PROBLEMS AND SOLUTIONS OF
SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH
Volume 02, Issue 10, 2025
154 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH uni e salcon e ence.us
ИМОМ БУХОРИЙ ВА УНИНГ ИЗДОШЛАРИНИНГ ХАЁТ ЙЎЛЛАРИ
Нурматова Мастура Маҳмудовна
Ижтимоий сиёсий фанлар
Институти катта ўқитувчиси
Тел :+998933771013
Содиқова Маҳбуба Исроилжоновна
Ижтимоий сиёсий фанлар институти
4 курс талабаси
е-mail: mas u a-2020@mail. u
Анотация :Ушбу мақолада Имом Бухорий ҳаёти ва ижоди,илмий мероси унинг
энг яқин издошларининг фаолияти баён этилган.Буюк алломанинг энг яқин
издоши Имом ат Термизийнинг ҳаёти ва Имом Бухорий билан илмий амалий
хамкорликлари акс эттирилган.
Калит сўзлар: АЛЛОҲ, Имом Бухорий ,Имом Термизий, ҳадис ,шогирд, устоз,
шарқ, Ибн абу Ҳотим, Дунё Имоми, ҳаёт.
Улуғ устоз Имом Бухорий ўз шогирди Имом Термизийни алқаб айтдилар:
«(Эй Абу Ийсо Термизий !)Сен мендан баҳраманд бўлганингдан ҳам кўра
мен сендан кўпроқ баҳраманд бўлдим»
(«Ал-Мирқот»).
Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, биз истиқлол неъмати туфайли улуғ
аждодларимизнинг бебаҳо хазиналаридан, илмий-маърифий меросларидан
баҳраманд бўла бошладик. Муҳтарам биринчи юртбошимиз Ислом Каримов
таъкидлаб айтганларидек: «Биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир
қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандия таълимоти, Термизий
ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз». Ҳақ таоло ато
қилган бу имконлар, бу ютуқлар, бу неъматлар учун қанча шукроналар айтсак,
шунча оз.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ
ал-Жуафий ал-Бухорий Бухорои шарифда ҳижрий 194 йил шаввол ойининг 13-
куни (милодий 820 йил 20 июль)да таваллуд топган. Имом Бухорий бутун
ҳаётларини, интилиш ва ҳаракатларини ҳадис илмига бахшида этган. Ал-
Бухорий ёшлигидаёқ отаси вафот этиб, онаси тарбиясида ўсган. У ёшлигидан
ақл-идрокли, ўткир зеҳнли ва маърифатга ҳаваси кучли бўлиб, турли илм-
PROBLEMS AND SOLUTIONS OF
SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH
Volume 02, Issue 10, 2025
155 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH uni e salcon e ence.us
фанларни, айниқса, ҳадис илмини зўр қизиқиш билан эгаллайди. У ўн ёшидан
бошлаб ўз юртидаги турли ривоятчилардан эшитган ҳадисларини шунингдек,
Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ва Вакий каби олимларнинг ҳадис тўпламларини
мутолаа қилиб, ёдлаган, устози Шайх Доҳилий билан ривоятчилари ҳақидаги
қизғин баҳсларда қатнашган. 825 йили ўн олти яшар ал-Бухорий онаси ва акаси
Аҳмад билан Ҳижозга қараб йўл олади, муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадинани
зиёрат қилиб, олти йил Ҳижозда яшаб, ҳадис илмидан ўз билимини янада
ошириш мақсадида ўша пайтда илм-фаннинг йирик марказларидан ҳисобланган
Дамашқ, Қоҳира, Басра, Куфа, Бағдод каби шаҳарларда яшаб, у жойлардаги
машҳур олимлардан ҳадис билан бир қаторда фиқҳ илмидан ҳам таълим олади,
йирик олимлар даврасида илмий баҳс-мунозараларда қатнашади ва илм
толибларига дарс ҳам беради. Имом ал-Бухорий ҳаётининг кўп қисми
мусофирчиликда ўтди. Бу ҳақда унинг ўзи: “Миср, Шом, Месопотамияга икки
мартадан, Басрага тўрт марта борганман. Ҳижозда олти йил яшаганман, Бағдод
ва Куфа шаҳарларига неча марта борганим ҳисобини билмайман”, деган экан.
У сафар чоғида ҳам, бир шаҳарда муқим турганда ҳам илмини ошириш борасида
тинимсиз ишлар, тўплаган ҳадисларини оққа қўчирар эди. Бағдодда истиқомат
қилган пайтда кўпинча ойнинг нурида ижод қилиб, қоронғи кечаларда шам
ёруғида китоб ёзар экан. Шогирди Ибн Абу Ҳотим устози ҳақида бундай дейди:
“Бухорий билан сафарда бирга бўлиб, бир уйда тунашга тўғри келди. Ўшанда
шунинг гувоҳи бўлдимки, у киши бир кечанинг ўн беш марта мартадан йигирма
мартагача уйғониб, ҳар гал чақмоқ тошини ишлатиб чироғини ёқар, тўплаган
ҳадисларининг саҳиҳларини ажратиб, белгилаб қўяр эди.” Сўнг чироқни ўчириб,
бошини ёстиққа қўяр эди. Имом Буҳорий ҳадис ёдлаш қобилиятлари,
зеҳнларининг ўткирлиги тилларда достон бўлиб кетган эди. У киши ўзларининг
шоҳ асарлари бўлмиш “Жомеъу-с-Саҳиҳ”ни таълиф қилиш олдидан жами олти
юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд олганларини зикр этган эдилар. Ҳадис илми
равнақи йўлидаги буюк хизматлари учун “Имому-д-дунё” (Дунё имоми)
мақомига мушарраф бўлган эдилар.
Илм олиш мақсадида ал-Бухорий жуда кўплаб олимлардан таълим олади. Ҳаким
Нишопурийнинг ёзишича, устозларининг сони тўқсон нафар атрофида бўлган.
Ўз навбатида ал-Бухорий ҳам кўпгина шогирдларига устозлик қилган. Исҳоқ ибн
Муҳаммад ар-Рамодий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Маснадий, Муҳаммад ибн
Халиф ибн Қутайба, Иброҳим ал-Ҳарбий, Абу Исо ат-Термизий, Муҳаммад ибн
Наср ал-Марвазий, Муслим ибн ал-Ҳажжож каби етук олимлар унинг
шогирдларидир.
PROBLEMS AND SOLUTIONS OF
SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH
Volume 02, Issue 10, 2025
156 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH uni e salcon e ence.us
Қуйида Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Адабу-л-муфрад” китобларида
келтирилган ҳадислардан зикр қилиб ўтамиз.
اق ملسو هيلع الله ىلص الله لوسر نأ هنع الله يضر ٍ
سنَأ نعل : " يف ُهَل َأسْنُيو ِهِقز ِ
ر يف ُهَل َطَسْبُي ْنَأ َّبحَأ ْنَم
ُهمِحر ْلِ
صيْلَف ِهِ
رثَأ".
яъни: Анас р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Ким ризқи кенг
ва умри узоқ бўлишини истаса силаи раҳм қилсин (қариндошлик алоқасини
боғласин)”.
ْبَع ْنَع
َلاَق َمهلَسَ
و ِهْيَلَع ُه
اللَّ ىهلَص ِه
اللَّ َلوُسَر هنَأ ِ
صاَعْلا ِنْب و ِ
رْمَع ِنْب ِه
اللَّ ِد: "
ِهْيَدِلاَو ِلُجَّرلا ُمْتَش ِ
رِئاَبَكْلا َنِم" :اوُلاَق
َلاَق "؟ ِهْيَدِلا َ
و ُلُجهرلا ُمِتْشَي ْلَهَ
و ِه
اللَّ َلوُسَر اَي": " َّرلا اَبَأ ُّبُسَي ْمَعَن ُّبُسَيَف ِلُج
َبَأ
ُهَّمُأ ُّبُسَيَف ُهَّمُأ ُّبُسَيَو ُها ".
яъни: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в.
дедилар: “Киши ўз ота-онасини сўкиши кабира гуноҳлардан саналади”.
Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ! Киши ўз ота-онасини ҳам сўкадими? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ с.а.в.: “Ҳа, у бошқа кишининг отасини сўкса, у ҳам бунинг
отасини сўкади. Унинг онасини сўкса, у ҳам бунинг онасини сўкади”, дедилар.
َمهلَسَ
و ِهْيَلَع ُه
اللَّ ىهلَص ِه
اللَّ ُلوُسَر َلاَق :َلاَق َةَرْيَرُه يِبَأ ْنَع: " ْنَمَو ُهَراَج ِذْؤُي َ
لََف ِ
رِخْ
لْا ِمْوَيْلاَو َِّ
للَّاِب ُنِمْؤُي َناَك ْنَم
ْلَف ِ
رِخْ
لْا ِمْوَيْلاَو َِّ
للَّاِب ُنِمْؤُي َناَك ْنَمَو ُهَفْيَض ْمِ
رْكُيْلَف ِ
رِخْ
لْا ِمْوَيْلاَو َِّ
للَّاِب ُنِمْؤُي َناَك ْتُمْصَيِل ْوَأ اًرْيَخ ْلُقَي".
яъни: Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Ким
Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса қўшнисига озор бермасин.
Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат
килсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гап
гапирсин ёки жим турсин”.
اق ملسو هيلع الله ىلص الله لوسر نأ هنع ىلاعت الله يضر ةريره يبأ نعل : " ُديِدَّشلا اَمَّنِإ ِةعَرُّصلاِب ُديِدَّشلا َ
سيَل
ِبَضَغلا َدنِع ُهَسْفَن ُكِلمَي يِذَّلا".
яъни: Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар:
“Курашда енгган киши кучли эмас, ғазаби келганда ўзини тутган киши
ҳақиқий кучлидир”.
Термизлик машҳур муҳаддис Абу Исо ат-Термизий ал-Бухорийга ҳам шогирд,
ҳам сафдош ҳисобланиб, уларнинг ўзаро муносабатлари ибратли бўлган. Узоқ
йиллар Шарқнинг турли-туман мамлакатларига сафар қилгандан кейин
умрининг охирларида ал-Бухорий 863-868 йиллари Нишопурда яшаб, мадрасада
ҳадис илмидан дарс берган. Ўша пайтда Нишопур мусулмон Шарқидаги энг
йирик илмий марказлардан бирига айланганлиги сабабли кўп машҳур олимлар
шу шаҳарда тўпланган эдилар.
Имом ал-Бухорий авлодларга бой ва қимматли илмий мерос қолдирган бўлиб, у
ёзган асарларнинг сони йигирматадан ортиқдир. Улардан “Ал-жомеъу-с-саҳиҳ”,
“Ал-адабу-л-муфрад”, “Ат-таърих-ус-сағир, “Ат-таъриху-л-авсот”, “Ат-таъриху-
PROBLEMS AND SOLUTIONS OF
SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH
Volume 02, Issue 10, 2025
157 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH uni e salcon e ence.us
л-кабир”, “Китобу-л-илал”, “Барру-л-волидайн”, “Асоми-с-саҳоба”, “Китобу-л-
куна” ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Буюк алломанинг энг муҳим асари,
шубҳасиз, “Ал-жомеъу-с-саҳиҳ”дир. Бу асар “Саҳийҳ ал-Бухорий” номи билан
ҳам машҳур. Унинг ғоят аҳамиятли томони шундаки, Имом ал-Бухорийгача
ўтган муҳаддислар ўз тўпламларига эшитган барча ҳадисларини танлаб ўтирмай
қаторасига киритаверганлар. Имом ал-Бухорий эса турли ровийлардан эшитган
ҳадисларни табақаларга бўлиб, уларнинг ишончлиларини ажратиб, алоҳида
китоб яратди.
Аллома Ибн Салоҳнинг таъкидлашича, ал-Бухорийнинг бу асарига киритилган
ишончли ҳадисларнинг сони такрорланадиганлари билан бирга 7275 та бўлиб,
такрорланмайдиган ҳолда эса 4000 ҳадисдан иборат. Бу шарафли ишни биринчи
ал-Бухорий бошлаб берган бўлиб, кейин қатор олимлар унга тақлид қилиб, шу
зайлда ҳадислар тўпламини яратганлар.
Имом ал-Бухорий тўпламларига киритилган ҳадислар фақат ислом таълимотига
оид умумий қоидаларни акс эттириш билан чекланиб қолмайди. Улар меҳр-
муҳаббат, сахийлик, очиқ кўнгиллик, ота-она, аёллар ва катталарга ҳурмат, етим-
есирларга мурувват, фақир-бечораларга ҳиммат, ватанга муҳаббат,
меҳнатсеварлик, ҳалолликка даъват этиш каби ҳақиқий инсоний фазилатлар ва
намунали тартиботлар мажмуасидир. Унда нима яхши, нима ёмон, нимани
қилиш керак, нимадан ўзини тийиш лозимлиги ҳақида ҳозирги жамиятимиз
аҳли, айниқса, ёш авлод учун катта тарбиявий аҳамиятга эга йўл-йўриқлар, панд-
насиҳат ва ўгитлар акс эттирилган.
Буюк муҳаддис олим Имом Бухорийнинг энг яқин издошларидан бири бу Абу
Ийсо Муҳаммад Термизийдир. Термизий 209 йилда (милодий-824-825 йилда)
таваллуд топдилар. Ҳофиз аз-Заҳабий “Мийзону-л-иътидол” китобида
Термизийнинг ҳижрий 279 йилда вафот этганларини зикр қилиб: “Вафот этган
вақтларида етмиш ёшда эдилар”, дейди. Аллома Мулла Али ал-Қорий
ҳазратлари ҳам “Аш-шамоил” асари шарҳида шу гапни айтади. Имом
Термизийнинг туғилган ватанлари бугунги Ўзбекистондир. Термизий Термиз
шаҳрида олти фарсах (тақрибан 40км) нарида жойлашган Буғ қишлоғида
таваллуд топдилар. Ал-Буғий деб Буғ қишлоғига нисбатан этилишлари бу
қишлоқда туғилганлари ёки у ерда яшаб, вафот этганлари сабаблидир. Мулла
Али ал-Қорий ҳазратлари Термизийнинг ўзларидан бундай деганларни нақл
этади: “Бобом, Лайс ибн Сайёр даврида Марвазда яшар эдилар. Кейин Термизга
кўчганлар”.
PROBLEMS AND SOLUTIONS OF
SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH
Volume 02, Issue 10, 2025
158 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH uni e salcon e ence.us
Имом Термизий 20 ёшга етганларида Хуросон шайхларидан Исҳоқ ибн Роҳавайҳ
Марвазий ва бошқалардан илм ўргандилар сўнг 25-26 ёшларида Басрага бориб,
у ердаги алломалардан дарс олдилар. Бу саёҳатлари кўп йиллар давом этди, имом
Термизий Термизга 250 ҳижрий (864м.й) йилдагина қайтиб келдилар. Шунга
қараганда, таҳминан 20 йил давомида ўзга юртларда ҳадисларни ўрганиб, йиғиб
юрганлар.
Ал-Бухорийнинг ат-Термизий билан учрашуви ҳам Нишопурда юз бериб,
диёримиздан чиққан икки машҳур муҳаддис ўртасида унутилмас, қизғин илмий
баҳслар, кўпдан-кўп ижодий, дўстона учрашувлар бўлиб ўтади. Шундан сўнг
“Ал-Жомеъу-с-саҳиҳ” (“Сунани Термизий”) китобларини ёза бошлаганлар. Ат-
Термизийнинг ёзишича, у ўз асарлари учун кўп маълумотларни ал-Бухорий
билан учрашувларидан олган. Шу билан бирга ал-Бухорий ҳам ат-Термизийнинг
билимини юқори баҳолаб: «(Эй Абу Ийсо Термизий !)Сен мендан баҳраманд
бўлганингдан ҳам кўра мен сендан кўпроқ баҳраманд бўлдим», деб унга
нисбатан чуқур ҳурматини билдирган. Ат-Термизий ўз устози ва сафдоши ал-
Бухорийни бутун умри давомида ҳурматлаб, унга самимий садоқатда бўлган.
Араб тарихчиси Шамсуддин аз-Заҳабийнинг “Тазкирату-л-ҳуффоз” номли
асарида ёзишича, ат-Термизий ўз устозининг вафоти туфайли қаттиқ қайғуга
ботиб “кўп йиғлаганидан ҳатто кўзлари кўр бўлиб қолиб, узоқ йиллар кўзи ожиз
ҳолда яшади”.
Бу икки беназир зотнинг устоз-шогирдлик ва дўстлик фаолиятида уч муҳим
жиҳат кўзга ташланади.
Биринчи. Диннинг поклиги ва ҳадислар саҳиҳлигини сақлашда ҳамкорлик
қилиш, устозлик ҳурматини сақлаш, вафо ва садоқат кўрсатиш, устоз сўзига
эҳтиром ва эътимод билан қараш, ҳар бир ихтилофли масалада, ҳадислар исноди
ва сифати масалаларида ҳузури дил билан маслаҳатлашиш.
Иккинчи. Устознинг ҳукми ва хулосасига эҳтиром сақлаган ҳолда ўз асарида
мустақил йўл танлаш, баъзи ўринларда устоз билан баҳс мунозарага киришиши,
устозни такрорлашдан ва тақлид қилишдан қочиш.
Учинчи. Камтарлик, холислик, бир-бирини қадрлаш ва маънавий мадакор
бўлиш.
Термизийдан ҳадис ривоят қилган кишилар кўп. “Тазкирату-л-ҳуффоз”
(“Ҳофизлар ёдномаси” ва “Ат-Таҳзиб” китобларида булардан айримлари зикр
қилинган.
Ал-Маҳбубий Термизийдан ҳадис ривоят қилган зотларнинг энг
биринчиларидандир. Ибнул-Имод у зот ҳақида бундай дейди: “Абул-Аббос ал-
PROBLEMS AND SOLUTIONS OF
SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH
Volume 02, Issue 10, 2025
159 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH uni e salcon e ence.us
Маҳбубий, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб ал-Марвазий, Марв ўлкасининг
муҳаддиси, шайхи ва раисидир. 346-ҳижрий йилнинг Рамазон ойида 97 ёшида
вафот этди. “Сунани Термизий” китобининг муаллифидан (яъни Термизий
ҳазратларидан) ҳадислар ривоят қилган зотдир”.
Олимлар, Имом Термизийнинг турли асарлар тортиқ этганларини таъкидлашади.
Уларнинг фикрига кўра, у зотнинг асарлари қуйидагилардир:
“Ал-Жомеъу-с-Саҳиҳ (“Сунани Термизий”).
“Аш-Шамоил” (“Шамоили Муҳаммадия”).
“Ал-Ҳол”.
“Ат-Тарих”.
“Аз-Зуҳд”.
“Ал-Асмоъ ва-л-куно”(Исмлар ва кунялар”)
“Ал Илал фил ҳадис” (“Ҳадис санадларидаги иллатлар ёки нуқсонлар”).
Термизийнинг бошқа асарлари ҳам бўлиши мумкин. Бунда зикр қилинган
китобларни айрим манбаъларга таяниб баён этдик.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, буюк ватандошимиз муҳаддис олим Имом ал-
Бухорий, Абу Муҳаммад ат-Термизий ҳамда уларнинг издошлари бизга бой ва
катта илмий мерос қолдирган. Ҳозирга келиб, кўпгина ўзбек олимлари уларнинг
меросларини ўрганишда давом этмоқдалар. Кенг жамоатчилик ҳам уларнинг
ҳаёти ва ижоди ҳақида оз маълумотга эга. Шу мақсадда юртбошимиз
ташаббуслари билан буюк уламоларимиз ҳаётини ўрганиш, уларни асарларини
таржима қилиш мақсадида, юртимизда кўпгина таълим муассасалари ҳам хайрия
жамғармалари очилмоқда. Ҳамда Самарқанд шахрида очилган “Ҳадисшунослик
мактаби” ҳам XXI аср ёшлари учун илм манбаи хисобланади.Дарҳақиқат буюк
мутафаккир олим , ҳадисшунос Имом ал Бухорий ҳамда унинг издошлари
ҳақида асарларни ўрганиш ва уни толиби илмларга мукаммал етказиб бериш биз
устозларнинг бурчидир. Сўзимни Имом Ал-Бухорийнинг ҳадиси шарифи билан
тугатмоқчиман:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалам шундай дедилар:
“Аллоҳ уч нарсага рози бўлади ва уч нарсага ғазаб қилади: Унинг Ўзигагина
ибодат қилиб, ҳеч нарсани унга ширк келтирмаслигизга, Аллоҳнинг арқонини
маҳкам тутишингизга ва Аллоҳ ишингизга валий –бошлиқ қўйганларга
насиҳатлашишингизга рози бўлади. Сизлардаги “деди-деди”, кўп саволни ва
молни зое қилишни ёқтирмайди”.
(Бухорий ривояти)
PROBLEMS AND SOLUTIONS OF
SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH
Volume 02, Issue 10, 2025
160 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH uni e salcon e ence.us
Фойдаланилган адабиётлар
1. Абу Ийсо Муҳаммад Ат-Термизий . “Сунани Термизий”. Мирзо Кенжабек
таржимаси .-Т.2013.-528 б.
2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Дин насиҳатдир китобидан.
Islom.uz.
3. Хайруллаев М.М. Маънавият юлдузлари. Тошкент, 2001.
4. Буюк алломаларимиз. З.Исломов. Тошкент Ислом университети нашриёти -
2002.
5. Уватов У. Имом ал-Бухорий. Тошкент, 2002.
6.Ахмаджонов М. Юсупов О.Абдухалимов Б.Олтин Силсила.Саҳиҳул
Бухорий.Тошкент .2013й.
7.Зокиржон Исмоил таржимаси.Ҳадис.Тошкент .1991й.