scieee Science in your language
[en] (orig)

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Author: Сафаров Санжар Равшан ўғли
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17536078
Source: https://zenodo.org/records/17536078/files/ARFCS182.pdf
597
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ
АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ
Сафаров Санжар Равшан ўғли
Банк молия академияси магистранти
Тел : +998 (97) 5330807
E-mail: sanja sa a o [email protected]
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17536078
Аннотация: Мақолада тижорат банклари актив операцияларни бошкариш, муаммоли
кредитларни олдини олиш амалиётини такомиллаштириш, актив операцияларни бошкариш бўйича
долзарб масалалар кўрилган ҳамда тавсиялар берилган.
Калит сўз: модернизация, диверсификация, актив, тижорат банклари, операция, пул муомаласи,
ликвидлилик, объект, сектор.
Ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш шароитида
банклар учун активларни бошкариш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмокда. Хар кандай банк
молиявий бозорнинг юкори даражада ривожланиши билан иқтисодий барқарорлик шароитида хам
маълум жиддий қийинчиликларни енгиб ўтишига тўғри келади. Лекин иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида бир қанча ташки омиллар тижорат банкларнинг молиявий ахволига
таъсир курсатиб, банк актив операцияларини бошкариш масаласи биринчи даражага чикмокда.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар пул муомаласи соҳасида, тўлов тизимини
такомиллаштиришга қаратилган. Маълумки, барча соҳаларда бўлгани каби молия бозорида, шу
жумладан, банк секторида ўтказилаётган ислоҳотларда унда сезиларли силжишлар ва ўзгаришлар
амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар мустақиллик йилларида жаҳон андозаларига мос келадиган банк
тизимини босқичма босқич барпо этиш билан ҳамоҳанг тарзда давом эттирилмоқда.
Банкларнинг актив операциялари банк ликвидлилигини, дародамлилигини ошириш ҳамда
рискларни камайтиришда мухум ўрин тутади. Банк активларини мазкур омилларни эътиборга олган
ҳолда шакллантириш мақсадга мувофиқдир.
Агар ликвид маблағларга бўлган умумий талаб таклифидан ошиб кетса, банк ликвид маблағлар
тақчиллигига тайёр туриши лозим. Шу билан бирга канча микдорда ва муддатга кўшимча ликвид
маблағлар олиш масаласини хал қилиши лозим. Ўз навбатида, жами таклиф жами талабдан ошиб
кетса, банк рахбарияти ликвид маблағларининг ортиқчалигига тайёр бўлиши ва ушбу маблағларга
бўлган талабни қоплаш учун зарур бўлгунга қадар қаерга, қанча муддатга маблағ йўналтириш
масаласини хал қилиши керак бўлади.
Амалиётда банк актив операцияларини бошқаришда назарий тушунчалар занжирининг охирги
иккита элементига, яъни бошкарувнинг услублари ва воситаларига ypғy берилади. Назарий режада
изланишнинг объекти одатда, актив операцияларнинг бошкариш максадлари ва тамойиллари бўлади.
Сўнгги вактларда мамлакатимиз олимлари бошқарув вазифаси оркали актив операцияларнинг
таркибий кисми булган ссудаларни бошқаришни кўриб чиқмоқдалар. Аммо банк тизимида,
жумладан, банк актив операцияларини бошқаришда ишлатиладиган қонуниятлар туқрисидаги
масалалар етарлича қрганиб чиқилмаган.
Банкларнинг мехнат унумдорлигига ва иктисодий ўсишга сезиларли таъсирини кўрсатиши
уларда ялпи ички махсулотнинг ўсишига бевосита боғлиқдир. Шунингдек, айрим тадкикотчилар
банк секторини келажакдаги ўсиши ижобий муҳитни шакллантиришларига ишонадилар
Foydalanilgan adabiyo la :
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон -2030»
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-
6079-сонли Фармони.
2. Мўминова М.Б. «Тижорат банклари актив операцияларини бошқариш стратегиясини
такомиллаштириш» Монография -Т.: «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи», 2021 й.
3. www.cbu.uz Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий ахборот сайти маълумотлари.