Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
83
DOI: h ps://10.5281/zenodo.17313339
ЭКОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР: ЯНГИ
ЙЎНАЛИШЛАР АСОСИДА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ТАЪЛИМ
МОДЕЛИ
Ҳоллиев Аскар Эргашович
Бухоро давлат университети
Кенжаев Азиз Абитқулович
Гулистон давлат университет
АННОТАЦИЯ
Мақолада экология фанини олий таълимда инновацион ва амалий
йўналишлар асосида ўқитиш зарурияти асослаб берилади. Дунёдаги экологик
муаммоларнинг мураккаблашиб бораётган шароитида таълим соҳаси олдида
турган вазифалардан бири — замонавий, кўп йўналишли, технологик
билимларга эга мутахассисларни етиштиришдир. Мақолада олти инновацион
йўналиш орқали экологияни замонавий ўқитиш услублари, тегишли фанлар
мажмуаси ва педагогик стратегиялар таклиф этилади.
Калит сўзлар: экологик таълим, инновацион йўналиш, рақамли экология,
барқарор ривожланиш, яшил технологиялар, шаҳар экологияси, иқлим
ўзгариши.
КИРИШ
ХХИ асрга келиб, экологик муаммолар инсоният тараққиётининг энг
долзарб глобал муаммоларидан бирига айланди. Бугунги кунда атроф-
муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши, глобал исиш, биохилма-хилликнинг
камайиши, табиий ресурслар танқислиги каби экологик инқирозлар сиёсий,
иқтисодий ва ижтимоий тизимларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Аҳоли
сонининг ортиши, урбанизация, саноатлаштириш ва техноген омилларнинг
кучайиши натижасида экологик мувозанат издан чиқмоқда ва бу жараённи
бошқариш масаласи илмий ёндашувга асосланган малакали кадрлар тайёрлашни
талаб этмоқда[1].
Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
84
Замонавий экологик таълим фақатгина назарий билимлар мажмуи билан
чекланмасдан, балки амалиётга йўналтирилган, технологик компетенсияларни ўз
ичига олган, кўп фанли (мультидисиплинар) ёндашувга асосланган бўлиши
лозим. Бундай таълим модели экологик муаммоларни тизимли таҳлил қила
оладиган, уларнинг ечимига технологик ва инновацион ёндаша оладиган янги
авлод мутахассисларини тайёрлашни назарда тутади. Шу боис, олий таълим
тизимида экология фанини ўқитишда анъанавий ёндашувлардан чекиниб,
замонавий, интерактив, рақамли ва муҳандислик-комплекс ёндашувларни жорий
этиш зарур.[2]
Ушбу мақолада экологияни замонавий педагогик ва технологик ёндашувлар
асосида ўқитишнинг илмий-методик асоси сифатида олти инновацион йўналиш
таклиф қилинади. Ҳар бир йўналиш экологик соҳанинг долзарб муаммоларига
ечим топишга хизмат қиладиган йўналиш бўлиб, унга мос фанлар блоки, касбий
компетенсиялар ва амалга татбиқ этиш имкониятлари билан тавсифланади.
Таклиф этилаётган модел экологик таълим сифатини ошириш, халқаро
тажрибаларни жорий этиш, рақамли ва муҳандислик билимларини экологик
муаммолар ечими билан интеграциялаш орқали юқори малакали мутахассислар
тайёрлашга хизмат қилади.
1. Рақамли экология ва экологик мониторинг: рақамлаштиришга асосланган
экологик таълимнинг янги босқичи.
Замонавий экологик таҳлил, прогнозлаш ва ресурсларни бошқариш
жараёнларида рақамли технологияларнинг аҳамияти кескин ортиб бормоқда.
Хусусан, экологик мониторинг тизимларида Геоинформацион тизимлар (ГИС),
масофавий зондлаш (ремоте сенсинг), дронлар ва сунъий интеллект (АИ)
асосида ишловчи алгоритмлар муҳим ўрин эгалламоқда. Рақамли воситалар
ёрдамида ер юзаси, ўрмон майдонлари, сув ҳавзалари, ҳаво сифатининг
ўзгариши каби кўплаб экологик кўрсаткичлар аниқ ва реал вақт режимида
кузатилиб, экологик таҳдидлар олдиндан аниқланиши мумкин.
Рақамли экология — бу атроф-муҳитни мониторинг қилиш ва бошқаришда
катта ҳажмдаги экологик маълумотларни рақамли усуллар билан йиғиш, таҳлил
қилиш, моделлаштириш ва визуализация қилиш жараёнларини ўз ичига олувчи
янги фанлараро йўналишдир. Бу йўналиш бўйича талабаларга нафақат экологик
муҳитни таҳлил қилиш, балки замонавий техник воситалар билан ишлаш,
ахборот технологияларини қўллаш ва рақамли хариталар тузиш кўникмалари
ҳам берилади[3].
Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
85
Йўналиш мақсади: Талабаларга экологик мониторинг ва бошқарувда
рақамли технологияларни амалий қўллашга йўналтирилган билим, кўникма ва
компетенсияларни шакллантириш; реал вақтли маълумотлар асосида экологик
ҳолатни баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш бўйича рақамли аналитик ёндашувни
ривожлантириш.
Тавсия этиладиган фанлар:
Экологик мониторинг ва маълумотлар таҳлили,
Геоинформацион тизимлар (ГИС) ва картографик лойиҳалаш,
Масофадан зондлаш ва дрон технологиялари асослари,
Экологик маълумотлар билан ишлаш (Py hon, Р, ҚГИС),
Сунъий интеллект ва экологик прогнозлаш,
Маълумотлар визуализацияси ва ахборот дизайни.
Йўналишнинг амалий аҳамияти: Бу йўналиш орқали тайёрланган
мутахассислар экологик хавф зоналарини аниқлаш, ифлосланиш даражасини
баҳолаш, табиий офатларни башорат қилиш ва экологик қарорлар қабул қилиш
жараёнида рақамли ечимлардан самарали фойдалана оладилар. ГИС
мутахассислари, эколог-аналитиклар, экологик масофавий таҳлил
мутахассислари бугунги меҳнат бозорида юқори талабга эга касблар сирасига
киради[3].
Амалий йўналиш: ГИС мутахассиси, Экологик маълумотлар таҳлилчиси
(дата аналйст), Дрон оператори ва масофавий зондлаш технолог мутахассиси,
Сунъий интеллект асосида экологик моделлар тузувчи эксперт, Экологик
мониторинг ва рақамли прогнозлаш бўйича маслаҳатчи
Натижавий компетенсиялар:
Рақамли хариталар яратиш ва таҳлил қилиш,
Сунъий йўлдош маълумотлари билан ишлаш,
Экологик хавф зоналарини моделлаштириш,
Мониторинг натижаларини интерактив тақдимот шаклида ифодалаш,
Рақамли технологиялар асосида экологик қарорларни асослаш,
2. Сув ресурслари ва иқлим ўзгариши: барқарор сув сиёсати ва иқлимга
мослашув стратегиялари.
Иқлим ўзгаришининг энг сезиларли оқибатларидан бири сув ресурсларига
салбий таъсирдир. Глобал исиш, музликларнинг эриши, ёғингарчиликларнинг
бузилиши, қурғоқчилик ва сув танқислиги сув ресурсларини бошқаришда янги
ёндашувларни талаб қилмоқда. Шу боис, сув ресурслари ва иқлим ўзгаришини
Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
86
биргаликда ўрганиш орқали талабалар экологик мувозанатни таъминлашга
хизмат қилувчи илмий ва сиёсий ёндашувларни эгаллайди[4].
Йўналиш мақсади: Талабаларда сув ресурсларини барқарор бошқариш,
иқлим динамикасини таҳлил қилиш, иқлимга мослаштириш стратегияларини
ишлаб чиқиш бўйича тизимли билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Тавсия этиладиган фанлар:
Гидроэкология,
Иқлимшунослик ва иқлим моделлаштириш,
Сув ресурсларини бошқариш сиёсати,
Трансчегаравий сув манбалари,
Атмосфера физикаси,
Экологик прогнозлаш,
Амалий йўналиш: Гидролог, сув экологияси бўйича эксперт, иқлим
стратегияси бўйича консультант, лойиҳачи-аналитик.
Компетенсиялар:
Иқлимга боғлиқ экологик хавфларни баҳолаш,
Сув ресурсларининг иқлим моделларига таъсирини аниқлаш,
Сув тақсимоти ва бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш,
Сув экотизимларини мониторинг қилиш ва тиклашга оид лойиҳалар тузиш.
3. Яшил технологиялар ва экологик инновациялар: экологик хавфсиз ишлаб
чиқаришнинг келажаги.
Саноат ва технологик жараёнларда экологик зарарларни камайтириш,
чиқиндисиз ишлаб чиқариш тизимларини яратиш ва қайта тикланувчи энергия
манбаларидан фойдаланиш ҳозирги экологик сиёсатнинг асосий
йўналишларидандир. Талабалар ушбу йўналишда экологик инновациялар, яшил
муҳандислик ва технологик оптималлаштириш билан танишадилар[5].
Йўналиш мақсади: Талабаларда экологик хавфсиз технологиялар, қайта
ишлаш тизимлари ва барқарор ишлаб чиқариш моделларини лойиҳалаш,
баҳолаш ва жорий этиш кўникмаларини шакллантириш.
Тавсия этиладиган фанлар:
Яшил энергетика (қуёш, шамол, биогаз),
Экотехнологиялар асослари,
Қайта ишлаш технологиялари,
Чиқиндиларни бошқариш ва технологик хавфсизлик,
Экологик муҳандислик лойиҳалаш,
Энергия самарадорлиги ва ресурс тежаш,
Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
87
Амалий йўналиш: Яшил муҳандис, экологик лойиҳа бошқарувчиси, қайта
ишлаш корхонаси мутахассиси, ишлаб чиқаришдаги эколог-эксперт.
Компетенсиялар:
Саноат жараёнларининг экологик хавфсизлигини баҳолаш,
Қайта ишлаш ва чиқинди энергияси ишлаб чиқариш,
Энергия манбаларининг экологик таҳлили,
Инновацион эко-стартапларни бошқариш,
4. Экотоксикология ва биологик хавфсизлик: саломатлик ва муҳит
уйғунлиги.
Кимёвий моддаларнинг (пестицидлар, оғир металлар, радиоактив
элементлар) тирик организмларга ва экотизимларга кўрсатадиган таъсирини
ўрганиш экологик хавфсизликни таъминлашда асосий омилдир. Бу йўналишда
талабаларга биологик хавф омилларини таҳлил қилиш, токсикологик баҳолаш ва
санитария назорат тизимлари билан ишлаш кўникмалари берилади[6].
Йўналиш мақсади: Талабаларда биологик хавфсизлик, токсикологик
назорат ва ифлосланиш манбаларини аниқлаш бўйича амалий билимларни
шакллантириш; экологик хавф таҳлилини мустақил ўтказиш малакасини
ривожлантириш.
Тавсия этиладиган фанлар:
Экотоксикология,
Биологик хавфсизлик ва гигиена,
Кимёвий ифлосланиш ва мониторинг,
Биоиндикация ва биотаҳлил усуллари,
Экологик хавфларни прогнозлаш,
Амалий йўналиш: Токсиколог, лаборатория эколог-мутахассиси, экологик
санитария инспектори, экологик хавфсизлик эксперти.
Компетенсиялар:
Ифлослантирувчи моддаларнинг биологик таъсирини таҳлил қилиш,
Биоиндикаторлар орқали экологик мониторинг олиб бориш,
Биологик хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш,
Кимёвий ифлосланишни лаборатор усулда аниқлаш,
5. Шаҳар экологияси ва барқарор ривожланиш: урбанизацияга экологик
ёндашув.
Шаҳар ҳудудларининг кенгайиши, транспорт зичлиги, яшил майдонларнинг
камайиши каби омиллар урбан экологиясини долзарб соҳа сифатида
шакллантирмоқда. Бу йўналишда талабаларга экологик урбанистика, барқарор
Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
88
шаҳар режалаштируви ва яшил инфратузилма элементларини ўргатиш кўзда
тутилади[7].
Йўналиш мақсади: Талабаларга шаҳар экотизимларининг тузилиши,
ифлосланиш манбалари, яшил архитектура, урбан экологик режалаштириш
бўйича тизимли билим ва амалий кўникмаларни бериш.
Тавсия этиладиган фанлар:
Шаҳар экологияси,
Барқарор урбанистика,
Транспорт экологияси,
Яшил инфратузилма лойиҳалаш,
Эко-архитектура асослари,
Экологик режалаштириш ва бошқарув.
Амалий йўналиш: Шаҳар эколог-эксперти, эко-дизайнер, урбанистик
лойиҳачи, барқарор ривожланиш маслаҳатчиси
Компетенсиялар:
Шаҳар ҳудудларида экологик баҳолаш ва мониторинг олиб бориш,
Урбан лойиҳаларни экологик оптималлаштириш,
Яшил ҳудудлар, парклар, эко-маршрутрларни лойиҳалаш,
Шаҳар экологияси бўйича экологик таъсирни баҳолаш (ЭТА).
6. Экотуризм ва табиий меросни муҳофаза қилиш: экологик маданият ва
иқтисодий барқарорлик интеграцияси.
Экотуризм — бу табиатни сақлаган ҳолда туризмни ривожлантиришга
асосланган фаолият бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам иқтисодий даромад, ҳам
экологик онг ва маданиятни шакллантириш имконини беради. Бу йўналиш
табиий меросни бошқариш, аҳолини жалб этиш ва экологик таълимни
кучайтириш билан чамбарчас боғлиқ[7].
Йўналиш мақсади: Талабаларга экотуризмни режалаштириш, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик маданиятни ошириш ва табиатни
муҳофаза қилиш бўйича назарий ва амалий билимларни бериш.
Тавсия этиладиган фанлар:
Экотуризм асослари,
Табиий мерос ва қўриқлаш тизимлари,
Экологик таълим ва маданият,
Экологик маркетинг ва хизматлар,
Маҳаллий жамоалар билан ишлаш методикаси,
Экопедагогика,
Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
89
Амалий йўналиш: Экотуризм ташкилотчиси, миллий боғлар мутахассиси,
экологик гид, экотаълим инструктори.
Компетенсиялар:
Экотуризм маршрутларини лойиҳалаш ва бошқариш,
Табиий мерос объектларини муҳофаза қилиш режаларини ишлаб чиқиш,
Маҳаллий аҳолига экологик хизматлар ва таълим бериш,
Табиий ресурслардан барқарор фойдаланишни тарғиб қилиш,
Хулоса
Замонавий экологик муаммоларни самарали ҳал этиш, экологик
хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун
экологик таълимда туб ислоҳотлар зарурати юзага келмоқда. Таклиф этилган
олтита замонавий йўналиш — рақамли экология, сув ресурслари ва иқлим
ўзгариши, яшил технологиялар, экотоксикология, шаҳар экологияси ҳамда
экотуризм — айнан ана шундай эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб
чиқилган.
Бу йўналишлар орқали талабаларга экологик жараёнларни чуқур таҳлил
қилиш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мониторинг олиб
бориш, комплекс экологик муаммоларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий ва
иқтисодий жараёнлар билан интеграциялашган ечимлар ишлаб чиқиш имконини
берувчи кўникмалар шакллантирилади. Геоинформацион тизимлар, дрон
технологиялари, сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия, токсикологик
мониторинг, яшил инфратузилма, экотуризм каби соҳаларни таълимга киритиш
эса экологияни ўқитишда инновацион, мультидисиплинар ва амалий
ёндашувларни мустаҳкамлайди.
Шунингдек, бу йўналишлар халқаро меҳнат бозоридаги талабга мос
рақобатбардош эколог-мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади. Экологик
таълимнинг бундай трансформацияси орқали нафақат илмий ва технологик
жиҳатдан етук, балки экологик онгли, масъулиятли, ижтимоий фаол ва
барқарорлик ғояларига содиқ мутахассислар шаклланади.
Умуман олганда, замонавий экологик йўналишларни олий таълим тизимига
жорий этиш экологияни ўқитиш самарадорлигини оширади, экологик хавфларни
эрта аниқлаш ва бошқариш имкониятини кенгайтиради, ҳамда экологик
маданиятни жамиятда чуқурлаштиришга хизмат қилади. Бу эса Ўзбекистоннинг
экологик барқарорлик ва яшил тараққиёт сари йўналган стратегик мақсадларига
тўлақонли ҳисса қўшади.
Educa ional Resea ch in Uni e sal Sciences
ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025
h ps:// .me/E us_uz Mul idisciplina y Scien i ic Jou nal Oc obe , 2025
90
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES)
1. Usmono , I., Qahha o a, M., & Fayzullaye a, S. (2025). Ekologik muammola a
ula ning jahon iq isodiyo iga a’si i. Scien i ic P og ess, 6(2), 88–94.
h ps://scien i ic-jl.o g/mod/a icle/ iew/9880
2. Lozano, R., Me ill, M. Y., Sammalis o, K., Ceulemans, K., & Lozano, F. J. (2021).
Connec ing compe ences and pedagogical app oaches o sus ainable de elopmen in
highe educa ion: A li e a u e e iew and amewo k p oposal. Sus ainabili y, 13(3),
1322. h ps://doi.o g/10.3390/su13031322
3. Adepoju, K. A., & Olan ewaju, R. F. (2022). The Role o GIS in he S udy o
Sus ainable De elopmen and En i onmen al Managemen . Jou nal o En i onmen al
and Ea h Science, 12(4), 44–52. h ps://www.longdom.o g/open-access/ ole-o -gis-
in-s udy-o -sus ainable-de elopmen -and-en i onmen al-managemen -
1101471.h ml
4. Pe sello, C., Wegne , J. D., Hänsch, R., Tuia, D., Ghamisi, P., & Camps-Valls, G.
(2021). Deep Lea ning and Ea h Obse a ion o Suppo he Sus ainable De elopmen
Goals. a Xi p ep in a Xi :2112.11367
5. Sulich, A., Ru kowska, M., & Singh, U. S. (2021). Decision Towa ds G een Ca ee s
and Sus ainable De elopmen . a Xi p ep in a Xi :2106.00465
6. MDPI Sus ainabili y (2021). Connec ing Compe ences and Pedagogical
App oaches o Sus ainable De elopmen in Highe Educa ion: A Li e a u e Re iew
and F amewo k P oposal. Sus ainabili y, 13(3), 1322.
h ps://doi.o g/10.3390/su13031322
7. F on ie s in En i onmen al Educa ion (2022). Long-Te m E ec s o an In o mal
Educa ion P og am on Tou is En i onmen al Pe cep ion. F on ie s in Ma ine
Science, A icle 830085.