631
УЎТ: 63.631.58.582
АЛМАШЛАБ ЭКИШ ТИЗИМЛАРИДА ТАКРОРИЙ ВА ОРАЛИҚ
ЭКИНЛАРНИНГ ҒЎЗАНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА
ТАЪСИРИ
Исмайлов Даулетбай Узакбаевич
қ.х.ф.ф.д (PhD)
ORCID: h ps://o cid.o g/0009-0006-7395-3488
Сапаев Худойшукур Эргашбой уғли
1-курс талаба
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17675994
Аннотация. Мақолада қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда алмашлаб
экиш тизимларига киритилган такрорий ва оралиқ экинларнинг таъсири назорат
вариантида (1-вар) ўсимлик баландлиги 78,0 см, ҳосил шохлари сони 10,5 ва кўсаклар сони
4,6 донани ташкил этган бўлса, 8 вариантда ўсимлик баландлиги 98,2 см, ҳосил шохлари
сони 13,0 ва кўсаклар сони 6,0 дона бўлиб, назорат вариантига нисбатан эса ўсимлик
баландлиги 20,2 см, ҳосил шохлари сони 2,5 ва кўсаклар сони 1,4 дона ортиқ экинлиги
хақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: Ғўза, такрорий экин, оралиқ экин, жўхори, кунжут, мош, гўнг (қора
мол), хосилдорлик, мева шохлар, кусак.
Аннотация. В статье приведены данные о влиянии повторных и промежуточных
культур, включенных в схемы севооборота при возделывании сельскохозяйственных
культур, в контрольном варианте (1-й вариант) высота растений составила 78,0 см,
количество симподиальных ветвей 10,5 штук и количество коробочек 4,6 штук, в 8-м
варианте высота растений составила 98,2 см, количество симподиальных ветвей 13,0
штук и количество коробочек 6,0 штук, по сравнению с контрольным вариантом высота
растений была больше на 20,2 см, количество симподиальных ветвей 2,5 штук и
количество коробочек 1,4 штук.
Ключевые слова: Хлопчатник, повторная культура, промежуточная культура,
кукуруза, кунжут, маш, навоз (черный скот), урожайность, плодовые ветви, коробочка.
Abs ac . The a icle p esen s da a on he in luence o epea ed and in e media e c ops
included in he c op o a ion sys em in he con ol a ian (1s a ian ), whe e he plan heigh
was 78.0 cm, he numbe o sympodial b anches was 10.5, and he numbe o bolls was 4.6,
while in he 8 h a ian he plan heigh was 98.2 cm, he numbe o sympodial b anches was
13.0, and he numbe o bolls was 6.0, and compa ed o he con ol a ian , he plan heigh was
20.2 cm, he numbe o sympodial b anches was 2.5, and he numbe o bolls was 1.4 mo e.
Keywo ds: Co on, epea ed c op, in e media e c op, co n, sesame, mung bean, manu e
(black ca le), yield, ui b anches, co on boll.
Кириш. Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалик
экинларидан маҳсулот етиштириш ва ҳосилдорликни ошириш асосан
минерал ўғитларни юқори меъёрларда қўллаш ҳисобига амалга
632
оширилмоқда. Орол денгизи қуриб бориши оқибатида ҳудуд тупроқларининг
шўрланиши, ер ости сизот сувлари минерализациялашувининг ортиб бориши
ғўза ва ғўза мажмуидаги экинлар ҳосилдорлигига, сифатига ва тупроқ
унумдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларидан
мўл ва сифатли ҳосил олишнинг истиқболли агротехнологияларини ишлаб
чиқиш, уларни модернизация қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини
изчиллик билан кўпайтириш, қишлоқ хўжалик экинларининг тупроқ
унумдорлигини сақлайдиган ва оширадиган навбатли алмашлаб экиш
тизимларини ишлаб чиқиш бугунги кун талаби ҳисобланади.
Материаллар ва услублар. Тадқиқот ўтказишда барча кузатув, ўлчов
ва таҳлиллар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”, тупроқ таркибидаги
озиқа моддалар миқдорларини аниқлашда, “Методика агрохимических
анализов почв и растений” ва “методы агрофизических исследований почв
Средней Азии” услубий қўлланмаларидан фойдаланилган ҳолда амалга
оширилди.
Натижалар. 1-сентябрда олиб борилган фенологик кузатишлардан маълум
бўлдики, ўсимлик баландлиги бу муддатда 1-августдагига нисбатан деярли
ўзгармади, ғўзадан кейин ғўза экилган 1-вариантда кўсаклар сони 8,7 дона
бўлди. Алмашлаб экишнинг 1:2 тизимида, кузги буғдойдан кейин + такрорий
экинлар (мош, кунжут, жўхори) экилган 2, 3 ва 4 вариантларда ҳосил шохлари
сони 13,1-13,7 дона ва кўсаклар сони 9,8-10,5 дона бўлиб, бу назорат вариантга
нисбатан кўсаклар сони 1,1-1,8 дона кўп бўлди.
Қисқа навбатлаб экишнинг 1:2 тизимида, кузги буғдойдан кейин +
такрорий экин (жўхори) + 20 т/га гўнг берилган 5-вариантда, кўсаклар сони 11,5
дона бўлди, бу назорат вариантига нисбатан кўсаклар сони 2,8 дона кўп бўлди.
Алмашлаб экишнинг 1:2 тизимида, кузги буғдойдан кейин + такрорий экин
(мош, жўхори) + оралиқ экин (мош) экилиб кейинги йили ғўза экилганда (6 ва 7
вар.) кўсаклар сони 1,9-2,4 донага ортди. Кузги буғдойдан кейин + такрорий
экин (жўхори) + оралиқ экин (мош) + 20 т/га гўнг қўлланилиб кейинги йили ғўза
экилганда, кўсаклар сони 12,5 дона бўлди ва назорат вариантига нисбатан
кўсаклар сони 3,8 донага кўп бўлди.
Алмашлаб экиш тизимида ўтмишдош экинлардан кейин ғўза иккинчи йили
экилганда ҳам унинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир бўлиши
аниқланди. Ҳамма алмашлаб экиш тизимларида (2-8 вар.) ғўзанинг ўсиши ва
ривожланиши назорат вариантига нисбатан (1-вар.) яхши бўлди.
1-сентябр ҳолатига кўра, ўсимлик бўйи ва ҳосил шохлари сони 1
августдагидан деярли кўп фарқ бўлмади. Лекин, кўсаклар сони икки баробарга
кўпайди. Алмашлаб экишнинг ҳамма тизимларида назорат вариантига нисбатан
633
кўсаклар сони кўп бўлди. Фақат такрорий экинлар экилган вариантларда (вар. 2-
4) кўсаклар сони 1,6-1,9 донага, такрорий экинлардан сўнг 20 т/га гўнг берилган
5-вариантда 3,5 донага, такрорий ва оралиқ экинлар экилган вариантларда (вар.
6-7) 2,4-2,8 донага ва такрорий ҳамда оралиқ экинлардан кейин 20 т/га гўнг
берилган 8 вариантда 4,5 донага кўп бўлди. Бу алмашлаб экишнинг ҳамма
тизимларида назорат вариантига нисбатан юқори ҳосил олиш мумкинлигини
кўрсатади. Ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига алмашлаб экиш тизимларининг
таъсири бўйича келтирилган маълумотларни мазкур жадвалда келтирилган.
Ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига алмашлаб экиш тизимларининг таъсири, 2020 й.
Ва
р
Навбатл
аб экиш
тизимла
ри
2017 -
2018
йиллар
202
0
йил
1.06
1.07
1.08
1.09
Буй
и,
см
Чи
н
ба
рг,
до
на
Бў
йи,
см
Ҳо
сил
шо
хи,
дон
а
Ҳос
ил
элем
енти
,
дона
Бў
йи,
см
Ҳо
сил
шо
хи,
дон
а
Кўса
к,
дона
Кўса
к,
дона
Шун
дан
очил
гани
,
дона
1
Ғўза
(назорат)
Ғўза
Ғўз
а
15,8
6,8
47,
1
5,9
12,3
72,
5
10,
0
4,3
8,2
4,9
2
1:2
Кузги
буғдой
+
такрори
й экин
(мош)
Ғўз
а
16,1
7,6
57,
0
6,6
13,5
80,
1
12,
0
4,9
10,1
4,2
3
1:2
Кузги
буғдой
+
такрори
й экин
(кунжу
т)
Ғўз
а
16,5
6,7
58,
0
7,0
12,9
82,
3
12,
5
5,1
10,2
4,3
4
1:2
Кузги
буғдой
+
такрори
й экин
(жўхор
и)
Ғўз
а
16,2
6,4
58,
0
7,0
13,3
83,
0
12,
5
5,0
9,8
3,9
5
1:2
Кузги
буғдой
+
такрори
й экин
(жўхор
и) + 20
т/га,
гўнг
Ғўз
а
16,1
7,1
61,
0
7,5
13,5
90,
5
13,
5
5,6
11,7
5,8
634
6
1:2
Кузги
буғдой
+
такрори
й экин
(мош) +
оралиқ
экин
(мош)
Ғўз
а
16,4
7,8
59,
0
7,7
13,8
88,
5
13,
0
5,7
10,6
4,7
7
1:2
Кузги
буғдой
+
такрори
й экин
(жўхор
и) +
оралиқ
экин
(мош)
Ғўз
а
16,3
7,5
60,
5
7,9
13,9
90,
1
13,
4
5,5
11,0
5,1
8
1:2
Кузги
буғдой
+
такрори
й экин
(жўхор
и) +
оралиқ
экин
(мош) +
20 т/га,
гўнг
Ғўз
а
16,5
7,9
62,
5
8,1
14,3
96,
4
14,
0
6,1
12,7
6,8
Хулоса. Қорақалпоғистон Республикаси шўр тупроқлари шароитида
ғўзадан кейин ғўза экилганда тупроқ унумдорлиги даражаси ўсимликнинг яхши
ўсиши ва ривожланишини таъминлай олмади.
Алмашлаб экиш тизимлари ичида, 1:2 тизими, ғалла:ғўза:ғўза, яъни кузги
буғдойдан кейин + такрорий экин (жўхори) + оралиқ экин (мош) + 20 т/га гўнг
қўлланилиб экилгандан сўнг ғўза экиш энг самарадор ҳисобланади.
Фойдаланилган адабётлар
1. Исмаилов У.Е., Садыков Е. Особенности интенсификации свеообортов. //
Севообороты – основы повышения урожая с-х культур и плодородия земель. // Труды
ККНИИЗ – Вып. 14 – Нукус “Билим” 1992 – С. 13-16.
2. Намозов Ф.Б. Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қисқа
навбатлаб экиш тизимларини такомиллаштириш. // Қишлоқ хуж. фан. доктори илм.
дарж. олиш учун дисс. автореф. – Тошкент. 2016 – 76 б.
3. Намозов Ф.Б., Иминов А.А. Ғўза, кузги буғдой, такрорий ва оралиқ экинларни
навбатлаб етиштиришнинг тупроқ унумдорлигига таъсири. // журнал “Агроилм” –
Тошкент. 2016 - №4 (42) – Б. 21-22.
4. Садыков Е. Интенсификация кормовых полей хлопковых севооборотов на луговых
почвах Каракалпакстана. // Автореф. дисс. на соиск. уч. степени к. с-х. наук. –
Ташкент. 1993 – 20 с.
635
5. Турдышев Б., Садыков Е., Бердикеев Б., Назарымбетов И. Влияние кормовых культур
в чистом и уплотненном посевах на агрохимические свойства почвы. // “Агроилм”
журнали. – Тошкент. -2019 - №3 (59) – Б. 97-98.
6. Халиков Б.М. Намозов Ф.Б. Алмашлаб экишнинг илмий асослари. // монография.
Тошкент. -2016 – 222 б.