scieee Science in your language
[en] (orig)

ИСТИҚБОЛЛИ ЁШ КАДРЛАРНИ МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ ИЛМ-ФАНГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ

Author: Қодиров Нажмиддин Неъматович
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17325295
Source: https://zenodo.org/records/17325295/files/41.pdf
9
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
ИСТИҚБОЛЛИ ЁШ КАДРЛАРНИ МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА
УЛАРНИ ИЛМ-ФАНГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ЎЗБЕКИСТОН
ТАЖРИБАСИ
Муаллиф: Қодиров Нажмиддин Неъматович 1
Аффилиация: Халқаро Нордик университети, Ижтимоий фанлар ва
журналистика кафедраси мудири, Тарих фанлари номзоди, доцент 1
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17325295
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг ёшлар сиёсатини
такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва илмий, маданий
ҳамда инновацион ривожланишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар
таҳлил қилинади. Тадқиқотда 2017–2024 йилларда амалга оширилган “Беш ташаббус”
дастури, Ёшлар академияси, стартапларни молиялаштириш тизими, халқаро
ҳамкорлик лойиҳалари ва уларнинг амалий натижалари ўрганилган.
Мақолада давлат томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва илм-фанга
йўналтириш, иқтидорли ёшлар учун халқаро имкониятлар яратиш жараёнлари
статистик ва ҳужжатли маълумотлар асосида таҳлил этилган. Натижалар шуни
кўрсатадики, Ўзбекистон ёшлар сиёсатда комплекс ёндашув шаклланган бўлиб, у ёш
авлодни билимли, рақобатбардош ва ташаббускор фуқаро сифатида шакллантиришга
хизмат қилмоқда.
Калит сўзлар: Ёшлар сиёсати, Беш ташаббус, Ёшлар академияси, стартаплар, таълим
ислоҳотлари, илм-фан, инновация, Ўзбекистон тажрибаси..
КИРИШ
Янги тараққиёт даврида Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий фаоллиги
сезиларли даражада ошди, уларнинг жамиятдаги фаол иштироклари кенгайди.
Ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил қилиши бу авлодни шакллантириш ва
ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитлар яратишни зарур қилди. Давлат
сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ёшларни қўллаб-қувватлашга
қаратилган маданият, таълим, илмий ва инновацион лойиҳаларнинг
ривожлантирилиши ҳисобланади.
Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни жамият ва
давлат ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок
этишларини қўллаб-қувватлаш ишлари мустақилликнинг дастлабки
йиллариданоқ давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб
келмоқда. Бу йўналишда қабул қилинган қонунлар, давлат дастурлари ва
ташаббуслар ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий камолоти учун мустаҳкам
ҳуқуқий ва амалий замин яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек:
“Ёшларимизга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар,
хорижий тилларни ўргатиш, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур
“RAQAMLI TRANSFORMATSIYA DAVRIDA
PEDAGOGIK TA’LIMNI RIVOJLANTIRISH
ISTIQBOLLARI”
10
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
шароитлар яратиш энг асосий вазифамиз ва бурчимизга айланган
” [1]. Ушбу
фикр мамлакатда ёшларга бўлган эътибор қанчалик юқори даражада
эканлигини яққол кўрсатади.
Ушбу тадқиқотда давлат дастурлари, расмий статистика маълумотлари ва
ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳисоботлар таҳлил қилинди. 2017-2024 йиллар
давомида амалга оширилган “Беш ташаббус” дастури, Ёшлар академияси
фаолияти, стартапларни молиялаштириш, интеллектуал танловлар ҳамда
халқаро ҳамкорлик соҳаларидаги натижалар ўрганилди. Ёшларнинг фаол
иштироки ва молиялаштириш ҳажмлари баҳоланди.
Мустақиллик йиллари ёшлар ҳаётида туб бурилиш ясади. Ёш авлод
таълим-тарбияси масалаларига бағишланган қонун, давлат дастурлари қабул
қилинди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси
lex.uz сайти контент таҳлили мустақиллик йилларида ёшлар билан боғлиқ
масалаларда жами 137 та ҳужжат қабул қилиниб
1
, уларнинг асосий қисми
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига ҳиссасига тўғри келишини кўриш мумкин (34 ва 87 мос равишда).
Ёшлар манфаат ва эҳтиёжлари акс этган энг кўп қабул қилинган қонунчилик
ҳужжатлари 2021 йилга тўғри келмоқда – 16% (жами ҳужжатлар сонига нисбатан).
Кейинги ўринларда 2017 йил – 11,7%, 2018 йил – 9,5% ва 2022 йил – 8,7%ни ташкил
этмоқда. Умумий ҳисобда энг кўп кўрсаткич 2016-2022 йилларга тўғри келмоқда.
Ушбу йилларда 90 та ҳужжат ёки жами ҳужжатларнинг 65,7% қабул қилинган.
Қабул қилинган ушбу ҳужжатларининг амалий натижаси сифатида
кейинги саккиз йилда таълим ва илм-фан учун харажатлар 6 карра оширилиб,
молиялаштириш ҳажми 378 триллион сўмни ташкил этгани, юзлаб янги
боғчалар, мактаб, техникум ва олийгоҳлар қурилгани, таълим ва илм
даргоҳларини замон талаблари асосида жиҳозланганлигини келтириш мумкин
[2].
Бундан ташқари, 2024-йилда бакалавриат йўналишлари
мақбуллаштирилиб, 1 минг 200 дан ортиқ таълим дастурлари хорижий
андозаларга мослаштирилди. Жумладан, битирувчиларга малака талаби тўлиқ
янгиланиб, қайта тикланувчи энергия манбалари, атроф-муҳит муҳандислиги,
биотизимлар муҳандислиги каби замонавий йўналишлар очилган [3].
Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш, соҳа
ходимларининг билим, кўникма ва малакасини ошириш мақсадида Ёшлар
муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил
этилди [4]. 2018-2021 йиллар давомида ёшлар масалаларида 50 дан ортиқ
тадқиқотлар ўтказилди ва таҳлилий материаллар тайёрланди. Институт
томонидан ташкил этилган 4 ойлик қайта тайёрлаш курсларида 365 нафар ёш
ва истиқболли кадрлар тайёрланди. Уларнинг 45 фоизи юқори лавозимларга
ўсишига эришилди. Бундан ташқари, 12 минг нафар ёш кадрлар қисқа муддатли
малака ошириш курсларида қайта тайёрланди [5].
Ёшларни илм-фанга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашда мавжуд
таълим тизимини давр талабалари асосида такомиллаштиришга киришилди.
Дастлаб, умумий таълимда 2017 йилда 93,63 % қамровга эришилди. Олий
таълимда қамров 2024 йил 43 %га эришилди. Истиқболда 2022 йил қабул
қилинган Тараққиёт стратегиясида режалаштирилишича 2026 йилга бориб бу
1
Таҳлил натижалари даврийлик жиҳатидан 1990 йил ва 2023 йилнинг 1 чораги оралиғида мазкур базага жойлаштирилган
ҳужжатларни ўз ичига олади.
11
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
кўрсатгични 50 %га етказиш режаси тасдиқланган [6]. Амалга оширилган
ислоҳотлар натижасида ўтган саккиз йил ичида олийгоҳлари сони 77 тадан 202
тага, талабалар сони эса 250 мингдан 1,5 миллионга етди. Ёшлар учун
олийгоҳларга киришда танлов имконияти кўпайтирилди [2].
Ёш авлод тарбияси ва уларнинг ривожланишлари учун шарт-
шароитларни яратиш, ҳаётда ўз ўрниларини топишлари учун кўмаклашиш
масалаларида бутун бир жамият яхлит ҳолда интилиши кераклиги, аҳолининг
барча қатламлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар бирдай иштирок этганда
кутилган натижалар қўлга киритилиши мумкинлиги маълум бўлди. Ёшлар
фаоллигини ошириш баробарида уларни жамият фаолиятида тўлақонли
иштирок этишлари, яъни амалиёт ва тарбия жараёнларини уйғунлаштириш
ҳамда давр талабларига мос равишда такомиллаштириш мақсадида “Беш
ташаббус” илгари сурилди [7].
Шу билан бирга, юртимизда ижодкор ёшларни аниқлаш, истеъдодларини
юзага чиқариш, шунингдек, қизиқишларини янада ошириш орқали маданият ва
санъат соҳасига жалб қилиш ишлари ҳам самарали олиб борилмоқда.
Жумладан, 2019-2021 йилларда республикадаги жами 826 та маданият
марказлари, 10008 та умумтаълим мактабларида ёшларни маданият ва санъатга
жалб этишга қаратилган 41025 та тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди ва уларга
3762 та мусиқа анжомлари етказилди. Ташкил этилган тўгаракларга 1 млн. 153
минг нафар ёшлар жалб қилинди. Ҳудудларда 51651 та спорт иншоотлари,
умумтаълим мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 149
мингдан ортиқ спорт тўгараклари ташкил этилиб, уларда 2,7 млн. нафарга яқин
ёшлар қамраб олинди. Мазкур масканларга умумий қиймати 25 млрд. сўмдан
ортиқ спорт жиҳозлари ва инвентарлари етказиб берилди. Ҳудудларда 134 та
рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди. “Бир миллион
дастурчи” лойиҳаси доирасида 168 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш
асосларига бепул ўқитилди [8]. 2022 йил “Беш ташаббус олимпиадаси”га жами
13 млн нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди [9].
Мазкур йўналишда 2025 йил 27 май санасида “Ижодкор ёшларни кўллаб-
қувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори (329-сон) қабул қилинди. Қарорга кўра, маданият ва санъат
соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий ўрта ва ўрта
махсус таълим ташкилотларида “Ижодкор ёшлар клуби“ ва “Маданият
волонтёрлари“ ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилди [10].
2022 йил давомида “Жадидлар” рукни остида 8 та китоб 184 минг нусхада
чоп этилиб, таълим муассасалари ва маҳаллаларга етказилди [11]. Бундан
ташқари, интеллектуал ўйинларни ривожлантириш мақсадида 10085 та
умумтаълим мактабида (241 минг аъзо), 194 та Президент, ижод ва
ихтисослаштирилган таълим муассасасида (17,3 минг аъзо), 560 та профессионал
таълим муассасасида (6,7 минг аъзо), 65 та академик лицейда (1,2 минг аъзо), 159
та олий таълим муассасасида (9,5 минг аъзо), 5600 та маҳаллада (67 минг аъзо)
“Заковат” интеллектуал клубининг тўгараклари ва уларнинг координаторлари
фаолияти йўлга қўйилди. Беш ташаббус олимпиадаси доирасида маҳаллалар
ўртасида “Заковат” турнири ташкил этилди. Мазкур турнирнинг маҳалла
босқичида 100 мингдан ортиқ, сектор босқичида 9 мингдан ортиқ, туман (шаҳар)
босқичларида 832 та, ҳудудий босқичда 208 та, Республика босқичида 42 та
жамоа ҳамда 700 мингдан ортиқ иштирокчилар жалб қилинди. Олий таълим
12
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Мунозара” танловида 3 минг
нафарга яқин ёшлар қамраб олинди [8].
Бундан ташқари, таълим муассасаларида интеллектуал ўйинларни
ривожлантириш мақсадида 2025 йил апрелдан барча таълим муассасаларида
давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида шахмат тўгаракларини
жорий этиш белгиланди [12].
Ёшлар маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг
тарғиб қилиш бўйича “Ёшлар кутубхонаси” рукни остида 59 та номдаги 590 минг
дона бадиий адабиётлар чоп этилиб, республикамиздаги барча таълим
муассасалари кутубхоналарига тарқатилди [13]. “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон
оила” республика танловлари тизимли равишда йўлга қўйилди [14]. Мазкур
танловларда 2018-2021 йиллар давомида иштирокчилар сони 2,5 млн. нафарни
ташкил этди. 2021 йилдан бошлаб “Ёш китобхон оила” республика танлови йўлга
қўйилиб, 4,5 мингта ёш оилалар қамраб олинди.
Ўз навбатида китобхонликни кенг тарғиб қилиш учун “Ўзбекистон – 2030”
стратегиясида асосий мақсадлар сифатида ёш китобсеварлар сонини беш
миллионга етказиш, ҳар йили 100 та бадиий асар ва болалар ҳамда ўсмирлар
учун 50 та китоб яратиш, “Ўзбек адабиёти хазинасидан” кўп жилдлик ва “Жаҳон
болалар адабиёти дурдоналари” 100 жилдлигини ўзбек тилида нашр этиш
ҳамда қарийб 40 миллионга яқин китоб фондини рақамлаштириш белгиланди
[15].
Маҳаллаларда маданият марказлари, замонавий кутубхоналар, китоб
ўқиш учун сокин жойлар, замонавий тўгараклар, компьютер ва тезкор интернет,
Wi-Fi ҳудудлари, коворкинг хоналари, рақамли технологиялар ўқув марказлари,
амфитеатрлар, универсал спорт майдонлари бунёд этилди. Бу объектлар зарур
ўқув қўлланмалари, бадиий адабиётлар, мусиқа ва чолғу асбоблари, спорт
жиҳозлари, оптик толали алоқа линиялари билан таъминланди [16].
Ёшларни илм-фанни етакчи тилларини ўзлаштиришларини
рағбатлантириш тизими жорий этилиб, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича
юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини
тўлиқ қоплаб бериш юзасидан кўрсатилаётган давлат хизмати орқали 2021-2022
йилларда жами 10299 нафар ёшга 18,1 млрд сўм миқдоридаги имтиҳон
топшириш харажатлари компенсация қилинди (тўлаб берилди) [10].
Бир сўз билан айтганда, беш ташаббус – кенг тафаккур ва дунёқарашга эга,
жисмонан ва руҳан соғлом фарзандларимизнинг ўз келажагини ишонч билан
қуришлари ҳамда Ватан равнақига ҳисса қўша оладиган етук инсон бўлиб
етишишларига мустаҳкам замин бўлди. Ушбу ташаббус маданият, маърифат,
маънавият ва спорт, компьютер ва ахборот технологиялари ва янги иш
ўринларини ўзида бирлаштирган ягона, инновацион ёндашувга асосланган
макон, муҳит яратилишига асос бўлди [16].
Ёшларни интеллектуал ривожлантириш, уларни илмий-ижодий
фаолиятини ривожлантириш, замонавий касбларга эга бўлишларини
рағбатлантириш ҳам устувор вазифалар қаторида намоён бўлди. Ушбу
вазифаларни самарали ижросини амалга оширишга йўналтирилган яҳлит
тизимни шакллантириш зарурати гавдаланди.
Бу борада ишларни тизимлаштириш мақсадида Инновацион
ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг иқтидорли
ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан қайта
13
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
ташкил этилган Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-
қувватлаш жамғармаси муҳим аҳамиятга эга бўлди [17]. Ушбу жамғарма
томонидан Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон
илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш мақсадида
2020-2022 йиллари жами 11 млрд. 880,7 млн. сўм маблағ йўналтирилган. Ундан
ташқари, Халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлашни
қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019-2022 йиллар давомида 836,3 млн. сўм маблағ
йўналтирилган ҳолда ёш олимлар ва тадқиқотчиларни халқаро миқёсда
маълумотларидан фойдаланиш ва илмий тадқиқотларни амалга оширишларига
имкониятлар яратилди.
2018-2024 йиллар давомида жамғарма томонидан илмий ва таълим
муассасалари учун илмий лаборатория асбоб-ускунараларини харид қилиш
учун жами 304,77 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Мазкур жамғарма томонидан ёш, малакали мутухассисларнинг илмий-
инновацион ишланмалари ва стартапларини молиялаштирилиши ёшлар
орасида илм-фанга бўлган қизиқиш ва интилишларни оширди. Ундан ташқари,
илмий ютуқларни амалиётга татбиқ этишда муҳим таянч вазифасини ўтади.
Хусусан, Жамғарма 2019 йилдан бошлаб жами 296 та (1000-жадвал) ёшлар
стартапларини амалга оширилишини молиялаштириб келмоқда.
Амалга оширилаётган стартап лойиҳаларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва
соҳалари кесимидаги асосий улуши (62% ёки 46,1 млрд. сўмлик 66 та лойиҳа)
айни вақтда долзарб ҳисобланган соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация
технологиялари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларига ҳиссасига тўғри
келади.
Жамғарма томонидан ёшларни илмий билимларини чуқурлаштириш
учун 2024 йилга қадар жами 1111 нафар иқтидорли ёшларни дунёнинг турли
давлатларидаги илмий стажировкалари молиялаштирилди. Жумладан, АҚШ,
Европа давлатлари, Туркия, Эрон, Россия, Қозоғистон, Япония, Жанубий Корея,
Хитой, Хиндистон, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Австралия давлатларида 62
та фан йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган тадқиқотларни амалга ошириб,
илмий малака ва кўникмаларини ривожлантириб келди [18].
Ушбу йўналишда мамлакатимиз раҳбарининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-77-
сон “Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-
қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва
рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони қабул
қилинди. Фармонга кўра, мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар
билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш
бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди [19].
2025-йилда ушбу “Эл-юрт умиди” стипендияси учун биринчи очиқ танлов
янгиланган тартибда ўтказилиб, 173 нафар номзод Президент стипендияси
совриндори деб эътироф этилган. Эътиборлиси, ушбу совриндорларнинг
қарийб 25 фоизини хотин-қизлар ташкил этди [20].
Албатта, бу кўрсатгичлар ёшлар орасида иқтидорли бўлган маълум фоиз
вакилларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кўрсаткичларидир.
Лекин, бу тадбирлар иқтидорли ёшлар учун яратилаётган имкониятларнинг
янгича амалиёти бўлиб, лаборатория асбоб-ускунарали ҳарид қилишда
кўмаклашиш, стартап ишланмаларни амалга оширишни молиялаштири, илмий

14
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
стажировкаларни молиялаштириш ишлари ёшларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг янгича тажрибаси бўлиш билан биргаликда, истиқлол
йилларида интеллектуал ривожланган, илм-фан соҳаларида фаолият олиб
борувчи авлодни тарбиялаш механизми самараси бўлган ёш авлодни кейинги
фаолиятларида қўллаб-қувватлаш тизимининг кейинги босқичи, давоми
сифатида баҳолашимиз ўринли.
Ўзбекистоннинг ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги тажрибаси
халқаро ҳамжамиятда қизиқиш уйғотмоқда ва дунёда кенг ўрганилмоқда.
Хусусан, бу йил БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши ёшлар форуми ва
Женевада бўлиб ўтган "Ёшлар ва инсон ҳуқуқлари" халқаро семинарида кўриб
чиқилди [21]. Таъкидлаш жоизки, БМТнинг 2030 йилги ёшлар стратегиясини
амалга оширишдаги глобал тараққиёт тўғрисидаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон
2020 йилда етакчи давлатлар қаторига кирди ва бу пандемиядан кейин ёшлар
иштирокини ошириш, тикланиш соҳасидаги энг яхши кўрсаткичларни
намойиш этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТнинг 2030 йилги ёшлар
стратегиясини жадал амалга оширишда етакчи сифатида белгиланган тезкор
мамлакатлар ўнталигига кирди.
Тадқиқот натижалари ёшларни комплекс қўллаб-қувватлаш тизимининг
самарадорлигини кўрсатмоқда. «Беш ташаббус» дастури, стартапларни
молиялаштириш ва халқаро ҳамкорлик ёшларнинг интеллектуал ва жисмоний
ривожланишини таъминламоқда. Бироқ, дастурларнинг бозор талаблари билан
уйғунлиги ва кенг қамровлилигини ошириш зарурлиги ҳам мавжуд.
Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсати бўйича тажрибаси халқаро миқёсда тан
олинмоқда ва Ўзбекистон БМТнинг 2030 йилгача бўлган ёшлар стратегиясини
жадал амалга ошираётган етакчи давлатлар қаторига киради.
ХУЛОСА
Янги тараққиёт даврида Ўзбекистонда ёшлар сиёсати мазмун ва шакл
жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини
ошириш, уларнинг жамият ва давлат ривожига қўшаётган ҳиссасини
кучайтириш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар тизимли ёндашув
асосида йўлга қўйилди. Шу орқали ёш авлоднинг таълим, касбий тайёргарлик,
маданий ва илмий соҳаларда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун
институционал ва ҳуқуқий асослар яратилди.
Шунингдек, демографик омиллардан келиб чиққан ҳолда, ёшларнинг
катта қатламини қамраб олиш, айниқса уюшмаган ёшлар учун муносиб
имкониятлар яратиш, уларни бандлик ва касбга йўналтириш, ижтимоий
ташаббусларини рағбатлантириш устувор вазифалар сифатида белгиланди. Бу
жараён натижасида ёшлар сиёсатида комплекс ёндашув ва замонавий
парадигма шаклланди, у эса миллий тараққиёт учун рақобатбардош, билимли
ва ташаббускор авлодни тайёрлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, ёшлар салоҳиятини тўғри
йўналтириш ва давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватлаш нафақат миллий
ривожланишнинг ҳал қилувчи омили, балки халқаро майдонда ҳам самарали
тажриба сифатида хизмат қилиши мумкин. Кейинги босқичда эса ушбу
дастурларнинг қамровини янада кенгайтириш ва уларни ўзгариб бораётган
ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослаштириш долзарб вазифа бўлиб
қолмоқда.
15
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 30
июндаги ёшлар билан учрашувидан. h ps://iibb.uz/uz/news/p eziden -
sha ka -mi ziyo007
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025
йилнинг 30 сентабридаги Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига
табрикномасидан. h ps://p esiden .uz/uz/lis s/ iew/8541
3.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 22 январь санасидаги олий
таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид мутасаддилар
билан учрашувидан. h ps://p esiden .uz/uz/lis s/ iew/7832
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. ПҚ-3206-сон 14.08.2017.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли
кадрларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида (lex.uz). (мурожаат қилинган сана – 28.01.2024).
5.
Ўзбекистон Rеспубликаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар
муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
h ps://yomi.uz/2024-yil/.
6.
ПФ-60-сон 28.01.2022. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда
ўтказилган видеоселектор мажлиси баёни (23.03.2019 й. 6300-хҳ).
8.
Ёшлар сиёсати соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
маълумот. Справка_2022.docx (li e.com).
h ps://yoshla .go .uz/media/ ile/doc/%D0%A1%D0%BF%D1%80%D0%B0%D0%B
2%D0%BA%D0%B0_2022.docx.
9.
h ps://yuz.uz/news/madaniya - a-sana -sohasidagi-iq ido li-yoshla -
agba lan i iladi
10.
h ps://lex.uz/ u/docs/7369703?ONDATE=09.02.2025
11.
h ps://uza.uz/oz/pos s/jo iy-yilda-2-ming-199-na a - alaba-yoshla ning-73-
millia d-somlik-sha noma-mablagla i- olab-
be ildi_550506?q=%2Fpos s%2Fjo iy-yilda-2-ming-199-na a - alaba-yoshla ning-
73-millia d-somlik-sha noma-mablagla i- olab-be ildi_550506
12.
h ps://lex.uz/ u/docs/7369703?ONDATE=09.02.2025
13.
Беш ташаббус қанотида Ватан келажаги юксалаётир. // Янги Ўзбекистон
газетаси. №99 (355), 2021 йил 18 май. 1,4-5 бетлар.
14.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб
маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш
бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон
қарори.
15.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.01.2025 йилдаги
ПФ-16-сон h ps://lex.uz/ u/docs/7369703?ONDATE=09.02.2025
16.
Хакимов Н.Х., Зулфиқоров Ш., Қодиров Н. Н. Ўзбекистон янги тараққиёт
босқичида. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2022. – Б. 532.
16
h ps://www.as -con e ence.com/
I SHO‘BA:
Si a li a’lim – ba qa o a aqqiyo ka ola i: xo ijiy aj iba a mahalliy amaliyo
17.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4433-сонли Қарори.
Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида (uza.uz) (мурожаат қилинган сана – 28.01.2024).
18.
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси. h ps://inno und.uz/uzb/s a is ic-malumo la .
19.
h ps://www.lex.uz/docs/7520218
20.
h ps://da yo.uz/uz/2025/09/15/ oshken da-el-yu -umidi-s ipendia la i- a-
yosh-muhandisla - an anali- aqdi landdi/
21.
Академик Акмал Саидов янги Ўзбекистон ёшлар сиёсатининг халқаро
эътирофи ҳақида (yuz.uz).