scieee Science in your language
[en] (orig)

БЎЛАЖАК ЧИЗМАЧИЛИК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ГРАФИК ИШЛАРНИ БАЖАРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ

Author: Мухамеджанова Г.Ж.
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17316748
Source: https://zenodo.org/records/17316748/files/47-52.pdf
2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2 | ISSUE 10
47
БЎЛАЖАК ЧИЗМАЧИЛИК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ГРАФИК ИШЛАРНИ
БАЖАРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ
Мухамеджанова Г.Ж.
Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети “Мухандислик ва
компьютер графикаси” кафедраси 2-курс магистранти
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17316748
Анотация. Ушбу мақола бўлажак чизмачилик ўқитувчиларнинг график ишларни
бажариш кўникмаларини ривожлантириш методикасига бағишланган.
Калит сўзлар ва йўналишлар: график ишлар, билим, кўникма, тажриба, график
маданият, ривожлантириш, методика, фазовий фикрлаш.
Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларнинг график ишларни бажариш кўникмаси
деганда – талабаларнинг чизмачилик фани бўйича бир ёки бир нечта мавзулар, ёхуд,
бўлим ёки бобларга оид назарий билимлар бирлигини ўзида мужассам этган график
амаллар – чизиқлар воситасида бажариладиган график ишлар: геметрик ясашлар, техник
расм ва аксонометрик проекциялар, эскиз, иш чизмалар, йиғиш чизмалар ва схемаларни
тузиш ҳамда архитектура-қурилиш чизмаларини лойиҳалаш ва чизмаларини бажаришда
амалга ошириладиган маҳоратлар мажмуаси тушунилади. График ишларни бажариш
жараёни чизмачиликнинг назарий билимларига асосланиши билан конструкторлик
ҳужжатларининг ягона тизимидаги давлат стандарти талаблари ва қоидаларига қатъий
амал қилиши билан амалга оширилади.
Маҳорат бир қатор факторларга боғлиқ. Назарий билимларга асосланган ҳолда ҳар
қандай турдаги чизмаларни онсон ўқиш ва тушуниш, абстракт тасвирли объектдан
фазовий объектга, аксинча, фазовий объектдан икки ўлчамли объектга қийинчиликсиз
ўтиш ҳамда тасвирлаш воситалари (қўлда бажаришга мўлжалланган чизғич асбоблари ёки
компьютерда бажаришга мўлжалланган замонавий график дастурлар) ёрдамида
чизмаларни уддабуронлик билан бехато ва сифатли чиза олиш.
Талабаларнинг график ишларни бажариш кўникмаси — бу нафақат чизма чизишни
билиш, балки унинг назариясини чуқур англаш, замонавий технологиялардан фойдалана
олиш ва энг муҳими, бу билим ва маҳоратларни келажак авлодга самарали етказиб бера
олиш қобилиятини ўз ичига олади. Бу комплекс ёндашув чизмачилик соҳасида юқори
малакали мутахассисларни тайёрлашда асосий омил ҳисобланади.
Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларнинг график ишларни бажариш кўникмаларини
ривожлантириш методикаси эса икки босқичда шаклланади, биринчидан - ҳозирги кунда
олийгоҳдаги олган назарий ва иккинчиси – амалий билими, кўникмаси ва амалиётда
ортирган тажрибасига боғлиқдир.
Шу нуқтаи назардан, талабанинг олийгоҳдаги олган назарий ва амалий билими,
кўникмаси ва амалиётда ортирган тажрибасига, ёш ўқитувчининг ўз “йўналиши” устида
кўп меҳнат қилиши талаб эталади.
Ҳар бир чизма ва лойиҳа конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими
стандартларида чизилади. Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартлари
2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2 | ISSUE 10
48
турли чизмаларни тайёрлаш ва тахт қилишнинг барча саноат тармоқлари учун ягона
қоидаларни белгиловчи меъёрий ҳужжатлардир.
Чизмачиликка стандартларни татбиқ этиш чизмаларга бир хил талаб қўйиш
имконини беради. Давлат стандартларини бузиб бўлмайди. Улар барча лойиҳа тузиш
ташкилотлари ва ўқув юртлари учун бир хил мажбурийдир.
Барча чизмалар Ўзбекистон Давлат Стандарти асосида чизилади. Хаттоки чизма
қоғози, чизманинг масштабларии, чизма чизиқлари, чизманинг ўлчами ва чизма ёзуви ҳам
ушбу стандартда жорий этилган талабларга мувофиқ бажарилади.[2]
Ушбу стандартларни билмаган инсон график ишларни бажара олмайди. Мисол
учун бирон бир деталнинг техник расмини ёки эскизини чизиш учун бизга миллимерт
қоғози керак бўлади ва учбу чизаётган одам хеч қандай асбоблар ишлатмаган ҳолда ушбу
чизмани чизиши зарур. Чизмачиликда график маданиятни шакллантириш чизмачилик
ўқитувчиларини тайёрлашнинг муҳим таркибий қисмидир, у нафақат ГОСТ стандартга
мувофиқ чизмаларни ўқиш ва яратиш бўйича техник кўникмаларни, балки чизмалардан
лойихалаш ва моделлаштириш, график фикрлашни ривожлантириш ҳамда келажакдаги
ўқувчиларни фазовий тасаввурини оширишда муҳимдир. Ушбу кўникмалар келажакдаги
политехника касбиниёки барча турдаги саноат мухандислари, ишлаб чиқариш
технологлари, дизайнерлар, архитекторлар, танлаган мактаб ёки техникум ўқувчилари
учун долзарбдир.
График маданият - Давлат стандартларидан иборат бўлган ЭСКД лойиҳа
ҳужжатларининг ягона тизими қоидаларини ҳисобга олган ҳолда чизмаларни яратиш ва
ўқиш, графикалар билан ҳам доскада, ҳам электрон воситаларда ишлаш, лойиҳалаш ва
намунали маҳсулотлар, назорат ва баҳолаш воситалари, моделлар ва кўргазмали
қуролларни ишлаб чиқиш. Бўлажак чизмачилик ўқитувчисининг график маданиятини
шакллантириш чизмачилик касбий модулида ЭСКД қоидаларини ўрганишдан бошланади.
Бунга параллел равишда Умумтаълим ташкилотларида чизмачиликни ўқитишнинг
назарий ва услубий асослари бўйича чизмачиликни ўқитиш методикаси бўйича билим ва
кўникмалар шакллантирилади. Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг фазовий
тафаккури, тасаввури, моделлаштириш, лойиҳалаш қобилияти чизмачилик дарсларида,
чизмачилик техникаси ва Чизма геометрия дарсларида шаклланади.
Бўлажак чизмачилик ўқитувчисининг график маданиятини шакллантириш
ҳақидада Бухоро давлат педагогика университетеи катта ўқитувчиси Л.Ж.Ёдгорова
ўзининг “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмалани ривожлантиришда
рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари” номли мақоласида - “компютер
саводхонлиги муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчи ахборот-коммуникатив технологияларини
қўллай олиши дарс самарадорлигини оширишга, ўқиш-ўқитиш сифатини таминлашга
хизмат қилувчи дидактик ҳодиса ҳисобланади” – деб такидлайди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда компьютер саводхонлиги ҳар бир инсон учун муҳим
кўникма бўлиб, бу унинг шахсий, касбий ва ижтимоий ҳаётдаги муваффақиятини
белгилайди. Глобаллашув ва рақамли трансформация даврида компьютер саводхонлиги
шунчаки афзаллик эмас, балки асосий заруриятга айланди.
2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2 | ISSUE 10
49
Шунингдек у ўз мақоласида: Ахборот технологиялари ва компютер графикасини
ўқитиш усуллари бўйича В.С.Кузнетсова, С.Н.Падалко, В.Д.Паронджанова, С.А.Улянова,
Н.В.Софронова, Э.М.Кравченя, Т.И.Абрагимович, Л.Я.Ноделман, Ю.Ф.Катханова,
М.Н.Марченко, А.Н.Агошковалар илмий тадқиқот[7] ишлари олиб борганлиги ҳақида
ёзган.
Ҳозирги кунда, бўлажак ўқитувчининг фазовий тафаккурини шакллантиришда
чизмаларни босқичма-босқич бажаришдан бошланади. Масалан, техник чизмани
бажаришда биринчи босқич изометрик проексия ўқларини қуриш билан бошланади,
иккинчи босқич - биз пойдеворнинг умумий рамкаларини қурамиз, учинчи босқич - биз
қисмнинг баландлигини чизамиз, тўртинчи ва бешинчи босқич - биз плиталардаги
кесикларни кўрсатамиз, олтинчи босқич - биз сояларни қўллаймиз.
Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг техник кўникма ва малакалари ўқитиш
жараёнида шаклланади. Амалий машғулотлар давомида доскада чизма асбоблари билан
ишлаш кўникмалари шакллантирилади. Доскада ишлаш қоидалари:
Бўлажак чизмачилик ўқитувчилари учун график маданиятни муваффақиятли
ривожлантириш учун қуйидагилар зарур:
2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2 | ISSUE 10
50
Чизмачилик ўқитувчилари учун график ишларни бажариш кўникмалари нафақат
фанни самарали ўргатиш, балки ўқувчиларнинг техник тафаккурини шакллантиришда ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Бу кўникмаларни ривожлантириш комплекс ёндашувни талаб
қилади ва бир нечта йўналишларни ўз ичига олади.
1. Назарий билимларни чуқурлаштириш
Чизмачиликнинг асосий назарий принципларини мустаҳкам билиш график
ишларни тўғри ва аниқ бажариш учун пойдевор ҳисобланади. Бўлажак ўқитувчилар
қуйидагиларни чуқур ўзлаштиришлари керак:
Проекциялаш усуллари: Ортогонал, аксонометрик (изометрик, диметрик),
марказий проекциялар ва уларнинг қўлланилиши;
Чизмачилик стандартлари: Чизмаларни расмийлаштириш, ўлчамларни
қўйиш, шартли белгилар ва материалларни кўрсатиш қоидалари:
Геометрик ясашлар: Асосий геометрик шаклларни (доира, кўпбурчак,
эллипс ва бошқалар) аниқ ясаш усуллари:
Амалий геометрия: Кесишмалар, ёйилмалар, бурмалар каби мураккаб
геометрик масалаларни ечиш.
2. Амалий кўникмаларни такомиллаштириш
Назарияни амалиёт билан мустаҳкамлаш график ишларни бажариш кўникмаларини
шакллантиришда ҳал қилувчи ўрин тутади. Бунинг учун қуйидагилар муҳим:
 Қўлда чизма чизиш: Қалам, чизғич, циркуль каби анъанавий воситаларда
аниқ ва равон чизмалар чизиш маҳоратини ривожлантириш;
 Компьютер график дастурларида ишлаш: АутоCАД, СолидWоркс, Компас-
3Д каби замонавий CАД/CАМ дастурларида ишлаш кўникмаларини эгаллаш;
 Моделлар билан ишлаш: Реал объектларнинг техник чизмаларини яратиш ва
аксинча, чизмалар асосида моделлар ясаш;
 Масалалар ечиш: Турли мураккабликдаги чизмачилик масалаларини ечиш
орқали назарий билимларни амалиётда қўллаш.
2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2 | ISSUE 10
51
3. Методик ёндашувларни ривожлантириш
Бўлажак чизмачилик ўқитувчилари фақатгина ўзлари график ишларни бажариш
эмас, балки бу кўникмаларни ўқувчиларга самарали етказиб беришни ҳам билишлари
керак. Шу боис, қуйидаги методик кўникмаларни ривожлантириш муҳим:
 Дарс ўтиш методикаси: Чизмачилик дарсларини қизиқарли ва тушунарли
тарзда ташкил этиш, ўқувчиларнинг диққатини жалб этиш усуллари.
 Индивидуал ёндашув: Ҳар бир ўқувчининг қобилияти ва эҳтиёжларидан
келиб чиқиб, ўқитиш жараёнини мослаштириш.
 Баҳолаш мезонлари: График ишларни объектив баҳолаш, ўқувчиларнинг
хатоларини тушунтириш ва уларни тўғрилашга ёрдам бериш.
 Инновацион технологияларни қўллаш: Интерактив доскалар, мультимедиа
воситалари, виртуал реаллик технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш.
4. Доимий малака ошириш
Чизмачилик соҳаси доимий равишда ривожланиб бораётгани сабабли, бўлажак
ўқитувчилар ўз малакаларини мунтазам ошириб боришлари лозим. Бу қуйидагиларни ўз
ичига олади:
 Семинар ва тренингларда иштирок этиш: Янги технологиялар ва
методикалар бўйича билимларни бойитиш.
 Касбий адабиётларни ўрганиш: Соҳага оид янги китоблар, мақолалар ва
илмий ишларни мунтазам ўқиб бориш.
 Ўзаро тажриба алмашиш: Бошқа ўқитувчилар билан фикр алмашиш, энг
яхши амалиётларни ўрганиш.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаймизки, бўлажак чизмачилик ўқитувчисининг график
маданиятини шакллантириш мактаб ўқувчиларини расм чизиш, моделлаштириш ва
дизайн кўникмаларига муваффақиятли ўргатиш боғлиқ бўлган муҳим вазифадир. График,
педагогик ва умуминсоний маданиятларнинг уйғунлиги чизмачилик ўқитувчисига ўқув
жараёнини самарали ташкил этиш имконини беради, ўқувчиларда келажакдаги касби учун
муҳим бўлган кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради.[3]
Муҳандислик компютер графикасида ҳам талабаларнинг чизмаларини янада осон
ва қулай ўқишлари учун ва чизмани яҳши тасаввур қилишлари учун Au oCad, 3D Мах,
Powe poin , Pain , дастурларидан фойдалана олиши зарур. Ўқитувчи ва бўлажак
чизмачилик “ўқитувчиси” талаба биргаликда фаолият юритади. Ўқитувчи бошқарувчи
сифатида талабага турли йўналишларни кўрсатади. Талаба дарс машғулоти жараёнида
фаол ҳаракат қилиб, ўзи мустақил фикр юритади. Дарсда малакаларини самарали равишда
қўллашга ўргатиш дарс самарадорлигини оширади. Та`лимнинг барча босқичларида янги
педагогик технологияларни жорий етиш, айниқса, ахборот коммуникация
технологияларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ва юқори самарадорликка
еришишга алоҳида аҳамият бериш даркор.[8]
Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида график ишларни бажариш кўникмаларини
ривожлантириш уларни назарий билимлар, амалий маҳоратлар, методик ёндашувлар ва
доимий малака ошириш билан қуроллантиришни талаб қилади. Бу эса ўз навбатида
сифатли таълим тизимини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари,

2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2 | ISSUE 10
52
бўлажак ўқитувчилар замонавий дизайн тенденцияларини кузатиб боришлари, янги
технологиялар ва материаллар билан танишиб боришлари ҳам муҳимдир. Бу уларга
ўқувчиларга замонавий ва сифатли таълим бериш имконини яратади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Р.Мавланова, Д.Абдурахмонова – “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланма. Тошкент –
2009 йил. 8-бет
2. И.Рахмонов, А.Абдураҳмонов – “Чизмачиликдан маълумотнома” ўқув қўлланма.
Тошкент-2005 7-бет
3. Атаманенко Л. Д.- ФОРМИРОВАНИЕ ГРАФИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ
БУДУЩЕГО УЧИТЕЛЯ ЧЕРЧЕНИЯ - 29.12.2024 УДК 372,
4. Педагогика: университетлар учун дарслик / П. И. Пидкасистй, В. И. Беляев, В. А.
Мизҳериков, Т. А. Юзефавичус. Москва: "Академия" нашриёт маркази, 2010-512 п.
5. Умумий педагогика. 2-қисм: университетлар учун дарслик / В. А. Сластенин, И. Ф.
Исаев, Е. Н. Шиянов. Москва: Ҳуманит. ед. ВЛАДОС маркази, 2002. 256 п.
6. 54.02.06 Тасвирий сан'ат ва чизмачилик мутахассислиги бо'йича о'рта касб-ҳунар
та'лимининг федерал давлат та'лим стандарти (Россия Федератсияси Та'лим ва фан
вазирлигининг 2014 йил 27 октябрдаги 1384-сон буйруг'и билан тасдиқланган)
7. Л.Ж.Ёдгорова - “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмалани
ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари” номли
мақоласи. ИНТЕР ЕДУCАТИОН & ГЛОБАЛ СТУДЙ №5. 2023 йил.
8. A.O.Аширбоев, Б.Абдуазизов – “БЎЛAЖAК ЧИЗМAЧИЛИК
ЎҚИТУВЧИЛAРНИНГ ГРAФИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ МУҲAНДИСЛИК
КОМПЮТЕР ГРAФИКAСИ AСОСИДA ШAКЛЛAНТИРИШ МЕТОДИКAСИ “
номли мақоласи. O ien al Renaissance: Inno a i e, educa ional, na u al and social
sciences журнали №2. 2022 йил