185
УДК: 631.527
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШАРОИТИДА ХОРИЖИЙ
ҒЎЗА НАВЛАРИНИ ХИТОЙ-ШИНЖОН ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА
ЕТИШТИРИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Алламбергенов Т.Д., Муллабаев Б.А.,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаш ишчи гуруҳ
аъзолари, bax ammullabaye @mail. u
Исмайлова Г.Д.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти 1-босқич
докторанти
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17536995
Anno a siya. Хитой-Шинжон технологияси пахтачиликда янги усул.
Қорақалпоғистон шароитида хорижий ва маҳаллий навларда уни қўллаш муҳим
аҳамиятга эга.
Kali so‘zla i. Хитой-Шинжон технологияси, хорижий ғўза навлари, суғориш, плёнка
остига экиш, ҳосилдорлик, тупроқ, унумдорлик.
Anno a ion. The echnology o Xinjiang, China is he new me hod in co on p oduc ion.
Implemen ing i on local and o eign a ie ies o co on is c ucial.
Key wo ds. Xinjiang, China echnology, o eign co on a ie ies, i iga ion, plan ing unde
a plas ic ilm, p oduc i i y, soil, e ili y
Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида Хитойдан
келтирилган ғўза навларини жойлаштириш ва уларни Хитой-Шинжон
технологияси услубида етиштиришни ўрганиш ишлари жадал олиб
борилмоқда. Жумладан, бу йил Амударё туманида 1082 гектар ва Беруний
туманида эса 726 гектар майдонга бу йил асосан Хитойдан келтирилган “Xin
Lu Zhong-52”, “Xin Lu Zhong-73” ва “Hong ai-6636” навлари экилди. Шундан
очиқ майдонларга экилган хорижий ғўза навлари майдони Амударё туманида
1016 гектар ва Беруний туманида 688 гектарни ташкил қилди. Экиш схемаси
76х10 қилиб қўш қаторлаб экилди. Гектарига 25кг уруғлик сарфланди ва
махсус Хитойдан келтирилган сеялкада экилди. Натижада бир гектар
майдонда 240-250 минг дона кўчат олишга эришилди.
Плёнка остига Амударёда 66 гектар ва Берунийда 38 гектарга ушбу
навлар асосан март ойи учинчи декадасида экилди. Хитой ғўзаси аслида
ушбу давлатда плёнка остига экилади ва томчилатиб суғорилади. Чунки уни
бу усулда экканда биринчидан тўлиқ униб чиқиши таъминланади.
Иккинчидан бизнинг шароитда баҳор ойлари салқин ва ёғингарчилик кўп
кузатиладиган ой ҳисобланади. Айнан ўша баҳор ҳавосининг инжиқлигини
186
ҳисобга олсак плёнка остига экиш жуда маъқул келади. Учинчидан бегона
ўтларни ривож олиши минимум даражани ташкил қилди. Сабаби плёнка
остида уларни униб чиқиши қийинлашади ва улар плёнка остида униб чиқа
олмайди. Буни бизнинг олиб борилган кузатувларимиздан маълум бўлди.
Тўртинчидан суғориш пластмасса қувурлари орқали-томчилатиб берилди. Бу
эса сув сарфини камайтириш ва тупроқ намлигини бир меъёрда сақлашни
таъминлайди, шу жумладан суғориш меъёрини 3-4 мартага камайтириш
ҳисобига сувни иқтисод қилишга замин яратади. Бешинчидан плёнка остидан
томчилатиб суғориш орқали суюқ ўғитларни бериш имкони ярятилади ва бу
усул орқали уни озиқланиши таъминланади [2]. Аммо барча ғўза экилган
майдонларда томчилатиб суғоришни ташкил этиш анча муаммога айланган.
Сабаби пахтакор фермерларимиз ўзида мавжуд томчилатиб суғориш
иншоотларига лоқайдлик билан қараб, ўзида бор бўлган интенсив суғориш
тизимидан фойдаланмасдан келмоқдалар.
Плёнка остига экиш усулини камчилиги шундаки, бошланғич (плёнка
ва суғориш иншоотини қуриш) харажатлари кўплиги фермерларга бироз
қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо бу усулда охирги натижалар таҳлил
қилинганда ва қайта ҳисоблаб кўрилганда буни аксини кўриш мумкин [1].
Масалан, пахта эрта экилади ва тез суръатларда етиштирилади. Ўрнига
бошқа оралиқ экинлар экиб, бир даладан 2-3 марта ҳосил олиш, яъни
қўшимча даромад олиш имконияти туғилади. Иккинчидан бегона ўтларга
қарши гербицид ишлатиш плёнка остига шарт бўлмай қолади. Бундан
ташқари культивация ва ерга ишлов бериш ишлари анчага қисқариб, уларга
кетадиган харажат кескин камайишига эришилади. Қурғоқчилик шароитида
ҳам сувдан иқтисод қилинади, яъни суғориш меъёрлари кескин камаяди.
Очиқ майдонларда экилган ғўзани Хитой-Шинжон усулида
етиштиришда агротехник талаблар ўзгача. Хитой ғўзаси экиладиган
майдонларни барчасида бегона ўтларга қарши 2-3 марта гербицидлар билан
ишлов берилиши керак. Сабаби Хитой ғўзалари гербицидга анча чидамли.
Чунки бу навларни генига гербицидга чидамлилик мавжуд генлар
юқтирилган бўлиб, маҳаллий навларга қараганда гербицидга чидамлилиги
юқоридир. Бу эса ўз навбатида далани бегона ўтлардан бутунлай тозалаш
имконини беради ва ғўзани яхши ўсишини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Хитой-Шинжон технологиясини барча
ғўза навларида, жумладан маҳаллий навларни етиштиришда қўлланилса
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки бу усулда, яъни маҳаллий навлар
экилган далаларда гектарига 150-180 минг кўчат қолдирилса, яъни ғўза
187
76х10см схемада қўш қаторлаб ёки оддий бир қаторлаб экилса пахтадан
юқори ҳосил олиш мумкинлиги ушбу туманларимизда олиб борилган
тадқиқотларимиздан аён бўлди. Плёнка остига экилган Хитой ғўза
навларидан гектарига ўртача 68 центнердан, очиқ майдонларда эса 56
центнердан пахта ҳосили етиштирилди. Ҳосилни ҳаммаси пахта териш
машиналарида терилди ва юқори сортларга топширилди. Маҳаллий навлар
Хитой-Шинжон технологияси бўйича етиштирилганда ҳозирги даврда
гектаридан ўртача 46 центнердан ҳосил жамланди. Ҳали далада яна 3-5ц/га
борлигини ҳисобга олганда камида 50ц/га ҳосил тўпланиши башорат
қилинмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Axmedo D.X., Jabbo o J.S., Xaliko a M.B., Axmedo D.D. Dunyo kollekciya
namunala ining dono lik xususiya la i. // Pax achilik a donchilik ilmiy-amaliy ju nal. Toshken .
№1 (10) 2023. –B. 20-24.
2. Mamedo a F., Abdullaye a M., Ku bono A., Rahma ullaye S. Xo ij a mahalliy na -
namunala ish i okida olingan F1 du agay kombinaciyala ida bi a ko’sakdagi pax a xomashyosi
azninining i siylanishi a o’zga u chanligi. // j. Ag oilm. Toshken . №5 [103], 2024. –B. 3-4.