scieee Science in your language
[en] (orig)

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА АМАРАНТ (AMARANTHUS HYBRIDUS L.) ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Author: Бердикеев Баймурза Бекмурзаевич; Турдишев Бекмурат Хожамуратович; Абдуллаев Елмурат Еркинбаевич
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17537588
Source: https://zenodo.org/records/17537588/files/397-400.pdf
397
УЎТ:631, 582.663.2.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА АМАРАНТ (AMARANTHUS
HYBRIDUS L.) ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Бердикеев Баймурза Бекмурзаевич,
илмий ходим,
Турдишев Бекмурат Хожамуратович,
қ.х.ф.н., к.и.х.,
Абдуллаев Елмурат Еркинбаевич,
илмий ходим, Қорақалпоғистон деҳкончилик имлий тадқиқот институти.
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537588
Аннотация: Амарант - озиқ-овқат, чорвачилик, паррандачилик, фармацевтика ва
косметика саноатида кенг ишлатиладиган кўп мақсадли экин ҳисобланади.
Калит сўзлар: Амарант, етиштириш технологияси, халқ хўжалигидаги аҳамияти,
биологик хусусияти, минерал озиқланиш ва тупроққа муносабати, экиш, экинди
парваришлаш, ҳосилни йиғиш.
Аннотация: Амарант - это универсальная культура, широко используемая в
пищевой, животноводческой, птицеводческой, фармацевтической и косметической
промышленности.
Ключевые слова: Амарант, технология выращивания, значение в народном
хозяйстве, биологический характер, отношение к минеральному питанию и почве,
посадка, уход за растениями, сбор урожая.
Anno a ion: Ama an h is a mul i-pu pose c op widely used in he ood, li es ock, poul y,
pha maceu ical and cosme ic indus ies.
Key wo ds: Аama an h, e ish i ish echnologies, na ional signi icance, biological
cha ac e , oziklanish and up ak mine als, ekish, ekindi cul i a ion, be y yield.
Кириш. Амарант (Ama an hus hyb idus L.) - озиқ-овқат, чорвачилик,
паррандачилик, фармацевтика ва косметика саноатида кенг ишлатиладиган
кўп мақсадли экин ҳисобланади. [2]. Амарант замонавий агробизнесдаги енг
истиқболли озиқ-овқат экинларидан биридир. Амарант мойига ва унига
бўлган талаб йилдан-йилга ўсиб бормоқда, у оқсилларнинг катта фоизини ўз
ичига олади ва клейковина етишмовчилиги бўлган одамлар учун соғлом
овқатланиш ва терапевтик овқатланиш учун зарурдир. Шунингдек, амарант
озуқавий хусусиятларга эга бўлиб, юқори озиқ бирлигига эга ем-хашак учун
етиштиришда аҳамиятли экиндур.
Амарант иссиқликка чидамлилиги, қурғоқчилик ва тузга чидамлилиги
ва анъанавий донли екинларни етиштириш мумкин бўлмаган шароитларга
осон мослашиши билан ажралиб туради. Яшил массаси ҳосилни йиғишда
398
маккажўхоридан 30-70%, таркибидаги оқсил еса 3-4 баравар кўп бўлади.
Уруғлар таркибида 15-18% оқсил мавжуд бўлиб, лизин миқдори буғдой ва
маккажўхори таркибидан 2-3 баравар юқори. Аминокислоталар таркибининг
озуқавий қиймати ва мувозанатини аниқлаш учун 100 балли шкала бўйича
амарант 75 балл (маккажўхори – 44, буғдой – 60, соя – 68 балл) олди.
Амарантнинг яшил массаси оқсил, темир ва а ва С витаминларига бой бўлиб,
бутун ўсимликнинг қуруқ моддаси таркибида 12-23% хом оқсил, баргларда –
12 дан 33% гача, пояларда – 12 дан 15% гача бўлади. 100 кг амарант яшил
массаси 7,5 дан 16,5 гача озуқа бирликларига эга бўлади.
Биологик хусусиятлари. Амарантнинг географик ватани Марказий ва
Жанубий Американинг кенг ҳудудлари ҳисобланади. Амарант (Ama an hus
hyb idus L.) – амарантлар оиласига тегишли бўлиб, баландлиги 2,5 метргача
бўлган пояли, кучли ўсимлик. Вегетация даври 110-120 кун. Пишиб етилиши
учун 2000-22500С фойдали иссиқлиқ йиғиндиси зарур [1]. Пояси ўрим-
йиғимга қадар баргларини сақлайди, бу эса ҳосилни силос учун йиғиш
жиҳатидан ноёб қилади. Силос пайтида амарант ҳосилидаги баргларнинг
улуши 30-35% ни ташкил қилади. Янги йиғилган уруғлар деярли униб
чиқмайди, ўрим-йиғимдан кейинги пишиб етиш даври 3 ой.
Минерал озиқланиш ва тупроққа муносабати. Амарант алоҳида
тупроқ шароитларини талаб қилмайди. У қора, каштан ва бошқа
тупроқларда яхши ўсади. Тупроқ унумдорлигининг ошишига яхши таъсир
қилади. Дон ҳосил қилишда амарантлар тупроқ унумдорлигига унчалик
талабчан эмас ва яхши қуриган нейтрал ёки ишқорий тупроқларни афзал
кўради. Амарант нормал ўсиши ва ривожланиши учун тупрок PH диапазони
6,0-8,5 ни ташкил қилади.
Экиш. Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ иқлим шароитидан
келиб чиқиб, амарант экиш учун ажратилган майдонларни шўрланганлик
даражасини инобатга олган ҳолда камида 2-3 марта шўрини ювиш талаб
этилади.
Тупроқни экишдан олдин сифатли тайёрлаш амарант ҳосилдорлигига
катта таъсир кўрсатади. Кичик уруғли ўсимлик сифатида амарант экиш учун
айниқса эҳтиёткорлик билан тупроқ тайёрлашни талаб қилади, бу
кўчатларнинг тўлиқлигини ва кейинги ҳосилни белгилайди. Амарант уруғи
камида 1 йил тиндирилган бўлиши зарур, ўтган йилнинг уруғларидан экиш
тавсия этилмайди.
Қорақалпоғистон шароитида амарантни апрел ойининг иккинчи ва
учунчи ун кунлигида экиш тавсия этилади. Амарант уруғи экиш
399
чуқурлигида тупроқ ҳарорати +10+12 0С га етганда экилади. Экиш чуқурлиги
2-3 см. Амарант ҳам кенг қаторга, ҳам қатор оралиғи 45, 60 ва 30 см бўлган
ва оддий қаторга экилади. Экиш меъёри экин қатор оралиғига, уруғ сифатига
ва экиш мақсадига боғлиқ 0,5 дан 3,0 кг/га гача сарфланиди. Экишда торф
аралашмалари ва микроэлиментлар билан аралаштирилиб таёрланган уруғлар
махсус сеялкалар (сеялки точного высева) ёрдамида экилади.
Экинди парваришлаш. Амарантда 2-3 та ҳақиқий барг ҳосил
булганда, қаторда ўсимлик 10-15 см оралигида ягоналанади. Ниҳоллар тўлиқ
униб чиққаннан сўнг 3-4 ҳапта давомида бегона ўтлардан тозалаб туриш
зурур. Амарант қатор орасига 2 маротаба культивация ўтказилади. Биринчи
культивация қилиш амарант қаторларида тўлиқ ниҳоллар пайдо бўлиб,
ўсимликда 3-4 та ҳақиқий барг пайдо бўлганда, 6-7 см чуқурликда, иккинчи
культивация, ўсимликда 7-8 та барг пайдо бўлганди 10-12 см чуқурликда
ўтказилади. Бир ой ўтгач, амарант интенсив ўсишни бошлайди ва бегона
ўтлар энди у учун хавфли емас ҳисобланади. Амарант экинларида бегона
ўтларни назорат қилишда кимёвий назорат усуллари кенг қўлланилади,
хусусан, камида 10 см баландликка етганида бегона ўтларига қарши
гербицидлар қулланилади. Йиллик икки паллали ва донли бегона ўтларга
қарши курашда улар униб чиқишдан олдин тупроқга гербицидлар берилади.
Амарантга минерал ва органик ўғитлар яхши таъсир қилади, улардан
фойдаланиш билан яшил массанинг ўсиши 40% га етади. Амарантни
озиқлантириш ўсимликда 3-4 та ва 6-8 та барг пайдо бўлганда ўтказилади.
Озиқлантириш меъёри: азот 60-100 кг/га, фосфор 40-60 кг/га, калий 90-100
кг/га. Таркибида гумус кам тупроқларда 30-50 т/га органик уғитлар экишдан
олдин, ерни ҳайдашда берилади.
Амарант қурғоқчиликга бардошли ўсимлик бўлиб, сув кам талаб этади.
Дон ва дуккакли экинларга қараганда 2,0-2,5 баравар сувни кам истеъмол
қилади. Суғориш учун суғориш ариқлари 15-25 см чуқурликда тайёрланади.
Оддий услубда ўсимликда 12-14 барг пайдо бўлганда ва бошоқлаш даврида
ўсимлик қатор орасига, камида 2 маротаба суғорилади, ҳарбир суғоришда
суғориш меъёри 300-500 м3/га. Амарантни ёмғирлатиб ва томчилатиб
суғориш услубида ҳам суғориш мумкин, бунда суғориш меъёри 50-80 м3/га.
Ҳосилни йигиш. Амарант ҳосилини йиғиш вақти уни фойдаланиш
мақсадига қараб белгиланади. Яшил масса ҳосилни фойдаланиш учун
экилганда ҳосилни йиғиш амарантнинг гуллаш даври бошланишида амалга
оширилади. Силос ва гранулалар учун йиғим-терим ишлари амарант тўлиқ
гуллаш босқичидан бошланиб, уруғларнинг мумсимон пишиб етиш
400
босқичида якунланади. Амарант уруғлик учун етиштирилганда йиғим-терим
ишлари уруғларнинг камида 80% и пишганида бошланади. Уруғлар
анъанавий дон йиғиш машинаси билан билан йиғиб олинади.
Ўрим-йиғимдан сўнг, амарант дони махсус қуритгич ускуналарда
қуритилади. Уруғларни узоқ муддатли сақлаш учун оптимал намлик 12% ни
ташкил қилади.
Адабиётлар:
1. Гиш Р.А. Амарант –культура будущего. Научный журнал КубАУ. №176 (02). 2022.
С.1-10.
2. Саидганиева Ш.Т. Выращивание лекарственного растения амарант и его
энтомофауна. Unibe sum: Химия и биология. Электронный научный журнал. №4 (94).
Апрел 2022. с.30-32.