124
УУТ: 663.511:631.531.12.
ЯНГИ ЯРАТИЛГАН ЎРТА ТОЛАЛИ С-9091 ҒЎЗА НАВИНИНГ
КАТТА НАВ СИНОВИДАГИ АЙРИМ МИҚДОРИЙ БЕЛГИЛАРИ
БЎЙИЧА КЎРСАТКИЧЛАРИ
Расулов Дилмурод Ибодиллоевич,
Қ.х.ф.ф.д, катта илмий ходим
Пахта селекцияси ва уруғчилиги етиштириш агротехнологиялар илмий тадқиқот
институти
Турапов Суннатулла Хайруллаевич
Қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим
Жиззах политехника институти
Хожамбергенов Насим Маменович,
Қ.х.ф.д, катта илмий ходим.,
Курбанов Эрполат Амангелдиевич
Пахта селекцияси ва уруғчилиги етиштириш агротехнологиялар илмий тадқиқот
институти
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17536815
Аннотация. Мақолада келтирилган С-9091 навининг қимматли хўжалик
кўрсаткичлари таҳлили ва уни республиканинг сув танқис ва шўрланган тупроқ
шароитига эга минтақаларига кенг жорий этиш ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: ғўза селекцияси, дурагай, чатиштириш, танлаш, тезпишарлик,
тола сифати, тола чиқими, андоза нав, ҳосилдорлик, бир кўсак вазни.
Аннотация. В статье рассматривается анализ ценных хозяйственных
показателей сорта С-9091 и его широкое внедрение в регионах республики с дефицитом
воды и засолёнными почвами.
Ключевые слова: селекция хлопчатника, гибрид, скрещивание, отбор,
скороспелость, качество волокна, выход волокна, стандартный сорт, урожайность,
масса одного коробочки.
Abs ac . The a icle discusses he analysis o aluable economic ai s o he S-9091
a ie y and i s wide implemen a ion in he egions o he epublic wi h wa e sca ci y and saline
soils. Keywo ds: Co on b eeding, hyb id, c ossing, selec ion, ea liness, ibe quali y, ibe
ou pu , s anda d a ie y, yield, single boll weigh .
Кириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-
декабрдаги “Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта
ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-
391-сонли қарорида Республикада ғўзанинг серҳосил ва саноатбоп янги
навларини яратишни жадаллаштириш ва ғўза навларининг бир майдонда
125
узлуксиз 2 йилдан ортиқ экилишининг олдини олиш мақсадида ҳудудлар
учун муқобил янги навлар уруғчилигини ташкил қилиш, ҳудудлар ўртасида
муқобил навлар уруғларини қайта тақсимлаб бориш ҳамда йиллик
"тиндирилган уруғлик" захирасини яратиш вазифаси белгилаб қўйилган.
Тадқиқотларимиз натижасида яратилган С-9091 нави катта нав
синовида андоза навлар билан таққослаб ўрганилди. Олинган маълумотлар
жадвалда келтирилган. Ундан кўриниб турибдики, бир дона кўсак вазни
бўйича янги яратилган ўрта толали С-9091 ғўза навининг 2019 йилдаги
кўрсаткичи 5,9 граммни ташкил этган. Кейинги 2020 йилда бир дона кўсак
вазни 6,2 грамм ва 2021 йилда 6,1 грамм эканлиги жадвал маълумотларидан
кўриниб турибди. Уч йиллик натижалар асосида С-9091 ғўза навининг ўртача
кўсак вазни 6,1 граммни ташкил этиб, андоза С-6524 навидан +0,4 грамм
устун бўлганлиги кузатилди.
Янги яратилган ўрта толали С-9091 ғўза навининг 1000 дона чигит
вазни бўйича 2019 йилдаги кўрсаткичи 126 грамм эканлиги, 2020 йилда 128
грамм ва 2021 йилда 130 грамм бўлганлиги аниқланди. 6-жадвал
маълумотлари андоза С-6524 ғўза навининг чигит вазни эса, 2019 йилда 125
грамм, 2020 йилда 128 грамм ва 2021 йилга келиб 124 грамм эканлиги, яъни
ўртача 125 граммга тенг бўлди. Уч йиллик натижалар асосида С-9091 ғўза
навининг ўртача 1000 дона чигит вазни андоза С-6524 навидан +2,3 граммга
юқори бўлганлиги аниқланди. Ушбу олинган натижалар ўрганилган белгилар
асосида танлаш олдинги босқичларда тўғри ўтказилганидан далолат беради.
Янги яратилган C-9091 ўрта толали ғўза навининг кичик ва катта нав
синови натижалари тўғрисидаги маълумот
№
Кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги
C-9091
С-6524 (андоза)
Андозага
нисбатан
(ҳосилдорлиги
% да, қолган
белгилари
абсолют
кўрсаткичларда
)
Йиллар
Йиллар
2019
2020
2021
Ўртача
2019
2020
2021
Ўртача
1.
Умумий пахта
ҳосилдорлиги
ц/га
40,9
42,4
41,4
41,6
34,8
30,8
30,4
32
9,6
2.
Совуқ тушгунча
бўлган
ҳосилдорлиги
ц/га
30,2
30,4
25,7
28,8
31,1
24
25,1
26,7
2,1
3.
Тола чиқими
%
38,3
40,1
39,4
39,3
36,6
36,7
36,2
36,5
2,8
4.
Барча теримлар
бўйича тола
ҳосилдорлиги
ц/га
15,2
15,6
15,9
15,6
12
11,5
11,2
11,6
4,0
5.
Микронейр
Mic
4,4
4,5
4,4
4,4
4,5
4,6
4,6
4,6
-0,2
126
6.
Штапель
узунлиги
Мм
36,4
36,8
36,8
36,7
34,8
35,2
35,2
35,1
1,6
7.
Тезпишарлиги
кун
113
112
114
113,0
119
116
118
117
-4,0
8.
1 дона кўсак
вазни
г
5,9
6,2
6,1
6,1
5,6
5,7
5,7
5,7
0,4
9.
1000 дона чигит
вазни
г
126
128
130
128,0
125
128
124
125,7
2,3
10
Вертициллёз
вилт билан
касалланиши
умумий
8,6
12,2
11,9
10,9
15,8
14,3
15,1
15,1
-4,2
Кучли
2,3
3,2
2,8
2,8
5,1
4,6
5,7
5,1
-2,3
Маълумки, тола узунлиги ва чиқимининг юқори бўлиши селекция
жараёнида муҳим иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини беради.
Шунинг учун, катта нав синовида С-9091 навининг тола узунлигини андоза
нав билан таққослаган ҳолда ўрганиш бўйича изланишлар олиб борилди
Янги яратилган ўрта толали С-9091 ғўза навининг тола узунлиги 2019
йилда 36,4 мм, 2020 йилда 36,8 мм ва 2021 йилда 36,8 мм эканлиги жадвал
маълумотларидан кўриниб турибди. Тола узунлиги бўйича олиб борилган уч
йиллик тажриба натижаларига асосан янги навнинг кўрсаткичи 36,7 мм
бўлганлиги кузатилди. Андоза С-6524 ғўза навининг ўртача тола узунлиги
эса 35,1 мм эканлиги аниқланди. Йиллар кесимида таҳлил қилганимизда,
2019 йилда 34,8 мм, 2020 йилда 35,2 мм ва 2021 йилда 35,2 мм эканлиги
намоён бўлди. Яъни, янги яратилган ўрта толали С-9091 ғўза нави андозага
нисбатан 1,6 мм га тола узунлиги юқори эканлиги аниқланди.
Тола чиқими бўйича ҳам янги С-9091 навининг андоза С-6524 навига
нисбатан устунлиги аниқланди. Жумладан, С-9091 ғўза навининг тола
чиқими 2019 йилда 38,3 %, 2020 йилда 40,1% ва 2021 йилда 39,4 % эканлиги,
уч йиллик тажриба натижаларига биноан янги навнинг кўрсаткичи 39,3 %
бўлганлиги кузатилди. Андоза С-6524 ғўза навининг ўртача тола чиқими
2019 йилда 36,6 %, 2020 йилда 36,7% ва 2021 йилда 36,2% ва ўртача 36,5%
эканлиги, яъни, янги яратилган ўрта толали С-9091 ғўза нави андозага
нисбатан нисбатан 2,8 % га тола чиқими устунлиги аниқланди.
Вилт касаллигига бардошлилиги. Пахта селекцияси уруғчилиги ва
етиштириш агротехнологиялари илмий тақтиқот институтига қарашли 36-
контурда яратилган сунъий фонда технология лабораторияси ходимлари
томонидан вилт касаллигига чидамлилик даражаси синовдан ўтказилди.
127
Тадқиқотлар натижасида янги С-9091 нави умумий ва кучли зарарланиш
бўйича андоза С-6524 навига нисбатан юқори бардошлилик даражасини
намоён этди.
Хулоса: Кўп йиллик изланишлар натижасида яратилган ғўзанинг янги
ўрта толали С-9091 ғўза нави андозага нисбатан аксарият қимматли хўжалик
белгилари бўйича устунликка эга эканлиги намоён бўлди. Изланишлар
натижасида яратилган ушбу навнинг синовларини ташкил этиш ҳамда
селекция жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий бошланғич манба
сифатида ғўзада қимматли хўжалик белгиларни яхшилаш учун генетик-
селекцион изланишларда қўллаш имкониятини яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2023 й. ПҚ-391-сон қарори.
2. Дaлa тaжрибaлaрини ўткaзиш ycлyблaри. Тoшкент, ЎзПИТИ, 2007.46 б.
3. Дocпеxoв Б.A. Метoдикa пoлевыx oпытoв. –М.,1985.