scieee Science in your language
[en] (orig)

ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ТАШҚИ САВДО АЛОҚАЛАРНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Author: С.М.Холхўжаев
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17536107
Source: https://zenodo.org/records/17536107/files/ARFCS184.pdf
602
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШДА ТАШҚИ САВДО АЛОҚАЛАРНИ КУЧАЙТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
С.М.Холхўжаев
ТДИУ тадқиқотчи
+998 90 458 19 55
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17536107
Anno a siya: Республикамиз иқтисодиётида халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш
экспортнинг барқарор ўсишига кўмаклашади ва бу ўз навбатида маълум натижаларга эришиш учун
замин яратади. Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортёрларни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида амалга
оширилган ислоҳотлар натижасида, экспортёрлар сони ошиб бормоқда. Дарҳақиқат макроиқтисодий
барқарорликни таъминлашнинг омиллари жуда кўп бўлиб, улар орасидаги халқаро иқтисодий
алоқаларни ривожлантириш ҳам муҳим касб этади. Мазкур мақолада Ўзбекистонда макроиқтисодий
барқарорликни таъминлашда халқаро савдо алоқаларни кучайтириш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар: иқтисодиёт, макроиқтисодиёт, макроиқтисодий кўрсаткичлар, макроиқтисодий
барқарорлик, иқтисодиётни тартиблаш, макроиқтисодий сиёсат, давлатнинг молиявий сиёсати,
иқтисодий индикаторлар, иқтисодий мувозанат, барқарорлик, иқтисодий омиллар.
Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор давлатлар иқтисодиётида истеъмол фаоллигининг ошганлиги,
ишлаб чиқариш суръатларининг ортиши ички талабга йўналтирилганлиги, тез ўзгарувчан ташқи
ноаниқликлар шароитига мослашиш доирасида барқарор иқтисодий ўсиш тенденциялари
кузатилганлиги албатта Ўзбекистоннинг макроиқтисодий барқарорлигига турлича даражада (ижобий
ва салбий) жиҳатдан билвосита таъсир қилиб бормоқда.
Республикамизнинг ҳудудларда изчил амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция лойиҳалари
доирасида товар ва хизматлар импортига талаб ҳамда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг
ортиши юз берди, шу билан биргаликда мамлакатга жорий пул ўтказмаларининг қисқариши жорий
операциялар ҳисобининг манфий сальдосини оширувчи омиллар сифатида асосий роль ўйнамоқда.
Биржавий хомашё нархларининг ошиши ҳамда туризм ва транспорт хизматларининг сезиларли ўсиши
ҳисобига товар ва хизматлар экспорти ҳажмининг ўсиши, шунингдек мамлакатга халқаро пул
ўтказмалари ҳажми ўзининг фундаментал ўсиш тренди доирасида шаклланиши жорий операциялар
ҳисобига ижобий таъсир кўрсатди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо муносабатларида дунёнинг мамлакатлар гуруҳи бўйича таҳлил
қилганда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ўз самарасини
бераётганлигини кўриш мумкин. Республикамизда ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда бўйича
олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида, 2024 йил якунларига кўра бу давлатлар билан ташқи
савдо айланмамиз умумийга нисбатан 35,1 фоизни ташкил қилган бўлса, Евроосиё иқтисодий
иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмасимиз 17 млрд АҚШ доллардан ошиь, унда
экспорт ҳажми 5833,2 млн АҚШ доллари, импорт ҳажми эса 11 664,2 млн АҚШ долларини ташкил
этди, аввалги (2023) йилга нисбатан олганда қарийиб 2,5 фоизга ошгандир.
Бизга маълумки, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда тўлов баланси муҳим омиллардан
бири сифатида юзага чиқади. Ўз навбатида мамлакатнинг тўлов балансида ташқи савдо айланмаси
асосий муҳим инструмент ҳисобланадики, назарий ва амалий жиҳатдан қараганда бу муайян давр учун
мамлакат экспорти ва импорти қийматининг миқдори ҳисобланиб, товарларнинг ташқи савдо
статистикаси одатда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон
Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш натижасида мамлакат материал ресурслари
захираларига қўшиладиган ёки улардан айириб ташланадиган товарлар ҳисобини ташқи савдо умумий
ҳисоб тизими асосида ҳисобланади.
603
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
1-жадвал.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ва баланси таҳлили (млн АҚШ доллари)
1
№
Кўрсаткичлар
йиллар
2021
2022
20223
2024
1
Ташқи савдо айланмаси
42 170,5
50008,4
63
528,6
65 934,0
2
Экспорт
16 662,8
19309,1
24
869,5
26 948,2
товарлар
9 971,3
11239,3
10
972,5
12 100,6
хизматлар
2 581,7
3 959,5
5 640,4
7 204,4
номонетар олтин
4 109,8
4 110,3
8 153,8
7 480,6
3
Импорт
25 507,7
30699,3
38
659,1
38 985,8
товарлар
23 740,4
28172,9
35
574,8
35 237,8
хизматлар
1 767,3
2 526,3
3 084,3
3 748,0
4
Салдо
-8 844,9
-
11390,2
-
13789,6
-12 037,6
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг қарийиб 200 га яқин давлатлар билан
ташқи савдо алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, буларда 2024 йил натижаларида кўра, Хитой билан
қарийиб 19 фоиз, Россия билан 18 фоиз, Қозоғистон билан 6,5 фоиз, Туркия билан 4,5 фоиз ва Корея
Республикаси билан қарийиб 3,0 фоизлик ташқи савдо айланмани ошириб келинмоқда. Шунингдек,
қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаларимиз ҳамда ижтимоий-иқтисодий, савдо-саноат ва
маданий соҳаларда муносабатларни ривожлантириш республикамизда ташқи савдо айланмаларимизни
миқдор ва сифат ҳамда макон жиҳатдан ҳам кенгайиб бормоқда.
Юқорида келтирилган жадвал маълумотларидан ҳам кўриш мумкинки, Ўзбекистоннинг ташқи
савдо айланмаси ва балансида экспорт ва импорт ўртасидаги салбий фарқ, 2024 йилда -8 844,9 млрд
доллордан 2024 йилда -12 037,6 млрд доллордан ошиқ бўлган. Назарий жиҳатдан қараганда бу
натижа макроиқтисодий барқарорликни таъминланишининг иқтисодий асоси сифатида баҳолаб
бўлмайди. Аммо, импортнинг таркибининг милиий иқтисодиётда самарадорликка олиб келиш
позициясидан келиб чиққанда ижобий жиҳатдан баҳолаш ёндошувлар ҳам йўқ эмас
2-жадвал.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро стандартлашган савдо
таснифлагичи (ХССТ) бўйича экспорт таркиби таҳлили
2
№
ХССТ таркиби
йиллар
2021
2022
2023
2024
1
Жами
16
662,8
19
309,1
24
869,5
26 948,2
шу жумладан:
2
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик
ҳайвонлар
1 371,8
1 631,6
1 777,6
2 175,2
3
Ичимликлар ва тамаки
36,0
111,0
123,0
138,5
4
Ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан
ташқари
509,5
399,4
321,4
320,6
1
Ўзбекистон миллий статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифнинг ҳисоб-китоблари.
2
Ўзбекистон миллий статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифнинг ҳисоб-китоблари.
604
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
5
Минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва
шунга ўхшаш материаллар
914,8
1 222,1
940,6
1 315,0
6
Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари
(ёғлари), ёғлар ва мумлар
1,5
21,2
14,2
43,5
7
Кимёвий воситалар ва бошқа
тоифаларга киритилмаган шунга ўхшаш
маҳсулотлар
1 131,2
1 301,8
1 307,4
1 687,3
8
Саноат товарлари
4 333,1
4 443,2
4 051,5
4 200,7
Машиналар ва транспорт асбоб
ускуналари
693,6
975,7
1 305,2
1 202,2
9
Бошқа товарлар
4 303,9
4 132,3
8 192,6
7 555,1
10
Турли хил тайёр буюмлар
785,6
1 111,3
1 195,6
1 105,7
11
шу жумладан: олтин
4 109,8
4 110,3
8 153,8
7 480,6
12
Хизматлар
2 581,7
3 959,5
5 640,4
7 204,4
Халқаро иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши экспортнинг барқарор ўсишига кўмаклашади ва бу
ўз навбатида маълум натижаларга эришиш учун замин яратади. Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини
ошириш, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, экспортбоп маҳсулотлар
номенклатурасини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, экспортёрлар
сони 7 756 тага етди ва улар томонидан 19 467,6 млн АҚШ доллари (номонетар олтиндан ташқари)
қийматидаги (2023 йилга нисбатан 16,5 % га кўпайди) товар ва хизматлар экспорт қилиниши
таъминланди.
Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, миллий иқтисодиёт доирасида макроиқтисодий
барқарорликни таъминлашда ташқи омиллар орасида стратегик аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларнинг
жаҳон бозоридаги коньюктурасида ўзгаришлар ва уларнинг ўртача нархининг ўзгариб туриши
оқибатида мамлакатнинг ташқи тўлов баланси ва олтин-валюта захираларига таъсир доираси муҳим
ҳисобланади. Ўзбекистон учун бундай стратегик маҳсулотлар сифатида олтин алоҳида аҳамият касб
этади, сир эмаски, унинг жаҳон бозоридаги нархи миллий иқтисодиётимизда макроиқтисодий
барқарорликни таъминлашда стратегик омил сифатида ўз таъсирига эга.
Foydalanilgan adabiyo la :
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони.
2. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси. Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 26 декабрдаги
ЎРҚ 360 сон Қонуни билан тасдиқланган.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги ПҚ-3756-сонли “Имтиёзлар ва
преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
4. Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун Бюджетнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб
палатасининг Хулосаси.
5. Х.П.Абулқосимов ва бошқалар. Давлатнинг макроиқтисодий сиёсати. Академия, 2007 й.
6. Беркинова Б.Б., Маматова Ф.Х. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш йўллари. ТДИУ, 2011.
7. Махмудов Н.М., Ҳакимов А.Ҳ. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш – барқарор
иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим шартидир. // Иқтисодиёт ва таълим, 2017 й. 2-сон. 7-11-
бетлар.