scieee Science in your language
[en] (orig)

ЖУХОРИНИ ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРДА ЕТИШТИРИШ ВА ҚИММАТЛИ-ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Author: Коптилеўов П.Ж.; Наўрызбаев Х.С; Оразбаев А.С.; Султанов Д.А.
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17537478
Source: https://zenodo.org/records/17537478/files/349-351.pdf
349
УДК: 633.15:631.559:631.416.3(575.1)
ЖУХОРИНИ ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРДА ЕТИШТИРИШ ВА
ҚИММАТЛИ-ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Коптилеўов П.Ж.
Ош давлат университети магистрантлари,
[email p o ec ed]
Наўрызбаев Х.С., Оразбаев А.С., Султанов Д.А.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537478
Aннотация. Мақолада жухорининг халқ хўжалигидаги аҳамияти, келиб чиқиши,
тарқалиши, ҳосилдорлиги, систематикаси, биологияси, навлари, етиштириш
технологияси — алмашлаб экишдаги урни, ерни асосий ва экиш олди ишлови, экиш
муддати, усули, меъёри, техникаси, парваришлаш ва ҳосилни йигиб олиш муддатлари
ҳамда қимматли-хўжалик белгилари ўрганилган.
Калит сўзлар: жухори, тупроқ, унумдорлик, азот, қандли, органик ва минерал
ўғитлар.
Abc ac . In he a icle, he impo ance o co n in he na ional economy, i s o igin,
dis ibu ion, yield, sys ema ics, biology, a ie ies, cul i a ion echnology - he place in c op
o a ion, he main and p e-plan ing ea men o he land, he plan ing pe iod, me hod, a e,
echnique, main enance and ha es ing pe iods, as well as aluable - economic signs a e
s udied.
Keywo ds: co n, soil, e ili y, ni ogen, suga cane, o ganic and mine al e ilize s.
Кириш. Жухори So gum- авлодига мансуб ўсимлик. Бу авлодга донли,
қандли ва ўтсимон 50 дан ортиқ турлари киради. Ўзбекистонда жухорининг
ҳар хил турлари экилади. Жухори ўсимлиги экваториал Африкадан келиб
чиққан бўлиб, у Мисрда, Шарқий ва Жанубий Осиёда, Манчжурияда,
Хитойда, Хиндистонда қадимдан бери экилиб келинади. Ўзбекистонда
жухори сув билан кам таъминланган ва қисман лалми ерларда,
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва бошка вилоятларда
экилади. Гектаридан 3-6 т. дон ва 60-70 т. кўкат олинади.
Экиладиган навлари 3 гуруҳга бўлинади — донли, қандли ва
супургибоп. Шунингдек, жухорини ўтсимон турлари ҳам бор. Донли жухори
ўртача 2-3 м бўлади. Кам тупланади, кам шохланади, руваги юқорига ва
пастга қараб ўсади. Дон олиш учун экилади, дони озиқ-овқатда, ем сифатида
қўлланилади, пояси чорвада ишлатилади.
Адабиётлар таҳлили ва методология. Жухорининг кўк массаси
молларга берилади ёки силос бостирилади. Жухори пояси дағаллашгунча
350
ўрилса яхши пичан бўлади. Жухорининг 100 кг дони 119, кўк массаси 23,5,
силоси 22 ва пичани 49,2 озиқ бирлигига тенг. Дони таркибида 15% протейн
бўлиб, лизинга бой. Жухори қурғоқчиликка, шўрга чидамли экин [1].
Жухорининг илдиз системаси попук илдиз бўлиб тупроқка қарийб 2
метр чуқур кириб ва атрофига 60-90 см гача тарқ алади. Поясининг 2-2,5 м.
Тропик мамлакатларда 6,7 м гача етади, ичи юмшоқ паренхема билан тўлган,
кўпинча сершох бўлади. Барглари энли, туксимон ғубор билан қопланган.
Ҳар туп ўсимликда 10-25 та ва ундан кўп барг бўлади [2].
Тадқиқотлар олиб борилган майдоннинг тупроғи таркибидаги гумус
миқдори И.В.Тюрин, умумий азот ва фосфор И.М.Мальцева ва Л.И.Гриценко
услубида, ҳаракатчан фосфор Б.П.Мачигин ва алмашинувчан калий
П.В.Протасов услубида аниқланди.
Натижалар ва муҳокама. Изланишлар давомида олинган
натижаларнинг маълумотларига кўра, фенологик кузатувларнинг таҳлилида,
жухорининг туп гули рувак, руваги ҳар қайси шохчанинг учида иккитадан
бошоқча жойлашганлиги, бошоқларининг ҳаммаси бир гулли, ҳосил
тугадиган бошоқчасининг гули икки жинсли, ҳосилсиз бошоқчалариники
эркак гул ва жухори асосан (70%) четдан чангланадиган ўсимлик эканлиги
кузатилди. Ўсимликлардан танлаб олинган намуналарда жухори
ўсимлигининг қимматли-хўжалик белгилари ўрганилганда, дони пўстли ва
пўстсиз, юмалоқ туксимон, оқжигар ранг, сариқ, кўнғир тўсда бўлиб, 1000
донасининг вазни 25-45 кг, ҳар кайси рувагида 1600 дан 3500 тагача дон
бўлганлиги аниқланди.
Намуналарнинг дон сифати аниқланди, маълумот сифатида жухорининг
эндосперма қўнғир ёки қизғиш бўлган дони таркибида танин группасига
кирадиган ошловчи моддалар мавжуд бўлиб, ушбу моддаларнинг бўлиши
уни озиқлиқ жиҳатидан камчилиги бўлса, лекин спирт ва мальтоза ишлаб
чиқариш саноатлари учун муҳим роль уйнайди. Жухори иссиқсевар ўсимлик,
унинг уруғи тупроқ ҳарорати 10-12°С етганда униб чиқади. Қулай шароитда
6-7 кунда майса беради. 25-30 кундан кейин тўпланади, 55-60 кундан кейин
рувакланади, 5-7 кундан кейин гуллайди. Ўсув даври навига қараб 90-145
кун, совуқга чидамсиз. Жухори ёруғсевар қисқа кун ўсимлик бўлиб, майсаси
1°С совуқда нобуд бўлади, қурғоқчиликка чидамли. Транспирация
коэффициенти 200 атрофида, лекин суғориш натижасида ҳосили ортади.
Хулоса. Жухори қандай мақсадларда фойдаланиш учун экилганлигига
қараб азот ва фосфор миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш мумкин.
Жухори дон учун экилган бўлса, фосфор ўғити миқдорини кўпайтириб, азот
351
ўғити миқдорини камайтириш, аксинча жухори кўк поя учун экилган бўлса,
азот миқдорини кўпайтириш мумкин.
Жухори экиш учун ер кузда 27-30 см чукурликда чимқирқарли ёки икки
ярусли плуг ёрдамида шудгор қилинади, экишдан олдин ҳам борона ва
сўнгра мола босилади. Тупроқка талабчан эмас, шўрга чидамли, механик
таркиби енгил бўлган тупроқларда яхши ўсади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Атабаева Х., Умаров З., Буриев Х. ва бош.-Ўсимликшунослик- Т.Меҳнат, 2000, 157
бет.
2. Guzman C., Xiao Y., C ossa J., Gonzalez-San oyo H., Hue a J., Singh R., D eisigacke S.
Sou ces o he highly exp essed whea b ead making gene in CIM- MYT sp ing whea
ge mplasm and i s e ec on p ocessing and b ead-making quali y. Euphy ica, 2016, 209: –
pp. 689-692 (doi: 10.1007/s10681-016-1659-5).