INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
845
ХОРИЖИЙ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ВА МОЛИЯВИЙ
ИНКЛЮЗИВЛИК: ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДАГИ
АҲАМИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Хусаинов Ғулом Луқмонович
Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази
катта илмий ходими
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17317685
Аннотация. Мақолада хорижий пул ўтказмалари ва молиявий инклюзивликнинг
Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамиятини ўрганилди. Молиявий хизматларга
кенг қамровни таъминлаш ва пул ўтказмалари воситасидаги маблағлар иқтисодий
ўсишни қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистондаги пул ўтказмалари
тенденциялари, молиявий хизматларга кириш имкониятлари таҳлил қилинган. Мақола
мамлакатда молиявий инклюзивликни ривожлантириш йўналишлари ва хорижий пул
ўтказмалари орқали иқтисодий истиқболларни ошириш имкониятларини ўрганилган.
Сўнгги йилларда ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида хорижий пул
ўтказмалари муҳим молиявий оқим сифатида эътироф этилмоқда. Жаҳон банки
маълумотларига кўра, 2023 йилда ривожланаётган мамлакатлар умумий пул ўтказмалари
оқими 669 млрд. АҚШ долларини ташкил этди [1]. Ўзбекистон ҳам бу жараёнлардан четда
қолмаган. Мамлакатдаги бир неча миллион меҳнат муҳожирлари томонидан
юборилаётган пул маблағлари нафақат оилавий бюджетга, балки бутун иқтисодий тизимга
сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётида хорижий пул ўтказмалари аҳоли истеъмол салоҳиятини
ошириш билан бир қаторда, фонд бозори ривожига ҳам билвосита таъсир кўрсатади.
Биринчи навбатда, хориждан келаётган пул ўтказмалари аҳоли жамғармаларини
оширишда муҳим манба ҳисобланади. Бу маблағлар банк тизимига йўналтирилган ҳолда
депозитлар кўринишида тўпланади, натижада молиявий ресурслар таклифи кенгаяди.
Қимматли қоғозлар бозори эса айнан шундай жамғарма ва инвестиция манбаларига
эҳтиёж сезади. Иккинчидан, хорижий пул ўтказмалари аҳолида молиявий
инструментларга, жумладан, акция ва облигацияларга талабни ошириш имкониятини
яратади. Агар бу маблағлар фақат истеъмолга эмас, балки инвестиция мақсадларига
йўналтирилса, ички инвесторлар қатлами кенгаяди. Бу эса бозорнинг ликвидлигини
ошириб, қимматли қоғозлар айланмасини фаоллаштиради. Учинчидан, пул
ўтказмаларидан келиб чиқадиган валюта тушумлари миллий валютанинг барқарорлигига
кўмаклашади. Валюта барқарорлиги эса ўз навбатида инвесторлар ишончи ва капитал
бозорига киришини рағбатлантиради.
Бироқ, айрим чекловчи омиллар ҳам мавжуд. Хорижий пул ўтказмалари кўп
ҳолларда қисқа муддатли истеъмол харажатларига сарфланиши сабабли, уларнинг фонд
бозорига йўналиши ҳали паст даражада. Шунингдек, аҳолининг молиявий саводхонлиги
етарли эмаслиги ва қимматли қоғозлар бозоридаги имкониятлар ҳақида маълумотнинг
чекланганлиги мазкур жараённи секинлаштирмоқда.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
846
Келгусида, агар пул ўтказмаларини инвестиция каналларига йўналтириш
механизмлари (масалан, мигрантлар учун махсус инвестиция облигациялари, фонд
бозорига онлайн кириш имкониятлари) ривожлантирилса, хорижий пул ўтказмалари фонд
бозорининг барқарор ўсиши ва капитализациясида муҳим омилга айланиши мумкин.
Хорижий пул ўтказмалари истеъмолни молиялаштириш, камбағалликни
камайтириш, уй-жой ва таълим харажатларини қоплашда аҳамияти юқори. Аммо улар
тўғридан-тўғри молиявий тизимга жалб қилинмагунча, иқтисодий ривожланишга
чекланган даражада таъсир кўрсатади. Айнан шу ерда молиявий инклюзивлик тушунчаси
муҳим роль ўйнайди.
Молиявий инклюзивлик - бу аҳолининг банк хизматлари, капитал бозори, суғурта,
электрон тўлов тизимлари ва кредит воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга
бўлишидир. Ўзбекистонда бу кўрсаткичлар сўнгги йилларда ошган бўлса-да, аммо
аҳолининг катта қисми молиявий хизматлардан тўлиқ фойдаланмайди.
Хорижий пул ўтказмалари ва молиявий инклюзивлик ўртасидаги боғлиқлик
халқаро миқёсда кенг тадқиқ қилинган. Adams (2011) [2] ўз ишида хорижий пул
ўтказмалари камбағалликни 11 фоизга камайтирганини исботлаган. Ra ha (2013) [3] пул
ўтказмалари “хусусий молиявий ёрдам” деб атаб, уларнинг мустақил, барқарор ва
ишончли молиявий оқим сифатидаги ролини таъкидлайди.
Demi güç-Kun ва бошқалар (2018) [3] томонидан тайёрланган Global Findex
Da abase молиявий инклюзивликни ўлчашда асосий манба ҳисобланади. Унга кўра, пул
ўтказмалари банк ҳисоб-рақамига эга бўлиш имкониятини сезиларли оширади.
Giuliano ва Ruiz-A anz (2009) [4] пул ўтказмалари молиявий сектор билан узвий
алоқадорлигини статистик моделлар асосида исботлаган: пул ўтказмалари молиявий
тизими заиф бўлган мамлакатларда иқтисодий ўсишга кучли таъсир кўрсатади. Молиявий
сектори ривожланган мамлакатларда эса бу таъсир пастроқ бўлади.
Ўзбекистонда ҳам бу борадаги илмий изланишлар олиб борилган. Ўзбекистонда
молиявий хизматлардан фойдаланишни ошириш, аҳолининг молиявий саводхонлигини
кучайтириш ва рақамли молия соҳасини ривожлантиришга қаратилган бир қатор
тадқиқотлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида амалга оширилган тадқиқот молиявий
хизматларнинг аҳолига таъсири, уларнинг минтақавий ва гендер тафовутлари ҳамда
иқтисодий ривожланишга қўшган ҳиссасини таҳлил қилади.
Ўзбекистон шароитида хорижий пул ўтказмалари ва молиявий инклюзивлик
ўртасидаги боғлиқлик ҳақида олиб борилган илмий тадқиқотлар нисбатан чекланган
бўлса-да, мавжуд таҳлилий ҳисоботлар ва статистик маълумотлар ушбу соҳанинг
долзарблигини кўрсатади. Айни пайтда мамлакатда хорижий пул ўтказмаларининг
иқтисодиётдаги ўрни, улардан фойдаланиш механизмлари, шунингдек, молиявий
хизматларга киришдаги мавжуд муаммолар борасида бир қатор давлат ва халқаро
ташкилотлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган.
Ўзбекистон молиявий инклюзивлик соҳасида сўнгги йилларда сезиларли ижобий
ўзгаришларга эришган. Мамлакатда шахсий банк ҳисоб рақамларига эга бўлган фуқаролар
улуши 2017 йилга нисбатан деярли икки баробарга ўсиб, ҳозирда 60 фоизни ташкил
этмоқда. Мазкур кўрсаткичнинг муҳим жиҳати сифатида, аёллар ҳисоб рақамларига эга
бўлишда улуши эркакларга нисбатан ошган (61% га нисбатан 59%). Бундан ташқари,
мобил телефонлар, жумладан, смартфонлардан фойдаланиш даражаси рақамли молия
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
847
хизматларини кенг қамровда ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади. Бу
тенденция нақд пулсиз молиявий амалиёти ошиши орқали ҳам ўз ифодасини топмоқда [5].
Бироқ, ҳисоб рақамлари мавжудлигига қарамай, молиявий хизматлардан
фойдаланишнинг чуқурлиги пастлигича қолмоқда. Мисол учун, фақатгина 10% аҳоли
банкларда омонат ҳисобрақамга эга, лекин 32 % катта ёшли аҳолида жамғарма мавжуд .
Расмий кредитлаштириш фаолияти ҳам чекланган бўлиб, фақат 12% катта ёшли аҳоли
ушбу имкониятдан фойдаланмоқда. Бу ҳолат кўпчилик аҳоли гуруҳларининг норасмий
молиявий манбаларига, жумладан, қариндош ёки танишлардан қарз олишга боғлиқлигини
кўрсатади. Шунингдек, халқаро пул ўтказмалари аҳамияти ҳам юқори бўлиб, аҳолининг
14% ҳозирда шундай манбалардан фойдаланади, бу кўрсаткич аёллар ва қишлоқ
ҳудудларда яшовчилар орасида юқори [6].
Шунингдек, Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ҳамкорлигида тайёрланган “Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича
Миллий стратегия” (2021й.) [7] ҳужжатида қуйидаги муҳим жиҳатлар таъкидланган:
• Хорижий пул ўтказмалари орқали келаётган маблағлар кўпинча нақд пул
шаклида олинмоқда ва истеъмолга йўналтирилмоқда, бу эса уларнинг молиявий тизимга
расмий интеграциясини чеклайди.
• Аҳолининг муайян қисмини ташкил қилувчи меҳнат мигрантларининг оила
аъзолари пул ўтказмаларини норасмий каналлар орқали ҳам олишади, бу эса уларни
расмий молиявий тизимдан четда қолдиради.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда хорижий пул ўтказмалари ва молиявий
инклюзивлик ўртасидаги боғлиқликни илмий асосда чуқурроқ ўрганишга эҳтиёж мавжуд.
Ҳозирги кунда мавжуд маълумотлар асосан статистик ва таҳлилий характерда бўлиб,
эмпирик тадқиқотлар етарли даражада эмас. Юқоридаги фикрлар, шунингдек,
Ўзбекистонда мавжуд молиявий тизим ва демографик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда,
хорижий пул ўтказмаларининг молиявий инклюзивликка таъсирини чуқур таҳлил қилиш
учун зарур асос бўлиб хизмат қилади.
Пул ўтказмалари ҳажми (млрд. АҚШ доллари) ЯИМга нисбатан %
Ўзбекистонга хорижий пул ўтказмалари ҳажми [8].
h ps://www.indexmundi.com/ ac s/uzbekis an/indica o /BX.TRF.PWKR.DT.GD.ZS
Пул ўтказмалари ҳажми 2010 йилдан буён 4 баробар ошган, бу эса уларнинг
молиявий тизимга таъсир салоҳиятини оширган.
Ўзбекистонда хорижий пул ўтказмалари аҳоли даромад манбалари орасида муҳим
ўрин тутади. Бироқ сўнгги йиллардаги рақамли молия инфратузилмасидаги
ривожланишларга қарамасдан, кўпгина фуқаролар ушбу маблағларни банк ёки электрон
тўлов тизимлари орқали эмас, балки нақд пул шаклида қабул қилишни афзал кўришмоқда.
Бу ҳолатнинг бир нечта сабаблари мавжуд:
• Банк тизимига бўлган ишончнинг паст даражада бўлиши.
• Рақамли молиявий хизматлардан фойдаланишдаги чекловлар.
Йиллар
Млрд. АҚШ
доллари
ЯИМга нисбатан
(%)
2010
3,4
11
2015
4,84
10,5
2020
7,1
10,7
2024
14,8
13
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
848
• Нақд пулнинг айланишдаги қулайлиги.Айрим аҳоли учун нақд пулдан
фойдаланиш жуда оддий ва тезкор кўрилади. Масалан, бозорда харид қилиш, шахсий
қарзларни қайтариш, ёки қурилиш ишлари учун тўловлар каби ҳаражатлар нақд пул
орқали амалга оширилади.
Пул ўтказмаларини кўпинча нақд пул шаклида олиниши Ўзбекистон иқтисодиёти
учун бир қатор салбий иқтисодий оқибатларни келтириб чиқаради. Биринчидан, пул
маблағларининг банк тизимига кирмаслиги натижасида молиявий институтлар хусусан,
тижорат банклари ликвид ресурслар ва омонатлар базасидан маҳрум бўлади. Бу эса
уларнинг кредит бериш салоҳиятини чеклайди, инвестиция лойиҳаларини
молиялаштириш имкониятларини камайтиради ҳамда молиявий бозорнинг умумий
фаоллигига салбий таъсир кўрсатади.
Иккинчидан, пуллар расмий молиявий тизимдан четда айланиши солиқ
тушумларининг камайишига олиб келади. Пул ўтказмалари асосан истеъмолга
йўналтирилаётгани сабабли, улар орқали иқтисодиётда капитал жамғармалар ҳосил
қилинмайди. Учинчидан, молиявий хизматлардан фойдаланмаслик хусусан, омонатга
қўйиш, суғурта, кредит ва инвестиция воситаларидан четда қолиш - аҳоли молиявий
хавфсизлигини пасайтиради. Хулоса қилиб айтганда, Пул ўтказмалари нақд пул шаклида
олиниши молиявий инклюзивлик даражасини пасайтиради, банк тизимининг ривожини
секинлаштиради ва иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган ички молиявий ресурсларнинг
шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.
Меҳнат мигрантлари молиявий инклюзивликнинг муҳим омилларидан бири
саналади. Улар учун мослаштирилган, соддалаштирилган ва арзон банк хизматларини
жорий этиш орқали пул оқимларини расмий молиявий тизимга жалб қилиш имкони пайдо
бўлади. Бу нафақат молиявий шаффофликни оширади, балки мамлакат ичида иқтисодий
фаолликни ҳам рағбатлантиради.
Мигрантлар учун мўлжалланган молиявий хизматлар “мигрант банкинги”
тушунчаси доирасида амалга оширилиши мумкин. Ушбу йўналишда қуйидаги чора-
тадбирларни жорий этиш мақсадга мувофиқ:
• хориждаги ҳамкор банклар орқали мигрантлар учун соддалаштирилган
тартибда тўғридан-тўғри банк ҳисоб рақамларини очиш имкониятини яратиш;
• мигрантларнинг оилалари учун микрокредит дастурларини йўлга қўйиш;
• пул ўтказмаларини омонатга йўналтириш имкониятини берувчи “автоматик
омонат” функциясини жорий этиш, яъни ҳар бир пул ўтказмасининг муайян фоизини
(масалан, 10%) автоматик равишда омонат ҳисоб рақамига ўтказиш;
• махсус омонат маҳсулотларини ишлаб чиқиш, жумладан, мигрант ва унинг
оила аъзолари биргаликда бошқарадиган оилавий омонат ҳисоб рақамларини жорий этиш;
• пул ўтказмаларини микробизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга
йўналтириш учун махсус рағбатлар тизимини шакллантириш.
Бундай механизмлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
• хорижий пул ўтказмалари асосида кичик бизнес учун имтиёзли кредитлар
бериш;
• меҳнат мигрантлари учун “сармоя жамғармалари”ни ташкил этиш. Меҳнат
мигрантлари хорижда ишлаб топган даромадларини нафақат оилаларига жўнатиши, балки
уни инвестиция сифатида йўналтириши учун махсус жамғарма ёки молиявий
механизмлар яратилади. Бу жамғармалар уларга қайтиб келганида тадбиркорликка
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
849
киришиш, уй-жой қуриш, таълим олиш ёки бошқа иқтисодий фаолиятлар учун маблағ
тўплаш имконини беради.
• мигрантлар томонидан юборилган маблағларни бизнесга сарфлаганда солиқ
имтиёзларини тақдим этиш.
Ушбу чора-тадбирлар мигрантларнинг пул маблағларини самарали йўналтириш
орқали уларнинг молиявий барқарорлигини оширади ҳамда мамлакат иқтисодиётига
ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда меҳнат миграцияси ва унга боғлиқ равишда юборилаётган хорижий
пул ўтказмалари молиявий инклюзивликни оширишда катта салоҳиятга эга. Бу
имкониятлардан самарали фойдаланиш учун давлат органлари, тижорат банклари,
молиявий муассасалар ва жамият ўртасида самарали ҳамкорлик зарур. Мигрантлар учун
мослаштирилган молиявий маҳсулотлар ва хизматларни жорий этиш, пул ўтказмаларини
инвестицияга айлантириш механизмларини шакллантириш орқали молиявий
инклюзивликни янада кенгайтириш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН AДАБИЁТЛАР
1. h ps://www.wo ldbank.o g/en/news/p ess- elease/2023/12/18/ emi ance- lows-g ow-2023-
slowe -pace-mig a ion-de elopmen -b ie
2. Adams, R. H. (2011). E alua ing he economic impac o in e na ional emi ances on
de eloping coun ies using household su eys: A li e a u e e iew. Jou nal o De elopmen
S udies, 47(6), 809–828.
3. Ra ha, D. (2013). The Impac o Remi ances on Economic G ow h and Po e y Reduc ion.
Mig a ion Policy Ins i u e. h ps://www.mig a ionpolicy.o g/ esea ch/impac - emi ances-
economic-g ow h-and-po e y- educ ion
4. Giuliano, Paola & Ruiz-A anz, Ma a, 2009. "Remi ances, inancial de elopmen , and
g ow h," Jou nal o De elopmen Economics, Else ie , ol. 90(1)
5. Uzbekis an’s Financial Inclusion a a Glance (Global Findex 2025)
6. Ўша жойда
7. 2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш
миллий стратегияси
8. h ps://www.indexmundi.com/ ac s/uzbekis an/indica o /BX.TRF.PWKR.DT.GD.ZS?u m