ISSN: 3030-3931, Impac ac o : 7,241 Volume 10, issue 2, Noyab 2025
h ps://wo ldlyjou nals.com/index.php/Yangiizlanu chi wo ldly knowledge
OAK Index bazala i : esea ch ga e, esea ch bib.
Qo’shimcha index bazala i: zenodo, open ai e. google schola .
O iginal a icle
91
БУХОРО ВОХАСИДА ҚУРИЛАЁТГАН ТУРАРЖОЙЛАРНИНГ ИҚЛИМ
ТАЪСИРИДА ТУРЛАРГА БЎЛИНИШИ ВА УЛАРНИНГ ФАРҚЛАРИ
Юнусов Шокир Маматович
Бухоро Давлат Техника Университети “Муҳандислик” факултети, “Архитектура”
кафедраси катта ўқитувчиси
Аннотация. Ушбу мақолада Бухородаги қурилаётган ҳовли уйларининг меъморий
дизайни, шунингдек, Бухоро воҳасининг иссиқ ва жабирама иқлимининг турар-жой
биноларига таъсири кўриб чиқилади. Тупроқнинг шоурангани ва воҳанинг иқлим
шароитига таъсири ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: иқлим таъсири, турлар, иқлим шароити, фарқлар, қурилиш, атмосфера
таъсири, соглом муҳит, инфратузилма.
Аннотатсия. В статье рассматривается архитектурное формирование строящихся в
Бухаре домов с дворами, а также влияние жаркого и знойного климата Бухарского
оазиса на жилые постройки. Обсуждается воздействие засоленности почв и
климатических условий оазиса на строительство жилых домов.
Ключевые слова: влияние климата, типы, климатические условия, различия,
строительство, атмосферное влияние, здоровая среда, инфраструктура.
Anno a ion. The a icle examines he a chi ec u al o ma ion o houses wi h cou ya ds being
buil in Bukha a, as well as he in luence o he ho and a id clima e o he Bukha a oasis on
esiden ial buildings. The impac o soil salini y and he clima ic condi ions o he oasis on he
cons uc ion o esiden ial houses is also discussed.
Key wo ds: clima e in luence, ypes, clima ic condi ions, di e ences, cons uc ion,
a mosphe ic in luence, heal hy en i onmen , in as uc u e.
Кириш
Muh a am P eziden imizning Oliy Majlisga Mu ojaa nomasida “mahalla – jamiya imizning
yo ug‘ yuzi a ijdoni ko‘zgusi” desak, o‘g‘ i bo‘ladi1degan so‘zla i o‘z na ba ida
O‘zbekis ondagi an’ana iy u a joyla ni o‘ ganish, ula ni bugungi hola ini adqiq e ish a
qay a iklash usulla ini zamona iy alabla dan kelib chiqqan holda akomillash i ish naqada
dolza b ekanligini ko‘ sa ib u ibdi. Асосий қисм.
Бухоро вохаси иқлими Ўзбекистон Республикасининг бошқа жойларига нисбатан, ёзи
иссиқ, қиш вақтлари совуқ, шамол ва гармселлар эсиб турувчи континентал ўзгарувчан
ҳудуд ҳисобланади. Ер майдонларининг шўрланиш фоизи ҳам, бошқа ҳудудларга
қараганда анча юқори. Шу сабабли вохада қуриладиган тураржойлар бир-биридан фарқ
қилган. Асосан қуриладиган тураржойлар, маҳаллий қурилиш материаллардан, ёғоч ва
чўп каркасли “Чўпкори” (1 - расм), ҳамда пишитилган лойлардан қурилган “Пахса”
1h ps://p esiden .uz/uz/lis s/ iew/4057
ISSN: 3030-3931, Impac ac o : 7,241 Volume 10, issue 2, Noyab 2025
h ps://wo ldlyjou nals.com/index.php/Yangiizlanu chi wo ldly knowledge
OAK Index bazala i : esea ch ga e, esea ch bib.
Qo’shimcha index bazala i: zenodo, open ai e. google schola .
O iginal a icle
92
деворли уйлардан иборат бўлган2(2 - расм) Воха ҳудудида турар жойларни қуришда,
иқлимнинг таъсири ва тупроқларнинг шўрланиш даражаларини ўрганиб чиқиб,
тураржойлар лойиҳаларини шу ҳудудга мос ҳолда бажарилиш меъзонини билиш лозим.
Эшик ва дераза жойлари қолдирилган
“чўпкори” уйнинг девор каркаси.
1-расм
1-сарров(заварров); 2-устунлар; 3-тагсинч; 4-пойдевор; 5-ховонлар(ховонда); 6-синчлар;
7-кашак; 8-дераза ўрни; 9-эшик ўрни.
2Юнусов Ш.М. диссертация “Бухоро вохасида ҳовлили тураржойлар типология ва тенденцияси”
Тошкент-2024й. 70-бет.
ISSN: 3030-3931, Impac ac o : 7,241 Volume 10, issue 2, Noyab 2025
h ps://wo ldlyjou nals.com/index.php/Yangiizlanu chi wo ldly knowledge
OAK Index bazala i : esea ch ga e, esea ch bib.
Qo’shimcha index bazala i: zenodo, open ai e. google schola .
O iginal a icle
93
2-расм. Бухоро вохасида азалдан кам қаватли уй-жойлар қурилиши, ягона ҳовлига эга
бўлган, икки ҳовлили тенденцияда қурилган. Вохада уй-жойлар қурилишлари,
туманлараро бир-биридан фарқ қилган. Жумладан, Қоракўл, Олот, Пэшкў ва Жондор
туманининг ғарбий қисмида қурилган уйлар (бундан кейин матнда I гуруҳ деб
ўқилади). Бухоро, Ромитан, Когон, Вобкент, Қоравулбозор ва Ғиждувон
туманларида қурилган уй-жойлардан (бундан кейин матнда II-гуруҳ деб ўқилади) фарқ
қилган. Вилоятнинг схематик харитасида I,II- гуруҳлар чегаралари кўрсатилган. (3-расм)
I-гуруҳ ҳудудининг иқлим шароити, II-гуруҳ иқлим шароитидан фарқ қилиб
тураржойлар қурилишига ўз таъсирини кўрсатган. (1-жадвал).
. pho o_2021-02-18_14-54-31.jpg
12
?иждувон тумани
Когон тумани
Ромитан тумани
Пешкў тумани
Шофиркон тумани
?оракўл тумани
Жондор тумани
Олот тумани
?оравулбозор тумани
Бухоро ша?ри
Бухоро тумани
Денгиз (шўр) кўл
3-расм
Воҳанинг иқлими:
Вилоят ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг жануби - ғарбида Зарафшон дарёсининг
қуйи қисмида, жануби - ғарбий Қизилкум чўл масканида жойлашган. Вилоят ҳудуди
тўлалигича чўл зонасида жойлашганлиги, маҳаллий суғориш сув манбааларига эга
эмаслиги, бунинг устига дарёнинг қуйи қисмида бўлиши ўлка табиатининг салбий
сифатлари саналади. Умуман олганда, вилоят иқлими ресурс сифатида бебаҳо табиий
бойликдир. Айниқса қуёшли дамларининг, фойдали ҳароратнинг етарлича бўлиши ўлка
иқлимининг ижобий сифатлари ҳисобланади. I-гуруҳ
ҳудуди учун субтропик белгиларга хос бўлган кескин континентал чўл иқлими
характерлидир. Кеча билан кундуз, қиш билан ёз ҳароратлари ўртасидаги кескинлик,
нисбатан сернам, инжиқли баҳор, узоқ, қуруқ жазирама иссиқ, ўта ёруғ ёз, кузи эса илиқ
қисқа ва турғунсиз. Қишда аёзли, муқим бўлмаган қиш, асосий белгиларидан биридир.
“Вилоятда энг совуқ муддат январ, энг иссиқ ой эса июл ойларидир. Ўртача йиллик
ҳарорат Бухорода 14.2, Қорақўлда 15.0 даражага тенг. Аммо ҳаво ҳароратининг йил
давомида ўзгаришидаги фарқ (амплитуда) жуда катта - 68 -72 даражани ташкил
қилади.” [2]
ISSN: 3030-3931, Impac ac o : 7,241 Volume 10, issue 2, Noyab 2025
h ps://wo ldlyjou nals.com/index.php/Yangiizlanu chi wo ldly knowledge
OAK Index bazala i : esea ch ga e, esea ch bib.
Qo’shimcha index bazala i: zenodo, open ai e. google schola .
O iginal a icle
94
Вилоят иқлимида маҳаллий шамолларнинг алоҳида ўрни катта. Шамолнинг
таъсири айнан чўл зонасида кучли намоён бўлади. Вилоят ҳудудида шамоллар аксарият
шимол томондан эсади. Баъзида вилоят ҳудудида қора совуқлар, сел ва дўл ёғиши, ёзги
гармселлар, чанг - тўзонли шамоллар ўта аёзли қаҳратон қишлар каби офатли иқлимий
ҳодисалар (2020 йил қишида Олот ва Қоракўл туманларида бўлиб ўтган кучли тўфон)
ҳам бўлиб туради. 2021 йил июл ва август ойларида “Бухоро” ва
“Қоракўл” метеостанция ларидаги иқлим ўзгаришлари кўрсатгичлари3.
1-жадвал
Декада
(10 кун)
“Бухоро”
метиостанцияси
“Қоракўл”
метиостанцияси
Метиостанциялар кўр
сатгичларидаги фарқлар
Шамол
тезлиги
м/сек
Ҳаро
рат С0
Шамол
тезлиги
м/сек
Ҳаро
Рат С0
Шамол
тезлиги
м/сек
Ҳарорат С0
Июл
I
12
34
10
33.9
2
0.1
II
14
29.6
18
29.9
4
8.0
III
14
30
19
30.5
5
0.5
Август
I
13
31
14
31.9
1
0.9
II
15
26.8
13
27.9
2
1.1
III
14
26
14
27.1
0
1.1
(“Қоракўл” метеостанцияда I гуруҳга қарашли бўлган, Қоракўл, Олот, Пэшкў ва
Жондор туманининг ғарбий қисмидаги иқлим ўлчамлари берилган, Бухоро
метеостанциясида, II гуруҳга қарашли бўлган, “Бухоро”, Ромитан, Когон, Вобкент,
Қоравулбозор ва Ғиждувон туманлари иқлим ўлчамлари берилган) I-гуруҳга
тегишли ҳудудларда уй-жойлар қурилиши, уй-жойлар қурилишидаги миллий
тенденцияни сақлаган ҳолда, икки ҳовлили қилиб қурилган Ҳозирги давргача (1970-
1975йилларгача) икки ҳовлили уйларда дарвозахона қурилмасдан, балки фақат ҳовлига
кириш учун дарвоза қурилган. Мавжуд шарт-шароитдан келиб чиқиб, ер
майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида, ташқари ҳовли ўрнига дарвозахоналар
қурилиши амалга оширилаяпти. Дарвозахоналар ташқи ҳовли вазифасини бажаради,
унда алоҳида меҳмонларни кутиб олиш, қўл ювиш, ҳожатхона ва барча зарурий хоналар
кўзда тутилган. Ичкари ҳовли ташқари ҳовлидан ажратилиб, унда
оғилхона ва хўжалик хоналарига чиқиш қулайлик билан жойлаштирилган. Ичкари
ҳовлилар асосан яшаш хоналарга нисбатан жануб томонда жойлаштирилган. Ушбу
3Ушбу жадвал Ўзбекистон Республикаси фавқулотда вазиятлар вазирлиги Гидрометириология хизмати
Бухоро вилояти бўлимидан олинган маълумотлар асосида тузилди.
ISSN: 3030-3931, Impac ac o : 7,241 Volume 10, issue 2, Noyab 2025
h ps://wo ldlyjou nals.com/index.php/Yangiizlanu chi wo ldly knowledge
OAK Index bazala i : esea ch ga e, esea ch bib.
Qo’shimcha index bazala i: zenodo, open ai e. google schola .
O iginal a icle
95
ҳудудларда об-ҳаво бошқа ҳудудларга нисбатан иссиқ ва шамоллар кўплиги билан
ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги “2013-
2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув
рессурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини
таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 39-сонли қарорида
кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Республиканинг
суғориладиган тупроқларининг (асосан қурилиш ишларига ишлатиладиган тупроқлар)
шўрланиш даражасини аниқлаш ва харитага тушириш ишлари бажарилган. (2-жадвал).
Бухоро вилояти суғориладиган тупроқларининг шўрланиш ҳолати ва тавсифи 2-
жадвал
Туманлар номи
Суғориладиган
ер майдони га.
Шўрланган
ерлар
Ўртача, кучли ва жуда кучли
шўрланган ерлар
Жами
суғориладиган
майдонларга
нисбатан
Жами
шўрланган
майдонларга
нисбатан
га
%
га
%
%
1
Бухоро
22860.9
22690.7
99.3
6690.4
29.3
29.5
2
Вобкент
20182.0
14644.8
72.6
3373.3
16.7
23
3
Жондрор
28070.8
28017.3
99.8
17436.1
62.1
62.2
4
Ғиждувон
20032.0
13367.7
66.7
3326.7
16.6
24.9
5
Когон
16845.0
11839.2
70.3
4140.1
24.6
35.0
6
Олот
17218.0
13233.1
76.9
8754.4
50.8
66.2
7
Қоравулбозор
15280.0
11308.6
74.0
3676.9
24.1
32.5
8
Пешку
18685.0
14124.3
75.6
5849.1
31.3
41.4
9
Ромитон
22948.0
22948.0
100
9106.5
39.7
39.7
10
Қоракўл
19462.7
19105.7
98.2
7767.2
39.9
40.7
11
Шофиркон
23054.8
20754.3
90.0
2732.4
11.9
13.2
12
Бухоро шаҳри
1759.1
733.2
41.7
47.8
2.7
6.5
2-жадвал бўйича I-гуруҳга киритилган ҳудудларда тупроқ шўрланиши юқори. Ушбу
гурухга кирган ҳудудларда пахса уйлар иложи борича кам қурилган. Бундан ташқари
чанглардан ва иссиқ гаремсел шамоллардан сақланиш мақсадида, асосий уйга кириш
“пойгак” хоналар (тамбур) орқали бажарилган. Пойгак хоналар, оёқ кийимларининг
ечилиш жойи бўлиб, хоналар
ва даҳлиз саҳнидан бир мунча пастроқ, (50-80мм) чуқурроқ қилиб қурилган У ерда қўл
ювиладиган махсус жой-ташнав бўлган. Ҳозирги вақтда пойгак хоналар даҳлиз ва
айвонларга қўшилиб кетган.
Хулоса:
ISSN: 3030-3931, Impac ac o : 7,241 Volume 10, issue 2, Noyab 2025
h ps://wo ldlyjou nals.com/index.php/Yangiizlanu chi wo ldly knowledge
OAK Index bazala i : esea ch ga e, esea ch bib.
Qo’shimcha index bazala i: zenodo, open ai e. google schola .
O iginal a icle
96
Бухоро вохасининг иқлими Республикамизнинг бошқа ҳудудлари иқлимидан кескин
фарқ қилишини инбоатга олиб;
1. Тураржойларни, бино иншоотларни лойиҳалашда иқлим ўзгаришларини
инобатга олиш,
2. Лойиҳалаш ишларида ернинг таркибини, структурасини, қурилаётган ҳудулар
кесимида ўрганиб чиқиш,
3. Қурилаётган ҳудуднинг вертикал (тик) режасини ишлаб чиқишда, унинг ер ости
зах сувларини қочириш тадбирларини ишлаб чиқиш, дренаж усулларидан фойдаланиш
каби бирнеча тадбирларни ишлаб чиқиш лоим.
Келтирилган атамалар;
-Пахса – пишитиб ишланиб, бироз тиндирилган лойдан қурилган девор.
-Чўпкори – каркаси ёғоч материаллардан ишланиб, қаламалар орасига терилган
ва панжакаш қилинган девор.
-Панжакаш – сомонли лойни деворга суваб панжа изларини қолдирган сувоқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ёзил Хайитов профессор БухДУ. “Бухоро вилоятининг географик ўрни ва
иқлими” мақола 2023-Бухоро
2. Юнусов Ш.М. диссертация “Бухоро вохасида ҳовлили тураржойлар типология ва
тенденцияси” Тошкент-2024й. 70-бет.
3. Ҳерман Вембери. Бухоро ёхуд Моварауннаҳр тарихи. Тошкент Ғофур Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашриёти 1990
4. Т.А.Низамов. “Архитектурно-планировочные особенности проектирования
жилых зданий в условиях жаркого климата” Монография. Ташкент 2015 год.