scieee Science in your language
[en] (orig)

МУТТАСИЛ ҒЎЗА ВА ЯНГИ АЛМАШЛАБ ЭКИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТУПРОҚ АГРОФИЗИКАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИГА ТАЪСИРИ

Author: Курбанова Гулбаҳор Абдусатторовна
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17537330
Source: https://zenodo.org/records/17537330/files/301-303.pdf
301
ЎЎТ ;633:311:631:52
МУТТАСИЛ ҒЎЗА ВА ЯНГИ АЛМАШЛАБ ЭКИШ
ТИЗИМЛАРИНИНГ ТУПРОҚ АГРОФИЗИКАВИЙ
ХУСУСИЯТЛАРИГА ТАЪСИРИ
Курбанова Гулбаҳор Абдусатторовна қ.х.ф н
Ингичка толали пахтачилик илмий тадқиқот институти.
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537330
Аннотация. Ушбу маколада Сурхон- Шеробод воҳаси суғориладиган тақир
тупроқлари майдонларда тупроқ унумдорлигигини сақлаш, ошириш ҳамда ғўза ва ғўза
мажмуасидаги экинларни навбатлаб экиш тизимларини такомиллаштириш туғрисида
кўп йиллик илмий изланишлар олиб борилмоқди. Ўтказилган кузатув ва тадқиқотлар
натижасига кўра алмашлаб, навбатлаб экиш тизимлари янги алмашлаб, навбатлаб экиш
шароитида асосий, такрорий ва оралиқ экинларининг экилиши туфайли тупроқда
ўсимликларнинг анғиз ва илдиз қолдиқларини тўплаши натижасида назоратга нисбатан
тупроқнинг агрофизик хоссаларининг қандай таъсир қилишии ва маъдан ҳамда органик
ўғитларни бирга қўллаш ингичка толали ғўза бир кўсак вазни ва пахта ҳосилдорлигига
ижобий таъсир қилиши аниқланганлиги ҳакида суз юритилган.
Калит сўзлар: Ғўза экиш, кузги буғдой алмашлаб экиш, гўнг, маъданли ўғитлар,
тупроқ унумдорлиги, бўйи, барг, ҳосил шохи, кўсак, намлик, ҳажм массаси, сув
ўтказувчанлик, кўсак вазни, пахта ҳосили кабилар.
Тадқиқот методлари-кичик бўлакчаларда дала тажрибалари
ўтказилиб, илмий-тадқиқот ишларида кузатишлар, ҳисоблаш ва таҳлиллар
Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг “Дала
тажрибаларини ўтказиш услублари” (2007). “Қишлоқ хўжалик экинлари
давлат синови услубиёти” (Колос-1973), “Агрофизикавий, агрокимёвий ва
микробиологик тадқиқотлар услубиёти”. (ЎзПИТИ-1977), “Суғориладиган
ерларда кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон етиштириш бўйича
тавсиялар” (Андижон-2003), “Методика полевых опытов с зерновыми
культурами» (1971), ва «Методика государственного сортоиспытания
сельскохозяйственных культур» (1964) қўлланмалари асосида бажарилди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси- Мамлакатимизнинг турли
тупроқ-иқлим шароитларида кузги буғдойдан сўнг такрорий, оралиқ ва
сидерат экинларини қўллашнинг самарадорлиги М.В.Мухаммаджонов (1962)
М.А.Малицкий (1954), Н.С.Паришкура (1987), Е.П. Горелов, Р.О. Орипов
(2009), Қ.М.Мирзажонов (2008), Б.Ҳолиқов (2002-2010), А.Иминов (2004),
М.Тожиев (1991-2016) ва бошқалар илмий-тадқиқот ишларини ўтказиб,
қимматли хулосалар қилишганлар.
302
Маълумки, тупроқнинг агрофизик хоссалари ўсимликнинг ўсиши,
ривожланиши ва ҳосил тўплашига ҳамда маҳсулот сифатига таъсир этувчи
энг муҳим омиллардан бўлиб хисобланади.
Академик Ж.С.Сатторов (2012) енгил механик таркибли тупроқ зичлиги
1,4-1,5 г/см3 ва оғир механик таркибли тупроқларда эса 1,0-1,2 г/см3 бўлганда
ўсимлик ва микрофлора максимум ривожланади ва юқори ҳосил
етиштирилади.
Илмий изланишлар; Ингичка толали пахтачилик илмий тадқиқот
институтининг марказий тажриба далаларида куп йиллардан буён олиб
борилмоқда.
Ўтказилган тажрибада тупроқнинг агрофизикавий хусусиятлари чигит
экиш олдидан ва ғўза ўсув даври сўнггида аниқланди.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра тупроқнинг ҳайдов қатлами (0-
30 см) ва ҳайдов ости (30-50 см) қатламларида тупроқ намлиги, зичлиги ва
сув ўтказувчанлиги аниқланди.Тупроқ намлиги қатламда вариантларга кўра,
чигит экиш олдидан ва ғўзанинг ўсув даври сўнггида аниқланди.
Тупроқ зичлиги тупроқнинг энг муҳим хусусияти бўлиб, ўсимликнинг
ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва махсулот сифатига таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштириш учун тупроқ зичлиги
меъёрида бўлиши зарур. Ғўзанинг жадал ўсиши, ривожланиши ва юқори
ҳосил етиштириш учун В.П.Кондратюк, В.Морозов ва бошқалар (1965)
таъкидлашича, ғўза учун тупроқнинг энг қулай зичлиги 1,20-1,30 г/см3
тупроқнинг ҳайдов қатламида бўлишини исботлашганлар. Бизнинг кўп
йиллик тажрибада тупроқ зичлиги ғўза учун 1,27-1,29 г/см3 ва тупроқнинг
ҳайдов ости қатламида 1,35-1,41 г/см3 эканлиги кузатилди (3.3.1 жадвал).
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги чигит экиш олдидан 450-520 м3/га ва
ғўзанинг ўсув даври сўнггида эса 280-380 м3/га эканлиги аниқланди.
Ғўзанинг ўсув даврида суғоришлар, ғўза қаторларига ишлов бериш,
тупроқнинг зичланиши ва сув ўтказувчанлигининг камайишига олиб келган
муҳим факторлардан бўлиб ҳисобланиди. Натижада ғўзанинг ўсув даври
сўнггида тупроқ намлиги, зичлиги (хажм массаси) ва сув ўтказувчанлиги
баҳорги кузатишга нисбатан камайиши аниқланди.
Хулоса қилиб айтганда янги алмашлаб, навбатлаб экиш шароитида
асосий, такрорий ва оралиқ экинларининг экилиши туфайли тупроқда
ўсимликларнинг анғиз ва илдиз қолдиқларини тўплаши натижасида
назоратга нисбатан тупроқнинг агрофизик хоссаларининг яхшиланиши
исботланди.
303
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Авлиёқулов А.Э. Монография. Тошкент-1993 й, б. 250-350.
2. Тожиев М. Сурхондарёда илмий асосланган деҳқончилик тизими. Тошкент, 1989 й,
б.23-29.
3. Саидумаров С.С. Тожиев М.Т.Алмашлаб экишда тупроққа ишлов беришни яхшилаш.
Сурхондарёда илмий асосланган деҳқончилик тизими. Тошкент,1989
й. б. 37-40.
4. 4.Тожиев М.Т.Монография .Сурхондарёда алмашлаб экишнинг илмий асослари,
Тошкент-1992 й, б. 59-89.
5. Ҳолиқов Б., Иминов А.Муттасил буғдой етиштирилган далаларда тупроқ
унумдорлиги ва дон ҳосилдорлиги. ж.Ўзб. қишлоқ хўжалиги, Агроилм. Илова. 2010 й.
2-сон б-16.
6. Таджиев М. Монография- “Ўзбекистон жанубий саҳро минтақа экстремал иқлим
шароитларида тупроқ унумдорлиги, ғўза, кузги буғдой ҳосилдорлигини ошириш ва
ем-хашак базасини яратишнинг илмий асослари”, Қарши-2015 й.б.т 21,6, нусха 100
дона