scieee Science in your language
[en] (orig)

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Author: Э.Исмаилов
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17536119
Source: https://zenodo.org/records/17536119/files/ARFCS185.pdf
605
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ТАШҚИ САВДО
ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ИЛҒОР ХОРИЖ
ТАЖРИБАСИ
Э.Исмаилов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамаси ҳузуридаги
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг мустақил изланувчиси
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17536119
Аннотация: Тараққий этган мамлакатларда кичик бизнес субъектларининг ташқи савдо
фаолиятини ривожлантириш борасида бой тажриба тўпланган. Ушбу тажрибани ўрганиш ва ундан
фойдаланиш имкониятларига баҳо бериш Ўзбекистон учун муҳим амалий аҳамият касб этади.
Калит сўзлар: кичик бизнес, кредит, субсидия, бонификация, фоиз ставкаси.
А.Смирновнинг фикрича, «халқаро кедитлар ҳисобидан kичик бизнес субъектларининг экспортини
kредитлаш амалиёти давлат томонидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши лозим. Мазкур
молиявий қўллаб-қувватлашнинг асосий шаkллари бўлиб, kредитларни давлат томонидан kафолатлаш
ва фоиз ставкаларини бонификация қилиш ҳисобланади».А.Смирновнинг мазкур назарий хулосаси
Ўзбекистон амалиёти учун муҳим амалий аҳамиятга эга. Чунки, ҳозирга қадар kичик бизнесга берилган
экспорт кредитларини бонификация қилиш тартиби амалиётга жорий қилинмаган.Г.Мокровнинг
фикрига кўра, эkспортни субсидиялашнинг уч муҳим шаkли мавжуд: «тўғридан-тўғри бериладиган
махсус субсидиялар (ушбу субсидиялар эkспортчи давлатнинг бюджетидан эkспорт қилинадиган
товарни ишлаб чиқаришга, эkспорт қилишга ёки етkазиб беришга берилади); билвосита специфиk
субсидиялар (мазkур субсидиялар эkспорт қилувчи kомпанияларга солиқлар, бож тўловлари ва давлат
бюджетига ажратмалар миқдорини kамайтириш шаклида берилади); kомбинациялашган специфиk
субсидиялар (ушбу субсидиялар бир вақтнинг ўзида kредитларни молиялаштириш ҳамда товарларни
ишлаб чиқаришга, эkспорт қилишга ёки етkазиб беришга берилади)»
В.Ахрамович ва Р. Янбых ёзади: «сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги товарлари билан амалга
оширилаётган халқаро савдонинг умумий ҳажмини юқори суръатларда ўсиши минтақавий
ҳамжамиятлар доирасида kузатилмоқда ва 70 фоизга яқинни ташкил қилмоқда. Бу эса, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари халқаро савдосини молиялаштиришда асосий эътиборни минтақавий
ҳамжамиятлар доирасида амалга ошириладиган халқаро савдони молиялаштиришга қаратиш
лозим».Германияда кичик бизнес капитали миқдорини ошириш, ишлаб чиқариш фаолиятини
кенгайтириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш каби муҳим вазифаларни ҳалэетишга
қаратилган мақсадли давлат дастурлари мавжуд. Ушбу дастурлар доирасида кичик бизнес
субъектларига имтиёзли кредитлар берилади ва ушбу кредитлар бир млн. евро миқдорида 10 йилгача
муддатга берилади.
Фикримизча, Германия тажрибасининг амалий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:
*кредитлар узоқ муддатли бўлиб, кичик бизнес субъектларининг инвестицион харажатларини
молиялаштириш имконини беради;
* кредит фоизининг маълум қисми давлат маблағлари ҳисобидан бонификация қилинади;
*кредитларнинг барчаси имтиёзли даврга эга.
Буюк Британия ва Францияда тижорат банклари томонидан кичик бизнесга берилган кредитларни
тўлашни кафолатлайдиган давлат кафолат фондлари яратилди.Тижорат банкларининг факторинг
кредитлари Ақш ва Европа мамлакатларида кичик бизнес фаолиятини молиялаштириш учун кенг
қўлланилади. Европа мамлакатларида тижорат банклари - кичик бизнеснинг факторинг кредитларидан
фойдаланувчиларнинг 80 фоизи йиллик айланмаси деярли 5 million еврониташкил етади. Қўшма
Штатларда ва Европа мамлакатларида кичик бизнесга факторинг кредитлари иккала шартда ҳам-
регрессив қонун билан ва регрессив қонунсиз берилади.Қўшма Штатларда 50 га яқин кичик бизнесни
қўллаб-қувватлаш дастурлари мавжуд. Улардан учтаси - "504","7а" ва "7м" - енг каттаси .«504 дастури
доирасида»кичик бизнес фаолиятини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун инвестиция фондлари
орқали кредитлар берилади. Кичик бизнес субъекти фаолиятини таҳлил қилгандан сўнг, унга 10 йилдан
606
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
20 йилгача бўлган муддатга кўчмас мулк, техника ва технологиялар сотиб олиш учун кредит берилади.
Кредит миқдори 1 million доллардан ошмаслиги керак.
По программе "7а"дастури доирасидаянги ташкил етилган кичик бизнес субъектларига берилган
банк кредитлари учун давлат кафолати тақдим етилади. "7М"дастуридоирасида кичик бизнесга 35
минг Ақш долларигача қисқа муддатли кредитлар берилади. Ушбу кредитлар капитал оқими ва техник
ёрдамга муҳтож бўлган кичик бизнесга берилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Смирнов А.Л. Технологии экспортного финансирования//Банковское дело. – Москва, 2012. – №4. –
С. 60-61.
2. Мокров Г.Г. Евразийский экономический союз: инструменты защиты внутреннего рынка от
недобросовестной конкуренции. – М.: Проспект, 2018. – С. 57.
3. Ахрамович В.С. Механизмы адаптации внешнеторговой политики в аграрной сфере отдельных
стран и сообществ к условиям ВТО//Экономический бюллетень Национального исследовательского
института Министерства экономики Республики Беларусь. – Минск, 2015. – №5. – С. 15-25.; Янбых
Р.Г. Современные тренды агропродовольственной торговли и ее перспективы в Евразийского
экономического союза//Экономика сельского хозяйства России. – Москва, 2011. – №1. – С. 86-91.
4. Papillon J. Le ole de la aille de la i me: les speci ici es des pe i es e moyennes en e p ises /J. – C.
Papillon//P oblemes economiques. –Pa is: La Dokumen a ion ancais, 2005. - №2,885, - P. 9.
5. Степашина М.О. Европейский рынок факторинга. Факторинг и торговое финансирование. –
Москва, 2009. – №2.
6. The Small Business Economy: A epo o he P esiden . – Washing on: Uni ed S a es Go e nmen P in ing
O ice, 2005. – Р. 17.
7. Small Business Ac . Public Law 85-536. – h p://www.sba.go /lib a y/c s.