180
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
«ПАХТА ИШИ», «ЎЗБЕКЛАР ИШИ»: УЙДИРМАЛАР: САБАБЛАР,
ОҚИБАТЛАР, НАТИЖАЛАР.
Жамшид Тангрикулов
Термиз давлат университети ўқитувчиси.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17733533
Anno a siya: Ушбу мақолада Ўзбекистонда 1983-1989 йилларда амалга оширилган
«пахта иши», «ўзбеклар иши» номли ўйлаб топилган уйдирмаларнинг сабаблари, натижалари,
оқибатлари ўрганилган. Ўша даврда бу зулмнинг гувоҳи, шунингдек жабрланувчиси бўлган
шахсларнинг хотиралари, даврий матбуотда шу мавзу юзасидан ёритилган мақолалар ўзаро
таҳлил этилган.
Калит сўзлар: «пахта иши», «ўзбеклар иши», қизил террор, «жазо отряди», Колима лагери,
коррупция, тергов, репрессия, қатағон, “Шаҳидлар хотираси”, мустабид тузум, хотира.
80-йиллapда Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий маънода анча оғир аҳволда эди.
Бошбошдоқликлар ва қизил террор 1983 йилнинг баҳорида бошланди. Ўзкомфирқа
Марказқўмининг 1984 йил 23 июнда бўлиб ўтган «тарихий» XVI пленумидан сўнг қатағонга
кенг йўл очилди. Ўзбекистон Комфирқаси МҚнинг биринчи котиби И.Усмонхўжаев
маърузасида республикада и барча вилоятларда жинояткорона иш услуби мавжудлиги тан
олинди ва уларни шафқатсиз фош қилиш зарурлиги уқдирилди. Ана шундан кейин марказ
ташаббуси билан бошланиб кетган конунбузарлик ва талотўплар, “соғайишни хоҳлаган
жамиятнинг ўз касаллигига қилган табиий эътибори” [1] республикамиз маънавий-сиёсий
ҳаётини издан чиқарди. Ўзбекистонда «пахта иши», «ўзбек иши» деган уйдирмалар тўқилиб,
юзлаб, минглаб оилалар жабр кўрди. 1984-1989 йилларда “пахта иши” юзасидан 17 минг киши
устидан тергов ишлари олиб борилди. [2] Республикамизда «пахта иши» бўйича бу йилларда
туҳмат ва адолатсизликлар сабабли халқимизнинг 4,5 мингдан зиёдроқ вакили ноҳақ [3:3.],
аксарияти айбсиз бўлиб, асоссиз жиноий жавоб арликка тортилдилар [4]. Бу жараёнлар КПСС
Марказий Комитетининг 1987 йил 27-28 январдаги пленумида марказнинг бир қатор
шаҳарлар, областлар, ўлкалар ва республикалари қатори Ўзбекистонда ҳам ...кадрларнинг
айниши, социалистик қонунчиликнинг бузиш каби ҳоллар билан боғлиқ салбий жараёнлар
ниҳоятда хунук формаларда намоён бўлганлиги [5:16-17] алоҳида таъкидлаб ўтилганидан сўнг
янада авж олди. Натижада “жазо отряди”нинг кўлами, 1988 йилга келиб чўққисига кўтарилди.
[2:1]
Бунинг сабаблари қуйидагиларда намоён бўлади:
- юқори орган раҳбарларининг иродасизлиги [6];
- амалдаги қонунларнинг қўпол равишда бузилиши, депутатларнинг Республика Олий Совети
қарорисиз жиноий жавобгарликка тортилиши (қонунга биноан Республика Олий Совет
депутатлари мазкур орган розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас) [7];
- жиноятчиликка қариши курашнинг ғайриқонуний дастурини илгари суришлиши [8];
- мамлакатда коррупциянинг “илдиз отган”лиги ва уни бартараф этиш тўғрисида марказ
кўрсатмалари [9];
- Гдлян группаси билан маҳаллий итоаткорларнинг биргаликдаги ҳаракати;
- аламзадаларнинг “қулай фурсат”дан фойдаланиб, эски гина-адоватлари натижасида шахсан
ўзларига ноқулай одамлардан қутулишга уринганликлари;
- тергов жараёнларидаги садизм, Колима лагери [10] ва бошқа хилдаги усуллар орқали
айбланувчиларга доимий ўтказилган руҳий босим [11], айбланувчиларнинг хотинлари,
болалари, бошқа қариндош-уруғлари бир ойдан тортиб тўққиз ойгача қамаб қўйилиши [12];
181
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
- одамлар Гдлянни ҳурматли арбоблар ёнида доимий кўриши натижасида унга бўлган
ишончнинг шаклланиши [13];
- Т.Х.Гдлян ва Н.В.Иванов ва уларнинг тарафдорлари томонидан Республика ҳамда марказ
ОАВларида омма эътиборини чалғитувчи, уйдирма маълумотларнинг доимий бериб
борилганлиги [14:3.];
- терговчилар терговга жалб этилган шахслар устидан тушган чақув маълумотларни
текширувдан ўтказмасликни бош қоида қилиб олганлиги [15];
- ҳалокатга юз тутаётган тузумнинг сўнгги талвасаси ва бошқалар.
Етказилган азоб-уқубатлар натижасида қамоқхоналарда сақланаётган бир қатор
маҳбуслар «айб»ларини тан олишга мажбур бўлдилар, айримлари эса вафот этдилар.
Уларнинг вафотидан кейин суд томонидан оқланиши [16:21.], баъзиларининг иш вазифасига
тикланиши ёки маъмурий органлар айби билан етказилган моддий зарар давлат ҳисобидан
ундирилиши [17:5.] ноҳақ тарихий ҳақиқатнинг кеч тикланиши, холос.
XVI пленум «ўзбек халқига ишонч йўқ», деган шармандали ҳукм чиқарди. Кейинги чора-
тадбирларнинг барчаси ана шу ишончсизликдан келиб чиқди. Эн фожиали жойи шундаки,
четдан кадрлар таклиф қилмай туриб, Ўзбекистонда ҳаётни тўғри йўлга қўйиб бўлмайди [18]
деган фикр шакллантирилди. Фирқа раҳбарлари марказий ўлкалардан юртимизга ходимлар
сафарбар этилишини Москвадан бот-бот илтимос қилиб, жиноятчиликка барҳам бериш учун
тер овчи ва прокурорларга эҳтиёж каттали ини қайта-қайта таъкидларди. «Собиқ фирқа, шўро
хўжалик ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари раҳбарларинин турли жиноий иш
қил ан катта бир қисми фирқавий ва жиноий жавобгарликка тортилди», [19:184.] - дея
таькидланди КПССнинг XXVII съездида.
Тез муддат ичида Ўзбекистон Республикаси прокурор, унинг ўринбосари, Ички ишлар
вазирининг биринчи муовини вазифаларига янги «ишнинг кўзини» биладиган кадрлар
тайинланди. Барча вилоятларда хам аҳвол шундай эди. Янги раҳбарлар олиб борилаётган
тергов ҳаракатлари, суд жараёнларини таҳлил этиб, маълумотларни зудлик билан марказга
юборар эди. Рақамлар қанчалик кўп бўлса, юқоридан олинадиган баҳо ҳам шунчалик юқори
бўларди. [20]
Қонунларга нисбатан менсимай муносабатда бўлиш, кўзбўямачилик ва порахўрлик,
лаганбардорлик ва сафсатабозликни рағбатлантириш фактлари жамиятдаги маънавий муҳитга
жуда ёмон таъсир ўтказди.... Ҳамма нарса кечириладиган вазият вужудга келди, талабчанлик,
интизом, жавобгарлик пасайиб кетди. [5.1:14]
Иттифоқда юзага келган бундай салбий жараёнлар марказдан юборилган «кадрлар
тўдаси» ҳамда СССР Прокуратураси ходимларининг фаолияти натижасида Ўзбекистонда ҳам
илдиз отди. Бевосита марказ топшириғи билан иш кўрган собиқ СССР Прокуратурасининг
алоҳида ишлар бўйича терговчилари Т.Гдлян ва Н.Иванов бошлик гуруҳнинг жиноий хатти-
ҳаракати туфайли 1983-1989 йилларда бутун халққа туҳмат қилиб, ўғри, муттаҳам, порахўрга
чиқардилар, минглаб юртдошларимизни қамоқларда қийнашди, юзлаб бегуноҳ фуқаролар
узоқ Сибир тайгаларида азоб чекишга маҳкум этилиб, кўплари қурбон бўлди, репрессияга
(лотинча ( ep essio) босим, тазйиқ) учради. [21:312-313.]
Бу қонунсизликларнинг чуқур илдиз отишига эса марказдан келган тергов гуруҳига
мамлакатда эркин фаолият юритиши учун барча имкониятлар яратиб берилганлиги [22] ҳамда
мамлакатда малакали ҳуқуқшунос кадрларнинг ниҳоятда тақчиллигидир. ХХ асрнинг 50-
йилларидан бошлаб мамлакатда юқори малакали ҳуқуқшунослар тайёрлашга етарли эътибор
берилмади. 1952 йилда Тошкент ҳуқуқшунослик институти тугатилди. Бу ҳол ҳуқуқшунослар
182
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
тайёрлашни миқдор жиҳатидан ҳам, шунингдек, сифат жиҳатидан ҳам пасайишига олиб
келди. Ўзбекистон ҳуқуқшунослар сони жиҳатидан иттифоқдош республикалар ичида охирги
ўринда эди. СССРда ҳар ўн минг аҳолига 24 ҳуқуқшунос, Эстония ССРда 38, бизда эса 12
нафар ҳуқуқшунос тўғри келган. [23:3.]
Қонунларга, қонунийликка ва ҳуқуқий касбларга менсимасдан муносабатда бўлиш
ҳуқуқ-тартибот бузилишининг, ҳукумат вакилларининг, фуқароларнинг шаъни ва обрў-
эътиборини камситиш фактлари сабабларидан бири бўлиб хизмат қилган.
Мамлакат зиёлилари томонидан халқ қадр-қимматини тиклаш юзасидан 1989 йилги
қишлоқ хўжалик илғорлари қурултойи, Ўзкомпартиянинг XXII съездида айтилган фикрлар,
афсуски инобатга олинмади. [2:2] Бошқа олий минбарлардан бу сиёсатга нисбатан айтилган
фикрлар ҳам беэътибор қолдирилди.
Собиқ шўро тузумида репрессиялар доимий равишда, изчилликда олиб борилди. Уруш
даврида, ундан сўнг тўқиб чиқарилган руҳонийлар, миллатчилар иши бўйича кўплаб адабиёт,
санъат, илм-фан, дин арбоблари қатағон қилинди. 40-50 йилларда таслимчиларга,
антисоветларга қарши кураш баҳонасида кўплаб юртдошларимиз қатағон домига тортилди.
XX асрнинг 80-йилларида “пахта иши”, “ўзбек иши” деб номланган сохта ишлар бўйича
...бегуноҳ кишилар қатағон қилинди. [24:5.] Ўзбекистонда “Бериячилик”ни қайта тирилишига
уриниб кўрилганлигини ҳамма ҳам тушиниб етгани йўқ. [24:7.]
Турғунлик даври ўзбек халқининг нафақат сиёсий ҳаётида балки ижтимоий-иқтисодий
турмушида оғир асоратлар қолдирди. Жон бошига тўғри келадиган даромад миқдори бўйича
1988 йил Ўэбекистонда аҳолининг 44,7 фоизи 75 сўмдан кам даромад қилади, яъни
мамлакатдаги қашшоқлик СССРдаги ўртача миқдордан (12.6 фоиз) қарийб тўрт баробар
кўпдир. Литвада эса бор-йўғи 3,6 фоиз. Украинада - 8.1 фоиз киши кам даромад қилади.
...Эстонияда аҳолининг 33,5 фоизи 200 сўмдан зиёд даромад қилса, Ўзбекистонда - 2,8 фоиз.
Бу Иттифоқ кўрсаткичидан ҳам олти баробар кам демакдир. Бу «2.8 фоиз»нинг аксари ҳам
шаҳарда яшайдиганлар ҳиссасига тўғри келган. Иқтисодий табақаланиш адолатсизликни
туғдиради. [25]
Юртимизда ўша давр тарихи ҳақида бир қатор китоблар ёзилган. Жумладан,
Ў.Ҳошимовнинг «Қатағон» фожиаси, В.Илюхиннинг «Қабоҳат салтанати» тўплами,
Т.Қаҳрамоновнинг «Зулмат исканжасида 1643 кун», Х.Дўстмуҳаммад, Абдуқаҳҳор
Иброхимов ва бошқаларнинг матбуотдаги чиқишлари, ёзувчи Исфандиёрнинг «Инқироз ёҳуд
генераллар ўйини» номли романи айниқса ажралиб туради.
Шунингдек, бу геноцит ҳақида кўплаб республика ва хорижий оммавий ахборот
воситаларида [3:227-229.] мақолалар чоп этилган. Атоқли шоир Расул Ҳамзатов «Коррупция,
мансабдор одамларнинг жиноятларини... соф миллий ҳодиса деб ҳисоблаш хато деб ўйлайман.
Халқ жиноятчи бўлиши мумкин эмас, лекин у жиноят қурбони бўлиши мумкин», - деган эди
«Известия» газетасига берган интервюсида. Халқимизнинг бошига 80-йиллар қатағони билан
боғлиқ оғир савдолар тушганида уни ҳимоя қилиб чиққан яна бир адиб ва таниқли жамоат
арбоби Чингиз Айтматов бўлди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ўрнини кўҳна Византия
тамаддунининг Оврупо мамлакатларига кўрсатган таъсири а иқтибос қилар экан, у собиқ
Иттифоқ маданият арбобларининг юксак минбаридан туриб, марказ ва унинг Гдлян ва Иванов
каби югурдакларининг қилмишлари ва кирдикорларини қатъиян қоралади.»
Гарчи 1991 йил 30 августда Гдлян ва Иванов тергов жараёнларида жиноят аломатлари
йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган [26:3.] бўлса-да, халқимиз ўша давр воқеаларини ҳеч
қачон ёддан чиқармайди.
183
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
1989 йилнинг июлида Ўзбекистон ҳукумати ва собиқ комфирқанинг янги раҳбарияти
ўзбек халқига, барча аҳолига «Меҳр ришталари узилмасин!» деган мурожаатнома қабул
қилди. Ушбу ҳужжатдаги: «Ифтиҳор билан айтиш мумкинки, жаҳон халқлари олдида
бўлганидек, Ватан олдида ҳам ўзбек халқинин юзи ёруғ, кўнгли покиза», — деган сўзлар
миллионлаб ватандошларимиз қалбига қувонч бахш этди. «Қизил салтанат» истибдоди остида
руҳи синган, эзилган, келажакка ишончи сўнган халқнинг миллий ғурурини қайта
уйғотишнинг ўзи бўлмас эди. Бунинг учун 80-йиллap фожиаси оқибатида узоқ муддатларга
қамалган, Магадан чўлларида, Сибир тайгаларида хор-у зор юрган минглаб юртдошларимизни
Ватанга қайтариб, «ўзбек иши», «пахта иши» деган уйдирмаларни чиппакка чиқариб, таъқиб-
тазйиққа учра ан ватандошларимиз а озодлик берилди, улар афв этилди. Тарихий ҳақиқат
қарор топди.
Хулоса қилиб айтганда ўзбек халқига нисбатан қилинган бу қатағонлар мамлакат
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳасини сезиларли заифлаштирди. Меҳнатнинг
муносиб баҳоланмаслиги, маҳаллий кадрларга нисбатан ишончсизлик уларнинг салоҳиятига
жиддий зарба берди. Натижада фуқароларнинг советлар режимига бўлган муносабати ўзгариб,
мустақилликка бўлган интилиши кучайди.
Adabiyo la , Re e ences, Литературы:
1. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1988 йил 16 сентябрь.
2. Совет Ўзбекистони газетаси. 1991 йил 17 апрель.
3. Т.Қаҳрамонов. Иблис исканжасида 1643 кун. Тошкент., - «Ёзувчи». 1999 йил.
4. Литературная газета. 24 мая, 1989 года.
5. КПСС Марказий комитети пленумининг материаллари. 1987 йил 27-28 январь. Тошкент.;
- «Ўзбекистон». 1987 йил
6. Аргументы и факты газетаси 1988 йил сентябрь 38 сон.
7. Совет Ўзбекистони газетаси. 1990 йил 7 январь.
8. Совет Ўзбекистони газетаси. 1991 йил 26 февраль.
9. Правда востока. 15 декабря, 1989 года.
10. Совет Ўзбекистони газетаси. 1991 йил 2 март.
11. Совет Ўзбекистони газетаси. 1989 йил 31октябрь.
12. Известия газетаси 1989 йил 22 май.
13. Совет Ўзбекистони газетаси. 1991 йил 1 март.
14. Правда востока. 20 июня, 1987 года.
15. Совет Ўзбекистони газетаси. 1991 йил 10 апрель.
16. Қ.Эгамбердиева. Чинорга айланган умр. Тошкент.; - «Тафаккур» нашриёти. 2014 йил.
17. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1989 йил 6 октябрь. № 41 (3041) сон.
18. «Московское ЭХО» — «Узбекское дело». «Известия». 2 февраля, 1991 года.
19. Совет Иттифоқи коммунистик партияси ХХVII съездининг материаллари. Тошкент.; -
«Ўзбекистон». 1986 йил.
20. «Московская правда». 31 декабря, 1988 года, 3, 4 января, 1989 года.
21. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 7-жилд. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»
Давлат илмий нашриёти. Тошкент.; 2004 йил.
22. Красное звезда. 17 марта, 1988 года.
23. Ёш ленинчи газетаси. 1990 йил 4 сентябрь.
184
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
24. Р.Шамсутдинов Қатағон қурбонлари. 2-китоб. «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик
компанияси бош таҳририяти Тошкент.; 2007 йил.
25. “Ёш ленинчи” газетаси, 1990 йил, 16 январь.
26. В.Илюхин. Қабоҳат ёхуд... . («Ўзбеклар иши» деган уйдирма хусусида). Тошкент.; -
«Ўзбекистон», 1993 йил.