scieee Science in your language
[en] (orig)

УМУМХЎЖАЛИК (УМУМИШЛАБ ЧИҚАРИШ) ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ОҒИШИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Author: Амир Худайкулов
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17551480
Source: https://zenodo.org/records/17551480/files/ARFCS186.pdf
607
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
УМУМХЎЖАЛИК (УМУМИШЛАБ ЧИҚАРИШ) ХАРАЖАТЛАРИНИНГ
ОҒИШИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Амир Худайкулов
Термиз давлат университети
“Молия” кафедраси доценти в.б., PhD. Термиз, Ўзбекистон,
E-mail: ami 7x@mail. u; xudoyqulo a@ e su.uz
ORCID: 0000-0001-8915-5962
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17551480
Калит сўзлар: Ишлаб чиқариш харажатлари, доимий харажатлар, ўзгарувчан харажатлар,
меъёрий коэффициент, оғишишлар, умумишлаб чиқариш харажатлари, меъёрий харажатлар.
Ключевые слова: Производственные затраты, постоянные затраты, переменные затраты,
нормативный коэффициент, отклонения, общепроизводственные затраты, нормативные затраты.
Keywo ds: P oduc ion cos s, ixed cos s, a iable cos s, s anda d coe icien , de ia ions, gene al
p oduc ion cos s, s anda d cos s.
Ўзбекистон Республикасида умумишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ҳисоби - “Хўжалик
юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома”
1
га мувофиқ 2500-“Умумишлаб чиқариш харажатлари” счётида юритилади. Умумишлаб
чиқариш харажатларининг ҳисоби корхонада бир эмас бир неча турдаги маҳсулотлар ишлаб
чиқарилаётган бўлса қўлланилади. Бунда дейлик айрим материаллар икки ва ундан ортиқ маҳсулот
ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилганда, мазкур материалларнинг қиймати битта ишлаб чиқарилаётган
тайёр маҳсулот таннархига эмас, балки бир нечта ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархига
улушли ҳисобда объектив тақсимланиши асос қилиб олинади.
Улушли тақсимлашга асос қилиб иккита ва ундан ортиқ тайёр маҳсулотнинг ҳар бирини ишлаб
чиқаришга кетган киши-соат, иш ҳақи, киловатт, дейлик маҳсулот экин майдонида етиштирилса гектар
каби харажат драйверларининг бири адолатли ва объектив таннархни шакллантиришнинг мезони
қилиб олинади. Қуйида биз умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобида уларнинг оғишишлари
таҳлилини бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш вазиятида кўриб чиқамиз.
Дейлик, бизнинг корхонамизда ҳисобот ойида ишлаб чиқариш ҳажми амалда 200 бирликни
ташкил этди.
Бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш учун режага мувофиқ 4 соат вақт кетади. Меъёрий
ўзгарувчан умумишлаб чиқариш харажатлари 1 соат ичида 6,0 минг сўм кетиши режалаштирилган.
Бир ойлик доимий харажатлар 2100,0 минг сўм этиб режалаштирилган. Иш вақти фонди 600 соатни
ташкил этади.
Ҳақиқатда амалга оширилган умумхўжалик харажатлари ойига 8000,0 минг сўмни ташкил этган.
Юқоридаги маълумотларга мувофиқ умумхўжалик харажатларининг меъёрий коэффициенти
қуйидагиларни ташкил этади:
- Ўзгарувчан харажатлар 1 соатга 6,0 минг сўм;
- Доимий харажатлар соатига 3,5 минг сўм (2100:600) ни ташкил этади.
Умумхўжалик харажатларининг умумий коэффициенти 1 соатга – 9,5 минг сўм (6,0+3,5) ни
ташкил этди.
1. Умумхўжалик харажатларининг умумий оғишиши (четланиши) = Ишлаб чиқарилган
маҳсулот таннархига қўшиладиган меъёрий умумишлаб чиқариш харажатлари (ишлаб
чиқаришдаги браклардан ташқари) – Амалдаги умумхўжалик харажатлари (АУХХ) = 9,5 *
200 * 4 – 8000 = - 400,0 минг сўм.
Ҳосил қилинган умумхўжалик харажатларининг умумий оғишишини иккита таркибий қисмга
ажратишимиз мумкин:
1
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) “Хўжалик юритувчи
субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”. Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 ноябрдаги 191-сон буйруғига 1-илова
608
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
УХХ1 = Эришилган ишлаб чиқариш даражаси ҳисоб-китобида бюджет кўрсаткичларининг
ўзгариши ҳисобига пайдо бўлган оғишишлар (четланишлар);
УХХ2 = Ҳажм бўйича оғишишлар (четланишлар).
2. Бюджет кўрсаткичларининг ўзгариши ҳисобига оғишишлар (четланишлар) =
Режалаштирилган УХХ – Амалдаги УХХ.
УХХ1 = (6 * 200 * 4 + 2100) – 8000 = - 1100,0 минг сўм.
3). Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши ҳисобига пайдо бўлган оғишишлар (четланишлар) =
Ҳисобланган УХХ (маҳсулот бирлигига нисбатан қайта ҳисобланганда) – Режалаштирилган УХХ,
яъни:
УХХ2 = 9,5 * 200 * 4 – 6 * 200 * 4 – 2100 = + 700,0 минг сўм.
Юқоридаги ҳисоб-китобимизда жами қайта ҳисобланган УХХдан режадаги ўзгарувчан ва
режадаги доимий харажатлар айириб ташланди.
4). Текшириш:
УХХ нинг умумий оғишиши = УХХ1 + УХХ2 = - 1100 + 700 = - 400,0 минг сўм.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки амалдаги умумхўжалик харажатлари режадаги умумхўжалик
харажатларидан 400,0 минг сўмга кам амалга оширилган. Демак умумхўжалик харажатлари бўйича
четланиш (оғишиш) -400,0 минг сўмни ташкил этган. Бу эса корхонанинг режадаги соф фойда
кўрсаткичларининг ҳам пропорционал ошишига сабабчи бўлади.
Foydalanilgan adabiyo la :
1. Болотова A.И. Рабочая тетрадь как средство развития познавательной самостоятельности при
обучении математике младшего школьника: aвтореф. дис. ... канд. пед. наук: 13.00.02 / Bolo o a
Aлёна Иванова – M.: 2012 - 24 с.
2. Un I.E. Индивидуализация и дефференциация обученияю/ I.E. Un . –M.: Педагогика. 1990. - 197
с.
3. Leon e A.N. P oblemы az i iya psixiki. – M.: Pedagogika, 1972. – 576 s.
4. Mолдaвская Н.Д. Литературное развитие школьников в процессе обучения. – M.: Педагогика,
1976.-224с
5. Roziko O.R. a boshqala . Didak ika. – T.: Fan, 1997. – 256 b.