RESEARCH AND DEVELOPMENT
TADQIQOT VA TARAQQIYOT
ISSN: 3030 – 3281
Volume II, Issue 11 (2025)
© 2025, he Au ho (s). Published by IMFAKTOR.
This is an open access a icle unde he CC BY license h p://c ea i ecommons.o g/licenses/by/4.0/ 47
Тарихий манбалардан маълумки, цивилизациялар асосан сув ҳавзалари атрофида шаклланган ва
ривожланган. Бундай сув манбалари деҳқончиликни юритиш ҳамда аҳолини ичимлик суви билан
таъминлашда муҳим омил сифатида хизмат қилган. Шу боис, сувдан фойдаланиш тартиби ва шартлари
қадимги даврларданоқ уруғ-қабила сардорлари томонидан белгилаб борилган. Дастлабги даврларда
сувга эга бўлишнинг ўзи аҳоли учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган бўлса, цивилизация ривожланиши
давомида аҳолини сифатли ва хавфсиз сув билан таъминлаш масаласи тобора устувор ўринга чиққан.
Ҳозирги пайтда сув хавфсизлигини таъминлаш нафақат миллий, балки глобал даражада ҳам
долзарб масалага айланмоқда.
СУВ ХАВФСИЗИЛИГИ ТУШУНЧАСИНИНГ
МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Мираббос МИРЗОКИРОВ¹.
¹ Мустақил тадқиқотчи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Наманган вилояти адлия бошқармаси.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17669616
АННОТАЦИЯ
Мақолада сув хавфсизлиги тушунчасининг тарихий манбалари, замонавий глобал муаммолари ва илмий таърифлари
ҳар томонлама таҳлил қилинади. Сув хавфсизлигига оид мавжуд таърифлар қиёсий таҳлил усули орқали атрофлича кўриб
чиқилади. Шу билан бирга, ушбу таърифларда эътибор қаратилган асосий йўналишлар босқичма-босқич таҳлил этилади.
Мақолада, шунингдек, сув хавфсизлигининг таркибий элементлари халқаро ташкилотлар ва илмий адабиётларда
келтирилган ёндашувлар асосида очиб берилади.
Калит сўзлар: сув хавфсизлиги, сув танқислиги, иқлим ўзгариши, ичимлик суви, санитария, сув билан боғлиқ офатлар,
миллий сув хавфсизлиги, сув ресурсларини бошқариш.
СОДЕРЖАНИЕ И СУЩНОСТЬ ПОНЯТИЯ «ВОДНАЯ
БЕЗОПАСНОСТЬ» И ЕГО СОСТАВНЫЕ ЭЛЕМЕНТЫ
ANNOTATION
The a icle examines he his o ical o igins o he concep o wa e secu i y, con empo a y global challenges, and exis ing
scien i ic de ini ions. Va ious de ini ions o wa e secu i y a e analyzed in de ail h ough he me hod o compa a i e analysis. The
p incipal ocus a eas emphasized in hese de ini ions a e e iewed sequen ially. Fu he mo e, he a icle seeks o elucida e he
cons i uen elemen s o wa e secu i y as a icula ed in he de ini ions o e ed by in e na ional o ganiza ions and schola s.
Keywo ds: wa e secu i y, wa e sca ci y, clima e change, d inking wa e , sani a ion, wa e - ela ed disas e s, na ional wa e
secu i y, wa e esou ce managemen .
THE CONTENT AND ESSENCE OF THE CONCEPT OF “WATER
SECURITY” AND ITS CONSTITUENT COMPONENTS
АННОТАЦИЯ
В статье анализируются исторические истоки концепции водной безопасности, современные глобальные вызовы, а
также существующие научные определения данного понятия. Различные подходы к определению водной безопасности
подробно рассматриваются с использованием метода сравнительного анализа. Поэтапно изучаются ключевые
направления, на которых акцентируется внимание в этих определениях. Кроме того, в статье предпринимается попытка
раскрыть структурные элементы водной безопасности на основе определений, предлагаемых международными
организациями и исследователями.
Ключевые слова: водная безопасность, дефицит водных ресурсов, изменение климата, питьевая вода, санитария,
водные чрезвычайные ситуации, национальная водная безопасность, управление водными ресурсами.
RESEARCH AND DEVELOPMENT | VOLUME II | ISSUE 11 | 2025
48
Аҳолининг тез суръатларда ўсиши натижасида сувга бўлган талабнинг ортиши, иқлим ўзгариши, сув
ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, шунингдек, бу жараёнлар оқибатида келиб чиқаётган иқтисодий ва
ижтимоий муаммолар сув хавфсизлигини таъминлашнинг нақадар муҳим эканини кўрсатади.
Гарчанд дунё юзасининг тахминан 70 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, истеъмол ва хўжалик
эҳтиёжлари учун яроқли бўлган чучук сув захиралари умумий сув ресурсларининг бор-йўғи 3 фоизини
ташкил этади. Шунингдек, чучук сувнинг тахминан учдан икки қисми музликларда жойлашган бўлиб,
улардан фойдаланиш имкониятлари cheklangan [1]. Натижада, дунё аҳолисининг деярли учдан икки
қисми ҳар йили камида бир ой давомида кескин сув танқислигига дуч келади. Бундан ташқари,
4,4 миллиардга яқин киши тоза ичимлик сувига етарли даражада эга эмас, сув таъминоти чекланган
мамлакатларда яшовчи аҳоли сони эса 2 миллиарддан ошади. Экспертлар таҳлилига кўра, кучли сув
танқислиги туфайли 2030 йилга бориб тахминан 700 миллион киши миграция жараёнлари
иштирокчисига айланиши мумкин [2].
Сувнинг санитария стандартларига жавоб бермаслиги болалар саломатлиги учун жиддий хавф
туғдирмоқда. Жаҳон бўйича соғлиқ учун хавфсиз бўлмаган сувдан фойдаланишга мажбур бўлган
аҳоли 2,2 миллиард нафарни, санитария хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаганлар эса
3,5 миллиард нафарни ташкил этади. Натижада, ҳар куни мингдан ортиқ бола беш ёшга етмасдан, шу
жумладан, 700 нафарга яқин бола ич кетиш каби касалликлар сабабли вафот этмоқда [3].
Сув хавфсизлиги билан боғлиқ таҳдидларнинг кучайиши, чўлланиш ва қурғоқчилик жараёнлари
ҳамда уларни бошқариш масалалари ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб илмий доираларда муҳим
муаммо сифатида кўтарила бошлади. Шу муносабат билан, турли давлат ва нодавлат ташкилотлар сув
хавфсизлиги тушунчасига нисбатан турлича таърифлар таклиф қилдилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2000 йилда қабул қилинган XXI асрда сув хавфсизлиги
бўйича Гаага вазирлик декларациясида “сув хавфсизлиги” сиёсий масала сифатида қайд этилган [4].
Кейинчалик Бутунжаҳон сув форуми, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Глобал сув
ҳамкорлиги, шунингдек, БМТнинг сув масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи
механизми томонидан қатор таърифлар ишлаб чиқилган. Бироқ, мавжуд таърифлар кўплигига қарамай,
уларнинг келиб чиқиши, қамрови, мантиқий асосланиши, ёндашуви ва турли соҳалар билан
боғлиқлиги жиҳатидан сезиларли фарқ қилади. Шу боис сув хавфсизлигига оид умумий қабул
қилинган ягона таъриф ҳалигача мавжуд эмас. Шунга қарамай, БМТнинг сув масалалари бўйича
идоралараро мувофиқлаштирувчи агентлиги томонидан 2013 йилда таклиф этилган таъриф,
фикримизча, сув хавфсизлиги тушунчасининг кўп қиррали моҳиятини кенг қамраб олади. Ушбу
таърифга кўра, сув хавфсизлиги – “аҳолининг барқарор равишда етарли миқдорда ва сифатдаги сувга
эга бўлишини таъминлаш қобилияти; ҳаёт фаолияти, инсон фаровонлиги ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланишни қўллаб-қувватлаш; сув орқали юзага келадиган ифлосланиш ва сув билан боғлиқ
офатлардан ҳимояланишни кафолатлаш, шунингдек, тинчлик ва сиёсий барқарорлик шароитида
экотизимларни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган имконият” сифатида белгиланган [5].
Ушбу таъриф сув хавфсизлигининг бир нечта муҳим йўналишларини қамраб олади. Биринчидан, аҳоли
учун зарур бўлган сифатли сув билан таъминланганлик ҳолатига урғу берилган. Иккинчидан, сув орқали
содир бўладиган табиий офатлар – цунами, сув тошқинлари, селларнинг олдини олиш ва улардан
ҳимояланиш масалалари ҳам таъкидланган. Бироқ таърифда экотизимларни асраб-авайлаш учун зарур бўлган
имконият тилга олинган бўлса-да, уни амалга ошириш кимнинг ваколатида эканлиги очиқ қолган.
Сув хавфсизлигига оид таърифлардан бири тадқиқотчилар Девид Грей ва Клаудиа Саддоф
томонидан таклиф этилган. Уларнинг таърифига кўра, сув хавфсизлиги – соғлиқни сақлаш, турмуш
тарзи, экотизимлар ва ишлаб чиқариш учун етарли миқдор ва сифатдаги сувнинг мавжудлиги,
шунингдек, инсонлар, атроф-муҳит ва иқтисодиёт учун сув билан боғлиқ хавфларнинг мақбул
даражада бўлишидир [6]. Ушбу таърифдан келиб чиқадиган xulosa шуки, олимлар сувнинг деструктив
жиҳатларини – қурғоқчилик, чўлланиш, сув тошқинлари ҳамда улар оқибатида юзага келадиган
кўчкилар каби ҳодисалардан ҳимояланганлик ҳолатини ҳам сув хавфсизлигининг муҳим таркибий
қисми сифатида талқин қилган.
Сув хавфсизлигига оид илмий адабиётларни таққослама таҳлили шуни кўрсатадики, мазкур
баҳсларда тўртта асосий мавзувий йўналиш устунлик қилади:
1. сув билан таъминланганлик;
2. инсонларнинг табиий офатлар олдидаги заифлиги;
3. инсон эҳтиёжлари, айниқса озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар;
4. барқарорлик, яъни сув ресурсларидан узоқ муддатли самарали фойдаланиш.
TADQIQOT VA TARAQQIYOT | II-JILD | 11-SON | 2025
49
Биринчидан, сув билан таъминланганлик масаласи бўйича М. Фалкенмарк ва Д. Молден каби
олимлар сув хавфсизлигини баҳолашнинг турли методларини қўллаган. Хусусан, Фалкенмарк сув
танқислигининг икки асосий кўринишини ажратиб кўрсатган:
− талабга асосланган сув танқислиги – сувнинг мавжудлигидан истеъмол юқори бўлган
ҳудудларда юзага келадиган ҳолат;
− аҳоли сонига боғлиқ сув танқислиги – мавжуд сув ресурсларига нисбатан аҳоли сони юқори
бўлган ҳудудларда кузатиладиган ҳолат.
Олимнинг фикрича, мавжуд сув миқдори ва сув истеъмоли ўртасида катта номутаносиблик
вужудга келганда сув танқислиги юзага чиқади. Фалкенмаркнинг фикрига кўра, энг жиддий сув
танқислиги йиллик 1 млн м³ сув 1000 нафардан ортиқ аҳолига тўғри келганда юзага келади. У ушбу
қарашларни махсус ишлаб чиққан жадвал асосида изоҳлаган [7].
Иккинчи гуруҳ олимлари (Крислого, Минамер, Шермер) ҳамда бир қатор тадқиқот марказлари сув
хавфсизлигини инсонларнинг сув билан боғлиқ хавфлардан ҳимояланганлиги ёки ушбу таҳдидларга
нисбатан заифлиги нуқтаи назаридан ўрганган. Масалан, UNESCOнинг Сув таълими институти сув
хавфсизлигини таъминлашда инфратузилмавий ва тизимли ёндашувни қўллашни таклиф этади. Бу
ёндашув заиф сув тизимларини ҳимоя қилиш, сув тошқинлари ва қурғоқчилик каби сув билан боғлиқ
хавфларнинг олдини олиш, сув ресурсларини барқарор ривожлантириш, шунингдек, сувнинг турли
функциялари ва хизматларидан барқарор фойдаланишни кафолатлашга қаратилган.
Шунингдек, АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги сув хавфсизлигининг асосий
омилларидан бири сифатида аҳолининг тоза ичимлик сувига эга бўлишини белгилайди. Агентлик
таърифида сув инфраструктурасини муҳофаза қилиш, сувларни ифлослантириш орқали давлат
хавфсизлигига таҳдид солишга қаратилган ҳаракатлар ва террористик ҳужумларнинг олдини олиш
муҳим вазифа сифатида қайд этилган. Бу фикрни қўллаб-қувватлаган ҳолда Майкл Шермер ҳам
ичимлик суви инфраструктурасини турли хавф ва таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолатини “ватан
хавфсизлигининг асосий пойдевори” сифатида таърифлаган [8].
Учинчи гуруҳ олимлари ўз тадқиқотларида “инсон эҳтиёжлари” билан боғлиқ кенг кўламли
масалаларга – сувдан фойдаланиш имконияти, озиқ-овқат хавфсизлиги, инсон тараққиёти ва ижтимоий
фаровонликка эътибор қаратган. Хусусан, Уиттер ва Вайтфорд сув хавфсизлигини таърифлашда
инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжини марказга қўйган. Уларнинг таърифига кўра, сув хавфсизлиги –
шундай ҳолатки, унда соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, фаровонлик ва ишлаб чиқаришни таъминлаш
мақсадида зарур бўлган қисқа ва узоқ муддатли эҳтиёжларни қондириш учун етарли миқдорда, керакли
сифатда ва барқарор нархларда сув мавжуд бўлиши лозим.
Жанскай ва ҳаммуаллифлар эса сув хавфсизлигини “сувдан фойдаланиш ва уни бошқариш билан
боғлиқ инсон хавфсизлигининг барча жиҳатлари” сифатида таърифлаган [9]. Бироқ бу каби
инсонпарварликка мойил ёндашув экотизимлар сув хавфсизлигининг ажралмас қисми эканлигини баъзан
иккинчи даражага суриб қўйиш хавфини туғдиради.
Тўртинчи йўналиш олимлари томонидан илгари сурилган асосий мавзу – барқарорликдир.
Масалан, Бутунжаҳон сув ҳамкорлиги ташкилотига кўра, сув хавфсизлиги – уй хўжаликларидан тортиб
глобал даражагача бўлган миқёсда ҳар бир инсоннинг соғлом, хавфсиз ва самарали ҳаёт кечириши учун
етарли миқдордаги хавфсиз сувдан барқарор ва арзон нархларда фойдаланиш имкониятига эга бўлиши,
шунингдек, табиий атроф-муҳитнинг муҳофаза қилиниши ва яхшиланиши билан таъминланадиган
ҳолатдир [10].
RESEARCH AND DEVELOPMENT | VOLUME II | ISSUE 11 | 2025
50
Ушбу таъриф сув ресурсларини бошқаришда қатъий талаб ва меъёрларга риоя этилишини тақозо
этади. Шу билан бирга, у инсонлар ҳамда атроф-муҳит учун етарли миқдор ва мақбул сифатдаги сувдан
узлуксиз фойдаланиш имкониятини кафолатлайди. Бундан ташқари, Б. Шултз ва С. Уленбруклар сув
хавфсизлигига таъриф бериш жараёнида унинг барча асосий жиҳатларини қамраб олишга ҳаракат
қилган. Уларнинг таърифига кўра, сув хавфсизлиги сув тизимларидан барқарор фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилишни, сув билан боғлиқ хавф-хатарлардан (тошқин ва қурғоқчиликдан) ҳимояланишни,
сув ресурсларини изчил ривожлантиришни, шунингдек, инсонлар ва атроф-муҳит учун сувнинг
вазифалари ва хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва уларни сақлаб қолишни ўз
ичига олади [11]. Сув хавфсизлигини таъминлашга оид тадқиқотларни амалга ошириш учун, аввало,
унинг таркибий қисмларини аниқ белгилаб олиш зарур. Сув хавфсизлиги бир нечта асосий
компонентлардан иборат бўлиб, улар тадқиқотчиларнинг илмий ёндашуви ва тадқиқот мақсадларига
қараб фарқланади. Масалан, 2016 йилда чоп этилган “Осиёда сув хўжалигини ривожлантириш
шарҳи”да миллий сув хавфсизлигининг бешта асосий таркибий қисми кўрсатилган. Биринчи таркибий
қисм сифатида уй хўжаликлари даражасидаги жараёнлар белгиланган бўлиб, улар сув
хавфсизлигининг асоси ва таянч нуқтаси сифатида талқин этилган. Шарҳда таъкидланишича, барча
аҳолини ишончли ва хавфсиз ичимлик суви ҳамда санитария хизматлари билан таъминлаш
қашшоқликни камайтириш ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашнинг муҳим пойдеворидир.
Иқтисодий сув хавфсизлиги иккинчи таркибий қисм сифатида келтирилган бўлиб, унинг моҳияти
иқтисодиёт тармоқларида – жумладан, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, саноат ва энергетикада барқарор
ўсишни таъминлаш учун сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ўз ичига олади. Тадқиқотда,
айниқса, саноат ривожи натижасида “сув–озиқ-овқат–энергия” муносабатларининг ўзаро чамбарчас
боғлиқ ҳолатга келгани ва шу сабабли иқтисодиётда сувнинг етарли бўлишини таъминлашнинг
долзарблиги қайд этилган.
Учинчи таркибий қисм – шаҳарларнинг сув таъминоти хавфсизлигидир. Тадқиқотларга кўра, Осиё
ва Тинч океани минтақасида 2016 йилда аҳолининг 48 фоизи шаҳарларда истиқомат қилган бўлса, аср
ўрталарига келиб бу кўрсаткич 64 фоизга етishi прогноз қилинган. Мазкур тенденция қишлоқ
хўжалигига ихтисослашган давлатлар учун урбанизация жараёнларига олдиндан тайёргарлик кўриш
зарурлигини англатади.
Тўртинчи таркибий қисм – экологик сув хавфсизлигидир. Экологик сув хавфсизлиги дарёлар,
кўллар, ботқоқликлар ва бошқа сув экотизимларининг табиий ҳолати, биологик хилма-хиллиги ва
экологик функцияларини сақлашни назарда тутади. Сув экотизимларининг бузилиши узоқ муддатда
ичимлик суви таъминоти, қишлоқ хўжалиги, энергия манбалари ва инсон фаровонлигига жиддий
салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Осиё минтақасида кўплаб давлатлар узоқ йиллар мобайнида тез иқтисодий ўсишни таъминлаш
мақсадида табиий муҳит манфаатларини эътиборсиз қолдиргани оқибатида дарёларнинг
ифлосланиши, сув оқимларининг ўзгариши ва сув–экотизим мувозанатининг бузилиши юзага келган.
Шу боис, ҳозирги кунда миллий сув хавфсизлигини таъминлашда фақат иқтисодий ва техник
ёндашувларни эмас, балки экологик барқарорликни ҳам инобатга олиш зарурати пайдо бўлди.
Экологик сув хавфсизлигининг яна бир муҳим вазифаси дарёлар “соғломлигини” баҳолаш
имконини беришдир. Бу эса минтақавий ва миллий даражада сув манбаларини муҳофаза қилиш,
тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича қабул қилинадиган сиёсатларнинг самарадорлигини
мониторинг қилиш имконини беради.
Бешинчи таркибий қисм сифатида “сув билан боғлиқ офатларга бардошлилик” қайд этилган
бўлиб, глобал иқлим ўзгариши ва инсон фаолияти туфайли кучайиб бораётган гидрометеорологик
хавф-хатарлар шароитида бу йўналиш айниқса долзарб аҳамият касб этмоқда. Сув билан боғлиқ
офатларга бардошлилик – бу жамият, иқтисодиёт ва экотизимларнинг сув хавфлари оқибатларини
олдиндан башорат қилиш, уларга тайёрланиш, зарарларни камайтириш ва тез тикланиш қобилиятидир.
Миллий даражада сув хавфсизлигини таъминлаш фақат мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни
эмас, балки эҳтимолий офатларнинг оқибатларини камайтиришни ҳам ўз ичига олиши зарур.
Бу таркибий қисмнинг миллий хавфсизлик концепциясига киритилиши, бир томондан, бардошли
ва экологик барқарор инфратузилмани яратишни, иккинчи томондан, сиёсий ва институционал
даражада офатларни олдини олиш, фавқулодда ҳолатларга жавоб қайтариш ва тикланиш
стратегияларини шакллантиришни талаб этади.
БМТнинг Сув, атроф-муҳит ва саломатлик институти томонидан 2023 йилда эълон қилинган
“Глобал сув хавфсизлиги баҳолаши”да сув хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим бўлган бир қатор
таркибий қисмлар белгилаб берилган.
TADQIQOT VA TARAQQIYOT | II-JILD | 11-SON | 2025
51
Унга кўра, сув хавфсизлигининг асосий компонентлари сифатида хавфсиз ичимлик суви,
санитария ва тозалик тизимининг ҳолати, аҳоли саломатлиги, сувнинг сифати, сув ресурсларининг
мавжудлиги ва унинг аҳамияти алоҳида қайд этилган. Шунингдек, сув ресурсларини бошқариш
самарадорлиги, инсон хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик ҳамда сув манбаларининг барқарорлиги сув
хавфсизлигининг ажралмас қисмлари сифатида эътироф этилган.
Ушбу компонентлар миллий даражада сув хавфсизлигини таъминлашда ўзаро чамбарчас боғлиқ
ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Хусусан, хавфсиз ичимлик суви аҳолининг соғлиғи, фаровонлиги ва
барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун асосий омил ҳисобланади. Шу сабабли, хавфсиз
ичимлик суви таъминоти миллий сув хавфсизлигининг биринчи ва энг устувор таркибий қисми
сифатида белгиланади.
Иккинчи таркибий қисм – хавфсиз санитария тизимидир. Агар санитария инфратузилмаси етарли
даражада ривожланмаган бўлса, хавфсиз ичимлик сувини таъминлаш ва уни муҳофаза қилиш деярли
имконсиз бўлади. Санитария ва гигиенанинг етишмаслиги инсон саломатлиги ва ҳаёт сифатига жиддий хавф
туғдиргани боис, мазкур масала учинчи таркибий қисм – саломатлик билан узвий боғлиқ ҳолда келтирилган.
Маълумки, ифлословчи моддалардан холи бўлган, юқори сифатли тоза сув ресурсларининг
мавжудлиги ҳар қандай давлат ёки минтақанинг сув хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил
ҳисобланади. Сувнинг фақат миқдори эмас, балки унинг сифати ҳам аҳолининг соғлиғи, қишлоқ
хўжалиги, саноат тармоқлари ва экотизимлар барқарорлиги учун бевосита аҳамиятга эга. Агар сув
манбалари ифлосланса ёки уларда инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли моддалар миқдори
кескин ошса, бундай сувдан фойдаланиш имкони чекланади. Бу эса умумий сув таъминотининг
камайишига, сув танқислиги муаммосининг янада чуқурлашишига ва ҳудудий ривожланиш
жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, сув ресурсларининг сифати – сув мавжудлигининг
ажралмас ва фундаментал таркибий қисми сифатида баҳоланиши лозим.
Бундан ташқари, сув қайта тикланадиган, аммо табиатан чекланган ресурс ҳисобланади. Аҳоли
сонининг ўсиши, шаҳарлашув жараёни ва талабчан иқтисодий фаолият сабабли сув ресурсларига бўлган
босим ортиб бормоқда. Агар мавжуд сув ресурслари инсон эҳтиёжлари ва хўжалик фаолиятини
қондириш учун етарли бўлмаса, экотизимлар учун зарур бўлган сув миқдори камаяди, дарё
оқимларининг табиий режимлари бузилади ва экологик мувозанат издан чиқади. Бу эса инсон
саломатлиги, иқлим барқарорлиги ва иқтисодий фаолиятга узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатади. Зич
аҳолига эга ҳудудларда ҳамда саноатлашган иқтисодиётларда сувга бўлган талабнинг ўсиши ресурс учун
рақобатни кучайтириб, чучук сув экотизимларининг барқарорлигини янада хавф остига қўяди.
Иқлим ўзгариши эса мавсумий ва йиллик сув мавжудлигига оид ноаниқликни ошириб, сув
танқислигини кучайтирувчи қўшимча омилга айланмоқда. Шу сабабли, бешинчи таркибий қисм
мамлакатлардаги сув танқислиги даражасини баҳолашга қаратилган бўлиб, сув истеъмоли ва ресурслар
мавжудлиги ўртасидаги мутаносибликни комплекс тарзда таҳлил қилади.
Сув танқислиги ва сувдан фойдаланиш масалаларини ўрганган олимлар ҳамда халқаро
ташкилотлар ушбу муаммоларнинг долзарблиги, хавф даражаси ва глобал таъсирини таъкидлайдилар.
Улар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида давлатлар, минтақавий тузилмалар ва халқаро
нодавлат ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш орқали сув хавфсизлигини таъминлаш
бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ҳозирги даврда сув инсоният, иқтисодиёт, экотизимлар ва бошқа йўналишларнинг асосий
ҳаракатлантирувчи омилларидан бирига айланган. Шу боис, ушбу соҳаларни сув ресурсларидан
мустақил ҳолда тасаввур этиш мумкин эмас. Олимлар ва ташкилотлар томонидан ўтказилаётган
тадқиқотлар, аввало, шахс, жамият ва давлат манфаатлари учун сувдан барқарор фойдаланиш,
хавфларни камайтириш ва сув ресурсларини қўримоқ мақсадида амалга оширилмоқда.
Шу тарзда, сув манбалари камайиб бораётган шароитда юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий
жараёнларни ўрганаётган мутахассислар, олимлар ва сиёсатчилар “сув хавфсизлиги” тушунчасидан
кенг фойдаланмоқдалар. Бироқ ҳар бир тадқиқотчининг илмий ёндашуви, ўрганиш миқёси ва тадқиқот
мақсадларига қараб, сув хавфсизлигига берилган таърифлар мазмун жиҳатидан турлича талқин
этилмоқда.
RESEARCH AND DEVELOPMENT | VOLUME II | ISSUE 11 | 2025
52
Иқтибослар
1. Wa e Sca ci y. Wo ld Wildli e Fund. URL: h ps://www.wo ldwildli e.o g/ h ea s/wa e -sca ci y
(мурожаат санаси: 02.07.2025).
2. Wa e Sca ci y: Add essing he G owing Lack o A ailable Wa e o Mee Child en’s Needs.
UNICEF. URL: h ps://www.unice .o g/wash/wa e -sca ci y (мурожаат санаси: 02.07.2025).
3. UNICEF. Global Annual Resul s Repo 2023. Нью-Йорк, UNICEF, август 2024.
4. Wo ld Wa e Council. Minis e ial Decla a ion o The Hague on Wa e Secu i y in he 21s
Cen u y. URL:
h ps://www.wo ldwa e council.o g/si es/de aul / iles/Wo ld_Wa e _Fo um_02/The_Hague_Decla a
ion.pd (мурожаат санаси: 30.07.2025).
5. UN-Wa e . Wa e Secu i y and he Global Wa e Agenda: A UN-Wa e Analy ical B ie . URL:
h ps://www.gwp.o g/globalasse s/global/ oolbox/ e e ences/wa e -secu i y-and- he-global-wa e -
agenda-a-unwa e -analy ical-b ie -2013.pd (мурожаат санаси: 30.07.2025).
6. G ey D., Sado C. Sink o Swim? Wa e Secu i y o G ow h and De elopmen . URL:
h ps://www. esea chga e.ne /publica ion/255592639_Sink_o _Swim_Wa e _Secu i y_ o _G ow h_
and_De elopmen (мурожаат санаси: 30.07.2025).
7. Falkenma k M., Molden D. Wake Up o Reali ies o Ri e Basin Closu e. URL:
h ps://www. and online.com/doi/epd /10.1080/07900620701723570 (мурожаат санаси:
03.08.2025).
8. The D inking Wa e Secu i y and Sa e y Amendmen s o 2002: Is Ame ica’s D inking Wa e
In as uc u e Sa e Fou Yea s La e ? URL: h ps://eschola ship.o g/uc/i em/9jj5 6s1
(мурожаат санаси: 03.08.2025).
9. Pacho a N., Nakayama M., Jansky L. In e na ional Wa e Secu i y: Domes ic Th ea s and
Oppo uni ies. URL:
h ps://www. esea chga e.ne /publica ion/242724339_In e na ional_Wa e _Secu i y_Domes ic_Th e
a s_and_Oppo uni ies (мурожаат санаси: 03.08.2025).
10. Global Wa e Pa ne ship. Towa ds Wa e Secu i y: A F amewo k o Ac ion. URL:
h ps://www.gwp.o g/globalasse s/global/ oolbox/ e e ences/ owa ds-wa e -secu i y.-a- amewo k-
o -ac ion.-mobilising-poli ical-will- o-ac -gwp-2000.pd (мурожаат санаси: 03.08.2025).
11. Schul z B., Uhlenb ook S. Wa e Secu i y: Wha Does I Mean, Wha May I Imply? URL:
h ps://www. esea chga e.ne /publica ion/237365350_Wa e _secu i y_Wha _does_i _mean_wha _m
ay_i _imply (мурожаат санаси: 04.08.2025).
TADQIQOT VA TARAQQIYOT | II-JILD | 11-SON | 2025
53
ИЛМИЙ ТАҚРИЗ
Мақола: “Сув хавфсизилиги тушунчасининг мазмун-моҳияти ва унинг таркибий қисмлари”
Муаллиф: Мираббос МИРЗОКИРОВ, мустақил тадқиқотчи.
Кўриб чиқилаётган мақола сув хавфсизлиги масаласига бағишланган бўлиб, глобал ва миллий
даражада долзарб ҳисобланадиган ушбу муаммони барқарор ривожланиш, инсон хавфсизлиги,
экотизимлар мувозанати ва иқтисодий барқарорлик нуқтаи назаридан ҳар томонлама ёритиб беради.
Тадқиқотда тарихий манбалар, халқаро ташкилотлар томонидан таклиф этилган таърифлар, илмий
концепциялар ва тематик йўналишларнинг чуқур ва тизимли таҳлили келтирилган.
Муаллиф мақоланинг дастлабки қисмиданоқ сувнинг инсоният цивилизацияси тараққиётида
тутган ўрнини тарихий манбаларга таянган ҳолда асослайди. Бундай ёндашув сув хавфсизлигининг
фақат технократик эмас, балки цивилизацион моҳиятга ҳам эга эканини кўрсатади ва тадқиқотнинг
илмий нуфузини оширади. Шу билан бирга, сув танқислиги, демографик босим, иқлим ўзгариши,
санитария ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммоларга оид халқаро статистик маълумотлардан
самарали фойдаланилгани мақоланинг илмий асосланганлигини янада мустаҳкамлайди.
Тадқиқотда турли халқаро институтлар, жумладан, БМТ, ЮНЕСКО, Бутунжаҳон сув форуми,
Глобал сув ҳамкорлиги каби ташкилотлар томонидан таклиф этилган сув хавфсизлигига оид таърифлар
солиштирма таҳлил қилинади. Муаллиф ушбу таърифларнинг семантик ва методологик фарқларини
аниқ ва ишонарли тарзда кўрсатиб беради. Бу эса мақолани назарий жиҳатдан мустаҳкам, илмий
жиҳатдан эса бағдор иш сифатида баҳолаш имконини яратади.
Мақоланинг эътиборга молик жиҳатларидан бири сув хавфсизлигига оид илмий қарашларни тўрт
асосий тематик йўналиш доирасида гуруҳлаштириб таҳлил қилишидир. Муаллиф сув билан
таъминланганлик, табиий офатлар олдидаги заифлик, инсон эҳтиёжлари ва ижтимоий фаровонлик,
шунингдек, барқарорлик каби йўналишларни яхлит назарий конструкция доирасида кўриб чиқади.
Бундай тизимлаштирилган ёндашув мавжуд илмий баҳсларни чуқурроқ англаш ва уларни бир бутун
концептуал рамкага жойлаштириш имконини беради. Хусусан, Фалкенмарк индекси, “сув–озиқ-овқат–
энергия” ўзаро боғлиқлиги, сув инфратузилмаси хавфсизлиги каби амалий категорияларнинг мақола
матнига мақбул уйғунликда киритилгани таҳлилни янада мазмунли қилади.
Тадқиқотда Осиё минтақасида кузатилаётган тенденциялар, урбанизация жараёнларининг
таъсири, экологик барқарорлик, гидрометеорологик хавф-хатарлар ва уларнинг ҳудудий хусусиятлари
ҳам атрофлича ёритилган. Бу, ўз навбатида, минтақа миқёсида сув хавфсизлигини баҳолашда
географик, демографик ва иқтисодий омилларни комплекс тарзда инобатга олиш зарурлигини илмий
нуқтаи назардан асослашга ёрдам беради.
Матндаги илмий мулоҳазалар яхлит ва мантиқан изчил равишда баён этилган. Таърифлар, назарий
ёндашувлар ва сув хавфсизлигининг турли таркибий қисмларининг кетма-кет келтирилиши ўқувчига
мавзуни босқичма-босқич, мантиқий боғланишлар асосида англаш имконини тақдим этади. Алоҳида
таъкидлаш лозимки, муаллиф ҳар бир таъриф ва концепцияга танқидий ёндашиб, уларнинг
афзалликлари билан бир қаторда чекланган жиҳатларини ҳам кўрсата олган. Бу ҳолат мақоланинг
илмий савиясини оширувчи муҳим омил сифатида эътироф этилиши мумкин.
Мақолада шакллантирилган хулосалар назарий жиҳатдан аҳамиятли бўлиши билан бирга, кенг
қамровли амалий аҳамиятга ҳам эга. Тадқиқот натижалари миллий сув хавфсизлиги концепцияларини
такомиллаштириш, давлат сиёсатини режалаштиришда хавфларга бардошлилик омилларини ҳисобга
олиш, санитария ва ичимлик суви инфратузилмаси самарадорлигини ошириш, экотизимларни
муҳофаза қилиш бўйича стратегик ёндашувларни ишлаб чиқиш, шунингдек, сув ресурслари бўйича
халқаро ҳамкорлик моделларини шакллантиришда мустаҳкам илмий асос бўлиб хизмат қилиши
мумкин. Шундан келиб чиқиб, мақола мазкур йўналишда фаолият юритаётган сиёсий қарор қабул
қилувчи идоралар, стратегик режалаштириш марказлари, илмий жамоатчилик ва амалий соҳадаги
мутахассислар учун қимматли манба сифатида баҳоланади.
Мақола юқори илмий даражада ёзилган бўлиб, нашр учун тўлиқ муносибдир. Шу билан бирга,
келгуси тадқиқотларни янада бойитиш мақсадида айрим йўналишларни ривожлантириш мақсадга
мувофиқ бўлар эди. Жумладан, сув хавфсизлиги ва минтақавий геосиёсий жараёнлар ўртасидаги ўзаро
боғлиқликка (хусусан, трансчегаравий сув ресурслари, геосиёсий рақобат ва минтақавий интеграция
масалаларига) алоҳида эътибор қаратиш, сув хавфсизлигини иқтисодий баҳолаш моделлари (масалан,
харажат-манфаат таҳлили, сув стресс кўрсаткичлари ва бошқалар) мисолида ёритиш, шунингдек,
Ўзбекистон мисолида миллий сув хавфсизлигини қисқача таҳлил қилиш мақоланинг амалий
қимматини янада ошира олади.
RESEARCH AND DEVELOPMENT | VOLUME II | ISSUE 11 | 2025
54
Бундан ташқари, турли таъриф ва ёндашувларни фақат юзаки эмас, балки эпистемологик мезонлар
асосида туркумлаштириш мақоланинг назарий салмоғини янада мустаҳкамлаш имконини беради.
Якуний хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, мақола сув хавфсизлиги масаласини чуқур, илмий
асосланган, кенг қамровли ва замонавий нуқтаи назардан таҳлил этган илмий иш ҳисобланади. Унда
назарий ёндашувлар, статистик маълумотлар, халқаро тажриба ва концептуал моделлар ўзаро уйғун
тарзда бир бутун тизимга солинган бўлиб, тадқиқот муаллифининг ушбу йўналишдаги илмий
салоҳияти ва методологик маданиятини яққол намоён этади.
Disclaime ©
This scien i ic e iew has been p epa ed by he edi o ial boa d o he “RESEARCH & DEVELOPMENT” jou nal
and is in ended solely o use wi hin he jou nal’s in e nal expe e alua ion p ocess and edi o ial ac i i ies.
This e iew is p o ec ed by copy igh law, and i s con en may no be dis ibu ed, ep oduced, o used o comme cial
pu poses wi hou he p io pe mission o he edi o ial boa d.
The e iew has been p epa ed o assess he scien i ic quali y, con en , and me hodological aspec s o he au ho ’s
(au ho s’) wo k. I does no ep esen he pe sonal opinion o he au ho (s) no should i be in e p e ed as he o icial
posi ion o he jou nal.
The edi o ial boa d bea s no esponsibili y o he implemen a ion, ou comes, o consequences o he
ecommenda ions, conclusions, o commen s con ained in his e iew. The e iew is p o ided o ensu e anspa ency in
he edi o ial p ocess and o main ain quali y con ol o e scien i ic publica ions.