ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
833
“ТОХАРИСТОНДАГИ ҲУНАРМАНДЧИЛИК САНЪАТИ: ДЕВОРИЙ ТАСВИРЛАР ВА
АНЖОМЛАР ТАҲЛИЛИ”
Термиз давлат университети
академик лицейи
тарих фани укитувчиси
Абдулакимова Дилжахон Болтаевна
Калит сузлар - махси, этик, cадоқ, ёй ва уларнинг турлари, жул ва унинг шаклий хусусиятлари,
узангилар: шакли ва маданий аҳамияти, юган, сувлуқ ва бошбоглар, урта аср тасвирий
манбаларда от тақинчоқлари ва уларнинг маданий-маънавий аҳамияти.
Аннотация : илк урта асрлар даврида Тохаристон ҳудуди маданий ва иқтисодий жиҳатдан
жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бу минтақада ҳунармандчилик санъати юксак даражада
ривожланган бўлиб, унинг турли соҳалари — керамика, тўқимачилик, металл ишлаш
(куролсозлик), шишасозлик ва бошқа кўплаб ҳунарлар — маҳаллий аҳоли ҳаётида муҳим
роль ўйнаган. Тохаристон ҳунармандчилиги ўзининг ўзгача услуби, техник ютуқлари ва
чиройли безаклари билан ажралиб туради. Ушбу мақолада биз илк урта асрларда
Тохаристонда ҳунармандчилик ривожининг асосий йўналишлари, у қандай омиллар
таъсирида шакллангани ҳамда унинг минтақавий ва маданий аҳамияти ҳақида сўз юритамиз.
“CRAFTSMANSHIP ART OF TOKHARISTAN: ANALYSIS OF WALL PAINTINGS AND
ARTIFACTS”
Te mez S a e Uni e si y
Academic Lyceum
His o y Teache
Abdullakimo a Diljakhon Bol ae na
Keywo ds:
Lea he boo s (mahsi), high boo s (e ik), qui e (sadoq), bow and i s ypes, saddle (jul) and i s
s uc u al ea u es, s i ups: hei o ms and cul u al signi icance, b idle, bi and heads alls, ho se
accesso ies in ea ly medie al isual sou ces and hei cul u al-spi i ual signi icance.
Abs ac :
Du ing he ea ly medie al pe iod, he egion o Tokha is an held g ea cul u al and economic
impo ance. Va ious b anches o c a smanship—such as ce amics, ex iles, me alwo king
(including weapon-making), glass p oduc ion, and many o he c a s—de eloped a a high le el and
played a signi ican ole in he daily li e o he local popula ion. Tokha is an c a smanship s ands
ou o i s dis inc i e s yle, echnical achie emen s, and elegan deco a i e adi ions.
This a icle examines he main di ec ions o c a de elopmen in Tokha is an du ing he ea ly
Middle Ages, he ac o s ha in luenced i s o ma ion, and i s egional and cul u al signi icance.
Термезский государственный университет
Академический лицей
Преподаватель истории
Абдулакимова Дилжахон Болтаевна
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
834
«Кустарно-ремесленное искусство Тохаристана: анализ настенных росписей и
предметов быта»
Ключевые слова: махси, сапоги, садак, лук и их разновидности, жул и его формальные
особенности, стремена: форма и культурное значение, узда, повод и налобник, конская сбруя
в средневековых изобразительных источниках и её культурно-духовное значение.
Аннотация:
В раннесредневековый период территория Тохаристана имела большое культурное и
экономическое значение. В этом регионе ремесленное искусство достигло высокого уровня
развития, и его различные направления — керамика, ткачество, обработка металла
(оружейное дело), стеклоделие и многие другие ремёсла — играли важную роль в жизни
местного населения. Ремесленное производство Тохаристана отличалось своим самобытным
стилем, техническими достижениями и изысканными декоративными элементами. В данной
статье рассматриваются основные направления развития ремёсел Тохаристана в раннем
средневековье, факторы, повлиявшие на их формирование, а также их региональное и
культурное значение.
Кадимги, ўрта асрлар хунармандчилиги хакида суз борар экан, биз албатта ўша давр учун
мухим бўлган кабрлардан топилган хар хил турдаги хунармандчилик буюмларидан, деворий
расмлар оркали уша давр хунармандчилиги хакида хулоса чиқаришимиз мумкин булади.
Ўрта сарлар даври Тохаристон хунармандчилиги хақида суз борар экан, ўша худудга оид
меъморий ёдгорликлардаги расмлардаги тасвирларда асосан,отлар устидаги жуллар,от
безаклари хакида, чавандозлар устидаги, қулларидаги ёйлар, оёқларида кийимлар хакида
батафсил маълумотлар берилган булиб , расмларнинг баъзиларида улар хакида ўхшашлик,
баъзиларида эса фаркларни кўришимиз мумкин.
Чавандозлар кийган махсиларга тўхталадиган булсак, махсилар одатда сийрак, юмшоқ ва
силлиқ чармдан тайёрланган, тўғридан-тўғри тиззагача етадиган, ҳозирги замонавий
махсиларга жуда ўхшаш пўстинларни кийганлари аниқланади.
1
Афросиёб деворий тасвирларида аёллар кийимидаги махсиларнинг қўнжи нисбатан қисқа,
эркакларники эса узунроқ экани кўзга ташланади.
2
Шунингдек, тоғли ҳудудлардаги аҳолига
хос бўлган пойафзаллар ҳам тасвирланган бўлиб, уларнинг паст товонли, учи юқорига
қайрилган ва қаттиқ тагликка эга бўлганлиги аниқланади. Бу турдаги пойафзаллар ҳозирги
Помир минтақасида учрайдиган анъанавий оёқ кийимларига ўхшаш .
3
Панжикент тасвирларида ҳам эркак ва аёлларнинг пойафзаллари деярли бир хил бўлиб, улар
ҳам юмшоқ чармдан тайёрланган махси-этиклардир. Шу билан бирга, ушбу ёдгорликларда
спорт пойафзаллари ҳам учрайди.
4
Чарм махсилар ва енгил этиклар чавандозлар учун жуда
қулай бўлгани маълум.
1
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975, 32-бет; Бентович И.Б. Одежда раннесредневековой
Средней Азии (По данным стенных росписей VI-VIII вв.). И сб. Страны и народы Востока. Вып. XXII , М, 1980,
203-стр
2
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975, 44, 63, 65-стр.
3
Майдинова Г. Костюм раннесредневекого Тохаристана . История и связи. Душанбе , “ Дониш”, 1992 48-стр.
4
Бентович И.Б. Одежда раннесредневековой Средней Азии (По данным стенных росписей VI-VIII вв.). И сб.
Страны и народы Востока. Вып. XXII,М,1980, 203-стр.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
835
Тохаристон ҳудудида топилган пойафзаллар тўлиқ кийимлар мажмуаси билан бирга мукаммал
ўрганилган. Бу минтақада кенг тарқалган пойафзал турларидан бири пошнасиз, юмшоқ
чармдан тайёрланган этик-махсилар ҳисобланади.
5
Дилбаржин расмларида рангли ва узун
қўнжили этиклар тасвирланган бўлиб, айрим ҳолларда улар тиззадан ҳам юқорига чиққани
кўринади.
6
Болаликтепа деворий тасвирларида эса оёқни зич қистириб турадиган, кора чармдан
тайёрланган, товон ва қўнчи қисмида олтин тўғчалар, қирғоқ безаклари ва фестонлар билан
безатилган этиклар аниқ тасвирланган.
7
Айниқса, аёллар ва эркаклар пойафзалларининг
умумийлик касб этгани бир қатор тадқиқотчилар томонидан қайд этилган .
8
Сўнгги йиллардаги археологик қазишмалар давомида ҳам бир қатор ёдгорликларда чарм
махсилар аниқлангани, бу турдаги пойафзалларнинг кенг тарқалганини яна бир бор
тасдиқлайди.
Ўрта асрлар Марказий Осиё тасвирий санъатида ёй, ўқ ва садоқлар (ўқдонлар) ҳарбий анжом
сифатида муҳим ўрин эгаллаган. Улар нафакат амалий мақсадда, балки маданий ва эстетик
мезонлар асосида ҳам тасвирланган. Айниқса, Афросиёб, Панжикент, Тавка ва Қўрғонтепа
каби ёдгорликларда чавандозлар билан боғлиқ саҳналарда ушбу анжомларнинг кенг
ифодалангани кузатилади.
Барча отли чавандозлар тасвирларида садоқлар (ўқдонлар) камон билан бирга, одатда
чавандознинг ўнг ёки чап томонида, жилов устида қия ҳолда жойлаштирилган. Бу ҳолат
уларнинг ҳарбий тайёрликда эканлигини билдиради. Афросиёб шимолий деворидаги
тасвирларда чавандозларнинг деярли барчаси қуйига томон кенгайиб борувчи силлиндрсимон
шаклдаги садоқлар билан тасвирланган . Садоқлар одатда тўқ кул, қора ёки тўқ малла рангда
берилиб, устки қисми қизил бўёқ билан белгиланган .
9
Бу уларнинг табиий чарм ёки ёғоч
қоплама билан ясалганлигини англатиши мумкин.
Садоқларнинг ўлчамлари ҳам маълум: устки қисми 7–7,5 см, пастки қисми 5–5,5 см, умумий
баландлиги эса 30–35 смни ташкил қилган. Айрим ҳолатларда (масалан, кўк от чавандозининг
тасвирида) садоқдан чиқарилган ўқ камонга жойланаётган ҳолда кўрсатилган бўлиб, бу
ҳарбий ҳаракатнинг реалистик намоёнидир.
Сузадаги тасвирларда ҳам ўқдондан чиқиб турган қўшимча ўқлар аниқ кўзга ташланади.
Бундай ҳолатлар мазкур анжомнинг реал қўлланишини акс эттириб, уларнинг фақат декоратив
тасвир эмас, балки амалий функцияга эга бўлганини тасдиқлайди.
Сосонийларга оид Самарқанд ва Британия музейларида сақланаётган кумуш косалардаги
суворийлар тасвирларида ҳам ўқдонлар ўнг томонга илинган ва улар пастга томон торайиб
5
Майдинова Г. Костюм раннесредневекого Тохаристана . История и связи. Душанбе , “ Дониш”, 1992 .
6
Кругликова Т.И. Настенные росписи Дильбержина. В сб. Древняя Бактрия. Материалы Советско-Афганской
археологич.Экспедиции 1969-1973 гг. М., 1976, 127-стр.
7
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1966, 116-стр
8
Бентович И.Б. Одежда раннесредневековой Средней Азии (По данным стенных росписей VI-VIII вв.). И сб.
Страны и народы Востока. Вып. XXII , М, 1980, 203-стр; Майдинова Г. Костюм раннесредневекого
Тохаристана . История и связи. Душанбе , “ Дониш”, 1992, 55-стр.
9
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент.1975, 17–18-б.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
836
борган.
10
Эрмитажда сақланаётган идишлардаги турк салоқлари эса пастга томон кенгайиб
борувчи шаклда берилган бўлиб, ўқ учлари юқорига қаратилган ҳолда жойлаштирилган.
11
Қўрғонтепа суяк парчасидаги тасвирда Қанг давлатига оид деб тахмин қилинаётган садоқ
кўриниши учрайди. Ушбу салоқ бошқалардан фарқли равишда уч қисмли тузилиши билан
ажралиб туради. Унга бир вақтнинг ўзида бир нечта ўқ жойлаштириш мумкин бўлган .
12
Тасвирий санъатдаги ёйлар асосан икки тоифага бўлинади:
1. Оддий тузилишли ёйлар – содда қурилиши билан ажралиб туради;
2. Мураккаб тузилишли ёйлар – бир неча материалдан иборат бўлиб, юқори кучланиш
қувватига эга бўлган. Ушбу ёйлар Афросиёб, Панжикент, Тавка ва Қўрғонтепадаги
тасвирларда аниқланган.
13
Афросиёбдаги Чағониён элчилари саҳнасидаги тасвирларда ёйлар
махсус гилофларга жойлаштирилган ҳолда берилган. Гилоф шаклига қараб, бу ёйлар "М"-
шаклдаги, "туркча" ёйлар эканлиги тахмин қилинади.
14
Тавкадаги тасвирларда эса ушбу
ёйлардан отиш жараёни реал ҳолда акс эттирилган .
15
, шунингдек Панжикентдаги тасвирларда
ҳам ўхшаш ҳолатлар кузатилади .
16
Скифларга хос бўлган камонлар (VII–VI асрларга тегишли) ҳам Марказий Осиё ҳудудида кенг
тарқалган бўлиб, улар юқори отиш кучига эга, махсус қурилиши билан ажралиб туради. Шу
билан бирга, суяк тутқичли бошқа турдаги ёйлар ҳам аниқланган.
Ёйлар тасвирида уларнинг ажралмас қисми сифатида — ўқлар ҳам реалистик ва динамик
шаклда берилган. Масалан, Тавка расмларида сақланган ўқнинг суяк ёки ёғоч чўпи
тасвирланган бўлиб, ўқдон оғзидадан чиқиб турган сариқ рангдаги учта ўқ аниқ ажралиб
туради .
17
Отлар устидаги жуллар хакида,уларнинг шакллари хакида гапирадиган бўлсак,масалан, Тавка
ёдгорлигида от егарлари сақланмаган бўлса-да, уларнинг ўрнида жойлашган жуллар анча
равшан кўринади. Ушбу жуллар ипак ёки жун матолардан тайёрланган бўлиб, тўғри
тўртбурчак шаклда берилган. Бу шаклдаги жуллар бошқа манбаларда ҳам кузатилади.
Масалан, Амударё хазинасидаги ов манзараси тасвирида ҳам отлар устидан худди шундай
тўртбурчак шаклдаги жуллар аниқланади.
18
Афросиёб деворий тасвирларидаги Чағониён элчилари отларида ҳам тўғри тўртбурчак шаклли
жуллар мавжуд. Аммо улар Тохаристон элчилари отларидагидек дабдабали безакларга эга
10
Маршак Б.И,Крикис Я.К. Чилекские чаши. Тр.ТЭ, том. Х, Культура и искусство народов Востока . Вып.7.Л.,1969 ,
60–69-стр.
11
Распопова В.И. Согдийский город и кочевая степь в VII-VIII вв. КСИА Вып .122.М.1970, 88-стр.
12
Пугаченкова Г.А. Из художественной сокровищницы Среднего Востока. Ташкент, 1987, 61-стр.
13
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент.1975; Беленицкий А.М. Монументальное искусство
Пенжикента. Живопись. Скульптура . М.,1973; Пугаченкова Г.А. Из художественной сокровищницы Среднего
Востока. Ташкент, 1987
14
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975, 52-б.; Кизласов Л.Р. История Тувы в средние века .
М.1969,21-стр; Рудо К.Г. К вопросу о вооружении Согда VII-VIII вв. Сообщение Республиканского
ист.краеведческого музея Тадж. ССР, в. 1, Сталинабад, 1952,61–67-стр.
15
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975, 62–63-стр.
16
Беленицкий А.М. Монументальное искусство Пенжикента. Живопись. Скульптура . М.,1973.
17
Рахмонов Ш.А. Сб.Города и карвансараи на трассах ВШП. Тезисы Междун.семинара ЮНЕСКО , Ургенч,1991
18
Пугаченкова Г.А, Ремпель Л.И. История искусств Узбекистана с древнейших времен до середины XIX века. М.,
1965.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
837
эмас .
19
Бу фарқ турли минтақалардаги от анжомларининг ижтимоий ва маданий контекстига
боғлиқ равишда ривожланганини кўрсатади.
Тавка деворий тасвирларидаги отлардан иккитасида узангилар хам аниқ кўринади.
Узангиларнинг юқори қисми арксимон, яъни ярим айлана шаклида бўлиб, уни боғлаш учун
махсус ҳалқачалар учун жой ажратилган. Пастки қисми эса текис қилиб ишланган бўлиб, оёқ
учун қулай шаклда яратилган. Бу турдаги узангилар чавандозлик учун зарур функционал
қулайликни таъминлаган.
Афросиёб деворий тасвирларида ҳам ушбу турдаги — Тавка узангисига монанд узангилар
учрайди.
20
Панжикент тасвирларида ҳам шундай шаклдаги узангилар кузатилади .
21
Бундай
узангилар кўчманчи халқлар, айниқса туркийлар маданиятида кенг тарқалган бўлиб, улар
темир, мис ва жез каби металллардан қуйилган ҳамда баъзи ҳолларда безакларга эга бўлган .
22
Бу узангиларнинг функционаллиги билан бир қаторда, улар маданий белгиларни ҳам ўз ичига
олган. Масалан, Сибир ва Олтой турк халқлари маданиятидаги узангилар нафақат амалий,
балки маросимий аҳамиятга ҳам эга бўлган.
Афсуски, Тавка деворий тасвирларида юган ва бошбоғнинг барча деталлари тўлиқ
сақланмаган. Шу боис, юганнинг сувлуқ қисми борасида аниқ хулоса чиқариш мушкул. Аммо
бошқа ёдгорликлардаги тасвирлар бу жиҳатда маълумликни таъминлайди.
Афросиёб тасвирларида сувлуқлар одатда металлдан ясалган бўлиб, уларнинг шакли думалоқ
шарсимон бўлган ва халқасимон тўғалар орқали бошбоғ ва юган ипларига туташган.
23
Панжикент тасвирларида эса сувлуқлар узун, қайрилган металл шаклида бўлиб, уларнинг учи
ҳалқа орқали бошбоғга ва юган ипига бириктирилган.
24
Марказий Осиё тасвирий санъатида отлар нафақат ҳарбий, балки зийнат ва ҳашамат рамзи
сифатида ҳам муҳим роль ўйнаган. Уларга боғлиқ жиҳозлар, жумладан, узанги, юган, жул ва
бошқа анжомлардан ташқари, кенг тарқалган кўринишда тақинчоқлар ва безаклар ҳам катта
ўрин эгаллайди. Тақинчоқлар — отнинг ташқи кўринишига нафақат зийнат бериш, балки
маданий, ижтимоий мақомни ифода этишда муҳим вазифани бажарган.
Отлардаги безаклар, асосан, отнинг бош қисми (бошбоғда), кўкраги (тушида), қуйруқ
яқини (сагрида) ва қуйушқон ҳамда олд тутқичи каби анжомларга илинган ҳолда акс
эттирилган. Бу безаклар тасвирларда кўпинча сариқ ёки олтин рангда берилган бўлиб,
уларнинг моддий жиҳатдан қимматбаҳо металлардан тайёрлангани англашилади.
Тасвирларда, хусусан, от бўйнидаги ва туш қисмидаги юраксимон шаклдаги “олтин
балдоқлар” диққатга сазовор. Улар марказий ўринда жойлашган бўлиб, эстетик жиҳатдан
отнинг “безак маркази” вазифасини бажарган. Сагри қисмида эса яримойсимон шаклдаги
балдоқ ва унинг ичидаги айлана олтин ёпроқча шаклидаги безаклар тасвирланган.
19
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент.1975
20
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975, 43–44-стр.
21
Беленицкий А.М. Монументальное искусство Пенжикента. Живопись. Скульптура . М.,1973.
22
Moгильников В.А. Тюрки. Степи Евразии в эпоху средневековья. Археология СССР.М.,1981, 49-стр.
23
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975, 47-стр.
24
Беленицкий А.М. Монументальное искусство Пенжикента. Живопись. Скульптура . М.,1975.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
838
Афросиёб, Тавка ва Панжикентдаги тақинчоқларида узига яраша фаркларни куриш
мумкин. Келинг уларни солиштирамиз,жумладан,
Афросиёб деворий тасвирларида отларнинг бошбоғ ва қуйушқон қисмида мураккаб
тузилишдаги тақинчоқлар, шу жумладан айлана, баргсимон ва муйқаламсимон безаклар
акс эттирилган. Альбаум бу безаклар нафақат шакл жиҳатидан хилма-хил, балки таркибий
жиҳатдан ҳам аниқ деталлар билан ифодаланганлигини айтиб утган.
25
Тавка ёдгорлигидаги отлар безаклари, асосан, олтин рангдаги, юраксимон, яримойсимон
ва айланасимон шаклларда берилади. Ушбу безаклар отнинг бош, кўкрак ва сағри
қисмларида жойлашган. Улар кўпинча тўплам ҳолатда, яъни шода шаклида илинган.
Панжикентдаги от тақинчоқлари Тавка тасвирларига яқинлиги билан ажралиб туради.
Айниқса, яримой ва юраксимон шаклдаги осма безаклар Панжикентдаги отларнинг саг‘ри
ва бўйнида акс этган .
26
Қўшимча равишда, Панжикент тасвирларида қўнғироқчалар каби
амалий ва маросимий вазифа ўтовчи зийнатлар ҳам аниқланган. Бу безаклар жангда ёки
парадларда от ҳаракатини эшитиш ва сигнал сифатида қўлланиши мумкин бўлганини
англатади.
От анжомларидаги безаклар тасвирларда нафақат зийнат сифатида, балки этник ва
маданий белгиларни ифода этувчи рамз сифатида ҳам роль ўйнаган. Улар одатда:
• Геометрик шакллар (айлана, ярим айлана, юраксимон);
• Табиий шакллар (баргсимон, муйқаламсимон);
• Комплекс элементлар (шода, ҳалқа, ёпроқ тўпламлари)
тарзида тасвирланган бўлиб, уларнинг функцияси ҳам эстетик, ҳам рамзий, ҳам амалиётга оид
бўлган. Қўнғироқчаларнинг жанг олди сигнализация, ёки шоҳона отлар безаги сифатидаги
фойдаланилиши бунинг яққол мисолидир.
Отларга тақилган олтин безаклар нафақат чавандознинг бойлиги ва мақомини, балки сиёсий
ва этник мансублигини ҳам кўрсатган. Хусусан, элчилар, шоҳлар ва жангчиларнинг отлари
кўпинча уникал безаклар, меъморий-этник рамзлар билан безатилган бўлиб, бу расмий
приёмларда, ҳарбий юришларда муҳим рол ўйнаган. Отларни шундай даражада зийнатлаш
анъанаси Яқин Шарқ, Сосоний ва Турк даврлари санъатида ҳам кенг тарқалган.
Хулоса килиб айтганда, илк ва урта асрларда Тохаристон ҳудудида ҳунармандчилик кенг
ривожланган ва бу ҳунарлар асосан артефактлар, деворий тасвирлар ва қурилиш ёдгорликлари
орқали яхши ўрганилмоқда. Ушбу манбалар орқали чавандозлар кийими, пойафзаллари, отлар
устидаги жуллар ва бошқа анжомларнинг шакллари, материаллари ва безаклари ҳақида бой
маълумотларга эга бўламиз. Махсус эътибор бериладиган жиҳатлардан бири — чарм
махсиларнинг техник жиҳатдан мукаммаллиги ва уларнинг ҳозирги кун махсиларига
ўхшашлиги, шунингдек, пойафзаллар ва узангиларнинг маҳаллий этник ва маданий
хусусиятларини акс эттириши.
Тохаристон тасвирий санъатидаги ёй, садоқ, камон ва от анжомлари нафақат амалий
вазифаларни бажарган, балки маданий ва ҳарбий белгилар сифатида ҳам муҳим аҳамият касб
этган. Улар орқали жангчанлик, ижтимоий мақом ва ҳудудий фарқлар ҳақида ҳам хулоса
қилиш мумкин.
25
Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975.
26
Беленицкий А.М. Монументальное искусство Пенжикента. Живопись. Скульптура . М.,1973.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-
2.889, 2024-6.875 Resea chBib IF: 9.948 / 2024
VOLUME-5, ISSUE-11
839
Отларнинг безаклари ва анжомлари, айниқса, олтин тақинчоқлар, нафақат эстетик зеб-зорнинг
бир қисми, балки сиёсий, этник ва маданий рамз сифатида хизмат қилган. Ушбу безаклар ва
анжомлар ёрдамида Тохаристондаги халқларнинг ижтимоий тузилиши, уларнинг маданий
алоқалари ва тарихий жараёнлар ҳақида бой тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Шу тариқа, илк ва ўрта асрларда Тохаристон ҳунармандчилиги нафақат маҳаллий аҳоли
ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган, балки бу ҳудуднинг маданий мероси ва тарихини ўрганишда
ҳам асосий манба ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.Aьлбаум Л.И. Живопись Афрасиаба. Ташкент. 1975
2. Бентович И.Б. Одежда раннесредневековой Средней Азии (По данным стенных росписей
VI-VIII вв.). И сб. Страны и народы Востока. Вып. XXII , М, 1980,
3.Майдинова Г. Костюм раннесредневекого Тохаристана . История и связи. Душанбе , “
Дониш”, 1992.
4.Кругликова Т.И. Настенные росписи Дильбержина. В сб. Древняя Бактрия. Материалы
Советско-Афганской археологич.Экспедиции 1969-1973 гг. М., 1976
5. Страны и народы Востока. Вып. XXII , М, 1980
6.Маршак Б.И,Крикис Я.К. Чилекские чаши. Тр.ТЭ, том. Х, Культура и искусство народов
Востока . Вып.7.Л.,1969 , 60–69-стр.
7.Распопова В.И. Согдийский город и кочевая степь в VII-VIII вв. КСИА Вып .122.М.1970,
88-стр.
8.Пугаченкова Г.А. Из художественной сокровищницы Среднего Востока. Ташкент, 1987,
61-стр.
9.Беленицкий А.М. Монументальное искусство Пенжикента. Живопись. Скульптура .
М.,1973; Пугаченкова Г.А. Из художественной сокровищницы Среднего Востока. Ташкент,
1987
10.Кизласов Л.Р. История Тувы в средние века . М.1969,
11. Рудо К.Г. К вопросу о вооружении Согда VII-VIII вв. Сообщение Республиканского
ист.краеведческого музея Тадж. ССР, в. 1, Сталинабад, 1952,
12.Рахмонов Ш.А. Сб.Города и карвансараи на трассах ВШП. Тезисы Междун.семинара
ЮНЕСКО , Ургенч,1991
13.Пугаченкова Г.А, Ремпель Л.И. История искусств Узбекистана с древнейших времен до
середины XIX века. М., 1965.
14.Moгильников В.А. Тюрки. Степи Евразии в эпоху средневековья. Археология
СССР.М.,1981.