scieee Science in your language
[en] (orig)

БУЮК ИПАК ЙЎЛИДАГИ ҚАДИМГИ МАСКАН

Author: Жўраев Абдуқаюм Ортиқович
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17732295
Source: https://zenodo.org/records/17732295/files/187-195.pdf
187
БУЮК ИПАК ЙЎЛИДАГИ ҚАДИМГИ МАСКАН
Жўраев Абдуқаюм Ортиқович,
Қарши давлат университети тадқиқотчиси
abduqayum.jo ae .68@mail. u
ORCID: 0009-000-5325-8427
Аннотация. Мазкур мақола қадимги Буюк Ипак йўлида қад ростлаган
Ғузор воҳасининг Ўзбекистон тарихи ривожига қўшган ҳиссаси, узоқ давом
этган тарихий жараёнлардан асрлар давомида қандай шаклланиб келгани,
Ватанимиз тарихида қандай из қолдиргани ҳақида маълумот беради.
Бронза давридаги қадимги йўллардан бири «Ложувард йўли» деб аталиб,
унинг бир тармоғи Бадахшон, Бақтрия ва Марғиёна ҳудудларини Хоразм, Сўғд,
Марказий Қозоғистон ва Урал билан боғлаган. Яна бир тармоғи эса, Бақтрия ва
Марғиёнани Месопатамия билан боғлаган. Бу йўл Помир тоғларидан бошланиб,
Эрон, Олд Осиё, Миср орқали ўтган.
Бадахшон Ложувардининг (Бадахшон-Афғонистон ҳудудида) Ҳинд
водийси, Месопатамия ва Мисрдаги фиръавнлар қабрларидан топилиши бу
қимматбаҳо тошнинг Қадимги Шарқда ниҳоятда қадрланганлигидан далолат
беради.
Мил. авв. III-II минг йилликларда қадимги «Ложувард» карвон йўлининг
бир тармоғини Ғузордан ўтганлигини ҳисобга олсак қадимги Тутанхамон
пирамидаси қурилган пайтларда Ложувард карвон йўли устида жойлашган Ғузор
гуллаб-яшнаган, карвон йўлларида кўплаб шаҳарлар қад ростлаб, савдо
муносабатлари ривож топган. Бу фактлар шуни кўрсатадики, Ғузор
давлатимизнинг энг қадимги масканларидан бири бўлган.
Шоҳ йўли (мил.ав. VI—IV асрларда). Қадимги йўллардан яна бири, Эрон
аҳмонийларининг карвон йўли бўлиб, бу йўлнинг бир тармоғи мил. авв. VI—IV
асрларда кичик Осиё шаҳарларини ҳамда Ўрта Ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди
шаҳарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боғлаган бўлса, яна бир
тармоғи Эрон-Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон
ҳудудларидан ўтиб Олтойгача борган. Тарихий адабиётларда бу йўл «Шоҳ йўли»
деб аталади.
Ушбу карвон йўлининг Эрон-Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва
Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб, Олтойгача ўтган шимолий қисми ҳам бевосита
Ғузор сарҳадлари орқали ўтган. Бу ҳам ўша пайтларда Ғузорда савдо-сотиқни
гуллаб яшнаганидан далолат беради. Чунки Ватанимизнинг барча савдо йўллари
табиий шарт-шароитдан келиб чиқсак Ғузор орқали ўтишга мажбур бўлади.
Шунинг учун ҳам Ғузор жунубий ўлкаларни шимол билан боғлайдиган дарвоза
вазифасини ўтаган.
Буюк Ипак Йўли. (I асрдан милодий ХVI асргача) Мил. авв. 138 йилда
Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Ўрта Осиё ерларига жўнатади. Элчи Чжан
Цян) Хитойнинг хуннларга қарши курашиши учун иттифоқчи излаб келган эди.
188
Мил. авв. II-I асрларга келиб, Чжан Цян юрган йўллардан Хитойни Ўрта ва
Ғарбий Осиё билан боғлайдиган карвон йўли пайдо бўлади. Кейинчалик бу йўл
“Буюк ипак йўли” деб аталиб, умумий узунлиги 12 000 километрни ташкил
этади.
Бу йўлнинг бир тармоғи Ғузордан ўтганлиги туфайли миллоддан аввалги I
асрдан милодий ХVI асргача Ғузор Буюк Карвон йўлининг гуллаб яшнаган
масканларидан бирига айланган.
Таянч сўзлар: Ложувард йўли, Шоҳ йўли, Буюк ипак йўли, “Шоҳнома”,
Афросиёб, Субах, Греция, Абдужалил тўқсабо, Занги ота, Саид Акрамхон.
Kириш. Ғузор Ватанимиз тарихида ўзининг муносиб изини қолдирган.
Ўзбекистонимизни ажралмас қисми бўлган Ғузор воҳаси ўтмиши ҳозирда
кўпчиликда қизиқиш ўйғотиб келмоқда. Кўплаб тадқиқотчилар томонидан воҳа
ўтмиши ўрганилиб келинмоқда. Ушбу кичик тадқиқотда Ғузорнинг ўзига хос,
ҳеч қаерда учрамайдиган қизиқарли бир қанча тарихий лавҳаларини ёритишни
олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Taдқиқот методологияси. Тадқиқотни амалга оширишда Ғузор тарихини
ёритишга оид адабиётлар ва манбалардан кенг кўламда фойдаланилди. Илмий
тадқиқот ишида даврийликка катта эътибор қаратилди.
Натижалар ва муҳокама. Ғузор ҳарбий аҳамиятга эга маскан. Афросиёб
даврида. (мил ав. VIII аср) Абулқосим Фердавсийнинг “Шоҳнома” асарида
милоддан аввалги VIII асрда Эрон ва Турон ўртасида бўлиб ўтган узоқ йиллар
олиб борилган жангларда мамлакат мудофаа салоҳиятини кучайтириш учун
ҳарбий салоҳиятга ва йўлларнинг қўшилиш жойида душманни қарши олиш
мақсадида туркларнинг улуғ хони Афросиёб томонидан қадимги Ғузор шаҳрига
асос солинган. Ғузор воҳаси ўша даврдан бошлаб ўзининг ҳарбий аҳамиятга эга
маскан эканлигини кўрсата бошлади.
Араблар фатҳи даврида. Араблар фатҳи даврида Ғузорнинг Субах шаҳри
атрофида уруш 5 йилдан кўпроқ давом этди. Арабларга қарши маҳаллий халқ
катта қаршилик кўрсатади. Араблар бу ерни эгалламай Мовароуннаҳр
ичкарисига кира олмасди. Шунинг учун Ғузор ҳудудини қўлга киритиш улар
учун биринчи ўринда турган ҳарбий мақсад бўлган.
“Гоҳ у томон, гоҳ бу томон устунликка эришар эди,-деб ёзади Наршахий Оқ
кийимликлар ғалаба қозонмаган бир кун ҳам бўлмади. Арабларнинг Саид ал-
Хараший бошчилигидаги яна бир катта қўшини Бухородан чиқиб Субах сари
йўл олди”.
Ғузор шаҳрининг Эскибоғ ўрни ва Путон қишлоғидан Обдал тешиккача
бўлган ҳудудида арабларнинг ҳар жойда дафн этилган кўплаб қабрлари мавжуд.
Урушда шаҳид бўлган араблар ислом дини қоидаларига асосан ҳалок бўлган
жойларида дафн этилганлар. Маҳаллий халқ улар дафн этилган жойларни “Араб
мозор” деб аташган. Бугунги кунда уларнинг Эскибоғдаги кўплаб эски қабрлари
бузилиб, қабрлар ўрнида аҳоли хонадонлари пайдо бўлган.
(Муқанна бошлиқ қўзғолончилар Субах ва Ғузор шаҳри атрофларида 5 йил
мобайнида арабларга қарши шиддатли кураш олиб борганлиги натижасида араб
қабрларини бу ерда кўплаб пайдо бўлишига сабаб бўлди.)
189
Мўғуллар ҳукмронлиги даврида. Мўғуллар истилоси даврида кейин Ғузор
жанубий ҳудудларни назорат қилиш учун босқинчиларга таянч ҳарбий ўлка
вазифасини бажарган. Мўғуллар босиб олган ҳудудларини ўз қўлига сақлаб
туриш мақсадида йирик шаҳарларда эҳтиёт чораси сифатида қўшин сақлаб
турганлар. Буни тарихчилар Рашидиддин ва Бартольд ҳам ўз асарларида қайд
қилганлар. Уларнинг ёзишича, бу қўшинларни едириш-кийдириш, отларини
боқиш маҳаллий халқнинг елкасига тушган оғир юк бўлган. Олгуй ҳукмронлиги
даврида Бухоро шаҳрининг ўзида 16 000 минг мўғул қўшини, Ғузорда 10 000
минг, Самарқанд, Кеш ва Қаршида ҳам маълум миқдорда мўғул қўшинлари
турган. Мўғулларни 10 000 минг қўшини таъминотини таъминлаш учун Ғузор
аҳолиси 100 мингдан ошиқ кишини ташкил этган бўлиши керак.
Амир Темур даврида. 1364 йилнинг ёзида Темурбекнинг аскарлари Хузорга
ҳужум қилдилар ва бир зарб билан уни эгалладилар. Мўғуллардан бўлган Даруға
аҳли аёни ва бор бисотини ташлаб қочиб қолди. Хузор халқи кечаси юз берган
воқеадан эрталаб хабар топишди. Кўчалар худди ҳайит кунлардагидек байрам
тусини олган, ҳамманинг юзидан қувонч, хурсандчилик, ниҳоят кўп орзиқиб
кутилган кун келди. Мўғуллар истибдоди биринчи бўлиб Хузорда барҳам топди.
Шаҳар кексалари, даҳа оқсоқоллари аллома ва уламолари гуруҳ-гуруҳ бўлиб эл
юрт озодлиги учун жонини тикиб курашаётган бу оли жаноб одамни зиёрат
қилдилар, ҳадя ва инъомлар билан хушнуд қилдилар.
Жамики Умаро шайх (Мири Жанда ота) қабри устида янгидан шарт
бойлашиб, зиммаларига мажбуриятлар олиб, аҳд қилишди. Ушбу ҳол асносида
Амир Темур тушки овқатдан сўнг ухламоқда эди. Ногоҳ туш кўрди ва тушида
бир киши унга фосх тил билан деди:
“Фатху нусрат пайти етди, ҳаялламай отланингки, мамлакат сизникидир”.
Бу овоз салобатидан Амир Темур уйқудан сакраб турди ва шу ерда ҳозир
бўлганларидан сўради: “Бирор киши шунга ўхшаш гап эшитдими ёки йўқми?
Ҳаммалари ҳайратда қолишди ва сўзлар олами ғайб илҳоми эканлигини
англашди. Бир овоздан бу ҳолни фол ҳисоблаб, икки ғулт узишди”. Шу тариқа
Шайх Шаҳобиддин Умар Ҳазратлари мамлакатни мўғуллардан озод қилиш учун
Амир Темурга дуо берганлар.
Ғузорнинг мўғуллардан кейинги ҳокими Тамуқа қовчин Амир Темурнинг
дўсти эди. У Амир Темурга Ғузорга келган пайтларида кўп ёрдам кўрсатар,
керакли пайтда унга лашкар бериб, қўшинини озиқ-овқат, отларини ем-хашак
билан таъминлар эди.
Амир Темур Ғузор шаҳрини мўғул босқинчиларидан озод қилгач, биринчи
навбатда ҳарбий аҳамиятга эга бўлган, карвон йўллари қўшилган бу воҳадан
ҳарбий полигон сифатида фойдаланади. Пачкамар воҳасида ўзига содиқ
жангчиларини тўплаб, 313 жангчисини келгуси жанглар учун машқ қилдиради.
Ғузор авлиёлари ва ҳалқи Амир Темурга ҳам руҳан, ҳам ҳарбий томонлама
катта ёрдам кўрсатди. Амир Темурнинг мўғулларга қарши озодлик кураши
биринчи Ғузордан бошланиб, бутун Мовароуннаҳрга ёйилди. Кейинчалик Амир
Темур Ғузор ҳалқининг бу яхшиликларига жавобан бир неча авлиёлар қабрлари
устига мақбаралар қуриб беради. Шулардан бири Шайх Абдулла хўжа ибн
Муҳаммад (Мусофир ота) зиёратгоҳидир.
190
Шайбонийхон истилоси даврида. Шайбонийхон Қаршини босиб ололмагач
катта ҳарбий аҳамиятга эга бўлган Ғузор воҳасини эгаллашга қарор қилади.
Мухолиф Хузорда жиддий қаршиликка учрайди. Шаҳар мудофаасига 130
минг киши қатнашган. Душман қалъа бузувчи асбоблар билан деворларни
буздилар ва шаҳарга ёпирилиб кирдилар, ҳар бир кўча-ҳовли учун жанг бўлади.
Ҳимоячилар кўчаларни ҳар қадамини шох-шабадалар, тошу ғиштлар билан ғов
тўсдилар, ёғийлар эркагу аёл, ёшу қари демасдан ҳаммани қиличдан ўтқаздилар.
Айрим кунлари 300 киши ўлдирилди, гоҳи кунлари 10 қўрғон аҳлига тенг аҳоли
қирилди. Шаҳар уч ой қамалда тургач, Боқи Тархон ўз қўшини билан шаҳардан
хоинона чиқиб кетади. Шайбонийхон қўшини шаҳарни икки ой қирғин
қилдилар, таланмаган, қатл қилинмаган оила, хонадон қолмади. Душман
шаҳарга катта талафот етказдилар ва шаҳар узоқ вақт ўзини тиклай олмади. Уй-
жойи ва мол-мулкидан ажралган, ейишга озуқаси бўлмаган халқ ўша йиллари
қиш қаттиқ келиб, минглаб одамлар ўлиб кетди. Шаҳарга кирган Шайбонийхон
қўшинлари қамал ва вабо касалидан тинкаси қуриган халқни қириб ташлайди. Бу
жангда ғузорликлардан 125 минг киши ўлган. Кексаларнинг айтишларича, шаҳар
харобаси уч асргача сақланиб турган. Ҳужум қилувчилар “олдилар анда басе
молу яроғ”, шу боис фароғат қилиш асбоби муҳайё бўлади, таланган молу-
ашёлар эвазига айш-ишрат қиладилар. Шу тариқа Амир Темур давридан бошлаб
гуллаб-яшнаб келган Ғузор воҳаси харобага айланади.
Ғузор беклиги даврида. Ғузор тўралиги Бухоро амирлигида катта ҳарбий ва
стратегик аҳамиятга бўлган бекликлардан бири эди. Жанубий бекликлардан
йиғиб олинган солиқлар Ғузор беклиги орқали Бухоро амирлигига жўнатиб
туриларди. Шунинг учун ҳам Ғузор беклигини бошқариш Бухоро амирининг энг
ишончли кишилари, асосан тахт ворислари бўлган ўғилларига юклатилган.
Мисол учун, 1864-1868 йиллар Ғузор беклигини Бухоро амири
Музаффарнинг тўнғич ўғли Абдумалик бошқарган бўлса, 1872 йилда амир
Музаффархон 13 ёшли ўғли Саидакрамхонни Ғузорга ҳоким этиб жўнатади. У
1918 йилгача Ғузор беклигини бошқаради. 1918-1920 йилларда Ғузорни уни ўғли
Мубинхон бошқаради. У Ғузорнинг сўнгги тўраси.
Шундай қилиб юқорида кўриб ўтганимиздай қадимдан то ҳозиргача Ғузор
воҳаси давлатимизнинг энг катта ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятга эга
масканларидан бири бўлиб, ўз салоҳиятини йўқотмай келмоқда.
Ғузор авлиёлар юрти. Шайх Шаҳобиддин Умар (Мири Жанда ота
зиёратгоҳи), Шайх Абдулла Ҳўжа ибн Муҳаммад (Мусофир ота зиёратгоҳи),
Халифа Қамбариддин ота, Тоҳир ва Зуҳра, Ҳўжа Оловиддин Соқий Ҳазратлари,
Хўжа Қамбар ота, Мулла Мавлонберди (Валий бобо зиёратгоҳи), Қумчўп ота,
Хонақоҳ ота, Хўжа боши ота, Достори ота, Бўздостори ота, Ҳазрати Амин ота,
Қоровул ота, Зайнобиддин ота, Ғойиб ота, Чордара ота, Ҳазрати Занги бобо,
Чучук ота, Ғулом Нақшбанд, Шайх Абдол хўжа Муҳаммад Азам Ҳазратлари
қадамжолари каби 70 дан зиёд зиёратгоҳларнинг шу заминда мавжудлиги эса
Ғузорни авлиёлар юрти деб аташга асос бўлади.
Ғузор Республикамиз туманлари ичида муқаддас қадамжоларининг кўплиги
билан биринчи ўринда туради.
191
Самарқанд ва Шаҳрисабздан меваларнинг ҳар йили Ғузорга узлуксиз келиб
туриши сабаби. ХIII асрда Мўғуллар юртни истило қилган, ҳалқ қийин аҳволда
яшаётган бир пайтда Шаҳобиддин Умар Бухородан чиқиб, Самарқандга боради.
Шаҳарга кирса, бир нонвой нон ёпиб турган бўлади. Ҳазрат нонвойдан нон
сўрайди. Шунда нонвой унга: “Сендан олдин ҳам бир гадой келиб мендан нон
сўраганди, энди сен келдинг, ҳамма ёқни сенга ўхшаган гадойлар босиб кетди,
сенларга берадиган ноним йўқ”, деб жавоб беради.
Сўнгра Ҳазрат Самарқанддан йўлга чиқиб, Шаҳрисабз шаҳрига боради. У
ерда ҳам бир нонвой нон ёпаётган эди. Ҳазрат у кишидан ҳам нон сўрайди, у
киши ҳам аввалги нонвойни гапини такрорлаб нон бермайди.
Шундан кейин Ҳазрат қийинчилик билан йўл босиб, Ғузор шаҳрига етиб
келади. Шаҳар кўчаларидаги уйларнинг бирида биби Ханифа исмли аёл нон
ёпаётган эди. Шайх Шаҳобиддин Умар Ҳазратлари аёлдан нон беришини
сўрайди. Шунда аёл уйидан иккита иссиқ нон чиқариб Ҳазратга беради. Шайх
Шаҳобиддин Умар иккита нонни қўлига олиб, пешонасига уч марта текказиб,
тавоф қилиб, шундай дуо қиладилар: “Самарқанд ва Шаҳрисабзнинг мева-
чеваларига Худо барака берсин, роҳатини Ғузор кўрсин”.
Шу куни Шайх Шаҳобиддин Умар биби Ханифа билан қиёматли ака сингил
киришиб, Ғузор шаҳрида муқим яшаб қолишга қарор қилган эканлар ва қолган
умрининг 12 йилини ҳозирги қабрлари ёнидаги чиллахонада Оллоҳга ибодат
билан ўтказган эканлар.
Шу дуонинг таъсиридан то ҳозиргача Самарқанд ва Шаҳрисабзда
етиштирилган кўплаб боғдорчилик мевалари 800 йил мобайнида ҳар йили Ғузор
бозорига узлуксиз келиб туради.
Ғузорнинг машҳур нонлари. Халқ тилидан ҳозиргача етиб келган
қарияларнинг ҳикояларига қараганда: “Ғузор нонини бир бўлагини еган киши
бир бўлак қуйруқ (думба) еган билан баробардир”, дейишган.
Бунинг сабаби Ғузорда тўрт фаслнинг ўз вақтида келиши, далаларида
экилган буғдойни тўлиқ қуёш нуридан баҳраманд бўлиши, табиатнинг барча
энергия манбаларини шу ерда мавжудлиги туфайли жаҳонда энг сифатли
буғдойни шу ерда етилишига сабаб бўлган. Ғузорнинг лалми экин майдонларида
экилган буғдойлар пишиқлиги, оқсил ва крахмалга мўллиги, хамирини
уюшқоқлиги, тўйимлиги, нон тандирдан узилганда шишиб туриши ва рангини
ўзгачалиги билан бошқа буғдой навларидан тубдан фарқ қилган.
Собиқ Совет ҳукумати даврида Греция ва Италия давлатлари собиқ СССР
давлатидан ўзларининг машҳур миллий таомлари спагетти тайёрлаш учун Совет
ҳукумати экин далаларида етиштириладиган ғалланинг энг сифатлисини
беришини сўрайди. Шунда СССР қишлоқ хўжалиги бош вазири 15 та республика
қишлоқ хўжалиги вазирлигига хат йўллаб, энг сара буғдой навларини Москва
қишлоқ хўжалиги лабораториясида жўнатишларини талаб қилади.
Мамлакатнинг барча ҳудудларидан олиб келинган буғдойлар ичидан энг яхши
ва сараси деб Ғузорнинг лалми ерларида етиштирилган “Унумли” буғдой нави
танлаб олинади. Шартномага асосан ҳар йили Ғузор ғалласи ёз ойида далалардан
йиғиб олингач, вагонларга ортилиб дастлаб Болтиқ бўйи республикалари денгиз

192
портига, у ердан кемаларга ортилиб Болтиқ денгизи орқали Греция ва Италия
давлатларига жўнатилган.
Афина ва Рим шаҳарларида бизнинг олий навли буғдой ун ҳолига
келтирилиб, ундан ҳар хил турдаги сифатли макаронлар тайёрланиб, ушбу
макаронлардан грекларнинг дунёга машҳур спагетти миллий таомларини
тайёрланган.
Шу тарзда Ғузорнинг олий даражали “Унумли” навли сара буғдойлари
шартнома асосида 1990 йилга қадар узлуксиз Греция ва Италия давлатларига
жўнатилиб турилган.
Ғузорнинг ширин балиқлари. 1913 йилда Ғузорга меҳмон бўлиб келган
Амир Олимхонни Ғузор тўраси Саид Акрамхон Тўра чорбоғида Ғузор дарёсидан
янги тутилган балиқлардан таом тайёрлаб меҳмон қилади. Балиқларни танаввул
қилган Амир Олимхон хурсанд бўлиб амакисига: “Умримда бундай ширин балиқ
емаган эдим, бу қаернинг балиғи?”, деб сўрайди. Шунда Саид Акрамхон: “Ғузор
дарёсининг балиғи”, деб жавоб беради. Амир Олимхон: “Бу дарёнинг балиқлари
жуда ширин бўлар экан, иложи бўлса шу балиқлардан Бухорога ҳам жўнатиб
турсангиз”, деб илтимос қилган экан.
Бу балиқлар Қорасув ва Занги ота қишлоқлари орасидан оқиб ўтган Ғузор
дарёсидан тутилган балиқлар эди. Ғузор дарёсининг шу ердан оқиб ўтадиган
қисмини маҳаллий халқ “Қорасув” деб аташади. Бунинг сабаби юқоридан
қаралса шу ердан оқиб ўтаётган сув қора бўлиб кўринар экан.
Бундан ташқари бунинг яна бир сири Занги бобомиз шу ерда мол боқиб
юрган пайтлари дарёни қирғоғи яқинида молларини суғориш мақсадида
ҳассасини ерга суқиб моллари учун сув чиқарган эканлар. Балки шунинг учун
бўлса керак, у кишининг кароматлари туфайли шу сувда яшовчи балиқлар ширин
бўлса керак.
Асрлар мобайнида бу жой балиқларининг таърифи анча узоқларгача етиб
борган. Ҳаттоки, Россияга олиб борилганда бу балиқларни танаввул қилган
русларнинг ўзи ҳам балиқни ширинлигига катта баҳо бериб, ўз давлатида кўплаб
ҳар хил балиқлар бўлса-да, лекин уларнинг барчаси ширинликда бу балиқ билан
беллаша олмаслигини айтишган.
Ғузор тандир гўшти. Қашқадарё вилоятида тайёрланган тандир гўштлари
орасида Ғузор туманида тайёрланган тандир гўштига тенг келадигани
топилмайди. Бунинг сабаби Ғузор тумани аҳолиси қадимдан чорвачилик билан
шуғулланган. Бу ерда қўй-қўзилар эрта тонгдан то қуёш қорайгунга қадар 100
дан ортиқ турдаги ўт-ўланлардан озиқланади, Ғузор дарёси ўзани ва тоғ
булоқларидан сув ичади. Шунинг учун турли гиёҳларни еган бу қўйларнинг
гўшти ширин ва шифобахш бўлади. Бундан ташқари Ғузор тандир гўштини
тайёрлашда табиийликка кўпроқ эътибор қаратилади. Ҳеч қандай замонавий
таъм берувчи воситасиз фақатгина тоғ арчаси, тоғ зирасидан фойдаланилади.
Шунинг учун Ғузор тандир гўштида табиий қўзи гўшти таъми бор.
Самарқанд нонини бошқа жойда тайёрлаб бўлмагани каби Ғузор тандирини
ҳам бошқа жойда тайёрлаб бўлмайди. Қилинган тақдирда ҳам Ғузорда қилинган
тандир гўшти каби таъм бермайди. Қарияларимизни ҳикоя қилишларича Ғузор
туманидаги чорвани мўл-кўл бўлиши ва моллар гўштини ширин бўлишига сабаб
193
биринчидан Ғузорнинг иқлим шароити шунга мос бўлса, иккинчидан чорванинг
пири Занги бобонинг юрт чорвасига атаб барака дуосини берганида деб
билишади. Кунига 15-17 тонна тандир гўшти қилинаётганини ҳисобга олсак
қолганларини ҳисобламаса ҳам бўлади
Қадимда Ғузорнинг тўйимли нони машҳур бўлгани, Ғузор дарёсидан тутиб
пиширилган балиқ таъмига Амир Олимхон катта баҳо берганини ҳисобга олсак
Ғузор тандир гўшти ҳам уларга қўшилган ҳолда Ғузор номини элга танитди. Бу
эса Ғузор туманига Аллоҳ назар солган юртлардан бири эканлигини кўрсатиб
турибди.
Ғузор тандир гўшти Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан
2023 йил 13 ноябрь куни № GGU 00006 сонли гувоҳнома билан рўйхатдан ўтган.
Гувоҳнома эгаси Ғузор туман ҳокимияти. Муддати 10 йилни ўз ичига олади.
Ғузор бозори. Ҳозирги кунда Ғузор бозори нафақат Қашқадарё вилоятида,
балки Ўзбекистон Республикасида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлари
энг арзон, хайр баракали бозорлардан бири саналади. Кўп товарлар бозорга
четдан келса-да, сотилишда тез ва арзон сотилади. Ҳаттоки узоқдан келган айрим
савдогарлар ҳам Ғузор бозоридаги товар айланмаси баъзи катта шаҳар
бозорларидаги товар айланмасидан катта эканлигига ҳайрон қолишган. Бозор
ҳафтанинг ҳар куни худди якшанба кунидек харидорлар билан гавжум.
Ғузор қарияларининг ҳикоя қилишларича бозорнинг қадимдан бундай
машҳур бўлишига асосий сабаб қилиб Шайх Шаҳобиддин Умар (Мири Жанда
ота) ва Хўжаи Хизр бобони шу бозор савдосига берган дуоларида дея билишади.
Четдан келганлар бозор айланишиб: “Нима учун бозорларингизда ҳар куни
одам гавжум? Аҳолиси кўп катта шаҳарларда ҳам фақат шанба ва якшанба
кунлари одамлар кўп бўлади”, дея ҳайрон қолишади. Энг қизиғи бозоримизда
хайру-барака бор. Бошқа жойларга нисбатан товарларимиз арзон, халқ мамнун
ва назари тўқ. Бу ҳолни туманимизни азиз-авлиёлар юрти бўлгани ва Хизр
бобомизни бозоримизга берган дуосида деб биламиз.
Ғузор чорва бозори. Бухоро амирлиги даврида эса катта мол бозори билан
Ўрта Осиёда ном чиқарган.
Ғузорнинг чеки йўқ кенг яйловларида кўплаб қўйлар боқилган. Ҳисори,
думбали қўйлар билан бирга қоракўл, дўствойи қўйлар қўйчиликнинг асосий
қисмини ташкил этган. Шунинг учун Марказий Осиёнинг асосий энг катта
қўйчилик бозори Ғузорда бўлган. Тарихчи олима Ольга Сухарева ўзининг ХХ
асрнинг 60-йилларида чоп этган “Бухоро ХIХ аср ва ХХ аср бошларида” номли
монографиясида Бухоро хонлигининг Ғузордаги қўй бозори ҳақида ёзиб, ХIХ
аср ўрталарида бухоролик бош даллол, йирик савдогар саноатчи Абдужалил
тўқсабо Ғузордаги қўй бозоридан ҳар ҳафтада 10-15 минг бош қўй сотиб олиб,
Бухоро шаҳридаги 400 дан ортиқ қассобхоналарни гўшт билан таъминлаган. Ҳар
куни 1500-2000 бош қўй сўйилган. Абдужалил тўқсабо қўй бозори ва
қўйчиликнинг эгаси, жуда йирик бой савдогар бўлган.
Бухоро амири ошхонаси ҳам сифатли қўй гўшти билан таъминланган.
Бухороликлар у пайтлари умуман қорамол гўштини истеъмол қилишмаган,
фақат қўй гўшти уларнинг асосий таоми бўлган. Ғузор қўй бозорига қўйлар
Сурхондарё, Ҳисор, Туркманистон, Самарқанд ва асосан Қашқадарёнинг турли
194
ерларидан ҳайдаб келиб сотилган. Ҳаттоки Афғонистон, Эрон ва Қозоғистондан
ҳам қўйлар сотувга олиб келиниб, бир неча минг бошдан кўтара савдо қилинган.
Ғузор шаҳри марказидаги (ҳозирги истироҳат боғи рўпарасида) йўл бўйлаб
бундан юз йил муқаддам қўй ва қорамол бозори, шаҳардан ғарбда, Қарши йўлига
чиқишда от, туя ва эшак бозорлари бўлган. Ҳар пайшанба куни Ғузор бозорига
100-150 минглаб мол кирган.
Ғузор бозорида ҳалоллик савдогарлар орасида биринчи ўринда турган.
Агарда савдогарлар молларини бозорда сота олмаса, ғузорлик даллолларга
молларини ташлаб кетиб, келишилган вақтда моллари сотилгач, улардан
пулларини олиб кетишганлар.
Қадимдан Ғузор бозорининг машҳур бўлишига сабаб ХIII асрда Ғузорга
келиб мол боққан ва ҳозирда қадамжолари мавжуд Занги ота, асл исм-шарифи
Ойхўжанинг Ғузор чорвасига “барака” дуосини берганидадир.
Бунга асос қилиб қуйидаги далилни келтиришади. Мисол учун ҳар йили
қурғоқчилик туфайли кўплаб туман чорваси четга четга сотилса-да, қанчаси
аҳоли эҳтиёжи учун суйилади, тонналаб тандир, жез қилинса-да, бир йилдан
кейин сотилган моллар ўрнига яна шунчаси пайдо бўлади. Чорва моллари йилига
битта туғса.
Бу моллар қандай қилиб яна ўтган йилгилари ўрнини тўлдирди, ҳеч ким
билмайди, тушунтириб ҳам бера олмайди. Шу бўлса керак Ҳазрат Занги
бобомизнинг Ғузор чорвасига берган “барака” дуосининг хосияти.
Xулоса ва таклифлар. Ўтмишни кузатар эканмиз, ҳар бир воқеа-
ҳодисанинг ўз қизиқарли тафсилотига эга эканлигининг шоҳиди бўламиз. Буни
Ғузорнинг ҳодиса ва воқеаларга бой олис ўтмишини ўрганишда қўйилган
дастлабки йирик қадам деб биламан. Юртимиз тарихини чуқур ўрганиш давом
этади.
Ушбу тарихий тарихий мақола қадимги Ғузор тумани тарихини очиб
беришда ва халқимизнинг ўзлигини танишида катта ҳисса қўшади деган
умидидамиз.
Фойдаланган адабиётлар:
1. Кочнев В.Д., Воронина В.Л., Кабанов С.К., Зайнутдинов А.З.
Средневековые загородные культовые сооружения Среднее Азии. – Т., “Фан”,
1976, С. 59.
2. Кочнев В.Д., Воронина В.Л., Кабанов С.К., Зайнутдинов А.З.
Средневековые загородные культовые сооружения Среднее Азии. – Т., “Фан”,
1976, С. 59.
3. Кочнев В.Д. и другие. Средневековые загородные культовые
сооружения Средней Азии. – Т.: “Фан”, 1976. С. 59.
4. Дала тадқиқотлари. Бурхон Жўраев билан суҳбат. 2008 йил. 7 март.
Ғузор шаҳри.
5. Дала тадқиқотлари. Мадамин Туқсабони невараси Ниёз Тоштемиров
билан суҳбат. 2018 йил 21 февраль. Ғузор шаҳри.
6. Равшанов П. Қашқадарё тарихи. – Т., 1996, 87-бет.
195
7. Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари. Т., Ўқитувчи,
1991. 207-208-б.
8. Шарипов Ш. Исломий. Янги ҳаёт. //1993. N 16. 4-б.
9. Шарипов Ш. Исломий. Янги ҳаёт. //1993. N 16. 4-б.
10. Логофет Д.Н. Бухарское
11. Жўраев А. Ғузор тарихи. Тошкент, 2023. - 142-бет.
12. 11.. ЎзМА И-126. Опись. 1. Д. 1271. с. 39
13. ЎзМА Ф И-126. Опись. 1. Д.743. - с. 39
14. ЎзРМДАФ И-126. Опись. 1. Д. 1080. - с. 25
15. .ЎзРМДАФ И-126. Опись. 1. Д.1077. - с. 17
16. ЎзРМДАФ И-126. Опись. 1. Д.1001. - 37-бет.
17. Хакимова К.З. Крестьянство Бухарского Эмирата в конце XIX – начале
ХХ в. Т.: 1991. С. 43.
18. Фитрат А. Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври. Т.: 1992. 26-27-
бетлар.