21
УЎТ: 633.41+631.52
ЎРТА ТОЛАЛИ ҒЎЗА НАВЛАРИГА МАНСУБ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ
КЎЧАТ ҚАЛИНЛИГИ, БИТТА КЎСАКДАГИ ПАХТА ВАЗНИ,
МАҲСУЛДОРЛИГИ ВА ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Сейтмусаев Абатбай Идирисович
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва
агротехнологиялар институти, Нукус, aba baysey[email p o ec ed]
Нариманов Абдужалил Абдусаматович
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Тошкент,
Сеитмусаев Байрамбай Абатбаевич
Мустақил тадқиқотчи, Тошкент давлат аграр университети,
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17536454
Аннотация. Тадқиқотларимизда ўрта толали ғўза навларининг кўчат қалинлиги, 1
та кўсакдаги пахта вазни, маҳсулдорлик ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўрганилди.
Ўрганилган навларнинг кўчат қалинлиги бўйича 78,2 минг туп/га дан 83,8 минг туп/га гача
бўлганлиги кўзатилди. Навларнинг битта кўсакдаги пахта вазни белгиси кўрсаткичлари
5,2 г дан 6,5 г ни ташкил этди. Бир туп ғўза ўсимликнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари
39,2 г дан 45,1 г гача бўлганлиги кузатилди. Ҳосилдорлик кўрсаткичлари эса 30,8 ц/га дан
35,8 ц/га ни ташкил этди.
Калит сўзлар. Нав, ғўза, уруғлик пахта, кўчат қалинлиги, 1 та кўсакдаги пахта
вазни, маҳсулдорлик, ҳосилдорлик.
Аннотация. В наших исследованиях были изучены показатели густоты стояния
проростков средневолокнистых сортов хлопчатника, масса хлопка-сырца в одном
коробочке, продуктивность одного растения и их урожайность. Установлено, что
густота стояния проростков исследованных сортов хлопчатника было от 78,2 тыс. до
83,8 тыс. растений на гектар. Масса хлопка- сырца в одной коробочке варьировала от
5,2 г до 6,5 г. Показатели продуктивности одного растения составляли от 39,2 г до 45,1
г. Урожайность варьировала от 30,8 до 35,8 ц/га.
Ключевые слова: Сорт, хлопчатник, семенной хлопок, густота стояния, масса
хлопка-сырца в одной коробочке, продуктивность, урожайность.
Abs ac . In ou esea ch, he plan densi y indica o s o medium- ibe co on a ie ies,
he weigh o aw co on in one boll, he p oduc i i y o a single plan , and hei yield we e
s udied. I was es ablished ha he seedling densi y o he s udied co on a ie ies anged om
78.2 housand o 83.8 housand plan s pe hec a e. The aw co on weigh in one boll a ied
om 5.2 g o 6.5 g. The p oduc i i y indica o s o one plan anged om 39.2 g o 45.1 g. The
yield a ied om 30.8 o 35.8 cen ne s/ha.
Key wo ds: Va ie y, co on plan , seed co on, plan densi y, aw co on weigh pe boll,
p oduc i i y, yield.
Кириш. Экинларнинг ҳосилдорлиги экилаётган уруғлар сифатига кўп
жиҳатдан боғлиқ бўлиши маълум. Ҳосилдорлик тупроқ–иқлим
22
шароитларига, экинларни етиштиришнинг агротехник усулларига шунингдек
нав уруғларнинг ўзига хос генетик хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлади.
Чигитларнинг униб чиқиш қувватининг ҳосилдорликка таъсири ҳақида
А.Нариманов, Ф.Верхотурцевлар [1] томонидан олиб борилган тажрибаларда
чигитларнинг униб чиқиш қуввати бир хил бўлсада, дала шароитида униб
чиқиш тезлиги юқори бўлган уруғлардан юқори ҳосилдорликка эришиш
мумкинлиги исботланган.
Шунингдек, кўчат қалинлиги ғўзанинг ўсиш ва ривожланишига,
ҳосилдорлик ва уруғлик сифатига таъсир кўрсатувчи омиллардан бири
ҳисобланади. С.Турсоатов [4] ўз изланишларида элита уруғлик
кўчатзорларида кўчат қалинлигини ўзгартиришни яъни 66 минг дона
ҳисобида жойлаштириш ва уруғлик жамғариш учун Султон ва Наманган-77
навларида 60 % гача ҳамда С-6524 ва Бухоро-6 навларида 50 % гача кўсаклар
очилганда теримни ташкил этиш кераклиги таъкидлаб ўтилган.
Я.Бобоев, Р.Ким, А.Амантурдиев [2] ларнинг маълумотларига кўра,
кўсак йириклиги, тола чиқими ва тола узунлиги белгилари орасидаги ўзаро
боғлиқлик, жуда кичик кўрсаткичда намоён бўлади. Ғўза маҳсулдорлиги,
кўсак сони ва йириклиги бошқа қимматли хўжалик белгиларига боғлиқ
бўлмаган ҳолда ирсийланиши аниқланган.
Г.В.Гуляев [3] ҳар - хил қишлоқ хўжалик экинларининг элита ва авлод
уруғларини етиштириш, уруғнинг экиш ва ҳосилдорлик сифатига,
ўсимликларни парваришлаш шароитининг таъсирига катта эътибор берган
катта таҳлиллар натижалари асосида шу нарсани таъкидлаганки, уруғнинг
ҳосилдорлик сифати оналик ўсимликни агротехник парваришлашга ҳам
боғлиқ эканлигини аниқлашган.
Тажриба услуби. Дала шароитида белгилар бўйича фенологик
кузатувлар олиб борилиб, лаборатория таҳлиллари «Инструкция по
определению посевных качеств семян хлопчатника» қўлланмаси асосида
амалга оширилди. Тажрибада олинган маълумотлар Б.А.Доспехов услуби
асосида математик ишлови ўтказилди.
Тадқиқот натижалари. Кўчат қалинлиги ғўзанинг ўсиш ва
ривожланишига, ҳосилдорлик ва уруғлик сифатига таъсир кўрсатувчи
омиллардан бири ҳисобланади. Ўрганилган навларнинг кўчат қалинлиги
бўйича 78,2 минг туп/га дан 83,8 минг туп/га гача бўлганлиги кузатилди.
Юқори кўчат қалинлиги 83,7-83,8 минг туп/га Бухоро-6 ва Бухоро-102
навларида бўлган бўлса, С-6524 навида бу кўрсаткич паст 78,2 минг туп/га
бўлганлиги аниқланди. Қолган Султон, Наманган-77 ва Омад навларда бу
23
кўрсаткич оралиқ натижада 79,6 минг туп/га дан 79,7 минг туп/га гача
бўлганлиги кузатилди.
Тадқиқотларда ўрганилган навларнинг битта кўсакдаги пахта вазни
белгиси кўрсаткичлари 5,2 г дан 6,5 г ни ташкил этгани ҳолда, йирик кўсак
вазнига Султон ва Бухоро-102 ғўза навлари ва шу ҳолатнинг акси, яъни
нисбатан енгил кўсаклар С-6524 ва Наманган-77 навларида қайд этилди.
Ушбу кўрсаткич Омад ва Бухоро-6 ғўза навларида 5,8 г ни ташкил этди.
Жадвалда келтирилган натижалардан кўриниб турибдики, битта кўсакдаги
пахта вазни белгиси кўрсаткичлари Султон ҳамда Бухоро-102 ғўза
навларининг кўсак вазни қолган навларга нисбатан 0,7 г дан 1,3 г гача юқори
бўлганлиги аниқланди.
Пахтачиликни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида ғўза навларини
қимматли хўжалик белгилари орасида энг муҳим белгилардан бири
ҳосилдорликнинг юқори кўрсаткичларига эга бўлишидир. Шу ўринда
таъкидлаб ўтиш ўринлики, навларнинг пахта ҳосилдорлиги бир туп
ўсимликнинг маҳсулдорлиги бўйича олинган натижаларга ҳам хос равишда
бўлганлиги кузатилди. Яъни, тажрибаларда бир туп ўсимликнинг
маҳсулдорлиги қанчалик юқори ёки паст бўлган бўлса, ҳосилдорлик
кўрсаткичи ҳам шунга мос равишда юқори ёки паст эканлиги қайд қилинди.
Жадвал маълумотларига кўра бир туп ўсимликнинг маҳсулдорлик
кўрсаткичлари 39,2 г дан 45,1 г гача бўлганлиги кузатилди. Ушбу белги
бўйича энг юқори кўрсаткич Султон навида 45,1 г бўлган бўлса, энг паст
кўрсаткич 39,2-39,3 г Бухоро-6 ва С-6524 навларида кузатилди. Бухоро-102,
Омад ва Наманган-77 навларида бир туп ўсимлик маҳсулдорлиги оралиқ
кўрсаткичда, яъни 41,5-44,3 г бўлганлиги кузатилди.
Навларнинг кўчат қалинлиги, битта кўсакдаги пахта вазни,
маҳсулдорлик ва ҳосилдорлиги
Т/р
Навлар
Кўчат
қалинлиги,
минг/га
1 та кўсакдаги
пахта вазни, г
Маҳсул-
дорлик,
г
Ҳосил-
дорлик,
ц/га
1
С-6524
78,2
5,2
39,3
30,8
2
Султон
79,6
6,4
45,1
35,8
3
Омад
79,7
5,8
41,6
33,0
4
Наманган-77
79,7
5,3
44,3
35,4
5
Бухоро-6
83,7
5,8
39,2
32,8
6
Бухоро-102
83,8
6,5
41,5
34,8
24
Ҳосилдорлик кўрсаткичи ҳам маҳсулдорлик кўрсаткичлари сингари энг
юқори кўрсаткичларга Наманган-77 ва Султон навларида 35,4-35,8 ц/га
бўлганлигини кузатилди. Ушбу кўрсаткич бўйича қолган ғўза навларида
ҳосилдорлик кўрсаткичи 30,8-34,8 ц/га эга бўлганлиги аниқланди.
Хулоса. Таҳлил натижасига кўра, Наманган-77 ва Султон ғўза
навларида маҳсулдорлик ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичилари бошқа навларга
нисбатан юқори кўрсаткичларга эга бўлганлиги аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Нариманов А.А., Верхотурцев Ф.А. Тўла етилган уруғ – юқори сифат кафолати.
//Ж:. Пахтачилик ва дончилик. 1999. №2. -Б. 31-33.
2. Бобоев Я.А., Ким Р.Г., Амантурдиев А.Г. Ғўзанинг F2 авлодида тезпишарлик
белгиларининг бошқа хўжалик учун қимматли белгилар билан ўзаро боғланиши.
//Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва бедачилик тўплами. –Тошкент, 2000.-
Б. 50-56.
3. Гуляев Г.В. Теоретические основы первичного семеноводства зерновых культур
//Изд. Колос. Семеноводство и сроки обновления семян зерновых культур. –
Москва, 1971, С. 29-41.