scieee Science in your language
[en] (orig)

ҒЎЗАНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИДА НОАНЪАНАВИЙ АГРОРУДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ПАХТА ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ

Author: Алауатдиинова Мехрибан Хожабаевна; Ғофуров Дилшод Умаралиевич
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17537364
Source: https://zenodo.org/records/17537364/files/318-321.pdf
318
ҒЎЗАНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИДА
НОАНЪАНАВИЙ АГРОРУДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ПАХТА
ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ
Алауатдиинова Мехрибан Хожабаевна қ.х.ф.ф.д.
Ғофуров Дилшод Умаралиевич PhD
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537364
Аннотация. Мақолада Қорақалпоғистон Республикаси шўрланган тупроқлар шароитида
ғўзани томчилатиб суғориш тизимларида N150P105K75кг/га минерал ўғитларга қўшимча
равишда Крантов конидаги бентонит лойқасини гектарига 3 тонна қўлланилганда
ўртача 38,7ц/га пахта ҳосил олишга эришилган бўлса назорат вариантида пахта ҳосили
22,3 ц/га ташкил этилганлиги бўйича маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: бентонит, ғўза, пахта ҳосили, ғўза,томчилатиб суғориш, Крантов
конидаги бентонит лойқаси, азот, фосфор, калий, ц/га, шўрланган тупроқлар.
Аннотация. В статье приведены данные о том, что в Республике
Каракалпакстан при внесении 3 тонн бентонитовой суспензии Крантовского
месторождения на гектар в системах капельного орошения под хлопчатник на
засоленных почвах, кроме минеральных удобрений N150P105K75 кг/га, получена
средняя урожайность хлопка-сырца 38,7 ц/га, тогда как урожайность хлопка-
сырца на контрольном варианте составила 22,3 ц/га.
Ключевые слова: бентонит, хлопок, хлопчатник, капельное орошение,
бентонитовый шлам Крантовского рудника, азот, фосфор, калий, ц/га,
засоленные почвы.
Abs ac . The a icle p esen s da a on he ac ha in he Republic o
Ka akalpaks an, in addi ion o mine al e ilize s N150P105K75kg/ha, an a e age
co on yield o 38.7 c/ha was achie ed when 3 ons o ben oni e slu y om he
K an o deposi was applied pe hec a e in d ip i iga ion sys ems o co on in
saline soils, while he co on yield in he con ol a ian was 22.3 c/ha.
Keywo ds: ben oni e, co on, co on c op, co on, d ip i iga ion, ben oni e
mud om he K an o mine, ni ogen, phospho us, po assium, s/ha, saline soil.
Кириш: Бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ердан самарали
ва оқилона фойдаланишни тақоза этмоқда. Тупроқ таркибидаги айрим озуқа
унсурларининг камайиши ва етишмаслиги кўзатилмоқда. Бу ҳолда тупроқ
унумдорлигини сақлаш органик моддалар билан бойитиш ва ошириш,
жумладан, мелиоратив ҳолатини, агрокимёвий хусусиятини яхшилашда,
ғўзани озиқлантириш, ўсимлик томанидан тупроқдан озуқа унсурларини
ўзлаштиришда, пахта ҳосили ва сифатини яхшилашда минерал ўғитларга
қўшимча ўғит-мелиорант сифатида ноанъанавий агрорудаларни
қўлланилиши таъсирларини ўрганишда кенг қамровли илмий-тадқиқотлар
олиб борилмоқда.
319
Республикамизда қишлоқ хўжалигида ананъавий ўғитларга бўлган
эхтиёж пахтачиликда минерал ва органик ўғитлар билан бир қаторда тупроқ
унумдорлиги ва унинг мелиоратив холатини яхшилашда, пахта ҳосилдорлиги
ва тола сифатини ошириш борасида ноанъананавий агрорудалардан
фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Лекин, Қорақалпоғистон
Республикасининг ўтлоқи-аллювиал ўртача шўрланган тупроқлари
шароитида ноанъанавий агрорудаларни турли меъёрларда қўллаш
технологияларини ғўзада томчилатиб суғориш тизимида ғўзадан юқори ва
сифатли ҳосил етиштириш усуллари тўлиқ ўрганилмаган.
Қолаверса, юртимизда амалга оширилаётган ислохатларидан
1
2019 йил 17
июндаги ПФ-5742-сон “Қишлоқ хўжалигида эр ва сув ресурсларидан
самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги, 2019 йил 23
октябрдаги ПФ-5853-сон “Ўзбекистон Ресрубликаси қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган эрлардан фойдаланиш ва муҳофаза
қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар
тўғрисида”ги қарори ва мазкур соҳага доир бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқоти
муайян даражада хизмат қилади.
Республикамизда мавжуд бентонит лойқалари таркибида ўсимликлар
учун зарур бўлган 0,4-3,0% калий, 0,3-4,7% углерод, 0,3-1,0% фосфор бор
бўлиб, бундан ташқари кўплаб микроэлементлар бор, кобольт, мис, рух,
молибден, олтингугурт, марганец ва бошқа бир қанча микроэлементлар
ўсимликни илдизи тизими тарқалган тупроқ қатламларида бентонит
лойқалари ҳаракатчан шаклдаги озиқа моддалари сув билан ювилиб
кетишидан асрайди ҳамда тупроқда азот, фосфор, углерод ва калий
заҳирасини купайтиришга ёрдам беради. [2, 138-240-б]
Ўртача шўрланган тақир тупроқлар шароитида олиб борган
тадқиқотларда ноанъанавий органоминерал компостларни мелиорант
сифатида қўллаш шўр ювиш учун сарфланадиган сув миқдорини иқтисод
қилиш билан бир вақтда тупроқнинг ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларида
зарарли тузларнинг камайишига олиб келди, натижада ёш кўчатларнинг
тупроқдаги зарарли тузлар таъсирида нобуд бўлиши кескин камайиб, етарли
кучатларнинг сақланиб қолиниши ва компостларнинг таркибидаги мавжуд
320
озиқа элементларнинг ўсимлик томанидан яхши ўзлаштирилиши натижасида
пахта ҳосилининг ошишига олиб келиши исботланган.[1, 81-84-Б]
Бентонит лойқаси минерал ўғитлар таркибидаги азотни ўзига
сингдириб, тупроқдан ювилишини олдини олиш хусусияти борлиги билан
ифодаланади.
Илмий тадқиқотларда нитратли азот ғўзанинг гуллаш даврида бошқа
даврларга нисбатан юқори бўлиб, кузги шудгор остига Лоғон бентонит
лойқасини 1,5-3,0 т/га қўлланганда тупроқнинг 0-30 см қатламида нитрат
шаклдаги азот миқдори назоратга нисбатан 0,9-1,2 ва 1,8-2,1 мг/кг юқори
бўлганлиги аниқланган.[3, 74-77-Б]
Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда биз, Қорақалпоғистон
Республикаси Хўжайли тумани тупроқлари ўтлоқи-аллювиал, ўртача
шўрланган ва ер ости сувлари 1,5-2 м жойлашган. Шўрланиш типи, асосан,
хлорид-сульфатли ва сульфатли, агрокимёвий таҳлили натижаларига кўра,
тупроқнинг ҳайдалма (0-30 см) қатламида гумус, ялпи азот, умумий фосфор
ва калий, миқдорлари жуда кам даражада тупроқлари шароитида дала
тажрибаларини олиб борилди. Дала тажрибасини «Дала тажрибаларини
ўтказиш услублари» (2007) [5; 53-57.-б] асосида олиб борилиб тупроқ
намуналари «Методы агрохимических анализов почв и растений Средней
Азии» (1977) [6;.- С-144-149] услубномаларига биноан таҳлил қилинган.
Пахта ҳосилдорлиги бўйича олинган маълумотларни Н.А.Баранов усули,
математик-статистик ишлов бериш Миcрософт Ехcел дастури асосида
В.А.Доспехов услубиу қўлланмалари ёрдамида олиб борилди.
Қорақалпоғистон Ресрубликасининг ўртача шўрланган тупроқлари
шароитида тажриба олиб боришда кўзланган мақсад бу албатта юқори ва
сифатли ҳосил олишдир. Ғўзадан юқори ҳосил олишда энг аввало тупроқ
унумдорлиги унинг шўрланиш даражаси, кўсакларни миқдори ва унинг
йириклигига, ғўзанинг етиштириш услуби билан бир қаторда минерал
ўғитлар меъёлари, уларнинг қўллаш муддатлари таъсир қилади. Шу билан
бирга пахта ҳосилининг юқори ва сифатли бўлишига зараркунандаларни
зарарлаши, чигит экишдан бошлаб то пахта пишгунга қадар ғўза томчилатиб
суғориш билан бирга азотли ўғитларнинг ҳам шоналаш ва гуллаш
даврларида қўлланилиши, шунингдек ўтмишдош экинларнинг турлари ҳам
муҳим ўрин тутади. Илмий адабиётлардан бизга маълумки, ғўза
ҳосилдорлигига асосан тупроқ муҳити, минерал ўғитларнинг қўллаш
меъёрлари ва муддатлари таъсири каттадир.
321
Биз тажрибада олинган маълумотларни ўртача уч йиллик томчилатиб
суғориш тизимида назорат 1-назорат вариантда минерал ўғитларсиз (N0Р0К0)
пахта ҳосили 16,4 ц/га, фақат бентонит қўлланилган 4,5 т/га 2-вариантда 19,0
ц/га, тажрибада фақат N150Р105К75 кг/га минерал ўғитларни қўллаган 3-
вариантда ҳосилдорлик 27,2 ц/га, ташкил этган. Яъни назорат вариантга
нисбатан фақат 4,5 ц/га бентонит қўлланилганда ғўзанинг ҳосилдорлиги 2,6
ц/га, фақат N150Р105К75 кг/га ортган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Қорақалпоғистон
Республикасининг ўртача шўрланган тупроқлари шароитида ғўзани
томчилатиб суғориш тизимида ғўза етиштиришда минерал ўғитларни
N150Р105К75 кг/га билан бирга ҳар йили 3,0 т/га Крантов бентонит лойқасини
қўллаш пахта ҳосилини 38,7 ц/га, пахта ҳосили олинганлиги тажрибаларда
аниқланди
Адабиётлар:
1. Болтаев С.М. “Ноанъанавий органо-минерал компостларнинг тупроқ қатламларидаги
зарарли тузлар ўзгаришига таъсири”, “Дала экинлари селекцияси, уруғчилиги ва
агротехнологияларининг долзарб йўналиши”, Халқаро илмий-амалий конференцияси
материаллари тўплами, Тошкент, 2016.-Б. 81-84
2. Тyнгyшoвa Д.A., Белoyсoв Е.М., Тypсyнбoевa К.A. “Влияние aгpopyд местopoждений
Феpгaнскoй дoлины нa poст, paзвитие и ypoжaйнoсть хлoпчaтникa” Хaлқapo илмий
aмaлий кoнфpенция.- Т.2009. - Б.138-240.
3. Турақулов Д.А. Ўтлоқи соз тупроқлар шароитида Лоғон кони бентонит лойқасини
ғўзада қўллаш самарадорлиги (Марказий Фарғона мисолида). Диссертация Андижон,
2022.-Б.74-77
4. Дoспехoв Б.A. Метoдикa пoлевoгo oпытa.-Мoсквa,1985.- С. 248-255.
5. Дaлa тaжpибaлapини ўткaзиш yслyблapи. -Тoшкент, 2007.- Б.53-57.