ хўжалигига
сармоя киритишда айниқса муҳимдир.
Тўртинчи гуруҳ омиллари - бу мамлакатнинг ишбилармонлик муҳити.
Ишбилармонлик муҳитининг харажатлар даражаси, солиқ тизимининг ўзига хос
хусусиятлари ва солиқ ставкалари миқдори, молиявий имтиёзлар тизими, ишчи кучининг
нархи ва малака даражаси, инфратузилмани ривожлантириш даражаси, ижара ва
коммунал хизматлар миқдори, маъмурий процедуралар, ходимларни танлашда маҳаллий
ҳокимият органларининг ёрдами кабилар хорижий инвесторлар фаолияти учун муҳим
аҳамиятга эга.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни
жалб қилишнинг молиявий механизмларининг амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики,
биринчидан Ўзбекистонда яратилган инвестиция муҳити жозибадорлигининг пастлиги,
иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг молиявий механизмларининг
асосий усуллари бўлган тўғридан-тўғри ва портфель хорижий инвестициялар ҳажмининг
биз кутган даражада эмаслигидан ҳамда ушбу хорижий инвестицияларнинг самарали
йўналтирилишида ҳам муаммолар борлиги юзага чиқади. Хусусан, юқори технологияли
ишлаб чиқариш (шу жумладан, қайта ишлаш) ва илмталаб соҳаларга хорижий
инвестицияларни жалб қилишда сусткашлик кузатилади. Иккинчидан, ҳудудлар
ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг турли даражада эканлиги, умумий
инфратузилманинг ривожланмаганлиги, айниқса энергия таъминотидаги узилишлар
иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади.
ФOЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР
1. UNCTAD. Отчёт о мировых инвестициях 2024 год.
h ps://unc ad.o g/sys em/ iles/o icial-documen /wi 2024_o e iew_ u.pd
2. Ўзбекистон Республикасининг 25 декабр 2019 йилдаги «Инвестициялар ва
инвестиция фаолияти» тўғрисидаги ЎРҚ-598 сон қонуни.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон
«Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисидаги фармони. h ps://lex.uz/ u/docs/6600413