scieee Science in your language
[en] (orig)

ISSUES OF "A MECHANISM FOR INCREASING THE EFFICIENCY OF TAX BENEFITS IN OUR COUNTRY"

Author: Nasriddinov, Otabek; Pardaev, Jamshid
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17701936
Source: https://zenodo.org/records/17701936/files/743-754.pdf
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
743
" МАМАЛАКАТИМИЗДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ "НИ МАСАЛАЛАРИ
Nas iddino O abek Si oje ich
Te miz iq isodiyo a se is uni e si e i
Iq isodiyo a axbo o exnologiyala i akul e i
Iq isodiyo yo‘nalishi magis an i
[email p o ec ed]
998 (99) 377 77 30
Ilmiy ahba : PhD Pa dae Jamshid
Aннотация: Мазкур мақолада солиқ-божхона имтиёзларининг самарадорлигини баҳолаш,
солиқ имтиёзлари динамикаси ва солиқ имтиёзларининг иқтисодий ривожланишдаги тутган
ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини беришда
ҳозиргача ягона тартибнинг ишлаб чиқилмаганлиги ва бунинг натижасида иқтисодий
рақобат муҳитида мувозанатнинг бузилаётганлиги келтирилган. Хорижий тажриба ҳамда
соҳадаги таҳлилий маълумотлардан фойдаланилиб илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб
чиқилган.
Калит сўзлар: солиқ сиёсати, солиқ-божхона имтиёзлари, имтиёзлар реестри, имтиёзлар
самарадорлиги, ташаббускор идора ва ташкилотлар, рағбатлантирувчи имтиёзлар, тизимли
имтиёзлар, ижтимоий имтиёзлар, бюджет самарадорлиги, иқтисодий самарадорлик,
ижтимоий самарадорлик.
Аннотация: В данной статье изложены оценка эффективности налогово-таможенных
льгот, динамика налоговых льгот и роль налоговых преференций в экономическом росте.
Вместе с тем, приведены отсутствие единого порядка предоставления налоговых льгот и
диспропорция равновесия экономической конкуренции за счет его негативные воздействия.
Исходя из зарубежного опыта и анализа в данной отрасли разработаны научно-практические
выводы и предложения.
Ключевые слова: налоговая политика, налогово-таможенные льготы, реестр льгот,
эффективность льгот, инициаторы-ведомства и организации, стимулирующие льготы,
системные льготы, социальные льготы, бюджетная эффективность, экономическая
эффективность, социальная эффективность.
Abs ac : The e iciency ax exemp ions, he dynamic o ax p e e ences, and he ole o ax
expendi u es in economic g ow h a e gi en in his a icle. Also he lack o unique app oach o
es ima ing e iciency o ax p e e ences and disp opo ion o economic compe i ion equilib ium in he
esul o ax exemp ions a e desc ibed. Based on in e na ional expe iences and analysis in his sphe e
scien i ic-p ac ical conclusions and p oposals we e de eloped.
Key wo ds: ax policy, ax exemp ions, egis e o ax exemp ions, e iciency o ax exemp ions,
ini ia o -o ganiza ion, s imula ing exemp ions, sys em exemp ions, social exemp ions, budge
e iciency, economic e iciency, social e iciency.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
744
КИРИШ.
Давлат бюджети даромадларини шакллантириш иқтисодий сиёсатда жуда кучли
инструментлардан бири бўлиб ҳисобланади. Айниқса, ривожланаётган мамлакатларда
умумий жамғариш миқдорининг камлиги сабабли давлат бюджети энг асосий фонд
ҳисобланиб, уни шакллантиришда иқтисодий субъектларга “солиқ юки” шаклида харажат
тайинланиши иқтисодий ўсишда муҳим аҳамият касб этади.
Давлатнинг бош хазинасини тўлдиришда илмий-назарий ёндашувлар зарурияти ва уларга
амал қилишнинг аҳамиятини қуйидагилар орқали изоҳлаш мумкин:
- XXI асрдаги глобаллашув, техника ва технологияларнинг ривожланиши
иқтисодиётнинг классик кўринишда бошқарувидан неоклассик бошқарувига ўтишига асос
бўлмоқда. Бунинг натижасида давлатнинг солиқ-божхона сиёсати ялпи талабни бошқариш
билан уйғун ҳолда олиб борилиши керак;
- Давлат иқтисодиётининг таркиби, капитал ва меҳнат бозорининг ҳолатидан келиб
чиқиб, давлат учун энг оптимал бўлган солиқ-божхона сиёсатини шакллантириш ўз-ўзидан
илмий-назарий ёндашувларни, айниқса оптималлаштириш масалаларини тақозо қилади;
- Солиқ-божхона имтиёзлари берилиши, қайси ҳолларда солиқлар ўрнига ташқи
манбалардан қарз олиш афзаллиги, бюджетнинг баланслаштирилган мультипликаторидан
фойдаланиш масалалари ҳам бир-бирига қарама-қарши бўлган ёндашувларни ўз ичига олади
ва уларнинг ичида мос келадиганини танлаш лозим бўлади;
- Ишлаб чиқаришнинг босқичлари, истеъмолчи, капитал эгаси, меҳнат ресурслари
ўртасида солиқ юкини тақсимлаш ҳам турли илмий-назарий ёндашувларга эга.
Замонавий илмий тадқиқотларда давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг
қуйидаги асосий йўналишлари мавжуд (1-расм).
1-расм. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш босқичлари
1
1
Муаллиф томонидан тузилган.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
745
Албатта, битта илмий ишда давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг барча
жиҳатларини тўлиқ ва чуқур ўрганиш имкони йўқ. Шундай бўлса-да, ҳар бир йўналиш бўйича
оптимал ечимлар ва илмий тавсиялар аниқланган.
Адабиётлар шарҳи.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А. Каримов таъкидлашича, «аввало
солиқ тизими ўзига хос вазифани – фискал, қайта тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифасини
тўла даражада бажариш керак»
2
. Бу ерда шундай йўналиш кўзда тутилмоқдаки, унга кўра
юридик шахсларни солиққа тортишда пухта ўйланган сиёсат йўналишлари ишлаб чиқилиши
лозим.
Албатта, юридик шахсларни солиққа тортиш бўйича давлатнинг сиёсати жорий вақтдаги шу
давлат иқтисодий ва ижтимоий ҳолатидан келиб чиқади. Хусусан, ривожланаётган давлатлар
учун қайсидир йўналишлар устувор ҳисобланса, ривожланган мамлакатлар учун молиявий
имкониятлар кенгроқлиги сабабли, бошқа йўналишларни кўзлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунга сабаб, юридик шахсларни солиққа тортишдаги танланган йўл иқтисодий тараққиётга энг
тез муддатларда олиб бориши лозимлигидир.
Дуброва Т.А., Архипова М.Ю.
3
лар ҳам иқтисодий прогнозлаштириш усулларини ўзига хос
хусусиятларини тадқиқ қилишиб, айрим иқтисодий кўрсаткичларни прогноз қилиш бўйича
амалий масалалар ёрдамида маълумотларни келтиришган ва шу йўл билан ўқувчига
прогнозлаштириш усулларини таништирган.
Морозова Т.Г., Пикулькина А.В.
4
ларнинг прогнозлаштириш жараёнини таништиришдаги
хизмати катталигини эътироф этиш керак. Мазкур муаллифлар нафақат, прогнозлаштириш
усуллари тўғрисида фикр беришган, балки пост-коммунист мамлакатларида бу борада учраб
турадиган муаммолар ва уларга қарши қандай йўл тутиш кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб
ўтишган.
Шунингдек, мамлакатимизнинг машҳур иқтисодчиларидан Жўраев А.
5
ҳам ўз тадқиқотида
давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг айрим масалаларини ўрганиб,
сценарийли таҳлил асосида прогнозларга тўхталиб ўтган.
Кадомцева С.В.
6
ўзининг ўқув қўлланмасида эса давлат бюджети даромадларини Лаффер эгри
чизиғи бўйича солиқ ставкаларига боғлиқлигини сценарийли таҳлил асосида тадқиқ қилган.
Хусусан, солиқ ставкаларининг ўзгариши солиқ базасининг кенгайишида эластиклик
самараси билан кенгайишига графиклар ёрдамида тушунтириш берилган.
Худойқулов С.К.
7
ўз тадқиқотида республикамизда давлат бюджети даромадларини
прогнозлаштириш тизимида учрайдиган муаммолар, жумладан прогнозлаштириш учун зарур
2
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т.: Ўзбекистон, 1998. 358-б.
3
Дуброва Т.А., Архипова М.Ю. Статистические методы прогнозирования в экономике: Учебное пособие,
практикум, тесты, программа курса. –М.: Московский государственный университет экономики, статистики и
информатики, 2004. –136 с.
4
Морозова Т.Г., Пикулькина А.В. Прогнозирование и планирование в условиях рынка: Учебное пособие для
вузов. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2003. –279 с.
5
Жўраев А.С. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг долзарб муаммолари: и.ф.д. илмий
даражасини олиш учун диссертация автореферати. –Т.: БМА, 2004. –68 б.
6
Кадомцева С.В. Государственные финансы. М.: “Инфра-М”, 2009. –352 с.
7
Худойқулов С.К. Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини такомиллаштириш: и.ф.д. илмий
даражасини олиш учун диссертация автореферати. –Т.: ТДИУ, 2019. –77 б.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
746
маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, прогнозлаштириш тамойиллари йўқлиги ва
талабга жавоб берадиган дастурлар ишлаб чиқилмаганлигига эътибор қаратади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Давлат бюджети солиқли даромадларининг ўзгаришига солиқ-божхона ислоҳотлари ҳам ўз
таъсирини кўрсатган. 2018-2023 йилларда ўтказилган солиқ ислоҳотлари ва уларнинг
натижалари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.
1-жадвал
Асосий солиқлар ставкаларининг 2018-2023 йиллардаги динамикаси
8
(фоизда)
№
Солиқлар номи
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
2023
йил
1
Фойда солиғи
14
12
15
15
15
15
2
Айланмадан олинадиган солиқ
6
4
4
4
4
4
3
Жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи
0-22
12
12
12
12
12
4
Қўшилган қиймат солиғи
20
15
15
15
15
12
5
Юридик шахслардан олинадиган
мол-мулк солиғи
5
2
2
2
2
1,5
Фойда солиғи бўйича солиқ ставкаси 14 фоиздан 15 фоизгача оширилган (1-жадвалга қаранг).
Қўшилган қиймат солиғи ставкаси эса 20 фоиздан 15 фоизгача камайтирилган. Юридик
шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаси 2018 йилда 5 фоизни ташкил қилган эди,
2019 йилдан бошлаб 2 фоизгача камайтирилди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2018 йилда прогрессив шаклда жорий
қилинган бўлса, 2019 йилдан бошлаб, 12% миқдорида ягона ставка жорий қилинган.
Солиқ сиёсати бўйича АҚШдаги мустақил тадқиқот муассасаси тадқиқотларига кўра, солиқ
ставкаларидаги камайтиришлар ялпи ички маҳсулот ҳамда бошқа иқтисодий кўрсаткичларни
яхшилашдаги асосий омил бўлиб ҳисобланади.
9
Республикадаги солиқ ислоҳотлари миллий
иқтисодиёт ривожида драйвер омиллардан бири бўлиб қолаётганлиги тўғрисида хулоса
чиқариш мумкин.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳам таҳлил қилинаётган даврда кўплаб ўзгаришлар юз берди.
Хусусан, йиллик обороти 1 млрд.сўмдан ошган субъектлар учун ушбу солиқ тўлаш
мажбурийлиги жорий қилинди, имтиёзлар бекор қилинди.
Айниқса, 2020 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган манфий қолдиқ
тўлиғича қайтариб бериладиган бўлди, илгари фақат экспортерлар учун қатор шартлар
асосида қайтариб бериларди.
8
Муаллиф томонидан тузилган.
9
Ve me , T. The Impac o Indi idual Income Tax Changes on Economic G ow h. Fiscal ac , No. 793, June 2022, 13p.
(h ps:// iles. ax ounda ion.o g/20220610142519/The-Impac -o -Indi idual-Income-Tax-Changes-on-Economic-
G ow h-2.pd )
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
747
Рей Баррел ва Мартин Уил томонидан ўтказилган тадқиқотларда қўшилган қиймат солиғи
ставкасининг камайтирилганлиги ялпи ички маҳсулот ўсишида ва нархларнинг пасайишида
яхши натижа берганлиги қайд этилган ва республикада ҳам бундай ижобий натижаларни
кутиш учун қўшимча маълумотлар олиш мумкин.
10
Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб, қўшилган қиймат ставкасини камайтирилгани ҳамда қатор
имтиёзлар бекор қилинганлиги сабабли, ушбу коэффициент 2018-2023 йиллар давомида
кўтарилиб борган. Бу коэффициентнинг ошиб бориши иқтисодиётдаги айланмаларнинг
аксарият қисми қўшилган қиймат солиғи билан тортилаётганлигини англатади.
Имтиёзларнинг кўплиги иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини бузилишига олиб келади.
Бундан ташқари, илгари соддалаштирилган солиқ солиш тартибини қўллайдиган кичик бизнес
субъектлари томонидан яратилган қўшилган қиймат ҳам солиққа тортилмаганлиги
коэффициентни пасайишига сабаб бўларди.
2-жадвал
Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тушумлари таҳлили
11
(млрд.сўм)
№
Солиқлар номи
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
2023
йил
1
Якуний истеъмол
ҳажми
321 527,
8
403 230,
2
454 349,
5
563 971,
3
699 497,
1
857 386,
2
2
Қўшилган қиймат
солиғи
27 876,5
33 809,8
31 177,4
38 439,0
52 189,4
59 838,1
3
Қўшилган қиймат
солиғи ставкаси,
%
20
15
15
15
15
12
4
C-e iciency a io
коэффициенти
0,43
0,56
0,46
0,45
0,50
0,58
2-жадвалдан кўринишича, ҳисобланган коэффициент 2018 йилдаги 0,43 дан 2023 йилда
0,58 гача ўсган. Бу ҳолат юқорида айтиб ўтилган тадбирларни натижасини миқдорий
жиҳатдан кўрсатиб беради.
Украиналик тадқиқотчиларга кўра, бу коэффициент Украинада 0,71, Австрияда 0,72,
Беларусда 0,69, Бельгияда 0,63, Чехияда 0,68, Эстония 0,81, Португалия 0,54, Норвегияда 0,76,
Польшада 0,50 ни ташкил қилади.
12
Бу кўрсаткичлар республикада қўшилган қиймат солиғи
бўйича ислоҳотлар давом эттирилиши зарурлигини кўрсатади.
Солиқ имтиёзларининг камайиб бориши соғлом рақобатнинг бузилишига олиб келади.
Албатта, солиқ имтиёзларининг иқтисодий тараққиётда ўз ўрни бор, бироқ бу бозор
қатнашчилари ўртасида тенгсизлик келтириб чиқариши орқали иқтисодий самарадорликка
салбий таъсир кўрсатади.
10
Ba el, R., Weale, M. The Economics o a Reduc ion in VAT. Fiscal S udies, Vol. 30, No. 1 (Ma ch 2009), pp. 17-30
(h ps://www.js o .o g/s able/24440143)
11
Муаллиф томонидан тузилган.
12
h ps://mp a.ub.uni-muenchen.de/66422/

ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
748
Мисол учун, Цюрихдаги Стратегия ва Бизнес Иқтисодиёти Институти таҳлиллари қўшилган
қиймат солиғи бўйича берилган имтиёзлар иқтисодий самарадорликни камайтирганлигини
тасдиқлайди.
13
3 -жадвал
Солиқ имтиёзлари динамикаси
14
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил
2023 йил
Солиқ
имтиёзлари,
трлн.сўм
21,8
26,5
33,2
36,0
38,2
41,1
Ялпи ички
маҳсулотга
нисбатан
фоизда
6,1
5,2
4,7
4,5
4,3
3,9
Шу давр оралиғида солиқ имтиёзлари эса ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,8 фоиз бандига,
яъни 2018 йилдаги 6,1 фоиздан 2023 йилда 3,9 фоизгача камайган (3-жадвалга қаранг).
Имтиёзларнинг мавжудлиги солиқ тушумларига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Айниқса, бу
имтиёздан фойдаланиш учун бюджетга солиқ тўлаб келаётган субъектлар ҳам турли йўллар
билан солиқдан қочишга ҳаракат қилади.
Имтиёзларнинг камайиб бораётганлиги солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳолати
мустаҳкамланиб бораётганлигини кўрсатади. Масалан, солиқ имтиёзлари солиқ солиш
базасини кенгайтириш учун ишлаб чиқаришни бошлаётган субъектлар ёки катта инвестиция
қилаётган ишлаб чиқарувчилар учун берилиши керак бўлса, амалиётда ким имтиёз олишни
уддалаган бўлса олган ва бундан ташқари сиёсат фақат бир томонлама ёндашув туфайли солиқ
имтиёзлари ошиб кетган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, солиқ-божхона имтиёзларини баҳолаш қуйидаги тартибда
амалга оширилиши лозим деб ҳисоблаймиз:
Солиқ-божхона имтиёзлари – солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ
тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган афзалликлар, шу
жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти;
Солиқ-божхона имтиёзлари реестри – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан
юритиладиган солиқ имтиёзлари назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
таснифлашган рўйхати;
Имтиёз самарадорлиги – имтиёзни беришдан кўзланган мақсадга эришишнинг миқдорий
баҳоси;
Ташаббускор идора ва ташкилотлар – имтиёзлар жорий қилиш ёки муддатини узайтириш
таклифини киритган соҳавий идора ва ташкилотлар;
Самарадорликни дастлабки баҳолаш – янги имтиёзларни жорий қилишдан олдин
ташаббускор идора ва ташкилот томонидан амалга ошириладиган, имтиёз тақдим қилиш
натижасида эришилиши кутилаётган самарадорлик прогнозлари;
13
h p://ss n.com/abs ac =1683595
14
Муаллиф томонидан тузилган.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
749
Самарадорликни якуний баҳолаш – тақдим қилинган имтиёзлар бўйича Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги томонидан мазкур Низом талабалари асосида баҳолаш.
Имтиёзлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида имтиёзлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
томонидан қуийдаги турларга ажратилади:
Рағбатлантирувчи имтиёзлар – иқтисодий фаолият йўналиши, товар (хизмат) тури,
мулкчилик шаклига кўра ёки алоҳида ҳудудларда жойлашган хўжалик юритувчи субъектларни
жадал ривожлантириш мақсадида тақдим қилинган имтиёзлар;
Тизимли имтиёзлар – барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашга зарур шароитлар
яратиш, шунингдек, фаолияти иқтисодий ривожланишга таъсир кўрсатадиган солиқ
тўловчилар тоифаларига (йўл хўжалиги, транспорт, коммунал соҳа, илмий-технологик соҳа,
инновацион соҳа ва ҳ.к) тақдим қилинган имтиёзлар;
Ижтимоий имтиёзлар – алоҳида тоифадаги фуқаролар ҳамда солиқ тўловчиларнинг
ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзлар.
Имтиёзлар самарадорлигини баҳолаш рағбатлантирувчи тоифага киритилган имтиёзлар
бўйича амалга оширилади.
1. Самарадорликни баҳолаш имтиёз тақдим қилинган хужжат кесимда бир молия йили
бўйича амалга оширилади.
2. Якуний баҳолаш натижалари бўйича самарадорлиги паст бўлган имтиёзлар бекор
қилиниши ёки қайта кўриб чиқилиши шарт.
3. Янги имтиёзларни жорий қилиш назарда тутилган норматив-ҳуқуқий хужжат
лойиҳалари бўйича ташаббускаор вазирлик ва идоралар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига
самарадорликни дастлабки баҳолаш натижаларини тақдим қилиши шарт.
Мазкур ҳисоб-китобларнинг тақдим қилинмаслиги лойиҳани рад этиш учун асос ҳисобланади.
Имтиёзлар самарадорлиги баҳолашни ташкил этиш
4. Самардорликни баҳолаш қуйидаги маълумотлар асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ахборот тизими дастурида амалга оширилади:
имтиёздан фойдаланувчиларнинг молиявий, солиқ ҳисоботлари;
соҳавий ёки статистика идоралари маълумотлари;
белгиланган тартибда ўтказилган сўровнома натижалари;
ва бошқа маълумотлар асосида амалга оширилади.
5. Солиқ-божхона имтиёзларини самарадорлигини баҳолаш учун Иқтисодиёт ва молия
вазирлигида Кенгаш тузилади. Кенгашга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси,
Божхона қўмитаси, Статистика агентлиги, Савдо саноат палатаси вакиллари, жамоатчилик
вакиллари доимий аъзо сифатида киритилади.
Имтиёзларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича йиғилишларда соҳавий вазирлик ва
ташкилотлар қатнашишлари мумкин.
6. Солиқ-божхона имтиёзлари самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар асосида
ҳисобланади:
Бюджет самарадорлиги – тақдим қилинган ёки режалаштирилаёт-ган имтиёзларнинг умумий
суммаси, бўшаётган маблағлар сарфланиш йўналишлари, қўшимча маблағлар талаб этилиши
каби мезонлар асосида баҳоланади.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
750
Иқтисодий самарадорлик – ташкилотнинг асосий воситалари қиймати ўзгариши, товар ва
хизмат турлари сони, даромади, фойдаси, рентабеллиги каби кўрсаткичлардан фойдаланган
ҳолда баҳоланади.
Ижтимоий самарадорлик – имтиёздан фойдаланган субъектларда ишчилар сони, янги
ташкил қилинган иш ўринлари сони, иш ҳақи фонди ҳамда ўртача ойлик иш ҳақидаги ижобий
ўзгаришлар каби мезонлардан келиб чиқиб баҳоланади.
7. Ҳар бир имтиёз бўйича умумий самарадорлик кўрсаткичи қуйида кўрсатиб ўтилган
кўрсаткичларга, жами миқдори 1 га тенг бўлган ҳолда, вазн бериш орқали аниқланади:
4-жадвал
Самарадорлик кўрсаткичлари
№
Самарадорлик кўрсаткичлари
Вазни
1.
Бюджет даромадлари бўйича самарадорлиги
Республика бюджети даромадлари йўқотишлари
Вилоят бюджети даромадлари йўқотишлари
Туман (шаҳар) бюджети даромадлари йўқотишлари
Пенсия жамғармаси даромадлари йўқотишлари
2.
Иқтисодий самарадорлиги
Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши
Рентабеллик даражасининг ўзгариши
Асосий воситалар ва номоддий активлар қийматининг ўзгариши
Тўловга қобиллик коэффициентининг ўзгариши
Ликвидлилик коэффициентининг ўзгариши
Инвестиция ҳажмининг ўзгариши
Импорт ҳажмининг ўзгариши
Фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмининг ўзгариши
Табиатни муҳофаза қилиш бўйича харажатларнинг ишлаб чиқариш
харажатлари таркибидаги улуши
Фойдаланилган сув ҳажмининг ўзгариши
Имтиёздан фойдаланувчилар сонининг тармоқ бўйича жами
тўловчилардаги улуши
Имтиёздан фойдаланганлар томонидан чиқарилган маҳсулот (иш,
хизматлар) жами тармоқ ялпи маҳсулотдаги улуши
Имтиёзли импорт ҳажмининг жами импортдаги (шу товар бўйича)
салмоғи
Экспорт ҳажмининг ошиши
3.
Ижтимоий самарадорлиги
Янги иш ўринларининг яратилиши
Ўртача иш ҳақининг ўзгариши
Табиатни муҳофаза қилиш бўйича харажатларнинг ишлаб чиқариш
харажатлари таркибидаги улуши
Фойдаланилган сув ҳажмининг ўзгариши
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
751
Кенгаш томонидан мавжуд имтиёзларнинг ҳар бири бўйича алоҳида вазнлар белгиланади.
8. Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги формулалар орқали аниқланади:
Бюджет самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш
Республика бюджети даромадлари йўқотишлари
𝐸𝐿1=𝑆𝐿1
𝑇𝑅1*(-1) (1)
𝐸𝐿1
-
республика бюджети даромадлари йўқотишлари бўйича самарадорлик
𝑆𝐿1
-
республика бюджети даромадлари йўқотишлари
𝑇𝑅1
-
республика бюджетининг жами даромадлари
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети даромадлари
йўқотишлари
𝐸𝐿2=𝑆𝐿2
𝑇𝑅2∗(−1) (2)
𝐸𝐿2
-
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети
даромадлари йўқотишлари бўйича самарадорлик
𝑆𝐿2
-
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети
даромадлари йўқотишлари
𝑇𝑅2
-
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
бюджетларининг жами даромадлари
Туман (шаҳар) бюджети даромадлари йўқотишлари
𝐸𝐿3=𝑆𝐿3
𝑇𝑅3∗(−1) (3)
𝐸𝐿3
-
туман (шаҳар) бюджети даромадлари йўқотишлари бўйича самарадорлик
𝑆𝐿3
-
туман (шаҳар) бюджети даромадлари йўқотишлари
𝑇𝑅3
-
туман (шаҳар) бюджетларининг жами даромадлари
Пенсия жамғармаси даромадлари йўқотишлари
𝐸𝐿4=𝑆𝐿4
𝑇𝑅4∗(−1) (4)
𝐸𝐿4
-
Пенсия жамғармаси даромадлари йўқотишлари бўйича самарадорлик
𝑆𝐿4
-
Пенсия жамғармаси бюджети даромадлари йўқотишлари
𝑇𝑅4
-
Пенсия жамғармаси бюджетларининг жами даромадлари
Иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш
Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши
𝐸𝐸1= (∑𝑀𝑖𝑛(0;(𝑇𝑡𝑖−𝑇𝑡𝑖−1)∗𝑀𝑎𝑥(𝑇𝑡𝑖−1;1))
𝑀𝑎𝑥(𝑇𝑡𝑖−1;1)
𝑛
𝑖=1 −1)∗ 1
𝑛 (5)
𝐸𝐸1
-
маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши бўйича
самарадорлик
i
-
имтиёздан фойдаланганларнинг тартиб рақами
n
-
имтиёздан фойдаланганлар умумий сони
𝑇𝑡𝑖
-
имтиёздан фойдаланган i-субъектнинг ҳисобот давридаги маҳсулот (иш,
хизмат) сотишдан тушган соф тушуми