scieee Science in your language
[en] (orig)

АCОСИЙ КАПИТАЛГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Author: Хошимов Собир Муртазаевич
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17317668
Source: https://zenodo.org/records/17317668/files/2.93.pdf
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
836
АCОСИЙ КАПИТАЛГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
Хошимов Собир Муртазаевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа
доктори(РhD)
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17317668
Аннотация. Тезисда асосий капиталга инвестициялар тушунчасининг иқтисодий
мазмун-моҳияти, иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти, асосий капиталга
инвестициялар тузилишига кўра турлари ҳамда асосий капиталга йўналтирилган
инвестицияларни молиялаштириш масалаларини очиб беришга ҳаракат қилинди. Бундан
ташқари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда асосий капиталга йўналтирилган
инвестицияларни молиялаштиришдаги асосий муаммолар ўрганилиб, уларнинг амалий
ечимлари бўйича хулоса ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: инвестиция, асосий капитал, инфратузилма, инновацион
технологиялар, модернизация.
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий-ижтимоий
ривожланишида инвестицияларнинг, айниқса хорижий инвестицияларнинг аҳамияти жуда
катта. Чунки, мамлакатларда доим ички инвестицион ресурсларнинг чекланганлиги ёки
мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг таъминланмаганлиги, стратегик
йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини бермайди.
Хусусан, кўпроқ ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида асосий капиталга
йўналтирилган инвестицияларни молиялаштириш масалаларида кўплаб муаммоларга дуч
келадилар. Мамлакат иқтисодий тараққиётида асосий капиталга йўналтирилган
инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини ва меҳнат самарадорлигини оширишда, янги
иш ўринларини яратишда, рақобатбардошликни оширишда, иқтисодий инфратузилмани
ривожлантиришда, илмий-техникавий тараққиётни қўллаб-қувватлашда ҳамда бир сўз
билан айтганда иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Сўнгги йилларда инвестицияларни жалб қилиш масаласи ҳукуматнинг
эътиборидан четда қолмаган ҳолда, бу мураккаб муаммонинг турли жиҳатлари маҳаллий
ҳамда хорижий олимлар ва мутахассислар томонидан кенг қамровли тадқиқотлар
объектига айланган. Асосан, бу тадқиқотлар саноат соҳаси даражасида амалга оширилиб
ва ҳали ҳам давом этмоқда. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Инвестициялар -
бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг
мустаҳкам драйверидир”[1].
Асосий капиталга инвестициялар - ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни
жорий этиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янгилаш, фойда олиш ва корхонанинг
бозор қийматини оширишга қаратилган капитал қўйилмалардир. Асосий капиталга
инвестициялар ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш, ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларни янгилаш, корхонанинг бозор қийматини ошириш ва фойда
олиш имконини беради.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
837
Асосий капиталга инвестициялар таркибига кирувчи харажатлар: асбоб-ускуналар
ва механизмларни сотиб олиш; иншоотлар ва биноларни қуришда амалга оширилган
қурилиш-монтаж ишлари; кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва бошқалардир.
Асосий капиталга инвестициялар тузилишига кўра: такрор ишлаб чиқариш,
технологик, ҳудудий ва тармоқ таркибий тузилмаларга бўлинади.
Асосий капиталга қўйилган қўйилмаларнинг такрор ишлаб чиқариш таркиби
деганда уларнинг умумий смета қийматидаги асосий ишлаб чиқариш фондларини такрор
ишлаб чиқариш шакллари бўйича тақсимланиши ва нисбати тушунилади.
Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркиби ҳар қандай объектни
қуриш учун харажатлар таркибини назарда тутади ва асосий капиталга
инвестицияларнинг қайси улуши қурилиш-монтаж ишларига, асбоб-ускуналар,
механизмларни сотиб олишга, лойиҳа-қидирув ишларига ва ҳоказоларга
йўналтирилганлигини кўрсатади.
“Асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудий таркиби деганда ушбу турдаги
инвестицияларнинг алоҳида минтақа ва бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб тақсимланиши ва
нисбати тушунилади”[3]. Асосий капиталга инвестицияларнинг тармоқ структураси ушбу
турдаги инвестицияларнинг тармоқлар ва умуман иқтисодиёт бўйича тақсимланиши ва
нисбатини назарда тутади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция
фаолияти тўғрисида”ги Қонунида 2-бобнинг 5-моддасида тегишинча: “Асосий фондларни
яратиш ва такрор кўпайтиришга, шу жумладан янги қурилишга, модернизация қилишга,
реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб
чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар
капитал инвестициялар жумласига киради”[2]деб таъкидлаб ўтилган.
Шундай экан, ривожланаётган давлатларда барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлашда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар катта аҳамиятга эга. Чунки,
бундай мамлакатларда асосий фондларни янгилаш ёки янги фондлар яратиш катта
миқдорда инвестицияларни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, республикамизда ҳам
айрим ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида асосий фондларнинг эскирганлиги
ёки янгисини ташкил этиш зарурлиги аён бўлмоқда. Масалан, транспорт
инфратузилмасида автомобиль йўлларининг эскирганлиги, темирйўл транспортининг
юқори харажатлари каби муаммолар мавжуд. Бундан ташқари тижорат банклари кредит
фоиз ставкаларининг юқорилиги ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳаларни
молиялаштиришни қийинлаштиради ҳамда инвесторларни жалб қилишни чеклаб қўяди.
Мамлакатда асосий капиталга инвестицияларни амалга оширишда марказлашган
инвестицияларга кўпроқ эътибор қаратилади, натижада хусусий сектор ва бошқа
молиялаштириш воситаларининг ривожланишига тўсқинлик қилади. Инвестиция
имкониятлари ва молиялаштириш воситалари ҳақидаги маълумотлар базасининг
етишмаслиги, шаффоф эмаслиги потенциал инвесторларнинг қизиқишини камайтиради.
1-жадвал
Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган
инвестициялар(трлн.сўм)
1
1
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика агентлиги маълумотлари асосида тайёрланди.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
838
Молиялаштириш манбалари
Йиллар
2020
2021
2022
2023
2024
Аҳоли маблағлари
18,1
22,2
25,70
33,3
32
Тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар
28,7
30,1
37
84,3
150,5
Кафолатланмаган ва бошқа хорижий
инвестиция ва кредитлар
35,4
56,9
60
82,4
159,6
Корхона маблағи
51,9
71,2
84,5
84,9
87
Тижорат банклари кредитлари ва
бошқа қарз маблағлари
28,5
19,5
21,1
22,3
12,7
Ўз.Р. кафолати остида хорижий
кредитлар
22,5
17,3
15,2
21,2
23,6
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
1,8
3,1
2,5
1,6
3,6
Сув таъминоти ва канализация
тизимларини ривожлантириш
1,9
2,9
2,9
1,7
1,9
Республика бюджети
1,3
2,1
20,9
20,4
22,8
1-жадвал маълумотлари бўйича Ўзбекистонда сўнгги йилларда асосий капиталга
киритилган инвестициялар миқдори таҳлил қилинганда, 2024 йилда асосий капиталга
молиялаштириш манбалари таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 150,5
триллион сўмни ташкил этгани кўрилади. Бу кўрсаткич кафолатланмаган ва бошқа
хорижий инвестициялар ҳамда кредитлар суммаси (159,6 трлн. сўм)дан кейин иккинчи
ўринда туради. Жадвал маълумотларига кўра, марказлашмаган молиялаштириш
манбалари асосий капиталга сармоя киритишда улуши юқори бўлса-да, тижорат
банкларининг кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳажми камайган, агар 2020 йилда бу
кўрсаткич 28,5 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда у 12,7 триллион сўмга
тушиб қолган. Бу ҳолат тижорат банклари кредитларига қўйилаётган юқори фоиз
ставкалари билан боғлиқ. Шунингдек, аҳоли маблағлари ҳисобидан 32,0 триллион сўмлик
сармоя киритилган бўлиб, асосан уй-жой қурилиши соҳасида инвестиция фаолияти олиб
борилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатда асосий капиталга йўналтирилган
инвестицияларни молиялаштиришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида:
тижорат банклари кредитларини ставкаларини камайтириш мақсадида субсидиялар бериш
ва қўшимча давлат кафолатларини тақдим этиш; хусусий секторнинг молиялаштиришга
киришини осонлаштириш, фонд бозорини ривожлантириш, венчур ва хусусий капитал
фондларини рағбатлантириш; инвестициялар учун қулай хуқуқий муҳит яратиш;
инфратузилмани модернизация қилиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
инвесторларга аниқ ва тезкор маълумотлар етказиш; давлат-хусусий шерикликни
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
ФOЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР
1. Ўзбекистон Республикасининг 25 декабр 2019 йилдаги «Инвестициялар ва
инвестиция фаолияти» тўғрисидаги ЎРҚ-598 сон қонуни.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
839
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент
халқаро инвестиция форумидаги нутқи. 02.05.2024 йил.
h ps://p esiden .uz/uz/lis s/ iew/7194
3. Чернова О.А. Анализ инвестиций в основной капитал в контексте императивов
модернизации // Экономика и социум. 2014. № 2-4(11). С. 1058-1062.
4. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари. h ps://s a .uz/uz