scieee Science in your language
[en] (orig)

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА ҒЎЗАНИНГ АҚШ ВА МЕКСИКА F3 ДУРАГАЙЛАРИНИНГ КЎСАК ОЧИЛИШ ТАҲЛИЛИ

Author: Айтжанов Узакбай Ещанович; Сейтбаев Раўаж Сарсенбаевич; Айтжанов Бахытжан Узакбаевич
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17537013
Source: https://zenodo.org/records/17537013/files/192-195.pdf
192
УЎТ: 633.631.2
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА ҒЎЗАНИНГ АҚШ ВА
МЕКСИКА F3 ДУРАГАЙЛАРИНИНГ КЎСАК ОЧИЛИШ ТАҲЛИЛИ
Айтжанов Узакбай Ещанович, қ.х.ф.д., к.и.х
Сейтбаев Раўаж Сарсенбаевич, қ.х.ф.ф.д., к.и.х
Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий тадқиқот институти,
Айтжанов Бахытжан Узакбаевич, қ.х.ф.д., к.и.х
Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси,
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537013
Аннотация. Ушбу мақолада ғўзанинг Ақш ва Мексика F3 дурагайларининг кўсак
очилиш таҳлили келтирилган. Бунда АҚШ намуналари Султон нави билан
чатиштиришдан олинган F3 (010222 х Султон) дурагайларда тезпишарлик 117-кунни
ташкил этган. Тезпишарлик бўйича АҚШ намуналари оналик сифатида олинган Чимбой
5018 нави оталик сифатида олинганда, Мексика намуналари оналик шаклда олинган КК-
3535 нави оталик сифатида олинган дурагайларда 2 кунга тезпишар бўлганлиги
аниқланган.
Калит сўзлар: Дурагайлаш, кўсак очилиш, кузатув, дурагай комбинация,
тезпишарлик, ота-она шакллар, фарқланиш,, ирсийланиш, якка танлов, намуна.
Аннотация. В данной статье представлены анализ раскрытия коробочек у
гибридов от скрещивания коллекционных сортов полученных от F3 США и Мексики. При
этом у гибридов F3 (010222 х Султон), полученных от скрещивания образцов США с
сортом Султон, скороспелость составила 117 дней. По скороспелости у гибридов, у
которых в качестве материнской формы были взяты образцы США и в качестве
отцовской формы сорт Чимбай 5018, у которых в качестве отцовской формы были
взяты образцы Мексики и в качестве материнской формы сорт КК-3535 был
скороспелымы на 2 дня.
Ключевые слова: Гибридизация, раскрытие коробочек, наблюдение, гибридная
комбинация, скороспелость, родительские формы, дифференциация, наследование,
индивидуальный отбор, образец.
Anno a ion: This a icle p esen s an analysis o boll opening in hyb ids ob ained om
c ossing F3 collec ion a ie ies om he USA and Mexico. In his case, he F3 (010222 x Sul on)
hyb ids ob ained om c ossing US samples wi h he Sul on a ie y showed ea ly ma u i y o 117
days. In e ms o ea ly ma u i y, he hyb ids om which he US samples we e aken as he
ma e nal o m and he Chimbay 5018 a ie y as he pa e nal o m, om which he Mexican
samples we e aken as he pa e nal o m, and he KK-3535 a ie y as he ma e nal o m we e
ea ly-ma u ing by 2 days.
Keywo ds: Hyb idiza ion, boll opening, obse a ion, hyb id combina ion, ea ly ma u i y,
pa en al o ms, di e en ia ion, inhe i ance, indi idual selec ion, sample.
Кириш.Қорақалпоғистон шароитида ғўза селекциясида
қўлланиладиган ҳар хил чатиштириш услубларини қўллаш натижасида
илмий асосланган тупроқ иқлим шароитига мослашган, янги тезпишарлиги
193
110-115 кунлик, серҳосил 40-45 ц/га тола чиқими ва сифати юқори бўлган
ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш учун яратилган янги навларни яратишдан
иборат. Ғўза коллекциясидан фойдаланилган, оддий ва мураккаб
чатиштиришдан олинган янги селекцион тизмаларни Қорақалпоғистон
тупроқ иқлим шароитида ўрганиш зарурдир, яъни дала шароитида териб
олинган энг яхши якка танловларни асосий қимматли хўжалик белгиларини
ўзгарувчанлигини аниқлаган ҳолда вертициллиум касаллигига бардошли
ғўзанинг мажмуавий чидамли шаклларини танлаб олиш мумкин бўлади.
Тезпишарлик мураккаб полиген белги бўлиб, уни белгиловчи
даврларнинг узунлиги турли даражада ўзгарувчандир. Тезпишарлик бир
қанча ирсий белгилар масалан, биринчи ҳосил шохининг жойлашиши, кўсак
сони ва бир кўсакдаги пахта вазни, уруғлар сони ва унинг вазни, тола
узунлиги ва ундаги целлюлоза тўпланиш авжига боғлиқ равишда намоён
бўлади [3].
И.А.Алиевнинг [1] фикрича, эртапишарлик биринчи ҳосил шохининг
жойлашиш баландлиги, гуллашнинг бошланиши ва кўсакларнинг очилиш
суръати билан боғлиқ.
О.Э.Кучкоров ва С.С.Алиходжаева [2] ларнинг айтишларича тезпишар
навларни яратиш ғўзанинг энг муҳим хусусиятларидан бири, бундай
навларни яратиш йўлларини топиш масаласига ғўза селекцияси ишлари
бошланганданоқ катта этибор берилип келинмоқда. Тезпишар навларни
яратишда биринчи навбатда дурагайлаш, ва тезпишарлик ашёларнинг
генотипи билан боғлиқлигини таъкидлайди.
Материаллар ва усуллар. Бизнинг изланишларимиз эса
Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий тадқиқот институтининг «Ғўза
селекцияси ва уруғчилиги» лабораториясида олиб борилди.
Институт Чимбой шаҳридан 4 км шимолий-шарқда, 430-440 шимолий
кенгликда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани ҳудудида
жойлашган. Об-ҳаво шароити кундуз кунлари иссиқ ва кечалари салқин
бўлади. Ёзда асосан булутсиз кунлар бўлиб қуёш нурининг тик тушиши
натижасида ҳарорат юқори ва ёғингарчилик кам бўлади. Кўп йиллик
маълумотларга қараганда, ушбу ҳудудда йиллик ёғин миқдори ўртача 99,0
мм ни ташкил этади. Охирги баҳорги совуқ апрел ойида, дастлабки кузги
совуқ эса сентябр ойининг охирги кунларида кузатилади. Барча дала
кузутувлари “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” бўйича олиб
борилди.
194
Натижалар ва муҳокамалар. Қорақалпоғистон шароитида янги
тезпишар мўл ҳосил берадиган тола чиқими ва сифати яхши ғўза навларини
яратиш ва жорий этиш долзарб муаммолардан бўлиб келмоқда. Янги навлар
тезпишар шўр ерларда юқори ҳосил берадиган тезпишар кам сув талаб
қиладиган тола сифати яхши бўлиши билан ўзининг ижобий хусусиятларини
сақлаб қолиши керак. Ҳозирги вақтда навларнинг тезпишар ҳосилдор тола
сифати яхши бўлиши билан, ғўзанинг қатор орасини ишлов беришда ва
ғўзани териб олишда механизация ишларига тўлиқ жабов бериши давр
талаби бўлиб ҳисобланади.
Ғўзанинг тезпишарлиги чигитнинг ўниб чиқишидан кўсакнинг
очилишигача кунлар йиғиндисидан иборат.
Тажриба даласида АҚШ намуналари С-4727 нави билан
чатиштиришдан олинган F3 дурагайларда 50 % ғўзанинг очилиши бўйича
ўзгарувчанлик аниқланмади. С-4727 нави оналиқ сифатида олинган
дурагайларда тезпишарлик ғўзанинг ўниб чиқишидан 50 % очилишигача 118-
кунни ташкил этди. С-4727 оталик сифатида олинган дурагайларда
ўзгарувчанлик кўзатилмади ва 117 кунга тенг бўлди.
Мексика намуналарида С-4727 нави оналиқ сифатида олинганда 117
кунни ташкил этди. Тезпишарлик бўйича F3 дурагайларда Мексика
намуналари оналик сифатида олинган F3 (011156 х Чимбой-5018)
дурагайларда тезпишарлик 114-кунга тенг бўлди. АҚШ намуналари оналик
сифатида олинган F3 (010242 х КК-3535) дурагайларда тезпишарлик 114-
кунни ташкил этди. Жадвалда дурагайларнинг 50 % кўсак очилиши бўйича
дурагайлардаги ўзгарувчанлик 114 кундан 118 кун оралиғида бўлди.
Ғўзанинг F3 АҚШ ва Мексика дурагайларининг 50 % кўсак очилиши
(кун)
№
Дурагай комбинациялар
50 % кўсак очилиши
16.08
18.08
20.08
Ўсимл
ик
сони
Сана
Сарфлан
ган кун
1
F3 (С-4727 х 010203)
11
19
27
38
18.08
118
2
F3(011163 х С-4727 )
7
14
19
39
21.08
118
3
F3 (С-4727 х 010162)
11
16
20
38
19.08
116
4
F3 (011155 х С-4727)
9
11
17
40
21.08
117
5
F3 (Чимбой-5018 х 011170)
11
13
18
40
21.08
117
6
F3 (011156 х Чимбой-5018)
14
16
21
37
19.08
114
7
F3 (Чимбой-5018 х 011195)
10
18
26
36
18.08
113
195
8
F3 (010202 х Чимбой-5018 )
17
19
31
38
18.08
115
9
F3 (КК-3506 х 010513)
16
20
27
40
18.08
116
10
F3 (010514 х КК-3506)
12
20
+
39
17.08
116
11
F3 (КК-3506 х 010196)
12
20
24
40
18.08
114
12
F3 (011151 х КК-3506)
15
23
+
39
17.08
114
13
F3 (КК-3535 х 010196)
16
20
+
38
17.08
114
14
F3 (011151 х КК-3535)
13
15
24
35
19.08
115
15
F3 (КК-3535 х 010206)
12
17
20
40
20.08
115
16
F3 (010242 х КК-3535)
5
13
24
39
19.08
114
17
F3 (Султон х 011145)
15
21
27
37
17.08
113
18
F3 (011142 х Султон)
15
19
24
40
19.08
117
19
F3 (Султон х 010214)
13
21
27
37
17.08
115
20
F3 (010222 х Султон)
7
12
19
38
20.08
117
Хулоса. Тажрибаларимизда АҚШ намуналари Султон нави билан
чатиштиришдан олинган F3 (010222 х Султон) дурагайларда тезпишарлик
117-кунни ташкил этди. Тажрибамизда тезпишарлик бўйича АҚШ
намуналари оналик сифатида олинган Чимбой 5018 нави оталик сифатида
олинганда, Мексика намуналари оналик шаклда олинган КК-3535 нави
оталик сифатида олинган дурагайларда 2 кунга тезпишар бўлганлиги
аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Алиев А.И. Скороспелость сортов и гибридов хлопчатника в зависимости от
подбора пар и условия вырашивания. //В кн, Материалы IX конференции молодых
ученых Узбекистана по сельскому хозяйству: Генетика, биохимия, селекция
семеноводства сельско-хозяйственных культур. -Ташкент, 1977. -С,17-24.
2. Қўчқаров О.Э., Алихўжаева С.С., Усманов С.А., Абрарова Ф.А., Мадратов Б.К.
Тизмаларда қимматли хўжалик белгиларини намаён бўлишида ўстириш
шароитларининг (шўрланган тупроқ ва сув танқислиги) таьсири. //Fўза, беда
селекцияси ва уруғчилиги. Илмий ишлар туплами. «Фан» –Тошкент 2009. –Б.287.
3. Намозов Ш.Э., Эгамбердиев А.Э. Узоқ чатиштиришдан олинган дурагайларда айрим
хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланиши: //Ғўза генетикаси, селекцияси,
уруғчилиги ва бедачилик масалалари тўплами. - Тошкент, -2000. –Б.25.