scieee Science in your language
[en] (orig)

ҚАДИМГИ ҲАРБИЙ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ МАДАНИЯТИ. (Фарғона водийси мисолида)

Author: Баходир, Дедаханов
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17695096
Source: https://zenodo.org/records/17695096/files/29-34.pdf
PROBLEMS OF ARCHITECTURE AND CONSTRUCTION (Scien i ic and echnical jou nal) 2025 № ISSUE 4
E-ISSN: 2901-7845, ISSN: 2091-9004, h ps://po al.issn.o g/ esou ce/ISSN/2091-5004
29
ҚАДИМГИ ҲАРБИЙ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ МАДАНИЯТИ.
(Фарғона водийси мисолида)
Дедаханов Баходир (Ўзбекистон)
Наманган давлат техника университети, доцент, архитектура бўйича фалсафа
доктори (PhD)
Аннотация: Мазкур мақолада қадимги Фарғона водийси ҳарбий меъморчилигининг
даврлар бўйича шаклланиши ҳамда харбий меъморчиликнинг ривожига туртки берган
омиллар очиб берилган. Ҳар бир ажратилган давр учун ҳимоя деворларининг зарурияти
ҳамда сунъий маҳобатли деворлар билан бир қаторда табиий рельефдан ҳам оқилона
фойдаланилганлиги мисоллар билан кўрсатиб берилган.
Аннотация: В данной статье раскрывается формирование военной архитектуры
древней Ферганской долины по периодам и факторы, мотивировавшие развитие военной
архитектуры. На примерах показана необходимость защитных стен для каждого
изолированного периода и разумное использование естественного рельефа, а также
искусственных величественных стен.
Abs ac : In his a icle, he o ma ion o he mili a y a chi ec u e o he ancien Fe ghana
Valley by pe iods and he ac o s ha mo i a ed he de elopmen o mili a y a chi ec u e a e
e ealed. The necessi y o p o ec i e walls o each isola ed pe iod and he judicious use o
na u al elie as well as a i icial majes ic walls a e shown wi h examples.
Калит сўзлар: Чуст даври, Эйлатон даври, Шуробашод даври, Эйлатон даври,
платформа, фланкир минора, стилобат, фортификация, рельеф, Далварзин, Ахсикент.
Ключевые слова: Чустский период, Эйлатонский период, Шуробасодский период,
Эйлатонский период, платформа, фланкерная башня, стилобат, укрепление, рельеф,
Далварзин, Ахсикент.
Key wo ds: Chus pe iod, Eila on pe iod, Shu obashod pe iod, Eila on pe iod, pla o m,
lanke owe , s yloba e, o i ica ion, elie , Dal a zin, Ahsiken .
Кириш: Қадимги Фарғона харбий
архитектурасини босқичма-босқич ва ҳар
томонлама даврий кўринишда Чуст
(мелоддан аввалги XII-VII асрлар),
Эйлатон (мелоддан аввалги VII-III
асрлар), Шўробашод (мелоддан аввалги
IV–I асрлар) ва Марҳамат (эрамизнинг I–
IV асрлари) даврлари мисолида кўриб
чиқиш мумкин. Шуни таъкидлаш
лозимки асосий фортификацион унсурлар
қалъа (мустаҳкам), галерея ва жанггоҳли
ҳимоя деворлари, фланкир миноралар
ҳамда зовур ва хабар минораларининг
мавжудлигидир. Деворлар учун тупроқ
шаҳарнинг ўзидан ѐки шаҳар атрофидан
олинган. Фарғонанинг йирик шаҳарлари
учун ҳимоя сифатида ҳимоя белбоғлари
қурилиши мумкин бўлган. Деворлар
маҳобатига фақатгина қалин деворлар
ҳисобига эмас, балки рельефдан
рационал фойдаланиш ҳисобига ҳам
эришилган.
Асосий қисм. Бошланғич
босқич–бронза ва илк темир даври.
Фарғонада энг аввал қурилган ҳимоя
деворлари иншоотлари чуст
маданиятига (мелоддан аввалги XII-VII
асрлар) тегишлидир. Бу давр қабилалари
―ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг
юқори даражаси‖ (Заднепровский,
1976:11) билан фарқланганлар.
Деворларнинг пайдо бўлиши деҳқон ва
PROBLEMS OF ARCHITECTURE AND CONSTRUCTION (Scien i ic and echnical jou nal) 2025 № ISSUE 4
E-ISSN: 2901-7845, ISSN: 2091-9004, h ps://po al.issn.o g/ esou ce/ISSN/2091-5004
30
андрон маданият орасидаги муносабатлар
ҳар доим ҳам тинч характерга эга
бўлмаганлиги билан тушунтирилади
(Заднепровский, 1966: 204). Шунга кўра
бу даврда мулкни ҳимоялаш зарурияти
туғилди. Иншоотларнинг бу типи
Марказий Осиѐнинг деҳқончилик билан
шуғулланувчи жанубидаги шундай
иншоотлардан деворларнинг мураккаб
шакли (Чуст), ташқи томондан қўшимча
платформаларнинг мавжудлиги (Чуст,
Далварзин) ва ѐнғинларга жуда юқори
қаршилиги билан фарқланган
(Заднепровский, 1984: 58). ―Деворлар
ҳудуд рельефи контурларини қайтарган,
бу Чуст қурилмалари режасидаги
аниқликни бузган‖ (Абдуллаев, 2004:
43).Дастлаб Далварзин чуст маданияти
қабилалари маркази бўлиб, кейинчалик
аниқ ва ривожланган фортификацион
тизим билан фарқланган очиқ шаҳар
бўлган. Қалъа ўрнида периферия бўйлаб
радиал жойлашган хоналар
кўринишидаги мустаҳкам қурилма
жойлашган (Абдуллаев, 2012:47).
Ҳимоянинг бундай тизими кўчманчи
халқлар меъморчилиги анъаналарини
эслатади. Кейинчалик, ўтроқ ҳаѐт тури ва
янги қурилмалар қуриш жараѐнида
ҳимояга эҳтиѐж пайдо бўлган ва шаҳар
уч қисмининг барчаси қалъа, турар-жой
қисми ва чорва учун жой (ҳамда
атрофдаги аҳоли учун бошпана)
(Заднепровский, 1976:5 )бир вақтда
мураккаб конструкцияга эга хом ғиштли
деворлар (қалинлиги 4-6 м) билан
ўралган. Бунинг учун ―шу ҳудудда
яшовчи барча аҳоли кучлари талаб
қилинган‖ (Матбабаев, 2002:101).
Далварзиннинг ―оддий мавзелар
режасига‖ бўйсинган (Олтинтепадаги
каби) (Абдуллаев,2005:133)ҳимоя тизими
бир вақтда тупроқли платформада
(қалинлиги 5 м) қурилган иккита ташқи
ва битта ички деворлардан (фланкир
минораларсиз) ташкил топган. Ушбу
шаҳар ҳарбий архитектураси тахминан
ўйланган режа бўйича қурилган бўлиб,
турли техник усуллар (3 усул) ва
қурилиш материалларидан (зичланган
тупроқ, хом ғишт, пахса)
(Матбабаев,2006:151) фойдаланилганлик
билан фарқланади. Ю.А.Заднепровский
фикрича― Далварзиндаги 3
конструкцияли деворларнинг
мавжудлиги қалъада сунъий
стилобатнинг йўқлиги ва уч қисмли
режа‖ ўзига хосдир
(Заднепровский,1995:21). Деворлар
қалинлиги 4-6 м ва баландлиги эса 5-6 м
ташкил қилган.
Дастлаб ҳимоя деворларига эга
бўлмаган (Дальварзин каби) Чуст шаҳри
3 томондан (шимол, шарқ ва жанубий-
ғарб) табиий сойлар билан ҳимояланган.
Ушбу тенденцияни қўшни тарихий-
маданий ҳудудларда (Сўғд, Хоразмда)
ҳам кузатиш мумкин, чунки ушбу
иншоотларни Ўрта Осиѐда қуриш
биринчи навбатда топографик шароитлар
билан боғлиқ бўлган. ―Ҳудуд рельефига
иншоотлар учун қулай позицияни танлаш
уларнинг ўлчамлари ва хаяЯрактерига
боғлиқ бўлган‖ (Хожаниязов,1990:88).
Масалан, ушбу фактни шаҳар
қалъаларини (Ахсикент қалъаси)
қуришда кузатиш мумкин.
Дастлаб қадимги иншоотлар ҳудуд
рельефини қайтарган. Улар мақсадли
равишда баландликларда, дарѐлар
қўшилган жойларда, ботқоқликлар ва
кўллар орасида қурилган. Ҳарбий
хавфсизликни таъминлаш мақсадида
табиий хусусиятлар (табиий тўсиқ –
Чустдаги сой) билан бир қаторда
шубҳасиз қалъа деворлари ҳам қурилган.
Масалан, кучли ҳимоя тизими билан
фарқланувчи Чуст шаҳрида ―ѐйсимон
девор (узунлиги 64 м) ва ундаги
минорасимон иншоотли платформа‖ ни
кузатиш мумкин (Спришевский,
1972:229). Бу ерда, дарвозалар олдида
PROBLEMS OF ARCHITECTURE AND CONSTRUCTION (Scien i ic and echnical jou nal) 2025 № ISSUE 4
E-ISSN: 2901-7845, ISSN: 2091-9004, h ps://po al.issn.o g/ esou ce/ISSN/2091-5004
31
дружиналар (ҳарбий қисм) учун
мўлжалланган (ташқи девор чизиғидан 10
м дан ортиқ чиқиб турувчи) казематларга
эга кучли бастион биринчи марта
кузатилган Абдуллаев,2007:26). Ҳимоя
деворлари ўлчами бўйича фақат йирик ва
ўртача шаҳарлар учун қурилган. Ушбу
давр ҳарбий архитектурасининг асосий
фарқли томонлари бу рельефнинг
стратегик имкониятларидан фойдаланиш
ва шаҳарнинг юқори қаршилигини
таъминловчи деворларнинг мураккаб
конфигурацияси (Чуст) ҳамда жуда
қалинлиги (Далварзинда 8 м гача ва
Чустда 7 м гача) ҳамда ташқи томондан
қўшимча платформаларнинг мавжудлиги
(Чустда деворга тупроқли платформа
қурилган) (Заднепровский,1984:57) ва
минора-контрофосларнинг йўқлигидир.
Бундан ташқари ҳимоя деворларида
ишлатилган конструкциялар хилма-
хиллигини ҳам таъкидлаш зарур, улар
яхлит ғиштли ва пахсали терма ҳамда
сочма тупроқ асос билан қобирғасимон
терилган деворлар
(Заднепровский,1976:7). Кўчманчилар
(чуст маданияти ташувчилари дашт
қабилаларидир) анъаналарига таянган
ушбу архитектуранинг мураккаблик ва
ривожланиш даражаси биринчи навбатда
қадимги шаҳарларнинг иқтисодий
имкониятларига боғлиқ бўлган.
Эйлатон даври (мелоддан аввалги
VII-IV асрлар). Фарғонада деворларни
режали қуриш ва янгиликлар киритиш
аниқ ва асосли фортификация тизими
билан фарқланувчи эйлатон даврига
тегишли. Лекин бу даврда аввалги чуст
даври билан айрим ўхшашликлар ҳам
кузатилади (қурилиш техникаси ва
материалларидан фойдаланишда,
деворларни қобирғали териш)
(Массон,2006:196). Қалъага эга бўлмаган
Эйлатон ҳарбий архитектурасида стрелка
камерали иккиламчи (ички ва ташқи)
деворлар ва бир-биридан 50-60 м
масофада жойлашган тўғри бурчакли
миноралар (10,5 х 10 м) ҳамда барча
йўналишларда ҳимояланиш имконини
берувчи (Эйлатон ва Қўрғонтепа
деворлари) фланкирли тўғрибурчакли
минораларга (қоровулхона) эга яширин
хоналарнинг (Оболдуева,1981:92)
мавжудлигида кузатилади. Қалинлиги 6 м
гача, баландлиги эса 4,5-5 м бўлган
ташқи оғмали бу деворлар платформада
ягона режа бўйича қурилган. Масалан,
квадратсимон минорали Симтепа
деворлари (қалинлиги 1,5 м дан ортиқ)
қурилиши ҳам шу даврга тегишлидир
(Абдуллаев,2007:18). Яъни, шуни айтиш
мумкинки, шаҳарсозлик маданиятининг
бутун интенсив уйғонишини
характерловчи ушбу давр қалъа
деворлари асоси ва пойдевори билан
фарқланиб, қадимги Фарғона ҳарбий
архитектураси ривожидаги ўзига хос
ютуқлардан бири бўлган. Буни
тасдиқлаш учун, мисол тариқасида,
Сарвонтепа (Матбабаев,2011:54) ѐки
Тўрткўлтепанинг (Эйлатон яқинида) қуйи
қатламларидаги кучли қалъа деворларини
келтириш мумкин. Микровоҳа марказида
фақатгина кучли ҳимоя деворлари эмас,
балки ўралар билан ўралган 2 қаватли
қўриқлаш миноралари ҳам мавжуд
бўлган.
Шуни таъкидлаш лозимки,
деҳқончилик воҳаларига кириш ҳимоя
белбоғлари деб аталувчи кучли қалъалар
ва саройлар билан ҳимояланган. Масалан,
Мингтепа шаҳри деҳқончилик воҳаси
маркази ва Давань давлати пойтахти
чегараларидаги хабар миноралари ва унга
киришда жойлашган кучли саройлар ва
қишлоқлар тизими билан ҳимояланган
(Биловуртепа, Қоровулотатепа,
Жингиртепа қалъалари). Сарвонтепанинг
(Чордона каби) қадимги деворлари
―Андижон воҳасининг шимолий-ғарбий
томонидаги ҳимоя функцияларини
кўрсатади‖ (Абдуллаев,2004:8). Шаҳар
PROBLEMS OF ARCHITECTURE AND CONSTRUCTION (Scien i ic and echnical jou nal) 2025 № ISSUE 4
E-ISSN: 2901-7845, ISSN: 2091-9004, h ps://po al.issn.o g/ esou ce/ISSN/2091-5004
32
стратегик муҳим жойда Бақтрия, Сўғд,
Уструшон ва Чочни Шарқий Туркистон
ва Хитой билан боғловчи халқаро савдо
трассасида жойлашган. Тўрткўлтепа ҳам
дастлабки қалинлиги 5,7 м ни ташкил
қилган (уч қатор) қалъа деворлари билан
ўралган (Абдуллаев,2004:46).
Шуробашот даври (мелоддан
аввалги IV–I асрлар). Шуробашот шаҳри
мисолида Чустнинг фортификация
анъаналари кузатилади. У уч томондан
дарѐли водий ва ботқоқсимон пастликлар
билан ўралган ва фақатгина тўртинчи
томонида зичланган тупроқли ҳимоя
девори қурилган (Массон,2006:199).
Шаҳарнинг барча қисмлари кучли
платформадаги қалъа, диний мажмуа,
беркиниш жойи ва ҳарбий лагер (қийшиқ
квадрат шаклида) (Омуралиев,2002:66)
мустақил деворлар билан
мустаҳкамланган. Бу давр (Қорадарѐ
шаҳридаги режаси тўғри бурчакли)
беркиниш жойини ифодаловчи кучли
платформадаги алоҳида қалъалар, массив
асосли қалъа деворлари билан
мустаҳкамланган шаҳарлар (Султонобод
археологик мажмуаси)
(Абдулгазиева,1988:15) ва галереяли
йўлакларнинг (Шарқий Фарғонадаги
Оролтепа қалъаси) мавжудлиги асосида
ривожланган фортификацияси билан
характерланади . Масалан, Мингтепа
шаҳридаги тенг оралиқда жойлашган кўп
сонли ички хонали (6х2,8 м) тўғрибурчак
шаклидаги миноралар (10,5х5,5 м) ва
тешикли жангхоналарга эга деворларнинг
қурилиши шу даврга тегишлидир
(Абдуллаев,2006:130). Улар 2 қаватли
ясси томли бўлган. 10 га яқин
қишлоқларга эга Каркидонда воҳани
ҳимояловчи ва аҳоли учун беркиниш
жойи бўлган қалъа мавжуд бўлган
(Анарбаев,2005:110).
Марҳамат ѐки кушон даврлари
(I-IV асрлар).Шуни таъкидлаш лозимки,
пойтахт ва йирик шаҳарлар ҳарбий
архитектураси оддийроқ вариантлар
хисобланган кузатилувчи деҳқончилик
воҳаларининг шундай архитектурасидан
фарқ қилган. Масалан, ҳарбий
архитектуранинг кетма-кет ва динамик
ривожини худди ўша Мингтепа
(мелоддан аввалги II аср эрамизнинг II
асри) мисолида кузатиш мумкин, у
Парфиянинг ҳарбий тизимига ўхшаш
анъаналарда кучли мустаҳкам қалъаси
билан фарқ қилган. Давань давлати
пойтахти ролини бажарувчи бу шаҳар
учун мелоддан аввалги II-I асрларда
дастлаб барча асосий фортификацион
унсурлар характерли бўлган. Улар
аркасимон пандус йўлакли кўтармали
массив (баландлиги 5 м га яқин),
стилобатдаги мустаҳкам қалъа (80х65 м),
дарвозасимон иншоотлар, кўп сонли
тўғрибурчакли минораларга эга иккита
улкан ҳимоя деворларидир (қалинлиги
3,5 м). Марҳамат даврида деворлар
қалинлиги қобирғасимон термалар
ҳисобига секин–аста асос қисмида 4 м
дан (I-II асрлар) 7,3 м гача (эрамизнинг
III-IV асрлари) ортган, бу эса деворларни
девор бузувчи машиналар билан бузиш
имконини бермаган. Шунингдек, секин–
аста ғиштли термалар билан кенглиги 18
м ни ташкил қилувчи жангхоналар ҳам
қурилган, улар деворлар чизиғидан 9 м га
олдинга чиқиб турган. Кушон даврида
деворларда пилястралар мавжуд бўлган.
Шунга ўхшаш унсурларни Бақтрия
(Қайқуободшоҳ) ва Хоразмда
(Тупроққалъа) ҳам кузатиш мумкин.
Шаҳар қалъа деворининг тўрт томони
бўйлаб пандусли киришга эга тўртта
дарвозаси бўлган. Бундан ташқари
хавфсизликни яхши таъминлаш учун
Мингтепага жануб томондан кириш
қисми йўлдан 20 м баландликда
жойлашган мустаҳкам қишлоқлар
(Биловуртепа) ва саройлар (Қоровултепа
сингари) билан ҳимояланган
(Абдулгазиева,2004:40).

PROBLEMS OF ARCHITECTURE AND CONSTRUCTION (Scien i ic and echnical jou nal) 2025 № ISSUE 4
E-ISSN: 2901-7845, ISSN: 2091-9004, h ps://po al.issn.o g/ esou ce/ISSN/2091-5004
33
Хулоса. Фарғона ҳарбий
меъморчилиги мустақил, эволюцион ва
изчил ривожланишнинг бронза давридан
(Чуст, Далварзин) бошлаб, эйлатон
(Эйлатон), шўробашот ва мархамат
даврларигача бўлган узоқ босқичини
босиб ўтган. Энг илк даврдаѐқ ўзига хос
ва ривожланган фортификацияни
(Далварзин мисолида) кузатиш мумкин.
У рационаллик (рельефдан фойдаланиш),
архитектуравий ғоянинг ўйланганлиги
(Чустдаги деворларнинг мураккаб шакли)
билан фарқланган, бу биринчи навбатда,
у ѐки бу шаҳар ҳимоясини ташкил қилиш
билан боғлиқдир. Ушбу факт ўрта аср
даврида кўп ҳолларда шаҳар деворлари
ўз стратегик ҳолатини сақлаган ҳолда
қайта таъмирланиши ва фақат қўшимча
деворлар билан мустаҳкамланишига
(Ахсикентнинг иккала шахристонида)
кўмак берган. Сарой архитектураси
мисолида хусусий фортификацияда
инновацион унсурлар кузатилган. Улар
баланд стилобатлар, турли шаклдаги
миноралар ва лой-тупроқли контрофос
(Ғайраттепа), очиқ валганг (Юмалоқтепа
ва Шўртепадаги саройлар) миноралар
бўлган.
Адабиѐтлар рўйхати
1.Абдулгазиева Б. К изучению
структуры древних городов Ферганы //
ИМКУ. – Самарканд, 2004. - №34. – С. 40;
2.Абдулгазиева Б. Восточная Фергана в
древности и раннем средневековье (система
расселения, районирование и типология) //
Автореферат дис. на соиск. уч.ст. канд. ист.
н. – Самарканд, 1988. – С. 15.
3.Абдуллаев Б.М. К изучению
оборонительных сооружений Ферганской
долины античного периода // ИМКУ. –
Самарканд, 2004. - №34. – С. 43.
4.Абдуллаев Б.М. Древнейшая
фортификация Ферганы в свете новых
исследований в Синьцзяне (поздняя бронза и
раннежелезный век) // ИМКУ. – Самарканд,
2012. - №37. – С. 47.
5.Абдуллаев Б.М. Некоторые итоги
изучения древней фортификации Ферганы
(возникновение и этапы развития) // История
Узбекистана в археологических и
письменных источниках. – Ташкент, 2005. –
С. 133.
6.Абдуллаев Б.М. Оборонительная
система Ферганы и Маргиланский
оазис//Роль города Маргилана в истории
мировой цивилизации // Материалы
международной конференции, посвященной
2000-летнему юбилею города Маргилана. –
Ташкент-Маргилан, 2007 г. – С. 26-29.
7.Абдуллаев Б.М. Возникновение и
этапы развития фортификации Ферганы в
древности и средневековье // Диссертация на
соискание ученой степени к.и.н.. –
Самарканд, 2007. – С. 18.
8.Абдуллаев Б.М., Матбабаев Б.Х.,
Машрабов З.З. Археологические раскопки
Андижанского отряда // Археологические
исследования в Узбекистане – 2003. –
Ташкент, 2004. – Вып. 4. – С. 8.
9.Абдуллаев Б.М. К изучению
оборонительных сооружений Ферганской
долины античного периода // ИМКУ. –
Самарканд, 2004. - №34. – С. 46.
10.Абдуллаев Б.М. К истории античной
фортификации Ферганы // ИМКУ. –
Самарканд, 2006. - №335. – С. 130-137.
11.Абдуллаев Б.М. К изучению
оборонительных сооружений Ферганской
долины античного периода // ИМКУ. –
Самарканд, 2004. - №34. – С. 43-48.
12.Анарбаев А.А., ИсмановА.Дж.,
Максудов Ф.А. Древнеземледельческая
культура Южной Ферганы и образование
антропогенного ландшафта // История
Узбекистана в археологических и
письменных источниках. – Ташкент, 2005. –
С. 110.
13.Оболдуева Т.Г. О датировке стен
Эйлатана// СА. – М., 1981. - №4. – С. 192.
14.Омуралиев Д.Д., Тентиев Ж.Т.,
Ташкулов У.Б. Архитектура древнего
Кыргызстана. – Бишкек: ИЦ «ТЕКНИК»,
2002. – С. 66.
15.Спришевский В.И. Оборонительные
сооружения эпохи бронзы на территории
Узбекистана // СА. – М., 1972. - №3. – С. 229.
PROBLEMS OF ARCHITECTURE AND CONSTRUCTION (Scien i ic and echnical jou nal) 2025 № ISSUE 4
E-ISSN: 2901-7845, ISSN: 2091-9004, h ps://po al.issn.o g/ esou ce/ISSN/2091-5004
34
16.Матбабаев Б.Х., Абдуллаев Б.
Исследования на западной оборонительной
стене городища Мингтепа //
Археологические исследования в
Узбекистане – 2001 г. – Ташкент, 2002. – С.
101-104.
17. Матбабаев Б.Х., Абдуллаев Б.М.,
Юлдашев Б. Исследования памятников
Ферганы эпохи поздней бронзы (городища
Дальверзин, Ашкалтепа) // Археологические
исследования в Узбекистане – 2004-2005 гг. –
Ташкент, 2006. – Вып. 5. – С. 151.
18.Матбабаев Б.Х., Машрабов З.З.
Древний и средневековый Андижан. –
Ташкент: «Sha q», 2011. – С. 54.
Заднепровский Ю.А. Укрепления чустских
поселений и их место в истории первобытной
фортификации Средней Азии // КСИА. – М.,
1976. - №147. – С. 11.
19.Заднепровский Ю.А. Укрепления
чустских поселений и их место в истории
первобытной фортификации Средней Азии //
КСИА. – М., 1976. - №147. – С. 5.
20.Заднепровский Ю.А. Чустская
культура в Ферганской долине // Средняя
Азия в эпоху камня и бронзы. – М.-Л.:
«Наука», 1966. – С. 204.
21.Заднепровский Ю.А. Основные итоги
изучения Чустского поселка в Фергане (1952-
1982 гг.) // ИМКУ. - Ташкент, 1984. – №19. –
С. 58.
22.Заднепровский Ю.А. Развитие
фортификации в Фергане // Фортификация в
древности и в средневековье. – Санкт-
Петербург, 1995. – С. 21-23.
23.Заднепровский Ю.А., Матбабаев
Б.Х. Основные итоги изучения Чустского
поселения в Фергане // ИМКУ. – Самарканд,
1984. - №19. – С. 57.
24.Заднепровский Ю.А. Укрепления
чустских поселений и их место в истории
первобытной фортификации Средней Азии //
КСИА. – М., 1976. - №147. – С. 7.
25.Массон В.М. Культоргенез древней
Центральной Азии. – Санкт-Петербург:
Издательство Санкт-Петербургского
государственного университета, 2006. – С.
196.
26 Массон В.М. Культурогенез древней
Центральной Азии. – Санкт-Петербург:
Издательство Санкт-Петербургского
государственного университета, 2006. – С.
199.
27.Хожаниязов Г. Малая Кырккыз-кала –
городище раннеантичного Хорезма //
Археология Приаралья, 1990. – Вып. IV. – С.
88.
28.Древние города Ферганской долины.
– Ташкент, 2008. – 179 с. - Книга-альбом. – С.
84.