518
УДК: 631.6+628.3.
ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ БИОЦЕНОЗИДА УЧРАЙДИГАН АСОСИЙ
ИККИҚАНОТЛИЛАР ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИГА ҚАРШИ КИМЁВИЙ
ПРЕПАРАТЛАРНИНГ БИОЛОГИК САМАРАДОРЛИГИ
Шамуратов Қуралбай Турдибаевич, Утемуратов Хожабай Худайбергенович,
Жумамуратова Дилбар Женисбаевна
Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти
E-mail: kkniiz@bk. u
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17537842
Аннотация: Мазкур мақолада полиз экинлари биоценозида учрайдиган асосий
иккиқанотлилар (Dip e a) гуруҳига мансуб зарарли турларга қарши турли кимёвий
препаратларнинг биологик фойдалилиги ўрганилди. Тадқиқотлар Қорақалпоғистон
Республикаси шароитида амалга оширилиб, полиз экинларининг ўсиш даврида
иккиқанотлилар популяцияси таркиби, зичлиги ва уларнинг зарар етказиш даражаси
таҳлил қилинди. Синовда қўлланилган инсектицидларнинг самарадорлиги, таъсир доираси
ва биологик фойдалилик кўрсаткичлари аниқланди.
Калит сўзлар: полиз экинлари, иккиқанотлилар (Dip e a), биоценоз,
инсектицидлар, биологик фойдалилик, зараркунандаларга қарши кураш.
Abs ac : This a icle s udies he biological e ec i eness o a ious chemical
p epa a ions agains ha m ul species belonging o he main g oup o Dip e al (Dip e al) ound
in he biogenesis o melon c ops. The esea ch was ca ied ou in he condi ions o he Republic
o Ka akalpaks an, and he composi ion, densi y and deg ee o damage o dip e an popula ions
du ing he g ow h pe iod o melon c ops we e analyzed. The e ec i eness, ange o ac ion and
biological e ec i eness indica o s o he insec icides used in he es we e de e mined. Acco ding
o he esul s, i was ound ha some mode n chemical p epa a ions signi ican ly educed he
numbe o pes s and had a ela i ely s able ecological e ec .
Key wo ds: melons, dip e al, biogenesis, insec icides, biological alue, pes con ol.
Кириш. Сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман
мамлакатимизда полиз экинлари етиштириш ҳажми тобора ортиб бормоқда.
Бу эса ўз навбатида полиз майдонларидаги зараркунандалар биоценозини
чуқур ўрганиш ҳамда уларга қарши самарали кураш чораларини ишлаб
чиқишни тақозо этмоқда. Полиз экинларининг барқарор ҳосилдорлиги ва
маҳсулот сифатини таъминлашда иккиқанотлилар (Dip e a) гуруҳига мансуб
айрим зараркунандаларнинг таъсири катта аҳамиятга эга. Улар экинларнинг
ўсиш ва ривожланиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиб, ҳосилдорликни
сезиларли даражада камайтиради.
Шу муносабат билан, полиз экинлари биоценозида учрайдиган асосий
иккиқанотли турларни аниқлаш, уларнинг биологиясини ўрганиш ва кимёвий
препаратларнинг биологик самарадорлигини баҳолаш илмий ва амалий
жиҳатдан долзарб вазифа ҳисобланади.
519
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида полиз экинлари майдони
6000 минг гектарни ташкил этади. Фермер ва деҳқонларимиз полиз
экинларидан қовун, тарвуз ва қовоқнинг турли навларини экиб, вақтида
тўғри ташкил этилган парвариш ишлари натижасида юқори ҳосил олишга
эришмоқда. Ҳудудимизда баҳор эрта келган йиллари ҳар хил турдаги
жонзотларда уйғониб ривожланиш даврини ўсимликлар ҳам ўтади.
Олиб борилган тадқиқотлар: Тажрибаларимизда қовун уруғлари май
ойининг дастлабки ўн кунлигида экилди, кузатишлар олиб борилди.
Натижада полиз экинлари биоценозида ривожланаётган иккиқанотлиларнинг
турлари ўрганиб чиқилди. Олинган маълумотларга кўра полиз экинлари
майдонларида тарқалган икки қанотлилар гуруҳи вакилларидан 10 тури
кузатилди. Бунда ғовак ҳосил қилувчи чивин - Li iomyza b yoniae
(Kal enbach) ўртача даражада учрайди, зарар келтириши ўртача даражада.
Чунки бу зараркунанда ўсимликнинг барг пластинкаларида қуртлари
ривожланиб, фотосинтез жараёнини бузади. Натижада баргнинг
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Швед пашшаси - Oscinella i Л.
Учраши кам даражада, зарар келтириши аниқланмади. Қовун пашшаси -
Myiopa dalis pe delin Big. учраши ва зарар етказиши юқори даражада, қарши
кураш чоралари ташкил этилмаган далаларда. Карам пашшаси- Delia lo alis
учраш даражаси кам, полиз экинларига зарари йўқ. Кафтқанот чивин -
Rhagole is турига мансуб вакиллари дастлабки кунлари май-июнь ойларида
полиз экинлари далаларида оз сонда, учради, зарарлилик даражаси
сезилмади. Қора чивин ёки уй чивини тури - Musca domes ica вегетация
даврида тўлиқ ривожланаётганлиги кузатилди. Зарарлилик даражаси асосан
чириган қовунларда ривожланади. Ўткир чивин - Culex pipiens тури
буларнинг урғочиси асосан инсон, ҳайвонларнинг қонини сўриб, эркаклари
ўсимлик ширалари билан озиқланиб ҳаёт кечиради. Бу ҳашарот август,
сентябрь ойларида полиз экинлари далаларида сони максимал даражага
етади. Сирфид пашшаси- Scae a py as i Л.,Тахина пашшаси- Cly iomyia
helluo F., Gallic a idimiza- Aphidole es aphidimyza Rand. en omo ag икки
қанотлилар вакиллари полиз экинлари майдонларида кам сонда учради. Бу
ҳашаротларнинг полиз экинлари вегетатив ва генератив органларига
зарарлилик даражаси йўқ.
Қовун пашшасига қарши кимёвий препаратларнинг биологик
фойдалилиги
т/р
препарат
турлари
Препаратн
и сарф
нормаси,
100
ўсимликдаги,
ишлашгача
Биологик фойдалилиги, %
кунларда
1.
3.
7.
14.
21.
520
л/га.
бўлган вояга
етганларининг
сони
1.
Детсис, 2,5%
к.э.
0,7
4,6.
78,4
84,6
95,3
96,2
97,5
2.
Амрел 600.
0,7
4,3.
79,8
85,3
95,4
96,1
97,3
3.
Карате, 5%
эм.к.
1,0;
4,3.
72,1
79,3
85,4
89,1
91,1
4.
Фуфанон 57%
эм.к.
0,7
4,9.
71,2
74,5.
79,5
81,2
81,1
5.
Назорат
варианти
4,9.
-
-
-
-
-
Зараркунандага қарши кимёвий препаратлар қўллаб, юқори биологик
самарадорлик аниқланди. Кимёвий препаратлар қўлланилишидан олдин 100
та ўсимликдаги зараркунанда сони аниқланиб, зарарлилик даражаси юқори
бўлиб кетиш хавфи бўлгани сабабли белгиланган муддатда ва меъёрда
ишлатилди.
ХУЛОСА. Тадқиқот натижалари полиз экинлари биоценозида
учрайдиган асосий иккиқанотлилар гуруҳи зараркунандаларининг тур
таркиби, ривожланиш биологияси ва уларга қарши қўлланилган кимёвий
препаратларнинг биологик самарадорлигини очиб берди. Таҷрибалар асосида
аниқланишича, иккиқанотлилар гуруҳига мансуб зараркунандаларнинг
фаоллиги экинларнинг ўсиш фазасига, ҳаво ҳароратига ва агротехника
тадбирларининг сифатли бажарилишига боғлиқдир.
Қўлланилган инсектицидлар орасида айрим замонавий кимёвий
воситалар (имидоклоприд, лямбда-цигалотрин, альфа-циперметрин ва
бошқалар) юқори биологик самарадорлик кўрсатиб, зараркунандалар сонини
85–95% гача камайтирди. Шу билан бирга, уларнинг таъсир доираси узоқ
бўлиб, қайта ишлов бериш эҳтиёжини қисқартирди.
Шу билан бирга, тадқиқот натижалари кимёвий воситаларни қўллашда
биологик мувозанатни сақлаш муҳимлигини кўрсатди. Инсектицидларнинг
фойдали энтомофагларга нисбатан таъсирини ҳисобга олган ҳолда, интеграл
ҳимоя тизимида уларни биологик усуллар билан уйғунлаштириб қўллаш
тавсия этилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Тўрениязов.Э.Ш. Қовун пашшаси ривожланиш биоэкологияси унга қарши кураш олиб
бориш бўйича тавсиялар. -Тошкент, 2016. -4-13 б.
2. Рашидов М.И., Қўшқоров Ж., Эшонов Қ.П. Қовун пашшасига қарши илмий асосланган
кураш чоралари. - Хоразм, 2017. -3 б.
3. Қидирбоева А. "Қовун пашшаси зарарининг ҳосил миқдори ва сифатига таъсирини
ўрганиш" //Битирув малакавий иши, 2015. -61 б.
521
4. Толихов Д.А. Тожикистонда қовун етиштириш хусусиятлари, суғориладиган
шароитларда ҳосилдорлик ва мева сифати: Қишлоқ хўжалиги фанлари номз. дисс.
автореф. - Душанбе, 2016. - С. 3 - 16.
5. Тўрениязов Э.Ш., Тўхтабоев Р.З., Певилинг Р., Хабибуллаев Б. Қовун пашшасининг
ривожланиши, биоэкологияси, унга қарши кураш олиб бориш бўйича тавсиялар. -
Нукус, 2015. -32 б.
6. Тўрениязов Э.Ш., Юсупов Р., Эшмуратов Э. Полиз маҳсулотлари сифатини яхшилаш,
қайта ишлаш усуллари ютуқлари // Қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот натижаларини
ишлаб чиқаришга жорий этиш асослари. Илм. амал. конф. Мат. - Нукус, 2015. -5 б.