REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING
CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025
292
БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, ЖАМИЯТ ВА КЕЛАЖАК
Ғаниева Вазира Юсуфовна1, Абдусаломова Мухлиса Искандаржон қизи2,
Абдураҳмонова Лайлохон Рауфжон қизи3
1Қўқон давлат университети докторанти, 2,3Қўқон давлат университети талабалари
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17547847
Аннотация. Мақолада болаларнинг тарбиясида оила, жамиятнинг роли,
болаларни кичик ёшдан бошлаб ривожлантириш, тарбиялаш ишларида оила ва
жамиятнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилган.
Калит сўзлар: бола, тарбия, оила, ота-она, жамият, одоб, мактабгача ёш,
келажак, миллат, тараққиёт.
Бола дунёга келиши билан ота-она унинг одоби, келажаги ҳақида қайғура
бошлайди. Инсоний фазилатларни сингдиришга ҳаракат қилади. Имом ибн Кудома
ўзининг “Миноҳожул косидин” номли китобида бир неча одобларни зикр қилади: “Бола
вояга етиб, унда фикрлаш аломатлари намоён бўлса, уни кузатиш ва аҳволини ўрганиш
лозим бўлади. Чунки боланинг қалби содда ва тоза бўлиб, у ҳар қандай нақшни қабул
қилишга тайёр. Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик билан улғаяди, агар ёмонликка
одатлантирилса, ёмонлик билан улғаяди ва жавобгарлик унинг яқинлари бўйнига
тушади”.
Болаларни кичик ёшдан бошлаб ривожлантириш, уларнинг ўқиши учун муносиб
шарт-шароитлар яратиш орқали келажакда ёшларнинг ўзлигини тўла намоён этишига
мустаҳкам замин яратяпмиз. Зеро, бу каби эзгу мақсадимиз йўлида сарфланган
инвестициялар эртага бир неча баробар ортиғи билан қайтишига шубҳа йўқ.
Шу билан бирга, бола шахсиятининг асоси айнан мактабгача таълим ёшида
шаклланиши, бу даврда унинг интеллектуал ва жисмоний камолоти учун пойдевор
яратилиши ҳаммамизга яхши маълум.
1
Ҳозирги пайтда юртимизда 3 миллиондан ортиқ мактабгача ёшдаги болалар бор.
Ҳеч шубҳасиз, улар бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз, ёруғ
келажагимиз бунёдкорларидир. Ҳолбуки, фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин
ҳисобланган оила ва мактабгача таълим тизимининг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва
аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди.
Дарҳақиқат, фарзандининг тарбиясида оиланинг, ота-онанинг ўрни
бениҳоят каттадир. Айнан ота-онанинг эътибори оилада ҳулқ-атвор
маъданиятини тарбиялашга ёрдам беради. Фарзанд мисоли бир янги ниҳолдир,
унинг келажакда кўркам дарахт бўлиши ва ҳосил бериши учун парвариш ва
эътибор керак. Эътиборсиз ниҳол охир бориб фақатгина ўтин бўлишга ярайди
холос.
Савол туғилиши мумкин: ҳозирги давр ёшларининг ахлоқи, хулқ-атвори қандай?
Замонавий оилаларимизда болаларга қандай тарбия берилмоқда?
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича
иккинчи Бутунжаҳон конференцияси очилиш маросимидаги нутқи (p esiden .uz)
REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING
CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025
293
Давлатимиз берган эътибор ва имкониятлардан унумли фойдалана
оляптиларми? Ёки “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” деганларидай турли
ёмонлик кўчаларига кириб қоляптими? Хўш, шундай бўлганида бунга сабаб
нима?
Демак, бундай бўлиш сабабини биз катталар ўзимиздан, оилада ота-она ва иккинчи
ота-она бўлмиш устозларимиздан қидиришимиз керак эмасми?...
Тўғри, ҳозирги кунда замонамиз тараққий этган, ривожланиш даражаси
жиҳатдан ўзбек миллати ҳам кўплаб чет давлатларидан қолишмаяпти. Шу
тараққиёт натижасида четдан онгимизга салбий таъсир этувчи турли
таъсиротларни ҳам кириб келаётганини сезмай қолмаяпмизмикин...
Лекин нима бўлганда ҳам биз ўзбекмиз ва шу ўзлигимизни қандайдир ҳоюҳавасларга
алмаштирмасдан асл ҳолича сақлашимиз, биздан кейинги авлодга бус-бутунлигича
етказишимиз лозим. Ёшлар онги янгиликларга жуда қизиқувчан, уларни тез ўзлаштириб
олиш қобилиятига эга.
Эътибор билан қарайликчи, ёшлар қабул қилаётган янгилик уларни онгини
заҳарламаяптимикин?
Болаларимизнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатмаяптими?
Уларни ёмон йўлларга бошламаяптимикин?
Фарзандлармиз кўчага чиққанларида улар мактабга етиб боришмоқдами? Кунлик
ҳаражатлар учун бераётган пулимизни тўғри йўлга сарф қиляптиларми? Ота-оналар
буларга эътиборлироқ бўлиши лозим. Кўчаларда очилган турли интернет кафелар,
компютердаги турли ўйинлар ва болаларимизнинг қўлларига ўзимиз тутқазиб қўйган
мобил телефон орқали олаётган маълумотлар, ўхшатиш билан айтаганда, онгни
заҳарловчи вируслар уларга ножўя таъсир қилмаяптимикин? Буларга, албатта, барчамиз
эътиборли бўлишимиз зарур. Ахир айтишади-ку, “Бир фарзандга етти маҳалла ҳам ота-
ҳам она” деб.
Юқоридаги каби ибратли фикрларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
Президентимиз айтиб ўтганларидек: “Ёшлар бизнинг келажагимиз”.
Келажакнинг мустаҳкамлиги бугуннинг соғлом фикрловчи соғлом авлодни
тарбиялашимизга боғлиқ. Қайси ота-она ўз фарзандига меҳр кўзи билан боқмайди. Айнан
шу отаоналар бир бутун оила – давлатнинг бир бўлаги. Донишмандларнинг “Илдизга
боқ!” деган қадимий гаплари бор. Айнан Президентимиз фикрларида инсон
баркамоллигининг илдизига ишора аниқ кўзга ташланади. Фарзандлар кўзимизнинг оқ-у
қораси. Уларнинг келажаги бизнинг бахтимиздир. Шундай экан, уларни чиройли хулқ
эгалари, бугуннинг Темурлари, бугуннинг Навоийлари, бугуннинг Жалолиддинлари
қилиб тарбиялаш учун кун давомида бажараётган ишларига, юриш-туришларига ва улар
билан доимий алоқада бўлувчи ўртоқларига ҳам эътибор қаратишимиз, улар руҳиятидаги
ўзгаришлардан хабардор бўлишимиз зарур.
Бу борада биз ўзимизнинг миллий тажрибамиз ва жаҳондаги илғор ютуқларни
уйғунлаштирган ҳолда фаолият олиб борамиз.
Ва албатта, таълим ва тарбия бор жойда албатта илм, албатта маданият ва
тараққиёт бўлади
2
.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича
иккинчи Бутунжаҳон конференцияси очилиш маросимидаги нутқи (p esiden .uz)
REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING
CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025
294
Зеро, кенг маънода айтадиган бўлсак, соғлом болалар келажагимиз
давомчиларидир.
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
1. An a o na, Sul ono a Nu xon, and Xalkuziye a Dilnoza Baxodi o na. "PROBLEMS OF
WORKING WITH PARENTS OF CHILDREN NOT INVOLVED IN PRESCHOOL
EDUCATIONAL ORGANIZATIONS." In e na ional Jou nal o Ea ly Childhood Special
Educa ion 15.1
2. An a o na, Sul ono a Nu khon. "Some Aspec s o he Ma ia Mon esso i Me hod in he
Educa ion o P eschool Child en." INTERNATIONAL JOURNAL OF INCLUSIVE AND
SUSTAINABLE EDUCATION 1.6 (2022): 169-173. (2023).
3. Bakhodi o na, Halkuzie a Dilnoza. "Pe sonali y-O ien ed Educa ion in he De elopmen o
C ea i e Ac i i ies o Fu u e Educa o s." Ame ican Jou nal o Language, Li e acy and
Lea ning in STEM Educa ion (2993-2769) 1.8 (2023): 432-435.
4. Султонова, Нурхон Анваровна. "Теоретические основы подготовки детей в
современных условиях к социальной жизни в семье." Scien i ic p og ess 1.6 (2021):
631-635.
5. Baxodi o na, Azizo a Zi oa . "INTERNATIONAL TRENDS IN THE DEVELOPMENT
OF THE PRESCHOOL EDUCATION SYSTEM." INTERNATIONAL JOURNAL OF
SOCIAL SCIENCE & INTERDISCIPLINARY RESEARCH ISSN: 2277-3630 Impac
ac o : 7.429 11.11 (2022): 458-461.
6. Baxodi o na A. Z. BО’LАJАK РЕDАGОGLАRNING KАSBIY-РЕDАGОGIK
KОMРЕTЕNTLIK АSОSLАRI //Ta akku manzili. – 2023. – Т. 4. – С. 59-67.
7. Albe o ich S. A. Issues o he o ma ion o he p o essional componen o u u e eache s
(on he example o he science o physical cul u e) //INTERNATIONAL JOURNAL OF
SOCIAL SCIENCE & INTERDISCIPLINARY RESEARCH ISSN: 2277-3630 Impac
ac o : 7.429. – 2022. – Т. 11. – №. 11. – С. 414-416.
8. Maliko na N. G. Pedagogical Technologies And Thei Use A The Cen e s Fo The
De elopmen O P eschool Educa ional Ins i u ions //Jou nal o Posi i e School Psychology.
– 2023. – Т. 7. – №. 5. – С. 678-683.