196
МАНҒИТЛАР СУЛОЛАСИ ДАВРИДА БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ
ТАШКИ СИЁСАТИ ВА ДИПЛОМАТИЯСИ
Остонов Уткир Санақулович,
Қарши давлат университети тадқиқотчиси
os ono u ki [email protected]
OCID: 0009-0004-7336-1867
Аннотация. Ушбу мақолада Бухоро амирлигини 1756-1920 йилларда
бошқарган Манғитлар сулоласи ва анинг амирлари даврида узоқ дипломатия
тарихи, ташқи сиёсати, ўзаро элчилик алоқалари, жумладан, Эрон, Туркия ва
Россия давлатлари билан ўрналиган биродарлик-дўстликнинг натижалари ва
ўзаро иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг ривожаниш тарихи илмий жиҳатдан
таҳлил этилган
Калит сўзлар: Ғарб, Шарқ, Стамбул, Россия, Эрон, Бухоро, Қўқон, Хива
маориф, мадаият, инқилоб, мударрис, жамият, мунозара Англия, Ҳиндистон,
Марказий Осиё.
Кириш. Миллий давлатчилик пайдо бўлган даврлардан бошлаб тарихда,
мамлакатимизнинг тараққиёти давомида унинг ҳудудида бир қатор йирик
давлатлар таркиб топган ва кўплаб сулолалар ўз ҳукмронлигини амалга оширган.
Тарихимизга назар ташласак узоқ йиллар мобайнида кўплаб давлатлар ташкил
топган ва вақтлар ўтиши натижасида бирин-кетин барҳам топган.
Бинобарин, ушбу омиллар қаторида уларнинг муҳим геостратегик ҳудудда
жойлашганлиги, Ўрта асрларда Ғарб билан Шарқни боғловчи муҳим карвон
йўлларинниг ўтганлиги, ислом мадания учоқларидан ҳисобланган Самарканд,
Бухоро ва Урганч (кейинчалик Хива) шаҳарларининг жойлашганлиги, савдо-
сотиқ ва ҳунармандчиликнинг ривожланганлига ва бошқа бир қатор
жиҳатларини санаб ўтиш мумкин. Бироқ тадқиқот доирасидан келиб чиққан
ҳолда XVIII ўрталари - XX аср бошларида Марказий Осиё давлатлари, хусусан,
Бухоро, Қўқон ва Хива, хонликлари савдо-сотик, илм-фан ва бошқа соҳаларда
жахон цивилизациясидан анча ортга қолиб кетди.
Шуни алохида таъкидлаш жоизки, юқоридаги ҳолатларнинг юзага
келишига бир қатор омиллар сабаб бўлган. Биринчидан, мазкур худудда ўз
манфаатларига эга бўлган дунёнинг йирик давлатларининг ўзаро низолари
(Россия-Туркия, Россия-Эрон, Англия-Ҳиндистон низолари); иккинчидан,
Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро бирликнинг, ҳамжихатликнинг
мустакам эмаслиги; учинчидан, қўшни Эрон, Афғонистон давлатларида ҳудудий
низоларга барҳам берилмаганлиги; туртинчидан, маҳаллий уруғ-
аймоғчиликнинг кучайиши натижасида юзага келган ички келишмовчиликлар ва
галаёнларнинг (хитой-қипчоқлар, шиалар) узлуксиз давом этиши ва бошқалар
шулар жумласидан.
Юқоридаги, омиллар билан бир қаторда, хонликларнинг йирик давлатлар
ўртасидаги низолардан фойдаланган ҳар томонлама уйланган ва муайян
мақсадни кўзлаган ташқи сиёсат, хусусан, дипломатик муносабатларни туғри
197
йўлга қўймаганлигини сабабини келтириб ўтиш ўринлидир. Бинобарин, миллий
манфаатларни устувор йўналиш сифатида оқилона ташқи сиёсатни амалга
ошириш ўз навбатида, ташқи ва ички мустақиллигини, хавсизлигини
тараққиётини белгилаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки,
ушбу омилга нафақат, хонликлар ва Чор Россияси даврида, балки яқин ўтмиш
иттифоқ тузуми замонида ҳам муайян даражада эътибор берилмаган ҳамда бу
борада етарли тажриба ва амалиёт мавжуд эмас.
Муҳокама ва натижалар. Бухоро амирлигининг ташқи сиёсат борасидаги
фаолиатини тадқиқ этишда тегишли кўлёзма асарлар в архив ҳужжатларини
ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ўринда таъкидлаш жоизки, бизгача
етиб келган тарихий манбалар мазкур даврга оид бўлган ташқи сиёсат
борасидаги вокейликни тўлиқ тавсифлаш имконини бермайди. Бундай
ҳолатнинг юзага келишига Бухоро амирлигида қўшни давлатлар билан мунтазам
элчилик алоқалари ўрнатилмаганлиги, ташқи сиёсат борасида олиб борилган
фаолиятни лозим даражада қайд этилмаганлиги, оз бўлсада, соҳага оид мавжуд
манбаларда у ёки бу амирнинг бу барадаги сиёсатини ҳаққоний ва холис
ёритилмаганлиги, бошқа мамлакатлар элчиликлари таркибида амирликка келган
саёҳатчиларнинг асарларида ушбу масалалар қисман в ўз мамлакатлари
манфаатидан келиб чиққанан ҳолда баҳоланганлиги, каби қатор сабабларни
келтириб ўтиш мумкин.
Лекин шунга қарамай ушбу масалалар юзасидан бир қатор шарқшунос,
ўлкашунос ва тарихчи олимлар томонидан муайян даражада илмий тадқиқотлар
олиб борилганлигини ҳам эътироф этиш лозим. Шу билан бирга, мазкур
изланишларда ташқи сиёсат ва дипломатия тарихига оид бўлган манбалар етарли
тарзда таҳлил этилган деб бўлмайди. Уларда Бухоро амирлигининг айрим
ҳукмдорлари ташқи сиёсатига қисман эътибор берилиб, асосан маъмурий
тузилиш, ер-сув муносабатлари, солиқ тизими, давлат мансаб ва унвонларига оид
айрим жиҳатлар ўрганилган, холос. Масалан, А.А.Семенов томонидан амир
Хайдарнинг Россия подшоҳи Александр I га йўллаган мактублари, Г.А.Михалева
томонидан эса Бухоро амирлиги билан Россия ўртасидаги савдо-сотиққа оид
алоқалар ўрганилган.
Шу жиҳатдан олганда, Бухоро амирлиги дипломатик алоқаларининг
ҳуқуқий асослари, ташқи сиёсатининг тамойиллари, қоидалари ҳамда ўзига хос
хусусиятлари амалга оширилган тадқиқотлар доирасидан четда қолиб
кетганлигини қайд этиш лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, бизнинг
фикримизча, ушбу даврда амалга оширилган ташқи сиёсатнинг куйидаги
масалаларини ўрганиш муҳимдир. Чунончи,
- тадқиқ этилаётган давр йирик давлатларнинг ўзаро низолари, урушлари
даврига туғри келганлиги ва шу муносабат билан Буюк Ипак йўлининг аҳамияти
пасайиши шароитида олиб борилган дипломатик алоқаларнинг ўзига хослиги;
- мамлакатда маҳаллий-уруғларнинг ўзаро келишмовчиликларига
қарамасдан ташқи сиёсий алоқаларнинг муайян даражада олиб борилганлиги;
- Бухоро амирлигининг ташкил топиши жараёнида Эрон ва Бухоро
давлатлари ўртасида юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатнинг
198
мустақиллигини сақлаб қолиш мақсадида оқилона дипломатик сиёсат
юритилганлиги;
- Россия империясига қарамлик шароитида Бухоро амирлигининг олиб
борган ташқи сиёсат ва дипломатик алоқаларининг ўзига хослиги каби
масалаларни ўрганиш шулар жумласидандир.
Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиё давлатлари - Хива ва Кўқон
хонликлари, Россия, Эрон, Афҳонистон, Хитой ҳамда Усмонийлар давлати
билан халқаро иқтисодий, маданий ва сиёсий хуқуқий муносабатларни
шакллантириш мақсадида элчилик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳаракат
қилинган. У ўз сулоласидан бўлган бошқа амирлардан фарқли ўларок, манғитлар
ҳукмронлигини мустаҳкамлаш, ички ва ташқи мухолифларга қарши курашда
катор муваффақиятларни қўлга киритишга эришган давлат бошлиғи сифатида
ажралиб туради.
XIX асрнинг биринчи ярмида, яъни амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида
Бухоро ва Россия давлатлари ўртасида доимий фаолият юритиб турадиган
ваколатхоналар ёки элчихоналар ва икки давлат ўртасида юзага келадиган
муносабатларни тартибга соладиган шартномалар мавжуд бўлмаган.
Элчиликлар одатда, сиёсий ва иқтисодий алокалар борасида мунозаралар олиб
бориш ёки муҳим воқеалардан ахборот бериш учун юборилар ва уларнинг
мақсади амир ёрлиғида баеё қилинар эди.
1805 йилда Россия ташқи ишлар вазирлиги бошқармасининг бошлиғи князь
Адам Чартерийскийнинг кўрсатмасига биноан махсус карвонда савдогар
қиёфасида Оренбургдан Бухорога рус конфидентларидан бири Хабибулла
Абдулов юборилади. У бу ерда расман сохта пул ясашда айбланган ва Бухорога
қочиб келган рус фуқаролигига мансуб тептяр-татарларни Россияга топшириш
ҳақида музокаралар юритади, аммо аслида унга юклатилган асосий вазифа
Нодиршохнинг Бухорода яшаши тахмин этилган неварасини рус императори
паноҳига олиб кетиш булган.
Шу йилнинг ўзида Оренбургга Бухоро амирлиги элчилари сифатида икки
савдогар - Мирзабек Аллаеров ва Ғофуржон Наврузжоновлар ташриф буюради.
Ушбу элчилар Оренбург генерал-губернаторига Бухорода сохта пул ясаш билан
шуғулланувчи Валит Хамитовдан мусодара қилиб олинган ускуналарни
топширадилар. Лекин ушбу савдогарларда элчилик ваколатини тасдиқловчи
керакли ҳужжатлар бўлмаганлиги сабабли, уларнинг Россия давлати
бошлиқлари билан учрашишларига рухсат этилмайди.
1809 йилда Россиядан Бухорога "махфий суратда яна бир конфидент -
поручик Одилносир Субхонқулов Оренбург ҳарбий губернатори назорати
остида юборилади". Поручик Субхонқулов миссияси дастлаб Бухоро амирлиги
ҳамда Россия давлатлари ўртасидаги карвон савдоларининг хавфсизлигини
таъминлаш, аниқроғи қароқчилар томонидан талон-тарож килинган савдо
карвонлари масаласини ҳал қилиш ҳамда Россия-Бухоро давлатлари
ҳамкорлигида ўзаро жиноятчиликка қарши курашиш, шу билан бирга, Россиядан
қочиб Бухорода бошпана топган сохта пул ясовчи Хамитов ва унинг
шерикларини Россия давлатига топшириш билан боғлиқ масалалар билан
шуғулланган.
199
Ўз навбатида, амир Ҳайдар жавоб хатида бундай масалалар фақатгина икки
давлатнинг бошлиқлари томонидан ҳал қилиниши, яъни амирга фақат бевосита
Россия давлати бошлиғи мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида баён этади. Бухоро
амири Ҳайдар ўзининг ана шу мактуби билан давлатлараро қонун-қоидаларга
риоя этиш масаласини эслатиб, унга танбеҳ бериш билан бирга, ҳалқаро микёсда
Бухоро амирлигининг мустақил давлат сифатида обрў-эътиборини сақлашга
нақадар катта эътибор бериб келганлигини ҳам намоён этади.
Россия Бухорога хуфялар йўллар экан, даставвал Бухоронинг Хива билан
умумий тил топиб кучайишидан, сўнгра уларнинг французлар таъсирида Россия-
Эрон урушида Эрон тарафига оғиб кетиш хавфидан ғоят катта ташвишда эди.
Амир Ҳайдар ана шу воқеалардан яхши хабардор бўлган. Аммо у ташқи сиёсатда
мустамлакачи давлатларнинг қутқуси билан эмас, балки ўз давлати хавфсизлиги
манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритган. Амир Ҳайдар ўз
навбатида Усмонийлар давлати билан ташқи сиёсий ва дипломатик
муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида девонбеги Эшмуҳаммад ва
қуриқчибоши Мирза Мухаммадюсуфни Истанбулга Бухоро амирлигининг
расмий вакили сифатида юборади. Амир Ҳайдар Бухоро амирлигининг
Усмонийлар давлатидаги элчиси Мирза Муҳаммадюсуф ҳамда унинг вафотидан
сўнг элчи Мирза Муҳаммадфозил орқали юборилган номаларида сиёсий
муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритилмасдан, балки кўпрок икки
давлат ўртасида маданий ва иқтисодий ҳамкорлик борасидаги таклифлар изҳор
этилган эди.
Бухоро амири Музаффар ташқи сиёсати ва дипломатик муносабатлари
тарихи ҳақида сўз кетганда, аввало, унинг давлатни бошқарган йилларида
амирликнинг Россия империясига мустамлака бўлган даврига алоҳида тўхталиб
ўтиш жоиздир. Чунки ушбу давр, яъни 1868 йилнинг 11 июлида Россия билан
Бухоро амирлиги ўртасида тузилган сулх шартномасига асосан амирликнинг
Россия империяси вассалига айланганлигининг ҳуқуқий асоси вужудга келган
даврдир. Россия билан Бухоро амирлиги ўртасида тузилган сулҳ шартномасига
асосан дипломатик масалалар деярли Россия империясининг манфаатларига
хизмат килиб, факатгина Бухоро фуқароларининг Россия ҳудудларида эркин
савдо қилиш ҳуқуқи, Амударёда хусусий кемаларнинг эркин сузиб юриш
ҳуқуқи, икки давлат савдогарлари учун божнинг ягона киймати кабилар
белгиланган эди, холос.
Хулоса. Шу билан бирга, бизгача етиб келган маълумотларни таҳлил этиш
орқали манғит ҳукмдорларидан амир Ҳайдар, амир Насрулло, амир Музаффар ва
амир Абдулаҳадлар ҳамда қисман амир Саид Олимхон даврида дипломатик
алоқаларнинг бир мунча фаол кечганлигини кўришимиз мумкин. Бундай
хулосага келиш учун қуйидаги жиҳатлар асос бўлганлигини қайд этиш ўринли
деб ҳисоблаймиз:
- Биринчидан, ушбу амирлар ҳукмронлиги йилларига оид дипломатик
ёзишмалар, хатлар ва ҳужжатлар кўпрок сақланган;
- иккинчидан, ушбу даврда Бухоро амирлиги ва бошқа давлатлар билан
дипломатик муносабатлар ўрнатишга кенг эътибор берилган;
200
- учинчидан, олиб борилган ташқи сиёсат ўз навбатида, амирликда савдо-
сотиқни ривожлантиришга, янги таълим усулларини кириб келишига, саноат,
қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида муайян даражада ўзгаришларга олиб
келган;
- тўртинчидан, айнан ушбу даврга келиб давлат ҳокимиятини амалга
оширишда юзага келадиган муаммоларни ҳуқуқий воситалар асосида ҳал
қилишга эътибор қаратилган.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати:
1. Гулямов Х.Г. Из истории дипломатических отношений России с
Бухарским ханством XVIII в. -Т.: Фан. 1992.
2. Рахмонкулова З. "Бухоро амирлигининг дипломатик алоколари"//Жамият
ва бошкарув. 2002. №3.
3. Авазов Й. Бухоро амирлигининг ташки иктисодий алокалари (XIX-XX
аср бошлари) // Мозийдан садо. 2007. -№1. -Б.42
4. Хдйитов Ш.А. Россия империяси боскини арафасида Бухоро амирлиги в
Урта Осиё хонликларининг дипломатии/ Бухоро тарихи масалари (Республика
илмий-назарий анжуманилари). Бухоро: 2017. -Б.3-9.
5. Болтаев Бобир Бахтиёрович. «БУХОРОЛИК МИНИАТУРАЧИ-РАССОМ
САДРИДДИН ПОЧЧАЕВ ИДЖОДИГА БИР НАЗАР». Научный прогресс 1.6
(2021): 998-1004.
6. Раджабов Ойбек Искандарович. «БУШОРОДАГИ АЙРИМ МУКАДДАС
КАДАМДЖО-КАЛАЛАР СУСУСИДА». Научный прогресс 1.6 (2021): 1162-
1168.
7. Умаров, Б. Б. "НА КИСЛЯКОВ ТАДКЩОТЛАРИДА ЖАНУБИЙ
ТОЖИКИСТОН ЭТНИК ТАРИХИ." Научный прогресс 1.6 (2021): 1005-1009.
8. Тураева, Г. Б., Утаева, Ф. Х., Жумаева Н. А. (2021). ОА СУХАРЕВА
ТАДКЩОТЛАРИДА БУХОРО ТАРИХИ ВА ЭТНОГРАФИЯСИНГ
УРГАНИЛИШИ. Научный прогресс, 7(6), 1010-1018.
9. Бахтиёрович, Болтаев Бобир. «Отрывки из жизни бухарского художника».
Middle Eu opean Scien i ic Bulle in 12 (2021): 160-165.
10. Очилов, А.Т. «ДАТИРОВАНИЕ КУЛЬТУРЫ ЗАМАНБАБА: ПО
АРХЕОЛОГИЧЕСКИМ ИСТОЧНИКАМ». Теоретическая и прикладная наука 12
(2019): 589-591.
11. Мубинов, МА «Дипломатия восточных государств и среднеазиатских
ханств в борьбе за независимость». ЦЕНТРАЛЬНОАЗИАТСКИЙ ЖУРНАЛ
ОБЩЕСТВЕННЫХ НАУК И ИСТОРИИ 2.5 (2021): 26-31.
12. Максуд, Бешимов. «Рынки Бухары». ЦЕНТРАЛЬНОАЗИАТСКИЙ
ЖУРНАЛ ОБЩЕСТВЕННЫХ НАУК И ИСТОРИИ 2.5 (2021): 18-21.
13. Зарипов, Жахонгир Гулмуродович. «ОРГАНИЗАЦИОННО-
ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ ПЕРЕСЕЛЕНИЯ НАСЕЛЕНИЯ (НА ПРИМЕРЕ
БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ УЗБЕКСКОЙ ССР)». Научный прогресс 2.1 (2021):
351-357.
14. Шаропов, Дилшод Равшан О'Г'Ли. "АБДУРАЗЗОК
САМАРКАНДИЙНИНГ "МАТЛАИ САДАЙН ВА МАДЖМАИ БАХРАЙН"
201
АСАРИНИНГ О'РГАНИЛИШ ТАРИКСИ." Научный прогресс 2.1 (2021): 358-
361.
15. Очилов, Алишер Тулис Угли. "БУХОРО ВОХАСИ ШАКЛЛАНИШИДА
ЗАРАФШОН ДАРЁСИНИНГ УРНИ ВА ВОХА ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИГА
ДОИР АЙРИМ МУЛОХАЗАЛАР." Научный прогресс 1.6 (2021): 933-938
Муродова, Дилрабо Шомуродовна и Феруза Холмаматовна Отаева. «TF Gelax
adqiqo la ida Buxo o Shah i Mudo aa Tizimining O ganilishi». Пятая
Международная конференция по истории и политическим наукам. 2015.
16. Тураевич, Халимов Талат. «Из истории экономических связей Средней
Азии с Индией (XV-XVII вв.)». ЦЕНТРАЛЬНОАЗИАТСКИЙ ЖУРНАЛ
ОБЩЕСТВЕННЫХ НАУК И ИСТОРИИ 2.5 (2021): 22-25.
17. ОЧИЛОВ, Алишер. «ЮВЕЛИРНАЯ ТРАДИЦИЯ – ИСТОЧНИК
ИЗУЧЕНИЯ ИСТОРИИ БУХАРЫ». Байтерек Улусларараси Академик
Араштирмалар Дергиси 1.1: 105-116.
18. Бобожонова Феруза Хаятовна. "БУХОРО МАДРАСАЛАРИ
МАЪНАВИАТ ДУРДОНАСИ." Научный прогресс 2.1 (2021): 362-366.
19. Муродова, Дилрабо Шомуродовна. «ИККИНЧИ ЖАДОН УРУШИ
ЙИЛЛАРИДА БУХОРОДА ИЛМ ВА ФАН (БУХОРО ПЕДАГОГИКА
ИНСТИТУТИ МИСОЛИДА)». Научный прогресс 2.1 (2021): 660-664.
20. Очилов Алишер. «Роль культуры Заманбаба в социальной и
экономической истории Бухарского оазиса в эпоху бронзы».
ЦЕНТРАЛЬНОАЗИАТСКИЙ ЖУРНАЛ ОБЩЕСТВЕННЫХ НАУК И
ИСТОРИИ 2.4 (2021): 42-47.
21. ДЖАМОЛОВА, ДИЛЬНОЗА МУЙИДДИНОВНА. «КОНЕЦ
БУХАРСКОГО ЭМИРАТА: КОНЕЦ ПОЛИТИЧЕСКОЙ БОРЬБЫ МЕЖДУ
ДЖАДИДАМИ И УЛЕМАМИ». Международный журнал философских
исследований и социальных наук 1.1 (2021).
22. Джамолова, Д.М. «Путешествие в современность: восприятие
современности мусульманами Центральной Азии в начале XX века».
Международный журнал психосоциальной реабилитации 9.24 (2020): 4202-4207.