304
УДК: 631.674 + 631.675
ҒЎЗАНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА
СУҒОРИШ ТАРТИБИНИ ТУПРОҚНИНГ СУВ
ЎТКАЗУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИ
Курбанова Гулбахор Абдусатторовна,
қ. х. ф. номзоди
Ингичка толали пахтачилик илмий тадқиқот институти
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537336
Аннотация: Ушбу маколада Сурхон- Шеробод воҳаси суғориладиган тақир,
тақирсимон-ўтлоқ тупроқларида ғўзанинг ўрта толали Бухоро-102 навини томчилаб суғориш
бўйича 2009-2011 йиллари илмий изланишлар олиб борилди. Тажрибада тупроқнинг агрофизик
хусусиятларида тупроқнинг сув утказувчанлигига ҳар хил суғориш тартибининг таъсири
ўрганилди. ўтказилган дала тажрибаларидан олинган маълумотларда ўз исботини топдиганлиг
ҳакида суз юритилган
Калит сузлар: нав, ғўза, кусак, ҳосилдорлик, намлик, ҳажм массаси, ЧДНС, сув,
суғориш тартиб, уғит, меъёрлари..
Кириш: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 июл 2020
йилдаги ПФ-6024-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга
мўлжалланган концепцияси”, 1 март 2022 йилдаги ПҚ-144-сонли “Қишлоқ
хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 24 феврал 2021
йилдаги ПҚ-5005 сон “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини
бошқариш ва ирригатция секторини ривожлантиришнинг 2021 – 2023
йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарорида
белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда мазкур фаолиятга тегишли
бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
оширишга ҳамда Ўзбекистон республикаси Президентининг 2023 йил 12
декабардаги ПФ -205” Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада
ривожлантиришниниг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2022
йилнинг 7 июлидаги ПҚ -308 – сонли қарори “ ижросини таъминлаш шу кунинг
долзарб муаммосидир.
Ғўзани томчилатиб суғориш бўйича олиб борилган тажриба
тизими ва услубиёти.
Сурхондарё вилояти шароитида ғўзани томчилатиб суғориш
технологиясида суғориш тартибини ишлаб чиқиш бўйича тажрибалар 2009-
2011 йилларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани “Ғаллакор”
фермер хўжалигининг далаларида тадқиқотлар олиб борилди.
305
Тажрибаларда қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида дала
тадқиқотлари ўтказилиб, уларда ғўзани суғоришда томчилатиб суғориш
технологиясини жорий қилиш орқали суғориш тартиби ва озиқа моддалари
меъёрини аниқлаш, сув ресурсларини иқтисод қилиш ва ғўзадан барқарор ва
сифатли ҳосил олишни таъминлаш, бундан ташқари ерларнинг мелиоратив
ҳолатига таъсирини ўрганиш бўйича тажрибалар олиб борилди. Ғўзани
етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича
тажрибалар ПСУЕАИТИ услубияти бўйича ўтказилди. Тажрибалар бир
ярусда, 3 қайтариқда жойлаштирилиб, ҳар бир қайтариқнинг майдони 720 м2
(узунлиги 100 м, кенглиги 7,2 м), тажриба даласининг ҳисобий майдони –
(2160 м2 ), умумий майдони – 12960 м2 ни ташкил қилди. Тадқиқотлар
даласида ғўзани томчилатиб суғориш технологиясида суғориш ҳамда
озиқлантириш тартибини ишлаб чиқишда барча агротехник тадбирлар
Сурхондарё вилояти учун тасдиқланган технологик харита асосида олиб
борилди.
Тажрибадан олинган натижалар
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги Сурхон- Шеробод воҳасида ғўзани
томчилатиб суғориш технологияси асосида суғориш тартибини ишлаб чиқиш
бўйича илмий тадқиқот ишларида тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусияти
асосий омиллардан бири ҳисобланади. Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини
аниқлашда ҳар йили ғўзани экишдан олдин ва амал-ўсув даври охирида
«ички ва ташқи халқалар» усули бўйича 6 соат давомида ҳар бир вариант ва
қайтариқлардан алоҳида аниқлаб борилди. Аниқланган ўртача маълумотлар
жадвалларда келтирилган. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги. Тажриба
даласида тупроқнинг сув ўтказувчанлиги биринчи мавсумий суғориш олдида
ва ўсув даврининг охирида даланинг уч жойидан эгат усулида аниқланади.
Тупроқнинг сув ўтказиш қобилиятига унинг ҳажм массаси, жойнинг
гидрогеологик шароити, тупроқнинг намлиги, сизот сувлар сатхи ва тупроқ
ҳарорати, унинг шўрланиши, тупроқга ишлов бериш сони ва мавсумий
суғоришлар таъсир этади.Ғўзанинг ўсув даври бошида куздагига нисбатан
сув ўтказувчанлик кўпроқ бўлади.Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги баҳорда 1-
соатда 56,0-54,0 2-соатда 10,0, 3-соатда 7.0 кейинги соатларда 5.0- м 3.9 м/с
ташкил этган бўлса, кузга бориб 1-соатда 30.0 2-соатда 14,3-15.8 ва кейинги
соатларда 4-5 мм/с, ни ташкил этди. (1-жадвал). Тупроқнинг сув ўтказиш
қобилияти С.В.Астонов классификацияси бўйича кам даражадаги сув
ўтказувчанликка мансуб. (1-жадвал). Маълумотларидан кўриниб турибдики,
306
тупроқнинг сув ўтказувчанлиги баҳорда 1 соатларда куздагидан каттароқ,
кузда эса кейинги соатларда баҳордагидан кўпроқ миқдорни ташкил этади.
1-Расм. Ғўзани томчилатиб суғориш технологияси асосида суғориш
тартибини ишлаб чиқишда тупроқнинг сув ўтказувчанлигига таъсири.
Тажрибадан шундай хулоса чиқадики, ғўза қатор ораларига ишлаш
учун қанчалик трактор кўп кирса, катта меъёрларда мавсумий суғоришлар
ўтказилса, тупроқ қатламларининг кўпроқ зичлашувига ва сув
ўтказувчанликнинг ёмонлашувига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. АвлияқуловА.Э.Орошение культур хлопкового
севооборота.Тошкент.Меҳнат.1988.164 2.Ковда В.А.Тупроқ ҳақида таълимот
асослари.2 жилди.«Фан»нашриёти.М. 1973. 29-47 бет
2. Ғўза билан ўтказиладиган дала тажрибалари услубияти.Тошкент,1973. 88-113
бетлар
3. Жўрақулов Б., Ортиқов А.З., Мирзаев Ш., Қодиров А.Томчилатиб суғоришда лазер
нурларидан фойдаланиш “Сурхондарёда қишлоқ хўжалигини интенсив технология
асосида ривожлантириш муаммолари” Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. Термиз-2001 й. Б.48-51