scieee Science in your language
[en] (orig)

ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАРДА ДЕПРЕССИЯ ВА ГЕНДЕР ФАРҚЛАРИ

Author: Исмайлова, Р
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17276149
Source: https://zenodo.org/records/17276149/files/64-71.pdf
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
64
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17276149
ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАРДА
ДЕПРЕССИЯ ВА ГЕНДЕР ФАРҚЛАРИ
Р.Исмайлова
Альфраганус университети «Психология» кафедраси доценти, пс.ф.н. (Ph.D)
Аннотация: Ушбу мақолада оилавий зўравонликка учраган шахсларда
депрессив ҳолатлар, сабаблари, гендер фарқлари таҳлил этилади.
Депрессиянинг асосий психологик сабабини фикрлаш дисфункциялари билан
боғланиши ва унинг болаликда олган психологик жароҳатлар билан боғлиқлиги
эмпирик тадқиқотлар натижалари билан кўрсатилади.
Аннотация: В статье анализируются депрессивные состояния, причины и
гендерные различия у лиц, подвергшихся домашнему насилию. Результаты
эмпирических исследований показывают, что основная психологическая причина
депрессии связана с нарушениями мышления и ее связью с психологическими
травмами, перенесенными в детстве.
Abs ac : This a icle analyzes dep essi e s a es, causes, and gende di e ences
in indi iduals exposed o domes ic iolence. Empi ical esea ch shows ha he main
psychological cause o dep ession is associa ed wi h hinking dys unc ions and i s
connec ion wi h psychological aumas expe ienced in childhood.
Кириш. Дунёда оиладаги ва никоҳдаги (эр-хотин) зўравонликнинг
тарқалиши анча юқори бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган
маълумотларига кўра дунёда ҳар учинчи аёл яъни, аёлларнинг 35 фоизи бутун
умри давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрайди, шунингдек
аёлларга нисбатан содир этилган қотиллик жиноятларининг 38 фоизи уларнинг
яқин шериклари яъни эркаклар томонидан содир этилган.[1]
Оиладаги зўравонликнинг олдини олишда, энг аввало зўравонликдан
жабрланган шахсларга психологик ёрдам бериш муҳим аҳамиятга эга, чунки
оиладаги зўравонликдан омон қолган аёлларнинг руҳий саломатлиги жамият ва
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
65
унинг ўз оиласига салбий таъсир кўрсатади. Инсон зўравонлик муносабатлардан
холи бўлган тақдирда ҳам, кейин қандай оқибатларга олиб келиши
мумкинлигини аниқ башорат қилиш қийин. Бу эса ўз навбатида амалга
оширилиши керак бўлган профилактик ишларнинг вазифасини
қийинлаштиради. Оқибатлар нафақат психологик, балки аёлнинг жисмоний
соғлиғига ва ҳатто унинг репродуктивлигига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.
Оиладаги ёки никоҳдаги зўравонликнинг психологик оқибатларининг
маълумотлар базасини яратиш ва ундан оқилона фойдаланиш учун кўпроқ
ўрганиш ва тушунишни талаб қилади. Шу билан бирга айтиш жоизки, оилавий
зўравонлик нафақат аёллар ёки болаларнинг ҳаётига хавф солади, балки ундан
эркаклар ҳам хавф остида эканлигини таъкидлаш жоиз.
Адабиётлар таҳлили. Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс дастлаб
зўравоннинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва
зўравонлик тажрибасидан бироз вақт ўтгач пайдо бўладиган кечиккан
кечинмалар пайдо бўлади.
1- жадвал
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахсларда психологик
кечинмалар
Зўравонлик учун
маъсулиятни ўз
зиммасига олиши
ҳиссий соҳага
тегишли
кўринишлар
қўрқув, изоляция, ғазаб, айбдорлик ва уят ҳисси,
хиёнат туйғуси
шахсий фазилатлар
қаттиқ хавотир, ёлғизлик, уятчанлик, ўзига
ишончсизлик, тортинчоқлик ва бошқалар
кечиккан кечинмалар
психологик
депрессия, уйқу бузилиши, ўзини паст баҳолаш,
ўзини салбий образини яртаиш, ўзини ўзи
барбод этувчи ҳатти харакат, ваҳифа, ЖКСБ
ижтимоий
ижтимоий изоляция, янги ижтимоий алоқалар
ўрната олмаслик
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
66
Замонавий тадқиқотлар нафақат психоген депрессиянинг, балки унинг
янада оғир шаклларининг пайдо бўлишига оилавий ва никоҳдаги
зўравонликнинг (жисмоний, жинсий, психологик ва ҳиссий) таъсирини
тасдиқлайди.
Оилавий зўравонликдан жабрланган аёллар психологик жароҳат туфайли
депрессияни бошдан кечиришади ва ташқи томондан кўринмайдиган патологик
руҳий дезадаптация даражасига етади.[3] Лиз Бурбо эса психологик жароҳат
туфайли инсон эркинликдан қўрқади ва ўзаро боғлиқ муносабатларга мойил
бўлиб, улардаги итоаткорлик бу мазохистик белгисидир деб эътироф этади.[3]
Турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка дучор бўлишда оғир депрессия хавфи
юқори (63%) бўлиши кузатилган. [5]
1990-йилларда олиб борилган тадқиқотларда оилада эркаклар ҳам, аёллар
ҳам оиладаги зўравонликдан жабрланиши мумкинлиги кўрсатилган. Аёллар ўч
олиш ёки ўзини ҳимоя қилиш мақсадида зўравонлик ҳаракатларига кўпроқ
мойил бўладилар. Оилада эркакларнинг ҳам зўравонликдан жабрланиши илмий
тадқиқотларда ўрганилган бўлсада, лекин эркак кишини психологик ҳолатлари,
хусусиятлари, психологик жароҳатни бошидан кечиришнинг ўзига хос
томонлари чуқур ўрганилмаган.
Аарон Бек депрессиянинг асосий психологик сабабини фикрлаш
дисфункциялари билан боғлайди. Депрессия когнитив триадага асосланади яъни
ўз-ўзига, атрофдаги дунёга ва келажакка салбий қараш. А.Бек концепциясига
кўра ушбу қарашлар фикрлашнинг бузилиши натижасида шаклланади ва
когнитив хатоларда намоён бўлади.[6]
Методлар. Тадқиқотда оилавий зўравонликдан жабрланган шахсларнинг
депрессия учраши А.Бекнинг депрессия шкаласи тести натижалари, гендер
фарқлар таҳлили амалга оширилди.Тадқиқотда илмий билишнинг таҳлил,
умумлаштириш, мантиқий, математик-статистик методлардан Колмогоров-
Смирнов Z мезони ва Манн-Уитни U мезонидан фойдаланилган. Тадқиқотда
фойдаланилган А.Бекнинг депрессия шкаласи тести Тошкент, Наманган ва
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
67
Сурхондарё вилоятларида 324 та турли муаммоли, нотинч оила вакиллари
ўртасида ўтказилди, шунингдек тадқиқотда респондентларни танлашда
тасодифий эҳтимолий танлаш усулидан фойдаланилди.
Натижалар. Тадқиқотда жами 324 та респондент иштирок этган бўлиб,
шундан 209 та аёл ва 115 та эркак.
2-жадвал
А. Бекнинг депрессия шкаласининг нормал тақсимланиш қонунига
мослигини текшириш натижалари (Колмогоров-Смирнов Z мезони, N=324)
Шкалалар
Ўртача
Ст.оғиш
Колмогоров
-Смирнов Z
p
Депрессия даражаси
37,4
13,27
1,84
0,002**
Изоҳ: ** - p<0,01
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахсларда депрессия Колмогоров-
Смирнов Z мезони бўйича миқдорий маълумотлар тўпламининг нормаллигини
тақсимланишини кўришимиз мумкин. Тадқиқот ишида психо-эмоционал
депрессия болалик билан боғлиқ баъзи тажрибаларнинг (жисмоний, психологик
зўравонлик) натижаси деб қараш мумкин.
3-жадвал
Оилада зўравонликка учраган тадқиқот иштирокчиларида депрессия
намоён бўлишидаги жинсий тафовутлар (Манн-Уитни U мезони)
Кўрсатгичлар
Ўртача ранглар
U
p
Эркаклар (n=115)
Аёллар
(n=209)
Депрессия
даражаси
116,8
187,6
6762,5
0,000**
Изоҳ: ** - p<0,01
Оилада зўравонликка учраган тадқиқот иштирокчиларида депрессия
намоён бўлишидаги жинсий тафовутлар Манн-Уитни U мезони асосида
текширилганда эркакларда 116,8 ва аёлларда 187,6 натижа олинди. Зўравонликка
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
68
учраган аёлларда депрессия даражаси эркакларга қараганда юқорилигини
кўришимиз мумкин. Умумий холда хар иккала жинс вакилларининг натижалари
** - p<0,01 статистик аҳамиятга эга.
“Болаликда зўравонликка учраганда қандай курашгансиз?” саволига
берилган жавобларнинг депрессия намоён бўлишига боғлиқлиги “Уйдан кочиб
кетар эдим” ва 155,23 “Факат йиғлар эдим” 175,22 натижа билан корреляцион
боғлиқликни (**-p<0,01) ни ташкил этди. Тадқиқот натижаларидан кўришимиз
мумкинки, оилавий зўравонликдан жабрланган шахсларда депрессия ҳолати
болаликдаги руҳий жароҳатларга ҳам бориб тақалади. Депрессия ҳар қандай
ёшда пайдо бўлиши мумкин. Аёллар эркакларга қараганда депрессияга мойил.
Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар учинчи аёл умрида камида бир марта
тушкунликка тушади. Оилавий низолар, муаммолар ва албатта оилавий
зўравонлик масаласида аёллар кўпрок мурожаат этишлари туфайли уларда
депрессияни аниқлаш кўрсаткичлари юқори, депрессив ҳолатнинг намоён
бўлиши одатда ижтимоий-психологик ва оилавий муаммолар билан боғлиқ
бўлиб, аёллар фаол равишда психолог ёки шифокорга хабар беришади.
Эркаклар, аксинча, шикоят қилишга мойил эмаслар. Уларнинг депрессив
ҳолатлари кўпинча агрессивликнинг намоён бўлиши билан ниқобланади. Улар
оғриқли ҳолатни мустақил равишда енгишга ҳаракат қилишади - улар ишда иш
юкини оширадилар, агрессив, экстремал спорт билан шуғулланадилар,
алкоголизмга, психофаол моддаларга мурожаат қилишади, йўқолган завқ ва
ҳаётга қизиқишни қайтаришга ҳаракат қилишади.
Мухокама. Ҳаётий қийин, стрессли, психоген ва жароҳатли вазиятларнинг
узоқ вақт таъсир этиши натижасида инсонда депрессия юзага келади. Шу билан
бирга, вегетатив-эндокрин ўзгаришларни келтириб чиқарадиган қўшимча
психологик жароҳат ва психологик чарчоқ ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундай
омиллар инсоннинг депрессив ҳолатини янада кучайтиради ва шу билан
невротик, ўткир психотик каби психопатологик синдромларнинг пайдо
бўлишига олиб келади, кўпинча агрессив ҳаракатлар билан якунланади.

GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
69
Шунингдек турмуш ўртоғи томонидан намоён этилган зўравонлик
хусусиятлари ва депрессия намоён бўлиши орасидаги корреляцион
боғлиқликлар аниқланди. Маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, турмуш
ўртоғи томонидан жисмоний саломатликка таҳдидга учраши ва депрессия
ўртасида статистик жиҳатдан сезиларли ижобий муносабатлар мавжудлиги
аниқланди (0,243**, ** - p<0,01) Бу шуни англатадики, жисмоний саломатликка
таҳдид қанчалик юқори бўлса, уларнинг депрессия даражаси ҳам шунчалик
юқори бўлади. Шундай қилиб, тадқиқот оилавий зўравонликдан жабрланган
шахслар ҳаётида депрессия ривожланишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида
ишончли далилларни тақдим этади. Оилавий зўравонликнинг таъсирини
психоген депрессияга олиб келиши нуқтаи назардан қараш мақсадга
мувофиқдир. Психоген депрессия доимий психологик жароҳат таъсирида пайдо
бўлиб, одамда меланхолик ва хавотир ҳисси, фикрлар ва ҳатти-ҳаракатларнинг
секинлашиши ва тушкунлик ҳисси пайдо бўлади. Баъзида депрессия яширин
бўлиб, инсон жароҳатли ҳодиса билан боғлиқ эмас деган фикрда туради.
Тушкунлик ҳолатини эри ёки хотини томонидан кўрсатилган зўравонлик билан
боғламайдилар. Узоқ вақт давомида бу ҳолатда бўлган беморлар "қийин давр"
дан ўз-ўзидан омон қолиш умидида ёки бунга куч йўқлиги учун
мутахассислардан ёрдам сўрамайди. Одатда эркаклар ўзларини ва
бошқаларнинг нигоҳида заиф ва ташқи ҳолатларга дош бера олмайдиган бўлиб
кўринишдан қочиш учун психолог консультациясига боришдан воз кечишади.
Буларнинг барчаси психодиагностика ва психологик ёрдам кўрсатишни ўз
вақтида бошлашни сезиларли даражада мураккаблаштиради.
Оилавий зўравонликка учраган шахсдаги депрессия ҳолатидан чиқаришда,
психологик ёрдам беришда самарали усуллардан бири когнитив хулқ-атвор
терапияси ҳисобланади. Психологик ёрдам кўрсатиш пайтида психолог
жабрланган шахсга депрессив ҳолатнинг ҳақиқий сабабларини тушунишга, уни
қўзғатадиган ва унинг йўналишини ёмонлаштирадиган нотўғри ишонч, фикрлаш
ва хатти-ҳаракатларнинг ноадекват шаклларини аниқлаш ва тузатишга ёрдам
беради.
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
70
Мижоз билан биргаликда ресурслар топилади ва муаммоли жойлар
ишланади ва янги ҳимоя механизмлари шаклланади. Психолог билан биргаликда
мижоз ҳаётида содир бўлган барча ижобий дақиқаларни, ёрқин воқеаларни,
ёқимли учрашувлар ва танишларни, унга ҳаётдан қониқиш ва қувонч келтирган,
ҳаётнинг яшашга арзийдиган сабаблари рўйхатини тузиш ҳам ижобий
натижаларга олиб келади.
Хулоса. Амалга оширилган илмий тадқиқот иши оилавий зўравонликнинг
оқибати сифатида шахсда депрессия ҳолати ва унинг болаликда олган руҳий
жароҳатлари билан ҳам боғлиқлигини кўрсатади. Оилада эркак ёки аёлнинг
зўравонликни бошидан кечишири унинг ҳаётининг барча соҳаларига таъсир
қилади, шахснинг ижтимоий фаолиятини, меҳнат унумдорлигини бузади,
ҳозирги ҳолатини ёмонлаштиради ва умуман унинг шахс сифатида жамиятда ўз
ўрнини топишига салбий таъсир қилади.
Оилавий зўравонликни бошидан кечирган шахс ўз ҳаётида зўравон хатти-
харакатини ижтимоий аҳамиятини англаб етиши муҳим ҳисобланади. Шундай
қилиб, оилавий зўравонлик психологик жароҳатни ривожланиши ва депрессив
ҳолатга олиб келиши билан ҳарактерланади. Айтиш жоизки, депрессия шахсда
психоген ҳолат сифатида сурункали хусусиятга эга бўлиб, яқин муносабатларни
рад этиш билан ва психологик жароҳатнинг узоқ оқибати сифатида шахснинг
изчил ўзгаришига ўтиши мумкин.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, турли хил зўравонликлардан
азият чеккан шахсларнинг (эркак, аёл) руҳий соғломлигини таъминлашнинг энг
муҳим стратегияси ўз вақтида малакали психологик ёрдам кўрсатишдир. Шу
билан бирга, айнан жабрланган шахсда психологик жароҳат ва депрессив
ҳолатнинг намоён бўлишда уларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда ижтимоий психологик аралашувга ҳар томонлама, аниқ ишлаб
чиқилган, адекват ва максимал даражада эҳтиёткорлик билан ёндашувни талаб
қилади.
GOLDEN BRAIN ISSN: 2181-4120 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025
Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Sep embe , 2025
71
Фойдаланилган адабиётлар
1. Глoбальные и региoнальные oценки насилия в oтнoшении женщин:
распрoстраненнoсть и пoследствия для здoрoвья в связи с насилием сo
стoрoны интимнoгo партнера и сексуальнoгo насилия сo стoрoны лица, не
являющегoсяпартнерoм.//h ps://apps.who.in /i is/bi s eam/handle/10665/85241
/WHO_RHR_HRP_13.06_ us
2. Ismaylo a R. LES ASPECTS DE GENRE DE LA VIOLENCE CONJUGALE
//Collec ion o scien i ic pape s «SCIENTIA». – 2023. – №. July 14, 2023;
Co en y, UK. – С. 160-162.
3. Таусинова О.К. Клинико-психологические особенности состояния женщин,
переживших домашнее насилие// ВЕСТНИК КГПУ им. В.П. Астафьева 2018
No 3 (45)
4. Бурбо Лиз. Пять травм, которые мешают быть самим собой. Издательство
София, 2015. С 226
5. h ps://naked-science. u/a icle/psy/domashnee-nasilie
6. Бек А., Раш А., Шо Б., Эмери Г. Когнитивная терапия депрессии. СПб: Питер,
2003, С 195