scieee Science in your language
[en] (orig)

ЭКОЛОГИЯ ВА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ, КЕЧА, БУГУН ВА КЕЛАЖАК...

Author: Бердиниязова, Нурья Кошкинбаевна
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17664788
Source: https://zenodo.org/records/17664788/files/69-75.pdf
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 17 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal No embe , 2025
69
DOI: h ps://10.5281/zenodo.17664788
ЭКОЛОГИЯ ВА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ, КЕЧА, БУГУН ВА КЕЛАЖАК...
Бердиниязова Нурья Кошкинбаевна
ҚР Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи, I даражали
юрист, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
магистратура босқичи, халқаро бошқарув йўналиши 2-курс тингловчиси
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақолада географик ва иқлим шароитлари, мамлакатимизнинг
экологик хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан қулай атроф муҳитга бўлган
ҳуқуқларини таъминлаш, барқарор келажак йўлидаги мажбуриятлар ва саъй-
ҳаракатлар, иқлим ўзгаришларининг инсон ҳуқуқларига кўрсатадиган салбий
таъсирини юмшатишга қаратилган таклиф ва тавсиялар, айниқса Орол фожиаси
оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал этиш, энг муҳими аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар баён қилинган.
Калит сўзлар. Экологик ҳуқуқ, иқлим ўзгариши, Орол фожияси,
энергоресурслар, жавобгарлик.
АННОТАЦИЯ
В данной статье изложены географические и климатические условия,
проводимая работа по обеспечению экологической безопасности нашей страны,
обеспечение социально-экономических прав населения, в том числе на
благоприятную окружающую среду, обязательства и усилия на пути к
устойчивому будущему, предложения и рекомендации, направленные на
смягчение негативного воздействия изменения климата на права человека,
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 17 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal No embe , 2025
70
особенно смягчение последствий Аральской трагедии, решение проблемы
отходов и, самое главное, укрепление здоровья населения.
Ключевые слова. Экологическое право, изменение климата, трагедия
Аральского моря, энергоресурсы, ответственность.
ABSTRACT
This a icle desc ibes he geog aphical and clima ic condi ions, he wo k being
ca ied ou o ensu e he ecological secu i y o ou coun y, ensu ing he socio-
economic igh s o he popula ion, including a a o able en i onmen , commi men s
and e o s o a sus ainable u u e, p oposals and ecommenda ions aimed a
mi iga ing he nega i e impac o clima e change on human igh s, especially
mi iga ing he consequences o he A al Sea disas e , sol ing he was e p oblem, and
mos impo an ly, s eng hening public heal h.
Keywo ds: En i onmen al law, clima e change, A al agedy, ene gy esou ces,
esponsibili y.
Агар биз дунёнинг табиий захираларидан
ҳозирги даражада фойдаланишни давом
эттирсак, кейинги ўттиз йил ичида ҳаётий
эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир
планетага тенг захира керак бўлади
Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни таъминлаш,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик тоза ҳудудга айлантириш мақсадида
кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ҳам қабул қилинмоқда.
Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2025 йилга "Атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили" деб ном берилиши ҳам бежиз эмас.
Чунки, давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бош вазир
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 17 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal No embe , 2025
71
лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ
истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган
мажлисидаги нутқида нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб давлатлар
иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини кўриб келаётганлигини айтиб
ўтди.
1
Шунингдек, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш,
қазилма ёқилғиларни ҳисобсиз ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг
кўпайишига олиб келаётганини, Ҳукуматимиз йил давомида белгиланган энг
муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқишини, бу дастурда
"яшил" технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни
кескин кўпайтириш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар
муаммосини ҳал этиш, энг муҳими аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби
масалалар устувор йўналиш сифатида белгиланишини айтиб ўтди.
БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида қилган нутқида Шавкат Мирзиёев
Орол денгизи фожиаси ва иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш ҳолати
ва бу борада яқин келгуси даврда амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирларга
алоҳида эътибор қаратди.
2
Айни пайтда дунёнинг жуда катта минтақаларида экологик вазият
кескинлашган. Бунга бир-бирига боғлиқ бўлган учта инқироз, яъни иқлим
ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучайиб
бораётганлиги асосий сабаб бўлмоқда.
Миллион-миллион аҳоли яшайдиган улкан ҳудудлар, жумладан, Марказий
Осиё ҳам, иқлим ўзгаришлари оқибатлари туфайли ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан катта зарар кўрмоқда, экологик вазият бузилмоқда, аҳоли
саломатлигига жиддий путур етмоқда.
1
Gaze a.uz, 2024-йил 20-ноябрь, h ps://www.gaze a.uz/oz/2024/11/20/yil/
2
Re iew.uz, 2023 йил 29 сентябрь, h ps:// e iew.uz/uz/pos /o ol- ojiasini-yumsha ish- a-ekologik- aziya ni-
yaxshilash-xalqa o-hamko likni- aqozo-e adi
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 17 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal No embe , 2025
72
Аллақачон глобал муаммога айланган Орол денгизи сатҳи кескин камайиши
билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасида Ўзбекистон ўз
имкониятлари даражасида улкан чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Орол
денгизи фожиаси ва экологик вазиятни юмшатиш бўйича чора-тадбирлар
БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан ҳамоҳанг тарзда амалга
оширилмоқда.
Чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳарорат ошишига қарши
600 минг гектар майдонда “яшил тўсиқлар” ўрмонлари ташкил этиш белгиланди.
Хавфли гидрометеорологик ҳолатлар ва тоғ дарёлари оқимлари ҳолати ҳақида
олдиндан ҳаққоний хабар бериш даражасини мос равишда 100% ва 98%га
етказиш чоралари ишлаб чиқилди.
Хўш, аслида табиий захиралар ҳамманинг мулки: ягона чора уни тежаш.
Бугун дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми экологик қарздор.
Сиз, Биз нима қила оламиз? Сиз фақат иш жойи ва уйдаги электр
захираларини тежанг. Бу умуман қийин эмас. Лекин ҳар биримиз учун
манфаатли иш. Қурилма ишлатилмаётганда электр симини тармоқдан узинг.
Кўпчилик электр тармоғига уланган қурилмалар қанча электр энергиясини
сарфлашини билмайди. Масалан, ўчиқ телевизорлар, зарядланган телефонлар.
Улар сарфлайдиган электр энергияси миқдори кам, лекин узоқ муддат уланган
ҳолатда турганда бундай деб бўлмайди.
Кундалик одатларимизни ўзгартириб, энергияни тежаш учун, керак
бўлмаганда, чироқларни ёки қурилмаларни ўчиришимиз зарур.
Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунёнинг табиий
захираларидан ҳозирги даражада фойдаланишни давом эттирсак, кейинги ўттиз
йил ичида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага тенг захира
керак бўлади,” дейилган эди.
Биз яна бир планетага тенг захирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб
қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак
бўлади.
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 17 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal No embe , 2025
73
Оддийгина таклиф, Электр ускуналари, иситиш/совитиш тизимлари,
ёритиш воситаларини энергия тежамкор турларига алмаштириш (LED лампалар,
А++ тоифали техникаларни ўрнатиш, эски қурилмаларни замонавий ва кам
энергия сарфлайдиганлари билан алмаштириш чораларини кўриш орқали
нафақат энергоресурсларни тежаймиз, балки экология ва атроф-муҳитни
асрашга, келажак авлодга соф ҳолатда етказишга эришамиз.
Шу мақсадда Ҳукуматимиз томонидан, яъни мамлакатимизда
энергоресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шу билан бирга
истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда
таъминлаш, халқ хўжаликларида қайта тикланувчи энергия манбалари
ўрнатилишини ва энергияни тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини
рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини
босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш мақсадида
жорий йилнинг 16 апрель куни "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор
механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-
сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан энергоресурслар билан боғлиқ
бир қатор янгиликлар жорий этилди.
1
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, географик ва иқлим шароитларини ҳисобга
олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иситиш
мавсуми республиканинг бошқа ҳудудларидан фарқли равишда октябрь-февраль
ойлари деб белгиланди. Шу билан бирга, эҳтиёжманд оилаларга меъёрдан
ортиқча ишлатилган электр ва газ учун компенсациялар берилиши, бунда
эҳтиёжманд оилалар сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига
киритилган оилалар тушунилади. “Маҳалла еттилиги” томонидан Ягона реестрга
кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхати шакллантирилиши, туман
(шаҳар) ҳокимликлари ва маҳаллалар кесимидаги эҳтиёжманд оилаларнинг
қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкинлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори, 2024 йил 16 апрель, h ps://lex.uz/uz/docs/6884060

GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 17 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal No embe , 2025
74
Компенсация олувчи муҳтож оилалар ноябрь - март ойларида (ҳар ойнинг
15-санасигача) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда
фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.
Бунда, аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами, ва телефон рақами
кўрсатилади. Ариза берилган ойнинг 27-санасига қадар “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда ўрганилади.
Ўрганиш натижаси асосида компенсация пуллари ариза берилган ойдан
кейинги ойнинг 27-санасигача муҳтож оилаларнинг пластик картасига ўтказиб
берилади. Ҳокимликлар эса Халқ банки билан биргаликда Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ 2024 йил 1
ноябрга қадар банк пластик картаси бўлмаган муҳтож оилалар вакилига бепул
асосда пластик карталар очиб берилишини таъминлайди.
Шу билан бирга, бугунги кунга келиб, соҳада аҳоли ва тадбиркорлик
субъектлари томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш,
мақсадсиз сарфлаш ва яширин иқтисодиётни юзага келтирувчи омиллардан
фойдаланиш сингари ҳолатлар вужудга келмоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини
олиш ва “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида энергия
ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш
тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларида, давлат идораларида ва
ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли хонадонларида энергия тежамкорлиги
ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг “Ёқилғи-
энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг
олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни
такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
1
Демак, энергоресурслардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун ҳам
жавобгарлик белгиланган. Бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекснинг 101-миддасига мувофиқ электр, иссиқлик энергияси, газдан
фойдаланиш қоидаларини бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, 2025 йил 1 апрель, h ps://lex.uz/docs/7455627
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 17 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal No embe , 2025
75
ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма
бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
1
Демак, ҳар қандай ҳолатда ҳам нафақат ўзимиз учун, балки келажак авлод
учун табиий бойликларимизни асраб-авайлаган ҳолда етказишимиз керак, бу
борада бугунги ёш авлодга ўрнак бўлайлик!
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES)
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-133-сон қарори, 2025 йил 1
апрель, h ps://lex.uz/docs/7455627;
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси,
1995 йил 1 апрель, h ps://www.lex.uz/ac s/97664;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори, 2024 йил 16 апрель,
h ps://lex.uz/uz/docs/6884060;
4. Gaze a.uz, 2024-йил 20-ноябрь, h ps://www.gaze a.uz/oz/2024/11/20/yil/;
5. Re iew.uz, 2023 йил 29 сентябрь, h ps:// e iew.uz/uz/pos /o ol- ojiasini-
yumsha ish- a-ekologik- aziya ni-yaxshilash-xalqa o-hamko likni- aqozo-e adi.
1
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, 1995 йил 1 апрель,
h ps://www.lex.uz/ac s/97664