REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING
CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025
259
ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ
ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Абдурашидов Адхамжон Абдухамитович1, Умаржонова Мадинахон Ойбекжон қизи2
1Қўқон ДУ профессори в.б., п.ф.б. PhD; 2Қўқон ДУ талабаси.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17544452
Юртимизда оилада миллий ҳунармандчилик орқали тадбиркорликни
ривожлантириш учун барча шароитлар яратилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда
тадбиркорлик фаолияти ривожига қаратилаётган эътибор ички бозорни рақобатбардош ва
сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, давлат экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш
Ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ҳамда турмуш фаровонлигини оширишда муҳим
омил бўлмоқда.
Тадбиркорлик бу - оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий
жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган
ташаббускорлик фаолиятидир. Бугунги кунда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан
ташаббускорлик фаолиятлари қўллаб-қувватланмоқда. Улар: ―Бизнинг яна бир муҳим
вазифамиз - кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва
рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва
барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш
учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат
ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам,
айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли
бўлади». Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш
- давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади. Принципиал
жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бу позитсиямизни яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтишни
муҳим ва зарур деб ҳисоблайман, -деб айтиб ўтганлар.[14].
Янги иш ўринлари ташкил этиш, бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини
ошириш масалалари доимо эътиборимиз марказида бўлиб қолмоқда.
Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича минтақавий
дастурларнинг амалга оширилиши натижасида 2018-йилда қарийб 970 минг киши иш
билан таъминланди. Бу иш ўринларининг 60,3 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларда
яратилди. Бу борада кичик корхоналар, микрофирмалар ва якка тартибдаги
тадбиркорликни ривожлантириш эвазига 480 мингдан ортиқ, касаначиликни кенгайтириш
ҳисобидан эса 210 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилди.
Бозор муносабатлари шароитида мамлакат иқтисодиётини тараққий
этишининг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришдан иборат. Бозор ва тадбиркорлик ўзаро бир-бири билан боғлиқ
тушунчалар ҳисобланади.
Хўш, “тадбиркор”, “тадбиркорлик” тушунчалари қандай мазмунга эга ва нимани
англатади? Бу тушунчаларни биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср бошларида
инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қўллаган. Унинг фикрича, тадбиркор –
REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING
CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025
260
таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат
омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган.
Тадбиркорлик (инглизча – en e p ise, en e p ising, русча - предпринимательство) –
фойда олиш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ташаббуси асосида
мустақил фаолиятидир. Р.Хакимов эса “тадбикорлик кўникмаси” тушунчасини
қуйидагича шарҳлайди: иқтисодий билим асосларини пухта ўзлаштириш, хўжалик
юритиш ёки бошқарув соҳасида маълум тажрибаларга эга бўлиш, юзага келувчи
муаммоларни ўз вақтида ва ижобий ҳал этиш, хўжасизлик, сусткашлик ва моддий
маблағдан оқилона ойдалана билмаслик каби ҳолатларга йўл қўймаслик, аксинча, мавжуд
имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, истиқболни кўра олиш, бозорда устувор ўрин
тутувчи талаб хусусида етарли даражада маълумот тўплай олиш борасида орттирилган
муайян тажриба. Муалллифнинг фикрича, тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш
мураккаб ва кўп босқичли жараён бўлиб, мазкур жараён “шахсга иқтисодий билим
асослари хусусидаги маълумотларни бериш, уларни хўжаликни юритиш ёки муайян
ишлаб чиқариш жараёнини оқилона бошқариш, бу борада юзага келувчи муаммоларни ўз
вақтида ва ижобий ҳал этиш, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш,
истиқболни кўра олиш, бозорда устувор ўрин тутувчи талаб хусусида етарли даражада
маълумот тўплай олиш тажрибаларини ҳосил қилишга йўналтирилган педагогик фаолият
мазмуни”ни ифодалайди.
Ўзбекистон Республикасининг ― Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида‖ги Қонунда тадбиркорлик тушунчасига қуйидагича таъриф
берилади: “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) - тадбиркорлик фаолияти томонидан
қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий
жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолиятдир”. Бу
соҳада фикр юритган олимларимиз тадбиркорга нисбатан “уддабурон, ишнинг кўзини
билувчи, ташаббускор инсон” – деган таърифни қўллашган.
Иқтисодчи олим В.Шепелевнинг фикрича, “тадбиркорлик – яратувчанлик
фаолияти бўлиб, у аҳолининг тўлов қобилиятига эга бўлган талабини қондиришнинг янги
имконияларини ишга солишга қаратилган фаолиятдир”.
Демак, юқоридаги фикрлардан хулоса қилган ҳолда, тадбиркорлик тушунчасига
қуйидагича таъриф беришимиз мумкин:
“Тадбиркорлик шахсий манфаатини қондиришга асосланган, ўз мулкий
жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ҳамда таваккалчилик ва
ташаббускорлик фаолиятини амалга оширадиган, бошқа ижтимоий субъектлар топшириғи
билан амалга ошириладиган фаолиятдан фарқли ўлароқ, янгиликка интиладиган
шахсларнинг ташаббускор фаолиятидир”.
Бошқа ҳар қандай соҳада бўлгани каби тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган
ҳар қандай шахс муайян билим ва кўникмаларга эга бўлиш лозим. Албатта, даставвал шу
соҳа учун керакли бўлган назарий билимларни бойитишга ҳаракат қилиш керак.
Соҳибқирон Амир Темур тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаб ва
тадбиркорларни улуғлаб, уларнинг нафақат ўзи балки жамият учун ҳам катта нафи
тегишини, инсон доимо фаол бўлишини таъкидлаб, ўз тузукларида “Ишбилармон,
мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб,
тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”, деб кўрсатади.
REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING
CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025
261
Австриялик олимлар Л.Мизес ва Ф.Хайек ўз тадқиқотларида тадбиркорнинг
шахсий қобилиятлари вахусусиятлари, яъни унинг ўзгарувчан иқтисоди-ижтимоий
ҳодисаларга муносабати, қарор қабул қилишдаги мустақиллиги, бошқариш қобилиятига,
шунингдек. Тадбиркорликнинг иқтисодий тизимни мувозанатлаштиришдаги ва тартибга
солишдаги ролини таҳлил қилишга жиддий эътибор қаратганлар.
Америкалик иқтисодчи олимлар Р.Хизрич ва М.Питерслар тадбиркорликни
қийматга эга бўлган бирон бир янги нарса, ашёни яратиш жараёни, тадбиркорни эса
бунинг учун зарурий куч ва вақт сарфлаб, ўз зиммасига молиявий, психологик ва социал
рискларни олувчи ҳамда буларнинг эвазига мукофот сифатида пул ва ютуқлардан
қониқиш олувчи шахс, деб таърифлаган.
Америкалик олим, Нобель мукофоти лауреати Р.Коузнинг фикрича, тадбиркор
ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга қаратилган фаолиятни бошқариш ва
мувофиқлаштиришнинг муқобил йўллари ва воситаларини излайди.Фирма эса иқтисодий
фаолиятни ташкил этиш. Ресурсларнинг йўналишлари тадбиркорга боғлиқ бўлган
шароитда итисодий, ҳуқуқий муносабатлар йиғиндисидан иборат.
Америкалик олимлар К.Макконнелл ва С.Брю тадбиркорни ишлаб чиқариш
омилларини бирлаштирувчи, катализатор вазифасини бажарувчи, бизнес юритишда
қарорлар қабул қилувчи, янги технологияларни жорий этувчи, янги маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга интилувчи, риск қилишга мойил шахс сифатида изоҳлайдилар.Жумладан,
“Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонунида таърифланишича тадбиркорлик - юридик ва жисмоний шахслар
томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш
мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир. Ушбу қонунида
тадбиркорлик шакллари хакида ҳам фикр юритилган бўлиб улар куйидагилардан иборат:
- якка тартибдаги фаолият;
- ёлланма меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган тадбиркорлик;
- бир гурух фукаролар ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган жамоа
тадбиркорлиги ёки хамкорликдаги тадбиркорлик;
Қонун тадбиркорлик фаолиятини субъектларига кенг имкониятлар яратиш
мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўзларича мақбул бўлган шаклларда
тадбиркорлик бўйича фаолиятни амалга оширишларини назарда тутади. Тадбиркорликни
якка тартибдаги фаолият асосида амалга ошириш деганда, мулкчилик субъектининг ўзи
мустақил тарзда қтисодий фаолиятнинг у ёки бу тури бўйича тадбиркорлик билан
шуғулланиши тушунилади. Бу шаклда тадбиркорликни амалга оширишда субъект
сифатида фақат фуқаролар катнашади. Фуқароларнинг якка тартибдаги меҳнатига
асосланган тадбиркорлик шакли ҳам кўп қўлланилиши учун уларга ҳар томонлама ёрдам
кўрсатиш айниқса мухимдир.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда мулкка эгалик ҳуқуқи муҳим
аҳамият касб этади. Тадбиркор ўз фаолияти давомида мулкий муносабатлар субъектига
айланади. Фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга бозорни харидоргир маҳсулотга тўлдира
оладиган, ишлаб чиқариш жараёнига янгиликларни жорий эта оладиган, рақобатбардош,
халол, ўзига хос ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, жамиятнинг иқтисодий
ривошланиши ҳамда халқ фаровонлигига муносиб хисса қўша оладиган сифатларга эга
бўлиши зарур. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятига ва уни давлат
томонидан қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилмоқда. Ш.Шодмонов тадбиркорлик
REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING
CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025
262
фаолиятининг ривожланиш шарт-шароитлари ҳақида қуйидагича фикр билдирган:
“…тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини
амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш,
маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича
маълум ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади”. Муаллифларнинг қайд
этишича, бугунги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик асосларига кўра тадбиркорлик
фаолияти қуйидаги шаклларда ташкил этилади.
Таъкидлаш жоизки, ўтган тарихий даврда ушбу йўналишда анчагина салмоқли
ишлар амалга оширилди. Хусусан, тадбиркорликнинг ҳуқуқий асослари яратилиб,
ривожлантирилди. Инсонда изланиш, интилиш ва ташаббус уйғотиш манбаига айланиб
улгурган хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлигини таъминлашнинг самарали
механизмлари яратилди. Фуқароларда тадбиркорлик фаолиятини қонуний асосда юритиш
маданияти шаклланди, давлат органларида улар ишига асоссиз аралашувлар кескин
камайди, чет эллик инвесторлар билан юртимизда ҳамкорликда бизнес юритиш учун
қўшимча шарт-шароитлар мухайё қилинди. Пировард натижада бу саъй-ҳаракатлар
Ўзбекистонида тадбиркорликнинг равнақ топишига муҳим омил бўлмоқда.
ADABIYOTLAR
1. Худойбердиев З. Тадбиркорлик ва бизнес асослари: Касб-ҳунар коллежларива
академик лицейлар учун ўқув қўлланма. 6-нашр умумий таҳрири остида;-Т.:, “ИЛМ
ЗИЁ”, 2014-342б.
2. Назирова, Г. М., and Ф. М. Рахимова. "Методологические основы формирования
творческой деятельности будущих педагогов-воспитателей." Экономика и социум 1-1
(104) (2023): 334-339.
3. Raximo a, Fe uzaxon Muxammadjono na, and Zoya Mixaylo na Bu dina. "Issues o
o ganiza ion and managemen o inclusi e educa ion and upb inging in uzbekis an."
In e na ional Academic Resea ch Jou nal Impac Fac o 7.4 1.6 (2022): 112-118.
4. Raximo a, F. M. "P ocesses o o ma ion o in ellec ual abili ies o p eschool child en by
means o inno a i e echnologies." Экономика и социум 1-1 (104) (2023): 54-57.
5. Mukhammadzhono na, Rakhimo a Fe uzakhon. "P oblems o de elopmen o c ea i e
abili ies in p eschoole s." In e na ional Jou nal o Ea ly Childhood Special Educa ion 14.7
(2022).
6. Mukhammadjono na, Rakhimo a Fe uzakhon. "De elopmen o pedagogical ac i i es wi h
p eschool child en in need o inclusi e educa ion."Asia paci ic jou nal o ma ke ing &
managemen e iew issn: 2319-2836 Impac Fac o : 7.603 11.12 (2022): 423-427.7.
7. Sul ono a N.A., O`zbekis onda Mak abgacha a'lim izimini 2030 yilgacha i ojlan i ishning
kelajak is iqbolla i. In e na ional Scien i ic and P ac ical Con e ence, 2023/11/30., 4-7.
h ps://www.con e encese ies.in o/index.php/educa ion
8. Sul ono a Nu khon An a o na, Kady o a Nasibakhon., Impac o he In e ne in he
Condi ions o Global P ocesses on Spi i uali y and Heal h o You h., INTERNATIONAL
JOURNAL OF INCLUSIVE AND SUSTAINABLE EDUCATION., 2022/12/29., 1/6.
p165-168
9. Sul ono a Nu khon An a o na, Issues o Educa ion du ing he O ien al Renaissance.,
In e na ional jou nal o inclusi e and sus ainable educa ion., 2022, 1/5 p301-305