scieee Science in your language
[en] (orig)

ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ЮҚОРИ ҲОСИЛДОР НАВЛАРИНИ МАС ТЕХНОЛОГИЯСИ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Author: Джанабаева Г.Р.; Коптилеўов П.Ж.; Жумабаева Ш.К.; Отебаев Н.С.
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17537008
Source: https://zenodo.org/records/17537008/files/188-191.pdf
188
УДК: 633.11:631.527:631.559(575.1)
ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ЮҚОРИ ҲОСИЛДОР НАВЛАРИНИ МАС
ТЕХНОЛОГИЯСИ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Джанабаева Г.Р., Коптилеўов П.Ж.
Ош давлат университети магистрантлари, [email p o ec ed]
Жумабаева Ш.К., Отебаев Н.С.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
4-босқич талабалари
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537008
Aннотация. МАС технологиясидан фойдаланиш қурғоқчилик, совуққа ва шўрланиш
каби абиотик стрессларга чидамли янги, юқори ҳосилдор ва оқсилга бой буғдой навларини
яратиш билан ифодаланиши, яратиладиган янги навлар уруғларининг экилиши фермер
хўжаликлари ҳосилдорлигини ошириш ҳамда иқтисодий самарадорлигини янада яхшилаш
имконини беради.
Калит сўзлар: қурғоқчилик, совуқ, шўрланиш, нав, ҳосилдорлик, абиотик, оқсил.
Abc ac . The use o MAC echnology is o c ea e new, high-yielding and p o ein- ich
whea a ie ies ha a e esis an o abio ic s esses such as d ough , cold and salini y, sowing
seeds o he c ea ed new a ie ies can inc ease he p oduc i i y o a ms and u he inc ease
hei economic e iciency.
Keywo ds: d ough , cold, salini y, a ie y, p oduc i i y, abio ic, p o ein.
Кириш. Ер юзнинг бир қатор давлатларида кузги юмшоқ буғдойнинг
янги навларини яратиш ва етиштиришда селекциянинг замановий
усулларидан фойдаланилиб, дон ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга ҳамда
юқори самарадорликка эришилмоқда. Шунингдек, жаҳонда кузги юмшоқ
буғдой етиштирувчи кўпчилик давлатларда ресурстежамкор
технологияларни қўллаш эвазига тупроқ унумдорлигини ошириш, шўрланиш
жараёнининг олдини олиш, минерал ўғитларни тежаш ҳисобига дон
ҳосилдорлиги ва сифатини ошириб келмоқда. озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашда кузги буғдой ҳоилдорлиги ва экологик муҳитнинг софлигини
сақлашга қаратилган, сизот сувлар сатҳини пасайтириш ва шўрланиш
жараёнларининг олдини олиш минерал ўғитлар меъёрларини ишлаб чиқиш
долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Республикамизнинг шимолий ҳудудларида етиштириладиган кузги
буғдой навлари асосан интенсив навлар бўлиб, паст ҳарорат, қурғоқчилик ва
кучли шўрланиш шароитлари туфайли ҳосилдорлиги талабларига жавоб
бермайди. Кузги буғдой навларининг кўпчилиги Оролбўйи минтақасидаги
галофит деҳқончилик тизимида юқорида қайд этилган стресс омилларига ўта
189
чидамсиз ҳисобланади. Шу боис, Қорақалпоғистон Республикаси шароити
учун кузги буғдойнинг совуққа, қурғоқчиликка ва шўрланишга чидамли
янги, серҳосил навларини яратиш ва етиштириш бугунги кундаги энг муҳим
тадқиқот йўналишларидан биридир. Анъанавий селекция усулларидан
фойдаланган ҳолда янги навларни яратиш кўп вақт ва сарф харажатларни
талаб этиши тасдиқланган. Шу боис, буғдой селекциясига замонавий
маркерларга асосланган селекция технологиясини жорий этиш орқали янги,
ҳосилдор ва чидамли навларни яратиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шароити учун маркерларга
асосланган селекция технологиясидан фойдаланган ҳолда совуққа,
қурғоқчиликка ва шўрга чидамли, ҳосилдор кузги буғдой навларини яратиш
ҳозирги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Адабиётлар таҳлили ва методология. Ўсимликлардан аниқ бир
табиий иқлим шароитида юқори ҳосил олишни аниқлай билиш муҳим
ҳисобланади, лекин улар бошқа шароитларнинг табиий стрессларга ўта
берилувчан бўлиши мумкин. Шуларни ҳисобга олиб айтиш жоизки, турли
табиий иқлим шароитларининг стрессларга тезда мослашадиган навни
генетик жиҳатдан тайёрлаш селекциянинг асосий вазифасидир [1].
Замонавий қишлоқ хўжалигида янги навларни фақат юқори ҳосилли
навларгина эмас, балки уларнинг тупроқ-иқлим шароитига мослашуви,
касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини ҳам ҳисобга олиш зарур [2,
3].
Бундан ташқари, қурғоқчилик, совуқ ва шўрланишга чидамлилик билан
боғлиқ QTL аллелларига эга бўлган дурагайлар, оилалар ва тизмаларнинг
ягона генотипларини танлаш олишимиз керак. Олинган буғдой
генотипларининг қурғоқчилик, совуқ ва шўрланишга чидамлилигини дала ва
лаборатория шароитида ўрганилади. Натижада ДНК маркерлари асосида
селекция қилинган қурғоқчиликка, совуққа ва шўрланишга чидамли
генотипларнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва оқсил таркиби ўрганилади.
Натижалар ва муҳокама. Қорақалпоғистон Республикаси шароитига
мос кузги буғдой навларини яратиш учун юқори авлод дурагай
комбинациялари ичидан асосий абиотик ва биотик стресс омилларига
чидамлиликни бошқарувчи ДНК маркерларидан фойдаланган ҳолда
генотиплар танлаб олинади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида
қурғоқчилик, совуққа ва шўрга чидамли бўлган янги кузги буғдой навлари
маркерларга асосланган селекция (МАС) технологияси ҳамда инфрақизил
термография орқали фенотиплаш йўли билан ишлаб чиқаришга тавсия
190
этилади. Бу эса ўз навбатида, стрессга чидамли навларни жорий этиш орқали
ҳосилдорликни ошириш ва аҳолининг дон ва нон маҳсулотларига бўлган
талабини яхшилаш, импортни сезиларли даражада камайтириш имконини
беради. Шунингдек, тадқиқот жараёнларида геномиканинг бир қанча
усуллари ва ёндашувларидан фойдаланиш, хусусан, буғдой намуналаридан
геномик ДНК ажратиш, тегишли ДНК маркерлари билан полимераза
занжири реакцияси (ПЗР) таҳлили, ПЗР ампликонларининг молекуляр
оғирлигини аниқлаш учун гел-электрофорез, ампликонлар ўлчами асосида
генотипланади. Ўсимликлар генетикаси ва селекциясининг фенотипик
кузатув ва якка танлов усулларидан ҳам фойдаланилади.
Тадқиқотнинг объекти сифатида юмшоқ буғдойнинг Гром, Васса,
Илғор, Эъзоз, Қайроқтош ва Оқмарварид навлари олинган бўлиб, ушбу
навларнинг совуқ ва ётиб қолишга чидамлилиги таҳлил қилинди (Расм-1).
Тажрибаларимизда буғдой навларининг умумий ҳолати 9 балли шкала
ёрдамида баҳоланди. Совуққа чидамлилик бўйича Гром ва Васса навлари мос
равишда 9 ва 8 баллни ташкил этиб, ўта юқори бардошли эканлиги, Илғор,
Эъзоз, Қайроқтош ва Оқмарварид навлари мос равишда 3; 3; 4 ва 3 баллга
тенг бўлиб, совуққа паст бардошли эканлиги аниқланди.
Ётиб қолишга чидамлилик бўйича Илғор ва Эъзоз навлари 6 балл-
ўртача бардошли, Қайроқтош-7 балл, Васса ва Оқмарварид навлари 8 балл-
бардошли ҳамда Гром нави 9 балл-ўта юқори бардошли эканлиги намоён
бўлди.
Хулоса. Тажрибаларимиз якунида МАС технологиясидан фойдаланган
ҳолда муваффақиятли якунланиши қурғоқчилик, совуққа ва шўрланиш каби
абиотик стрессларга чидамли янги, юқори ҳосилдор ва оқсилга бой буғдой
навларини яратиш билан ифодаланади. Яратилган янги навлар уруғларининг
191
экилиши фермер хўжаликлари ҳосилдорлигини ошириш ҳамда иқтисодий
самарадорлигини янада яхшилаш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Коротковa A.М., Герaсимовa С.В., Шумный В.К., Хлесткинa Е.К. Гены
сельскохозяйственных рaстений, модифицировaнные с помощью системы
CRISPR/Cas. Вaвиловский журнaл генетики и селекции, 2017, 21(2): –С. 250-258 (doi:
10.18699/VJ17.244).
2. Митрофaновa О.П., Хaкимовa A.Г. Новые генетические ресурсы в селекции пшеницы
нa увеличение содержaния белкa в зерне. Вaвиловский журнaл генетики и селекции,
2016, 20(4): –С. 545-554 (doi: 10.18699/VJ16.177).
3. Хлесткинa Е.К., Усенко Н.И., Гордеевa Е.И., О.И. Стaбровскaя и др. Мaркер-
контролируемое получение и производство форм пшеницы с повышенным уровнем
биофлaвоноидов: оценкa продукции для обосновaния знaчимости нaпрaвления
//Вaвиловский журнaл генетики и селекции. 2017. № 5. –С. 545–553.