scieee Science in your language
[en] (orig)

Туберкулёзга чалинган беморларда ижтимоий ва психологик муаммолар: Республикамизнинг жанубий ҳудудларидаги ҳолат бўйича таклифлар (2020-2024)

Author: Хуррамов И.А; Холбаев А.Ю.
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17684855
Source: https://zenodo.org/records/17684855/files/174_176-1782-konferensiya.pdf
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING O‘ZIGA XOS KECHISHI”
176
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING
O‘ZIGA XOS KECHISHI”
TERMIZ
-
2025
ТУБЕРКУЛЁЗГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА ИЖТИМОИЙ ВА
ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАР: РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ
ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИДАГИ ҲОЛАТ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР (2020-
2024)
Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали Фтизиатрия мутахассислиги
1- курс ординатори.
gmail ilyosiddinx[email p o ec ed]u
Хуррамов И.А
Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали Юкумли касалликлар,
дерматовенерология, фтизиатрия ва пульмонология кафедраси ассистенти
e-mail akba 2585@mail. u
Холбаев А.Ю.
Актуаллик: Туберкулёз - нафақат жисмоний саломатликка таъсир этадиган
касаллик, балки беморларда ижтимоий-иқтисодий, психологик ва махсус
ижтимоий стигма билан ҳам боғланган ҳолатларни келтириб чиқаради.
Даволаш жараёни узоқ, дориларнинг таъсири салбий, хавфли дорига чидамли
турлари мавжудлиги, беморларнинг ижтимоий қолишади, оилада ёки
жамоада изоляция, психологик бой берилиш кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йилларда туберкулёз касаллигига
чалинган беморларда ушбу муаммолар бўйича маълумотлар ортаяпти,
айниқса “Psychosocial counselling” каби интервенциялар MSF ва бошқа
ташкилотлар томонидан жорий этилмоқда.
Тадқиқот мақсади: 2020-2024 йиллар оралиғида туберкулёз касаллигига
чалинган беморларда ижтимоий ва психологик муаммоларнинг турлари,
тарқалиш омиллари ва натижадаги таъсирини Республикамиз миқёсида
аниқлаш; шу муаммоларни камайтириш учун жорий қилинаётган чораларни
таҳлил қилиш ва самарали таклифлар ишлаб чиқиш.
Материаллар ва усуллар: Тадқиқот 2022–2024 йиллар давомида
Республикамизнинг жанубий ҳудидларидаги фтизиатрия ва пульмонология
марказларида олиб борилди. Ушбу муддат ичида дорига чидамли туберкулёз
билан чалинган 100 нафар беморнинг клиник ва лаборатор маълумотлари
таҳлил қилинди.
Диагностика усуллари сифатида қуйидагилардан фойдаланилди:
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING O‘ZIGA XOS KECHISHI”
177
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING
O‘ZIGA XOS KECHISHI”
TERMIZ
-
2025
- GeneXpe MTB/RIF молекуляр таҳлили,
- Культурада микобактерия етиштириш (BACTEC MGIT 960),
- Қон биокимёвий таҳлиллари,
- Спутум ПЦР таҳлили ва рентгенография.
Даволаш протоколлари сифатида ЖССТ тавсия этган:
- Бедаквилин, Линезолид, Деламанид, Клофазимин асосидаги кысқа ва узоқ
муддатли схемалар,
- Янги авлод фторхинолонлар (левофлоксацин, моксифлоксацин)
қўлланилди.
Услубий ёндашувлар: ретроспектив таҳлил, клиник статистика, даволаш
динамикасини солиштириш, умумий ва алоҳида параметрлар асосида
гуруҳлар кесимида таҳлил қилиш орқали олиб борилди.
Натижалар: Психологик муаммолар юқори даражада тарқалган: тахминан
45-50% беморларда депрессия ёки хавотир белгилари; 65-70% стигма билан
боғлиқ ижтимоий муаммолар.
Ёшлар, аёллар, дорига чидамли ТБ бўлганлар, қайтган касалланган
беморларда психологик ва ижтимоий муаммолар кўпроқ.
Ижтимоий ёрдам ва психологик консультациялар бўлган жойларда даволаш
натижаси яхшиланган, даволашга риоя қилиш даражаси юқорилаган.
Муҳокама: Ўзбекистонда “psychosocial counselling” ва тиббий
интервенциялар кенгаймоқда (MSF Nukus, USAID лойиҳалари) — бу яхши
тенденциялар.
Аммо психологик ёрдам хизматлари ҳамма ҳудудларда бирдек мавжуд эмас;
моддий ёрдам, транспорт ва иш имкониятлари чекланганлиги беморларда
стрессни орттиради.
Стигма камайиши учун жамоатчилик маълумоти, медиа ролини ошириш,
беморлар томонидан ўз фаоллигини ошириш лозим.
Дорига чидамли ТБда даволаш курси узоқ ва таъсири кучли бўлгани сабаб,
психологик қўллаб-қувватлашни даволаш жараёнига эмас, даволашдан кейин
ҳам давом эттириш зарур.
Хулоса: Психологик ёрдам хизматини жалб этиш — ҳар бир туберкулёз
муассасасида психолог консультациялари, гуруҳ терапияси, мотивацион
суҳбатлар ўтказилишини таъминлаш.
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING O‘ZIGA XOS KECHISHI”
178
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING
O‘ZIGA XOS KECHISHI”
TERMIZ
-
2025
2. Ижтимоий ёрдам чоралари — беморларнинг транспорт харажатларини
қамраб олиш, озиқ-овқат ёрдами, ишга қайтиш имкониятлари, оила ва жамоа
қўллаб-қувватлашини кучайтириш.
3. Стигмага қарши дастурлар — оммавий ахборот воситалари, медиа
кампаниялари, касаллик ҳақида маълумот бериш, беморларнинг ҳаёт
воқеалари (сторителлинг) орқали жамоатчиликни тушунтириш.