scieee Science in your language
[en] (orig)

ОЗУХА ЭКИНЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА СУЮҚ УҒИТЛАР БИЛАН БАРГДАН ОЗИҚЛАНТИРИШНИНГ ТАЪСИРИ

Author: Бердикеев Даулетбай Баймурзаевич; Азизов Кабулжон Кахраманович; Атаниязов Алпамис Сабирович
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17537595
Source: https://zenodo.org/records/17537595/files/401-404.pdf
401
УЎТ: 633.3., 631.81.
ОЗУХА ЭКИНЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА СУЮҚ УҒИТЛАР
БИЛАН БАРГДАН ОЗИҚЛАНТИРИШНИНГ ТАЪСИРИ
Бердикеев Даулетбай Баймурзаевич
мустақил тадқиқотчи, ДДЭИТИ
Азизов Кабулжон Кахраманович
қ.х.ф.д. (DSc), к.и.х. ДДЭИТИ
Атаниязов Алпамис Сабирович
илмий ходим, ҚҚДИТИ
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537595
Аннотация: Маккажўхори ва жўхори экинларини, Мочевина CO(NH2)2 минерал
уғити билан баргдан озиқлантирилган 2 чи вариантга нисбатан, баргдан
озиқлантирилмаган 1 чи андоза вариантларда, биостимуляторли органик уғитлар билан
баргдан озиқлантирилган 3 чи CO(NH2)2+GSN-2004 вариантда ва 4 чи CO(NH2)2+Калий
гумати аралаштирилиб озиқлантирилган вариантларда ўсимликларнинг ўсув даври қисқа
бўлганлиги кузатилди.
Калит сўзлар: Озуха экинлар, маккажўхори, жўхори, баргдан озиқлантириш,
биостимуляторлар, суспензия, органик уғит, ўсимликларнинг ривожланиш даврлари.
Аннотация: В кукурузе и сорго по сравнению со вторым вариантом, где
проводилась листовая подкормка минеральным удобрением мочевина CO(NH2)2, в первом
варианте, где листовая подкормка не проводилась, третьим вариантом, где проводилась
листовая подкормка биостимулирующим органическим удобрением CO(NH2)2+GSN-2004,
и четвертым вариантом, где проводилась листовая подкормка смесью CO(NH2)2+Гумат
калия, период развития растений был короче.
Ключевые слова: Кормовые культуры, кукуруза, сорго, листовая подкормка,
биостимуляторы, суспензия, органические удобрения, периоды развития растений.
Anno a ion:. In co n and so ghum, compa ed o he second op ion, which in ol ed olia
applica ion o he mine al e ilize u ea CO(NH2)2, he i s op ion, which did no in ol e olia
applica ion, he hi d op ion, which in ol ed olia applica ion o he bios imula ing o ganic
e ilize CO(NH2)2+GSN-2004, and he ou h op ion, which in ol ed olia applica ion o he
mix u e CO(NH2)2+Po assium Huma e, he plan de elopmen pe iod was sho e .
Key wo ds: Fodde c ops, co n, so ghum, olia eeding, bios imulan s, suspension,
o ganic e ilize s, plan de elopmen pe iods.
Кириш. Деҳқончиликда ерга минерал ўғит ишлатаётганда, одатда уни
анъанавий усул билан меъёрини белгилашади. Аммо бу ҳолат ортиқча ўғит
сарфига ва тупроқ таркибини бузилишига олиб келади. Шунинг учун фермер
хўжаликларига агрокимёвий хаританомалар тузиб, илмий асосланган ҳолда
ўғитлаш тартибини йўлга қўйиш, ўсимликни илдизидан минерал
озиқлантириш билан бирга баргидан озиқлантириш учун суспензиялардан
402
фойдаланиш таклиф этилади. Бу жиҳатдан маҳаллий хомашё асосида ишлаб
чиқилган юқори самарали суспензияли комплекс ўғитларнинг янги
турларидан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Баргдан озиқланиш -бу етарлича самарали бўлмаганда тупроққа
қўлланиладиган анъанавий ўғитларни тўлдирадиган “айланма” ёндашув.
Баргдан озиқлантириш тупроқни ўғитлаш чекловларини енгиб чиқади,
масалан, еримайдиган ўғитларнинг чўкиши, баъзи озуқа моддалари
ўртасидаги онтагонизм, паст дозаларга яроқсиз бўлган тупроқларда фосфор
ва калий каби озиқларнинг ютилиш реакциялари. [2; 3].
Суспензия тайёрлаш учун азотли ўғитлардан бири бўлган мочевинадан
(карбомид) фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мочевина ёки карбамид - азот
миқдори енг юқори бўлган (камида 46%) минерал ўғитдир. Кимёвий
формуласи: (NH2)2CO ёки H2N-CO-NH2. У карбонат ангидриди ва
аммиакдан синтезланади. Бу азот манбаи сифатида ўсимликларнинг ўсиши
учун катта аҳамиятга эга, бу яшил вегетатив массанинг ўсишига ва бутун
ўсимликнинг ўсишига таъсир қилади. [4].
Материаллар ва услублар. Тажриба давомида ўсимликлар
ривожланиш даврлари бўйича фенологик кузатув ишлари ПСУЕАИТИ да
қабул қилинган “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” қулланмаси
асосида олиб борилди. Тадқиқот режасига асосан маккажухори ва жўхори
экинларида, 1 чи вариантда (андоза) суюқ уғитлар билан баргдан
озиқлантришсиз, 2 чи вариантда Мочевина CO(NH2)2 минерал уғити билан
алоҳида, 3 чи вариантда минерал уғит Мочевина CO(NH2)2+
биостимуляторли органик GSN-2004 уғитлари аралаштирилиб ва 4 чи
вариантда минерал уғит Мочевина CO(NH2)2+биостимуляторли органик
Калий гумати уғитлари аралаштирилиб баргдан озиқлантирилди. Баргдан
озиқлантиришнинг ўсимлик ўсув даврларига таъсирини аниқлаш мақсадида
экилган барча вариантларда, ўсимликнинг рўваклаши, гуллаши, сут пишиш
даври, мум пишиш даври ва тўлиқ пишиш даврлари бўйича кузатувлар олиб
борилди.
Тадқиқот натижалари ва таҳлиллар. Тадқиқот суюқ уғитлар билан
баргдан озиқлантирилган вариантларида ўсимликларнинг ўсиб даврларининг
давомийлиги бўйича кузатувларда, маккажўхорининг экилган вариантлар
бўйича ниҳолларнинг униб чиқишидан сўталашгача даври 55 кундан 60 кун,
гуллаш даври 59 кундан 63 кун, сут пишиш даври 78 кундан 86 кунгача, мум
пишиш даври 94 кундан 102 кунгача ва тўлиқ пишиш даври 120 кундан 124
кунгача фарқланиши аниқланди. Жўхори экилган вариантлар бўйича
403
ниҳолларнинг униб чиқишидан сўталашгача даври 48 кундан 55 кун, гуллаш
даври 50 кундан 59 кун, сут пишиш даври 67 кундан 73 кунгача, мум пишиш
даври 81 кундан 88 кунгача ва тўлиқ пишиш даври 105 кундан 109 кунгача
фарқланиши аниқланди.
Баргдан озиқлантиришнинг ўсимлик ўсув даврларига таъсири бўйича
таҳлиллар натижалари
№
Экин турлари
Вариантлар
Униб чиқишдан
Рўваклашгача
(сўталаш) , кун
Гуллашгача, кун
Сут пишишгача, кун
Мум пишишгача, кун
Тўлиқ пишишгача, кун
1
Маккажўхори
70 минг туп
Андоза
57
61
83
97
121
CO(NH2)2
60
63
86
102
124
CO(NH2)2 + GSN-2004
55
59
80
95
120
CO(NH2)2 + Калий гумати
56
59
78
94
120
2
Ок жўхори,
100 минг туп
Андоза
51
54
70
84
107
CO(NH2)2
55
59
73
88
109
CO(NH2)2 + GSN-2004
49
50
67
81
105
CO(NH2)2 + Калий гумати
48
52
67
82
105
Тадқиқотда суюқ уғитлар билан баргдан озиқлантирилган экинларда,
майсаларнинг униб чиқишдан ўсимликнинг тўлиқ пишишигача бўлган энг
қисқа давр, яни ўсимликнинг энг қисқа вегетация даври маккажухорида (120
кун) ва жўхорида (105 кун) 3 ва 4 чи вариантларда, CO(NH2)2 + GSN-2004 ва
CO(NH2)2 + Калий гумати уғитлари билан озиқлантирилган вариантларда
кузатилди. Майсаларнинг униб чиқишдан ўсимликнинг тўлиқ пишишигача
бўлган энг узун давр, яни ўсимликнинг энг узун вегетация даври
маккажухорида (124 кун) ва жўхорида (109 кун) 2 вариантда, CO(NH2)2 уғити
билан алоҳида озиқлантирилган вариантларда кузатилди.
Маккажўхори ва жўхори экилган вариантларда, Мочевина CO(NH2)2
минерал уғити билан баргдан озиқлантирилган 2 чи вариантга нисбатан,
баргдан озиқлантирилмаган 1 чи андоза вариантларда, биостимуляторли
органик уғитлар билан аралаштирилиб баргдан озиқлантирилган 3 чи
CO(NH2)2+GSN-2004 вариантда ва 4 чи CO(NH2)2+Калий гумати
аралаштирилиб озиқлантирилган вариантларда ўсимликларнинг ўсув
даврлари қисқа бўлганлиги кузатилди. Тадқиқотнинг 2 чи вариантидаги бу
404
ҳолатни баргдан озиқлантирилган Мочевина CO(NH2)2 минерал уғити
экинларни озуқа моддалари билан тўйдириши, лекин таркибида азот миқдори
(N46%) кўп бўлганлиги сабабли асосан ўсимликларнинг бўйи тез усишини
таъминланиши билан изоҳлаш мумкин.
Хулоса. Экинларининг униб чиқишдан ўсимликнинг тўлиқ
пишишигача бўлган энг қисқа давр, яни ўсимликнинг энг қисқа вегетация
даври маккажухорида (120 кун) ва жўхорида (105 кун) 3 ва 4 чи
вариантларда, CO(NH2)2 + GSN-2004 ва CO(NH2)2 + Калий гумати уғитлари
билан озиқлантирилган вариантларда кузатилди.
Экинларнинг энг узун вегетация даври маккажухорида (124 кун) ва
жўхорида (109 кун) 2 вариантда, мочевина CO(NH2)2 уғити билан алоҳида
озиқлантирилган вариантларда кузатилди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. ЎзПИТИ, Тошкент -2007, 48-65 б.
2. Икрамов М., Назирова Р., Мирсалимова С., Таджиев С. Новые виды
суспендированных удобрений на основе местного сырья. Монография. Фергана-
Винница: ОО «Европейская научная платформа», 2020. 123 с.
3. Костенко И., Устименко А. Физиология листовой подкормки растений: принципы и
применение. Клуб Si ius Ag o Plan . www.po al u icola.com. h p://www.si iusap.com
2025 г.
4. Кузмьицкая Г.А. Обработка растений мочевиной: как развести и вносить карбамид с
пользой для разных культур. h ps://an ono sad. u/ 2022