609
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
ЎЗБЕКИСТОНДА АCОСИЙ КАПИТАЛГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ
МОЛИЯЛАШТИРИШДА ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИ
ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Хошимов Собир Муртазаевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент
E-mail: sobi hosimo [email protected]
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17551569
Аннотация: Тезисда асосий капиталга инвестициялар тушунчасининг иқтисодий мазмун-
моҳияти, иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти, асосий капиталга инвестицияларни
молиялаштиришда инвестиция муҳити ва унинг жозибадорлигининг аҳамиятини очиб беришга
ҳаракат қилинди. Бундан ташқари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда асосий капиталга
йўналтирилган инвестицияларнинг роли ва мавжуд инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишдаги
асосий муаммолар ўрганилиб, муаммолар ечимлари бўйича хулоса ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: инвестиция, асосий капитал, инвестиция муҳити, интеграция, инфратузилма,
тарнсформация, модернизация, инфляция.
Мамлакатлар иқтисодий-ижтимоий тараққиётида инвестицияларнинг, айниқса хорижий
инвестицияларнинг аҳамияти жуда катта. Бунинг сабаби, ривожланаётган мамлакатларда ички
инвестиция ресурсларининг чекланганлиги ёки мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг
таъминланмаганлиги, стратегик йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш
имконини бермайди. Хусусан, кўпроқ ривожланаётган бозор иқтисодиётига ўтиш даври мамлакатлари
иқтисодиётида асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларни молиялаштириш масалаларида
кўплаб муаммолар мавжуд. Мамлакат иқтисодий ривожланишида асосий капиталга йўналтирилган
инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини ва меҳнат самарадорлигини оширишда, янги иш
ўринларини яратишда, рақобатбардошликни оширишда, иқтисодий инфратузилмани
ривожлантиришда, илмий-техникавий тараққиётни қўллаб-қувватлашда ҳамда бир сўз билан айтганда
иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг 2016 йилидан бошлаб миллий иқтисодиётни жаҳон
иқтисодиётига интеграциялашувида кўп векторли иқтисодий сиёсат юритилиши, миллий валюта
конвертациясидаги ижобий ўзгаришлар, инвестиция фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллашуви
инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишда муҳим омиллар бўлиб ҳисобланади. Зотан, президент
Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Инвестициялар - бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви
ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”
1
.
Асосий капиталга инвестициялар - ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш,
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янгилаш, фойда олиш ва корхонанинг бозор қийматини оширишга
қаратилган капитал қўйилмалардир. Асосий капиталга инвестициялар - бу миллий иқтисодиётнинг
ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларида капиталнинг моддий шаклини яратиш,
кенгайтириш ва сақлашга маблағларни инвестиция қилиш жараёни бўлиб, улардан фойдаланиш
капитал қийматини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий самарага эришишга олиб келади. Ўзбекистон
Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунида 2-бобнинг 5-
моддасида тегишинча: “Асосий фондларни яратиш ва такрор кўпайтиришга, шу жумладан янги
қурилишга, модернизация қилишга, реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга,
шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган
инвестициялар капитал инвестициялар жумласига киради”
2
деб таъкидлаб ўтилган.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги
нутқи. 02.05.2024 йил. h ps://p esiden .uz/uz/lis s/ iew/7194
2
Ўзбекистон Республикасининг 25 декабр 2019 йилдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти» тўғрисидаги
ЎРҚ-598 сон қонуни.
610
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
Асосий капиталга инвестициялар самарадорлигига таъсир этувчи омиллар: иқтисодий вазият,
сиёсий муҳит, солиқ тизимининг такомиллашуви, инфляция, инвестицион муҳит, инвестицион рисклар
ва бошқалар ҳисобланади.
1-жадвал
Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган
инвестициялар(трлн.сўм)
3
Молиялаштириш манбалари
Йиллар
20
20
20
21
202
2
20
23
202
4
Аҳоли маблағлари
18,
1
22,
2
25,
70
33,
3
32
Тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар
28,
7
30,
1
37
84,
3
150
,5
Кафолатланмаган ва бошқа
хорижий инвестиция ва кредитлар
35,
4
56,
9
60
82,
4
159
,6
Корхона маблағи
51,
9
71,
2
84,
5
84,
9
87
Тижорат банклари кредитлари ва
бошқа қарз маблағлари
28,
5
19,
5
21,
1
22,
3
12,
7
Ўз.Р. кафолати остида хорижий
кредитлар
22,
5
17,
3
15,
2
21,
2
23,
6
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
1,8
3,1
2,5
1,6
3,6
Сув таъминоти ва канализация
тизимларини ривожлантириш
1,9
2,9
2,9
1,7
1,9
Республика бюджети
1,3
2,1
20,
9
20,
4
22,
8
1-жадвал маълумотлари бўйича Ўзбекистонда сўнгги йилларда асосий капиталга киритилган
инвестициялар миқдори таҳлил қилинганда, 2024 йилда асосий капиталга молиялаштириш манбалари
таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 150,5 триллион сўмни ташкил этгани кўрилади. Бу
кўрсаткич кафолатланмаган ва бошқа хорижий инвестициялар ҳамда кредитлар суммаси (159,6 трлн.
сўм)дан кейин иккинчи ўринда туради. Жадвал маълумотларига кўра, марказлашмаган
молиялаштириш манбалари асосий капиталга сармоя киритишда улуши юқори бўлса-да, тижорат
банкларининг кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳажми камайган, агар 2020 йилда бу кўрсаткич
28,5 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда у 12,7 триллион сўмга тушиб қолган. Бу ҳолат
тижорат банклари кредитларига қўйилаётган юқори фоиз ставкалари билан боғлиқ. Шунингдек, аҳоли
маблағлари ҳисобидан 32,0 триллион сўмлик сармоя киритилган бўлиб, асосан уй-жой қурилиши
соҳасида инвестиция фаолияти олиб борилган.
Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишда, мамлакатда асосий капиталга
инвестицияларни молиялаштириш ҳажмларини оширишда инвесторлар учун яратилган қулай
инвестиция муҳити ва унинг жозибадорлиги муҳим кўрсаткичдир. Инвестиция муҳити - бу мамлакатда
инвестиция фаолиятини самарали амалга оширишни белгиловчи ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий ва
ижтимоий шароитларни англатади. Бу омилларнинг ҳар бири мамлакатнинг инвестицион муҳитини
тавсифлашда муҳим рол ўйнайди. Инвестицион муҳит жуда мураккаб, кўп қиррали тушунчадир.
Инвестицион муҳитнинг турли таркибий қисмларини баҳолаш орқали инвестиция хавфи, амалга
оширилиши мумкинлиги ва инвестицияларнинг жозибадорлигини аниқлаш мумкин (2-жадвал).
3
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди.
611
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
2-жадвал
Инвестиция муҳитини белгилаб берувчи омиллар
4
Ҳуқуқий омиллар
Барқарорлик
Шаффофлик
Прогноз (Башорат) қилиш
Макроиқтисодий омиллар
Бозор ҳажми
Сиёсий рисклар даражаси
Миллий валюта курси ўсиши
Кафолат тизими
Географик омиллар
Табиий
Иқлим шароити
Тадбиркорлик омиллари
Харажатлар даражаси
Солиқ тизимининг ўзига хос хусусиятлари
Молиявий имтиёзлар тизими
Инфратузилманинг ривожланганлик
даражаси
Ривожланаётган давлатларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда асосий капиталга
йўналтирилган инвестициялар катта аҳамиятга эга. Чунки, бундай мамлакатларда асосий фондларни
янгилаш ёки янги фондлар яратиш катта миқдорда инвестицияларни талаб қилади. Шу нуқтаи
назардан, республикамизда ҳам айрим ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида асосий
фондларнинг эскирганлиги ёки янгисини ташкил этиш зарурлиги аён бўлмоқда. Масалан, транспорт
инфратузилмасида автомобиль йўлларининг эскирганлиги, темирйўл транспортининг юқори
харажатлари каби муаммолар мавжуд. Бундан ташқари тижорат банклари кредит фоиз ставкаларининг
юқорилиги ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳаларни молиялаштиришни қийинлаштиради ҳамда
инвесторларни жалб қилишни чеклаб қўяди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатда асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларни
молиялаштиришда инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш мақсадида: сиёсий барқарорликни
таъминлаган ҳолда кучли иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мулкчилик ҳуқуқини сўзсиз
таъминлаш,; ортиқча бюракратик тартибни соддалаштириш ва камайтириш, коррупцияга қарши
курашиш чораларини кучайтириш, бозор фаолияти барча иштирокчилари учун ягона қоидаларни
ишлаб чиқишга асосланган самарали, шаффоф (очиқ) ва мустақил давлат бошқарувини (шу жумладан,
суд тизимида ҳам), ташкил этиш; макроиқтисодий барқарорлик сиёсатини амалга ошириш, жумладан,
инфляция суръатларини пасайтириш, ташқи савдо балансини мусбат сальдосига эришиш, бюджет
дефицитини кескин камайтириш, давлат ташқи қарзларини самарали бошқариш, пул бозорида
молиявий ресурсларни арзонлаштириш; хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва бошқариш
масалаларида ҳудудларга ҳудудлар хусусиятларидан келиб чиқиб тегишли ваколатлар бериш; бўлажак
сармоядорлар назарида Ўзбекистон имиджини яхшилашга қаратилган (ҳалқаро инвестиция
форумларини ташкил этиш ва глобал инвестиция форумларида қатнашиш орқали) тадбирларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқдир. Муаллиф аризаси
Халқаро симпозиумда иштирок этиш учун
Муаллифнинг Ф.И.Ш. (тўлиқ)
Хошимов Собир Муртазаевич
Шаҳар, мамлакат
Тошкент
Иш жойи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
4
Муаллиф ишланмаси.
612
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
Лавозими
Доцент
Илмий даражаси, илмий унвони
Доцент, PhD
E-mail
sobi hosimo [email protected]
Телефон рақами (моб/иш)
93 535-80-72
Иштирок этиш шакли
(шахсан/сиртдан/онлайн)
онлайн
Тезис номи
Ўзбекистонда аcосий капиталга
инвестицияларни молиялаштиришда инвестиция
муҳити жозибадорлигини ошириш масалалари
Илмий йўналиш рақами
3-sho‘ba: O‘zbekis onda in es i siya muhi ini
i ojlash i ish muammola i.
Foydalanilgan adabiyo la :
1. Ўзбекистон Республикасининг 25 декабр 2019 йилдаги «Инвестициялар ва инвестиция
фаолияти» тўғрисидаги ЎРҚ-598 сон қонуни.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро
инвестиция форумидаги нутқи. 02.05.2024 йил. h ps://p esiden .uz/uz/lis s/ iew/7194
3. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
4. h ps://s a .uz/uz.