scieee Science in your language
[en] (orig)

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ CУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОКЛАР ВА УЛАРНИНГ УНУМДОРЛИК ДАРАЖАСИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

Author: Исломов Ўткир Пирметович; Мирзабоева Ирода Бахромжон қизи
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17722080
Source: https://zenodo.org/records/17722080/files/234-238.pdf
234
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ CУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОКЛАР ВА УЛАРНИНГ
УНУМДОРЛИК ДАРАЖАСИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ
Исломов Ўткир Пирметович
Илмий раҳбар. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш
муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, PhD., доценти.
Мирзабоева Ирода Бахромжон қизи
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”
Миллий тадқиқот университети, талабаси.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17722080
Аннотация. Ушбу мақолада сув танқислиги тобора ошиб бораётган бир вақтда
Навоий вилоятининг қишлоқ хўжалиги суғориладиган ер тупроқ унумдорлик даражасини
мониторинги бўйича маълумотлар келтирилган, ундан ташқари олдинги йиллар олиб
борилган илмий ишлар натижаларини ҳозирги кундага янги маълумолари асосида
таққослаш графиклари ва Навоий вилоятининг туманларида олиб борилган асосий
илмий тадқиқот ишларга асосланган тупроқ унумдорлиги даражасини мониторинги
тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган.
Таянч сўзлар: Қишлоқ хўжалиги ерлари, суғориладиган ерлар, унумдор ерлар, яхши
ерлар, ёмон ерлар, ўртача паст ерлар, ўртача яхши ерлар ва тупроклар бонитет балли.
Аннотация. В статье приводятся данные о мониторинге плодородия почв
орошаемого земледелия в Навоиской области в период увеличения дефицита воды; Он
также предоставляет данные о мониторинге плодородия почвы на основе основных
исследований в районе.
Ключеввые слова: Сельскохозяйственные угодья, орошаемые земли, плодородные
земли, хорошие земли, плохие земли, умеренно низкие, умеренные хорошие земли и
почвенный балл.
Abs ac . The a icle p o ides in o ma ion on he moni o ing o soil e ili y in i iga ed
ag icul u e in he Na oi egion a a ime o inc easing wa e sca ci y. In addi ion, da a on
compa ing he esul s o p e ious yea s' scien i ic wo k wi h he up- o-da e in o ma ion and
moni o ing o soil e ili y le els based on he main esea ch ac i i ies in he dis ic s o Na oi
egion. In addi ion, da a on compa ing he esul s o p e ious yea s' scien i ic wo k wi h he up-
o-da e in o ma ion and moni o ing o soil e ili y le els based on he main esea ch ac i i ies in
he dis ic s o Sama kand egion.
Key wo ds: Ag icul u al land, i iga ed land, e ile land, good lands, bad lands,
mode a ely low, mode a e good lands and soils boni e sco e.
Ўзбекистон Республикаси иктисодиётида мухим ахамиятга эга бўлган ер
турларидан бири экин ерлари бўлиб, улар ичида суғориладиган ерлар қишлоқ хўжалигида
алохида ахамият касб этади. Хозирги кунда қишлоқ хўжалигида изчиллик билан
ўтказилаётган ислохотлар, хўжалик юритишнинг янги шакллари-фермер хўжаликлари,
кластер тизими ва бошка ерлардан фойдаланувчилар тизими яратилганлиги,
фермерларнинг ўзлари эгалик килаётган ер майдонлари тупроқларининг унумдорлигини
билиш ҳамда шу асосида ёндашиш талабини қўймоқда. Бу борада давлат кадастрининг
асосий қисми бўлган тупроқлар бонитировкаси мухим аҳамиятга эга. Ўзбекистон
Республикасини ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, мавжуд бозор
муносабатларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни модернизация қилиш тизимида
235
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси муҳим
амалий аҳамият касб этади. Ундан кўзланган асосий мақсад олиб борилаётган ислоҳотлар
самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, Хаётнинг
барча сохаларини либераллаштириш, Республикадаги барча сохаларни модернизация
қилиш бўйича энг устувор йўналишларни амалга оширишдан иборат.
Бугунги кунда республикамизда мавжуд фермер хўжаликлари суғориладиган
ерларининг сифат жихатдан бахолаш ҳамда шу асосда қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигини белгилаш, бонитировка маълумотларидан турли максадларда
фойдаланиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Сўнги йилда соха таркибига
кирувчи ташкилотлар томонидан Навоий вилоятининг барча туманларида Ўзбекистон
Республикасининг Ер кодекси, “Давлат ер кадастри туғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги
ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамгармаси
тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш хакида”ги 529-сонли карори асосида суғориладиган
ерларнинг тупроқ сифатини баҳолаш ишлари тизимли амалга оширилди. Тупроқнинг
унумдорлиги бўйича баҳолаш агротехник тадбирлар ва дехкончиликни
жадаллаштиришнинг ўртача даражасини ҳисобга олган ҳолда бажарилди. Унумдорлик
бўйича баҳолаш муайян ердаги қишлоқ хўжалик экинларининг талаблари ҳисобга олинган
ҳолда ўтказилади.
Ўзбекистонда суғориладиган тупроқ шароитида гўзанинг талаблари ҳисобга
олинади ва шу асосда ишлар амалга оширилади. Мамлакатимиз тупроқ-иқлим,
геоморфологик ва гидрогеологик шароитлари ўзига хос характерга эга, шу нуктаи
назардан тупроқ унумдорлиги кўп жихатдан табиий омиллар ҳамда инсон омилига
боғлиқдир. Сахо ташкилотлар тамонидан ҳамда “Тупроқ таркиби ва репозитория, сифат
таҳлил маркази” давлат унитор корхонаси томонидан ўтиб борган йил давомида Навоий
вилоятининг Нурота, Кармана, Конимех, Навбахор, Учқудуқ, Қизилтепа, Хатирчи
туманлари ва Зарафшон, Навоий шахарлари суғориладиган ер майдонларида тупроқ
сифатини бахолаш ишларининг бошлағич босқичи бўлган дала-тадқиқот ишлари олиб
борилди. Дала-тадқиқот ишлари, тупрок кесмаларидан олинган тупроқ намуналарнинг
кимёвий тахдили, дала хариталарини тахлил килиш, майдон ҳисоблаш натажалари
асосида вилоят туманлари Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари тамонидан
хизмат фаолиятларида фойдаланишлари учун массивларнинг 1:10000 миқёсдаги тупроқ
айирмалари кўрсатилган тупроқ сифатини баҳолаш хариталари тузилди ҳамда объект
тупроқларини тавсифловчи экспликациялар тузилди. Тупроқ сифатини баҳолаш
хариталарида тупроқ айирмаларининг ўртача бонитет баллари ва кадастр гуруҳлари
бўйича ҳисобланган ер майдонлари берилди.
Шу билан бирга массивларнинг тупроқ сифатини баҳолаш натажалари асосида
массивлар билан чегараланган ҳар бир контурнинг суғориладиган ер майдонлари
қайдномалар асосида ҳисобланди. Массивлар чегараси бўйича жойлашган ҳар бир контур
тупроғининг унумдорлик даражаси кўрсаткичи бонитет балли, тупроқ сифатини
белгиловчи класслари изоҳномада берилди.
Вилоят бўйича суғориладиган тупроқларнинг сифатини баҳолаш ишлари 103244,7
гектар суғориладиган ер майдонида бажарилди. Тупроқнинг табиий унумдорлигини
ҳисобга олганда суғориладиган ерларнинг ҳосилдорлиги ва уларнинг қишлоқ хўжалигида
236
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
фойдаланишда ярокдилигининг потенциал имкониятларига кўра туманда суғориладиган
ерлар унумдорлик бўйича 7 та синфга баллар буйича, тупроқларнинг сифати буйича 4 та
қишлоқ хўжалик кадастр зонасига гуруҳларга бирлаштирилган.
Бажарилган тупроқ баҳолаш ишлари натижаларига кўра, вилоят бўйича
суғориладиган тупроқларнинг ўртача 53,8 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич олдинги
2009-2015 йилда олиб борилган тупроқ сифатини баҳолаш ишлари натижасига кўра 0,6
бонитет баллга ошган.
Навоий вилояти тупроқларининг унумдорлик даражаси бўйича майдонлари
таксимланганда, кишлок хўжалик ишлаб чиқаришига яроқсиз, ёмон сифатли ерлар (I-II
класс; 0-20 балл) вилоятда аниқланмади. Ўртачадан паст кадастр гуруҳига кирган ерлар
вилоятда 19121,9 гектар ерни ташкил этди. Бу вилоят суғориладиган ерларининг 18,5 %
ига тенг бўлиб, сифат баҳоси кўрсаткичи бўйича III-IV классга тааллуқлидир, бонитети
21-40 баллар билан баҳоланди. Вилоят бўйича кам маҳсулдор ўртачадаи паст ерларнинг
ҳиссаси олдинги тур тупроқ сифатини баҳолаш ишлари натижаларига кўра, 24,2 % дан
18,5 % га камайган. Бу кўрсаткич 6584,5 гектарни ташкил этди.
Вилоятнинг ўртача сифатли кадастр гуруҳига кирган ерлари 50344,0 гектарни
ташкил этди. Бу вилоят суғориладиган ерларининг 48,8 % га тенг бўлиб, сифат баҳоси
кўрсаткичи бўйича V-VI классга мансубдир, тупрокларнинг бонитети 41-60 балллар
оралиғида баҳоланди. Ўртача сифатли кадастр гуруҳига кирган ерлар майдони олдинги
тур тупроқ сифатини баҳолаш ишларига нисбатан 4337,0 гектарга кўпайган. Навоий
вилоятининг яхши сифатли кадастр гуруҳига кирувчи ерлари 32494,3 гектарни ташкил
этган. Бу вилоят суғориладиган ерларининг 31,5 % га тенг. Бу ерлар VII-VIII кадастр
классига тааллуқли бўлиб, бонитети 61-80 балл билан баҳоланди.
Яхши сифатли ерлар вилоят бўйича олдинги йилларда олиб борилган иш
натижаларига нисбатан 0,3 % га ортган, лекин жами суғориладиган майдонга нисбатан
730,5 гектарга камайган. Энг яхши сифатли кадастр гуруҳига кирувчи 1284,5 гектар
ерлари туман суғориладиган ерларининг 1,2 % ини ташкил этди. Бу тупрокларнинг
хиссаси вилоятда кам бўлиб, IX-X классларни ўз ичига олади. Бу тупроқлар бонитети 81-
100 балл билан баҳоланди. (1 расм)
0
18,5
48,8
31,5
1,2
0
10
20
30
40
50
60
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СУҒОРИЛАДИГАН
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЕРЛАРИНИ ҚАДАСТР
ГУРУҲЛАР БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАНИШИ (%)
Ерларнинг сифати
237
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
Навоий вилояти туманлари бўйича ўртача ҳисобланган бонитет балли Хатирчи
тумани 30008,0 гектар бўйича энг катта 61,2 балл VII-класс яхши ерлар гуруҳига кирди.
Бу кўрсаткич 2009-2015 йил олиб борилган тадкикот натижаларига кўра 0,2 баллга
ошган. Вилоят туманлари бўйича тупроқларининг бонитет балли нисбатан энг паст
кўрсаткич Учқудуқ туманида аниқланиб, бонитети 29,7 баллга тенг деб баҳоланди. Лекин
бу кўрсаткич олиб борилган аввалги тадкикот натижаларига нисбатан 1,7 баллга ошган.
Навбахор тумани ва Навоий шахри суғориладиган ерларининг ўртача ҳисобланган
бонитети бўйича VI классга, ўртача сифатли ерлар гуруҳини ташкил этди. Кармана,
Конимех, Қизилтепа туманлари ва Зарафшон шаҳри ерларининг ўртача ҳисобланган
бонитети бўйича V класс ўртача сифатли ерлар гуруҳини ташкил этди. Навоий вилоятида
тупрокларнинг унумдорлик мониторинг динамикаси ижобий томонга сезиларли даражада
ўзгарган, жумладан, бонитет баллари Кармана тумани ерларида 2,1 баллга, Конимех
тумани ерларида 1,4 баллга, Учқудуқ тумани ерларида 1,7 баллга, Хатирчи тумани
ерларида 0,2 баллга ошган. Тупроқлар унумдорлик динамикасининг узгаришсиз қолиши
Қизилтепа туманида кузатилди.
Хулоса қилиб айтганда вилоятда олдинги йилларга нисбатан олиб борилган
агротехник таббирлар натижасида суғориладиган тупроклар ва уларнинг унумдорлик
даражаси яхшиланган. Ерларни, айниқса, суғориладиган ерларни асраб авайлаш, ерлардан
самарали ва окилона фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб масалалардан бири бўлиб
турганлигини ҳисобга олиб, 2019 йил давомида ер муносабатларини тартибга солиш,
ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳолатини доимий назорат қилиб бориш
бўйича республикамизда янги тизим яратилиб, ушбу тизим асосида тизимдаги 1200
нафарга яқин ер тузувчи мутахассислар томонидан мавжуд ерлардан оқилона ва самарали
фойдаланиш ҳолатлари мониторинг қилиниб борилмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда “Ҳаракатлар
стратегияси” Тошкент “Адолат” 2017 йил
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги
“Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри давлат қўмитаси туғрисидаги ҳамда ер муносабатлари ва давлат
кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш
ҳақида”ги 529-сонли қарори.
3. Миллий ҳисобот 2020 йил
4. Khamido M.K, Isabae K.T, U azbae I.K, Islomo U.P, Inamo A.N. Hyd omodule o
i iga ed land o he sou he n dis ic s o he epublic o ka akalpaks an using he
geog aphical in o ma ion sys em c ea ion o egional maps. Eu J Mol Clin Med.
2020;7(2):1649-1657.
5. Sha ipo D, Khikma ullae S, Islomo U.P., Nume ical solu ion o he equa ion o
ans e and di usion o ha m ul subs ances dis ibu ion in a mosphe e. In Con In Sci
Commun Technol Appl T ends Oppo ICISCT 2019. 2019;(1):1-5.
doi:10.1109/ICISCT47635.2019.9011860
6. Mukhamadkhan Khamido , Khasimbek Isabae ,. Ilkhom U azbae , U ki Islamo , Aziz
Inamo , Zokhid Mama kulo * Applica ion O Geoin o ma ion Technologies Fo
Sus ainable Use O Wa e Resou ces. Eu J Mol Clin Med. 2020;7(2): 1639-1648.
238
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
7. Babajano A. e al. O ganiza ional and economic mechanisms o egula ing land ela ions
in ag icul u e //BIO Web o Con e ences. – EDP Sciences, 2023. – Т. 65. – С. 03005.
8. Ер участкаларини рўйхатга олишда геодезик ишлар.
h p://dx.doi.o g/10.26739/2181-
9696-2019-4-6
9. Abdullae T. e al. Highe Geodesy//Tex book. – 2017.
10. Бабажанов а. Р. И др. Повышение экологической безопасности
сельскохозяйственных земель на основе развития лесного хозяйства республики
узбекистан //ббк 41/42 о14. – 2023. – с. 19.
11. Allanaza o O., Khikma ullae S., Islomo U. Main aining he s a e cadas e o he
e i o ies on he base o emo e sensing ma e ials //E3S Web o Con e ences. – EDP
Sciences, 2023. – Т. 371. – С. 01014.
12. Babajano A. e al. Ad an ages o o ma ion non-ag icul u al land alloca ion p ojec s
based on GIS echnologies //E3S Web o Con e ences. – EDP Sciences, 2021. – Т. 227. –
С. 05001.
13. Исломов У. П. и др. Мониторинг сельскохозяйственных земель Республики
Узбекистан и их мелиоративное состояние //ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ.
– 2022. – С. 27-41.