405
ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ОИЛАЛАРДА АЙРИМ ҚИММАТЛИ ХЎЖАЛИК
БЕЛГИЛАРНИ ШАКЛЛАНИШИ
Сидикходжаева Шаҳзода Азимхаджа қизи
Чирчиқ давлат педагогика университети 1-босқич экология йўналиши талабаси
Аблоқулова Шаббона Азамат қизи
Чирчиқ давлат педагогика университети 1-босқич экология йўналиши талабаси
Юмутова Рўзикажон Отабек қизи
Чирчиқ давлат педагогика университети 4-босқич талабаси
Қуванишова Жасмина Ержан қизи
Чирчиқ давлат педагогика университети 4-босқич талабаси
Бахтияр Хушбакович Аманов
Чирчиқ давлат педагогика университети
a[email p o ec ed]
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537612
Аннотация. Ғўзанинг G.ba badense L. туричи биохилма-хилликларини дурагайлаш
асосида олинган F7 ўсимликлари оилаларидан қимматли хўжалик белгилари, жумладан,
тола узунлиги (40,0-42,0 мм), тола чиқими (38,0-40,0 %) каби белгилар йиғиндисининг
юқори кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган шаклларни ажратиб олиш ҳамда
кейинги амалий селекция тадқиқотларида қўллаш истиқболини намоён этади.
Калит сўзлар. Ғўза, нав, тола узунлиги, тола чиқиими, микронейр, солиштирма
узилиш кучи.
Кириш
Республикамиз жанубий вилоятлари учун ингичка толали ғўзанинг
серҳосил, тезпишар, тола чиқими юқори, кўсак йириклигини ошириш,
қишлоқ хўжалик касалликлари ва зараркунандаларига бардошли ҳамда
ташқи муҳитнинг турли экстремал омилларига чидамли бўлган тизма ва
навларни яратиш селекция олимларининг олдида турган долзарб
муаммолардан биридир. Қуйидаги масалани ҳал этиш учун
тадқиқотларимизда қўлланилган ғўзанинг дурагайларини олиш, олинган
дурагайлардан оилалар ажратиш, уларнинг ўзгарувчанлигини ўрганиш
асосида дурагайларда намоён бўлган қимматли хўжалик белгиларини
ўрганиб, минтақамизнинг жанубий ҳудудлари учун серҳосил, тезпишар, тола
чиқими юқори, кўсаги йирик қишлоқ хўжалик касалликлари ва
зараркунандалари ва ташқи муҳит ноқулай омилларига чидамли донор ва
тизмаларни ажратиб олишдан иборатдир. Кўплаб селекционер олимлар
406
юқорида келтирилган қимматли хўжалик белгилари устида ўз илмий
изланишларини олиб борганлар [1-3].
Ф.Р. Абдиев [2] олиб борган ўз илмий изланишларида, ингичка толали
ғўза турига мансуб юқори авлод дурагай ўсимликларида қимматли хўжалик
белгиларнинг ўзгарувчанлиги, корреляцияси ўрганилган. Ажратиб олинган
юқори авлод дурагайларининг битта кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги,
тола чиқими, 1000 дона чигит вазни каби қимматли хўжалик белгиларининг
ўзгарувчанлиги аниқланган.
П.Ш. Ибрагимов, В.А. Автономов [3] ларнинг олиб борган
изланишларида бошланғич манба сифатида 9871-И, 9929-И, Аш-24, Термиз-
16, Гиза-45 навлари олинган ҳамда дурагайлаш ўтказилиб, ҳосилдорлик,
битта кўсак вазни, кўсаклар сони, тезпишарлик, тола узунлиги ва чиқими
белгиларининг ирсийланиши ўрганилган. 20 та F1 дурагайларидан биттасида
гетерозис эффекти, олтитасида оралиқ, иккитасида паст кўрсаткичлар ва
битта дурагайда депрессия намоён бўлганлиги аниқланган. F2 ўсимликларида
бу белгилар бўйича ажралиш кузатилган.
Ушбу қисқа келтирилган маълумотларда навлараро далиллар асосида
олинган хулосалар берилган. Бироқ, G.ba badense L. турининг кенжа туричи
хилма-хилликларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Тадқиқотни ўтказиш учун ЎзР ФА Ботаника институти ғўза генофонди
коллекциясида сақланаётган G.ba badense L. турига мансуб маданий тропик
шакли ssp. i i olium (Бразилия) кенжа тури ва ssp.euba badense кенжа турига
мансуб маданий Қарши-8 нави ҳамда уларни дурагайлаш асосида олинган
юқори авлод (F7) ўсимликларидан фойдаланилди. Ўрганилган F7
ўсимликларида ҳосилдорликни белгилаб берувчи ғўзанинг қимматли
хўжалик белгиларидан тола узунлиги, тола чиқими каби белгиларини
ўрганиш ва баҳо беришдан иборатдир.
Илмий изланишларни амалга ошириш учун қуйидаги услублардан
фойдаланилди: туричи дурагайлаш, якка танлаш, математик таҳлил.
Бошланғич манба учун танланган маданий тропик ssp. i i olium кенжа
тури ва ssp.euba badense кенжа турига мансуб маданий Қарши-8 навида
ўрганилган қимматли хўжалик белгилар бир-биридан фарқ қилди. Масалан:
тола узунлиги Қарши-8 навида 37,0 мм, ssp. i i olium кенжа турида 28,7 мм,
тола чиқими белгиси Қарши-8 навида 34 %, ssp. i i olium кенжа турида 28,4
% ни ташкил этди (жадвал 1).
1-жадвал
407
Ингичка толали ғўза нинг туричи шаклларини дурагайлаш асосида
олинган
F7-ўсимликларида қимматли хўжалик белгиларнинг таҳлили
Бошланғич
манбалар ва
дурагай
оилалар
Тола узунлиги, мм.
Тола чиқими, %.
x
S
x
Limi
V %
x
S
x
Limi
V %
Бошланғич манбалар
Қарши-8 нави
37,0±0,50
35,0-39,0
3,8
34,0±0,63
30,0-36,0
5,8
ssp. i i olium
28,7±0,63
26,0-32,0
6,9
28,4±0,64
26,0-32,0
7,0
F7-ўсимликлар
Оила-1
40,7±0,30
40,0-42,0
2,3
37,5±0,95
34,0-40,0
8,0
Оила-2
40,2±0,16
40,0-41,0
1,2
35,3±1,03
32,0-40,0
9,5
Оила -3
40,5±0,17
40,0-41,0
1,3
33,7±0,36
31.0-35,0
3.3
Оила-4
40,6±0,17
40,0-41,0
1,2
35,8±0,35
34,5-36,4
3.0
Оила-6
40,3±0,18
40,0-41,0
1,4
32,8±0,52
31,0-34,1
5,0
Оила-7
40,3±0,18
40,0-41,0
1,4
36,5±0,62
34,6-38,5
5,3
Оила-8
40,7±0,24
40,0-42,0
1,8
34,1±0,29
32,4-35,3
2,7
Оила-9
39,3±0,26
38,0-40,0
2,0
35,9±0,40
33,9-37,2
3,5
Туричи маданий тропик ва маданий навни ўзаро чатиштириш
натижасида олинган F7 ўсимликларда тола узунлиги белгиси 39,3-40,7 мм,
ўзгарувчанлик амплитудаси 38-42 мм, вариация коэффициенти 1,2-2,3 %.
Ажратилган оилалар ичида юқорида кўрсатилган тола узунлиги белгиси
бўйича деярли унчалик катта фарқ сезилмади. Нисбатан паст кўрсаткич О-9
оиласида (39,3 мм) кузатилди ва ўзгарувчанлик амплитудаси 38,0-40,0 мм,
вариация коэффициенти 2,0 % ни ташкил этди. Тола узунлиги белгиси
бўйича юқори кўрсаткич О-1 оиласида (40,7 мм) кузатилди ва ўзгарувчанлик
амплитудаси 40,0-42,0 мм, вариация коэффициенти эса 2,3 % эканлиги
кузатилди (жадвал 1).
Ўрганилган F7 ўсимликларида тола чиқими 32,8-37,5 % гача бўлган
оралиқда жойлашди. Масалан, О-1 оиласида тола чиқими бўйича энг юқори
натижа олиниб, тегишли равишда белги кўрсаткичи (37,5 %), ўзгарувчанлик
амплитудаси 34,0-40,0 %, вариация коэффициенти 8,0 % намоён қилди, шу
билан бирга F7 ўсимликларида эса энг паст тола чиқимига О-6 оиласида (32,8
%), ўзгарувчанлик амплитудаси 31,0-34,1 %, вариация коэффициенти 5,0 %
ни ташкил этди.
Бундай ўзгарувчанлик ва кўрсатилган белгилар туричида намоён
бўладиган микроэволюция жараёнининг юқори авлодлар орасидан танлаш
натижасида намоён бўлиши деб ҳисоблаш мумкин.
408
Ўтказилган тадқиқот натижаларининг таҳлили шуни кўрсатдики,
ғўзанинг ингичка толали туричи шаклларини ўзаро дурагайлаш натижасида
олинган F7 ўсимликлари оилаларидан қимматли хўжалик белгилари,
жумладан, тола узунлиги (40,0-42,0 мм), тола чиқими (38,0-40,0 %) каби
белгилар йиғиндисининг юқори кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган
шаклларни ажратиб олиш ҳамда кейинги амалий селекция тадқиқотларида
қўллаш истиқболини намоён этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Иксанов М.И. Генофонд и селекция тонковолокнистого хлопчатника в Центральной
Азии // “Ғўзанинг дунёвий хилма-хиллиги генофонди-фундаментал ва амалий
тадқиқотлар асоси” мавзусидаги халқаро илмий конференция тўплами 2010 йил 5-6
август. – Тошкент, 2010. Б. 32-35.
2. Абдиев Ф.Р. G.ba badense L. турига мансуб юқори авлод дургайлардан амалий
селекцияга бошланғич материал яратиш: Автореф. Дисс. … канд.биол.наук.- Т.:
ЎзҒСУИТИ, 2011. – 23 б.
3. Ибрагимов П.Ш., Автономов В.А. G.ba badense L. турига мансуб навлардаги асосий
хўжалик белгиларини ирсийланиши // Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва
бедачилик масалалари тўплами. ҒСУИТИ. - Ташкент, 1993. - C. 47-50.