795
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАРДА ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ ТУШУНЧАСИ,
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТАСНИФИ
Нурмуҳаммедова Гўзалхон Баҳодировна
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жиноий-ҳуқуқий фанлар
кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17734352
Аннотация. Ушбу мақолада коррупцияга оид жиноятларда жиноят субъекти
тушунчаси, унинг ҳуқуқий табиати ва махсус субъекти белгиларининг аҳамияти илмий-
амалий жиҳатдан ёритилган. Мақолада мансабдор шахснинг ҳуқуқий мақоми, ташкилий-
бошқарув ва маъмурий-хўжалик ваколатларининг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг
коррупцион хатти-ҳаракатлардаги роли таҳлил қилинади. БМТ ва Европа Кенгаши
Конвенцияларидаги “жамоат мансабдори” таърифи миллий қонунчилик билан қиёсий
ўрганилган. Шунингдек, хусусий сектор хизматчиларининг жавобгарлик субъекти
сифатида киритилиши, маиший коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва давлат
хизматининг институционал асосларига оид назарий масалалар ёритилган.
Калит сўзлар: жиноят субъекти, мансабдор шахс, махсус субъект, коррупция,
ташкилий-бошқарув вазифалари, маиший коррупция, халқаро стандартлар, БМТ
Конвенцияси, давлат хизмати, ҳуқуқий мақом.
ПОНЯТИЕ СУБЪЕКТА ПРЕСТУПЛЕНИЯ В КОРРУПЦИОННЫХ
ПРЕСТУПЛЕНИЯХ, ЕГО ОСОБЕННОСТИ И КЛАССИФИКАЦИЯ
Аннотация. В статье рассматривается понятие субъекта коррупционного
преступления, его правовая природа и признаки специального субъекта. Особое внимание
уделено правовому статусу должностного лица, организационно-распорядительным и
административно-хозяйственным функциям, а также их роли в механизме совершения
коррупционных деяний. Проанализированы международные подходы, включая
определения «публичного должностного лица» в Конвенциях ООН и Совета Европы,
сопоставленные с нормами национального законодательства. Отдельно раскрыты
вопросы участия служащих частного сектора, феномены бытовой коррупции,
конфликта интересов и институциональных гарантий добросовестности
государственной службы.
Ключевые слова: субъект преступления, должностное лицо, специальный
субъект, коррупция, злоупотребление, административно-хозяйственные функции,
бытовая коррупция, международные нормы, государственная служба, правовой статус.
THE CONCEPT OF THE OFFENDER (SUBJECT OF THE CRIME) IN CORRUPTION-
RELATED OFFENSES: ITS SPECIFIC FEATURES AND CLASSIFICATION
Abs ac . This a icle examines he concep o he o ende (subjec o c ime) in
co up ion- ela ed o enses, ocusing on i s legal na u e and he de ining ea u es o a special
subjec . The analysis explo es he legal s a us o public o icials, hei o ganiza ional and
adminis a i e powe s, and hei ole in he commission o co up ion ac s. In e na ional
s anda ds — including he UN and Council o Eu ope Con en ions — a e compa ed wi h
na ional legisla ion. The a icle also discusses he in ol emen o p i a e-sec o o icials, pe y
co up ion, con lic o in e es , and ins i u ional equi emen s o in eg i y in public se ice.
These aspec s o m he basis o classi ying co up ion- ela ed o ende s.
Keywo ds: subjec o c ime, public o icial, special subjec , co up ion, abuse o o ice,
adminis a i e powe s, pe y co up ion, in e na ional s anda ds, public se ice, legal s a us.
796
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
Коррупцион ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва уларни жиноий тарзда
жазолашда жиноят субъекти тушунчасини тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Юридик
адабиётларда қайд этилишича, коррупцияга оид жиноятларда жиноят субъекти масаласи
энг мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади[1]. Махсус субъектнинг белгилари – бу
муайян жиноят субъектининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, улар умумий субъект учун
қўйиладиган талаблар доирасидан ташқарига чиқади. Ушбу белгилар субъектнинг турли
хил хусусиятларини ифодалайди. Қонун чиқарувчи орган томонидан ҳар бир жиноят
таркибига нисбатан жиноий жавобгарликнинг махсус тартибда белгиланиши бежиз эмас.
Биринчидан, амалдаги ҳаётий воқеликда жиноятлар айнан жиноий жавобгарликка
тортилиши мумкин бўлган шахслар томонидан содир этилади, масалан, коррупцион ёки
ҳарбий жиноятлар. Иккинчидан, айрим қилмишлар жиноий жавобгарликни талаб
қиладиган ижтимоий хавф даражасига фақат улар махсус субъект белгиларини ўзида
мужассам этган шахс томонидан содир этилган тақдирда етади. Масалан, пора олишни
мансабдор шахс бўлмаган шахс ҳам амалга ошириши мумкин. Бироқ пора олиш жинояти
ижтимоий хавфлилик даражасига фақат у мансабдор шахс томонидан содир этилган
тақдирда етади. Чунки бу ҳолат давлат органининг нормал фаолиятини бузади ва уни
жамият назаридан обрўсизлантиради[2].
Жиноят ҳуқуқи бўйича олимлар коррупцион жиноятлар субъектига оид турли
илмий қарашларни баён этишган. Масалан, коррупцияга оид жиноятлар доирасида
“мансабдор шахс” тушунчасини аниқлаш бўйича баҳслар мавжуд. Беларуслик профессор
В.М.Хомич таъкидлашича, баъзи қонунчиликда мансабдор шахс “ҳар қандай юридик
аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш ваколати берилган шахс” сифатида кенг
талқин қилинган, бироқ бундай ёндашув тўғри эмас. Олимнинг фикрича, мансабдор шахс
фақат давлат ҳокимияти ваколатига эга, бошқаларга нисбатан буйруқ бериш ёки
мажбурият юклаш ҳуқуқига эга хизмат шахслари билан чекланиши керак[3]. Демак,
илмий жиҳатдан коррупцион жиноят субъекти ҳақида умумий ёндашувдан кўра ҳар бир
соҳадаги ҳокимият ваколатларига қараб аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон қонунчилигида эса жиноят субъекти масаласи бир қатор жиҳатлари
билан ўзига хос. Хусусан, Жиноят кодексининг умумий қисмида (ЖК 17-модда) субъект
сифатида жавобгарлик ёшига етган, ақли расо шахс белгиланган бўлиб, коррупцияга оид
моддаларда эса қўшимча махсус белгилар киритилган.
Махсус субъект сифатида мансабдор шахс тушунчаси ЖК 205-модда ва изоҳларида
белгиланган бўлиб, унда ташкилий-фармойиш ёки маъмурий-хўжалик функцияларини
амалга оширувчи шахслар назарда тутилади. Хусусий сектор хизматчилари ҳам
коррупцияга оид жиноятлар субъектлари сифатида алоҳида нормалар (ЖК 1929–19211-
моддалар) орқали қамраб олинган бўлиб, бу жиҳат хорижий давлатлар қонунчилигидан
фарқ қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига
кўра, давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади.
Бу таърифни яхшироқ тушуниш учун қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор
қаратиш лозим:
1.Давлат фуқаролик хизматчиси фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши
мумкин. Чет давлат фуқаролигини олиш хизматни ўташ учун чекловларга асос бўлади.
797
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
2.Давлат фуқаролик хизмати — бу давлат хизматининг бир тури бўлиб,
фуқароларнинг давлат органлари ваколатларини амалга оширишни таъминлашга
қаратилган ҳақ тўланадиган касбий фаолиятидир.
3. Хизматчи эгаллаб турган лавозим Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг
давлат реестрига киритилган бўлиши шарт.
4. Фуқаро давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан
давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва фаолияти тугатилиши
билан уни йўқотади.
Қонуннинг амал қилиши қуйидаги шахсларнинг фаолиятига нисбатан татбиқ
этилмайди, яъни улар ушбу қонун доирасида давлат фуқаролик хизматчиси
ҳисобланмайди: Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис депутатлари ва
сенаторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий давлат
ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари; судьялар ва суд тизими ходимлари;
прокуратура, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия,
Давлат божхона хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент Давлат хавфсизлик
хизмати органларида хизмат ўтаётганлар; ҳарбий хизматчилар; марказий банк бошқаруви
аъзолари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари; давлат органларининг техник, ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимлари[4].
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунда келтирилган мазкур норма,
назарий жиҳатдан давлат бошқарувидаги функцияларни тоифалаш ва хизмат тизимини
институтционал жиҳатдан ажратиш мақсадини кўзласа-да, амалиёт нуқтаи назаридан у
бир қатор ҳуқуқий, назарий ва амалий зиддиятларни келтириб чиқаради.
Биринчидан, давлат фуқаролик хизмати тушунчасининг мазмуни аслида давлат
манфаатларига хизмат қилиш тамойилига асосланади. Шу маънода, Президент,
депутатлар, судьялар, прокурорлар, ички ишлар ёки хавфсизлик тизими ходимлари —
ҳаммаси ўз ваколатлари доирасида давлатнинг иродасини ифода этувчи ва давлат
сиёсатини амалга оширувчи шахслардир. Демак, уларнинг фаолияти ҳам давлат
хизматининг моҳиятини ташкил этади. Шу сабабли уларни қонун доирасидан чиқариш
институционал мантиққа зид, чунки фуқаролик хизмати мазмунан давлат хизматининг
умумий қисмини ташкил этади.
Иккинчидан, амалиётда коррупцияга оид жиноятларнинг асосий қисми айнан шу
оғир масъулиятли ва юқори ваколатли мансабдор шахслар орасида содир этилаётгани
маълум. Судья, прокурор, ҳоким ёки юқори даражадаги давлат хизматчиси коррупциявий
манфаатдорликка йўл қўйган тақдирда, унинг ижтимоий хавфи паст бўлган қуйи
хизматчидан бир неча баробар ортиқ бўлади. Шунинг учун уларни “фуқаролик
хизматчиси” статусидан чиқариш амалда жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик тизимида
тенгсизликни келтириб чиқаради.
Яъни, давлат хизматчиларига нисбатан коррупция хавфини камайтириш мақсадида
жорий этилган чекловлар — мол-мулк декларацияси, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш,
хизматда шаффофлик ва ҳисобдорлик каби талаблар — айнан энг муҳим субъектларга
татбиқ этилмай қолмоқда.
Учинчидан, бу норма халқаро тажриба билан ҳам мутлақо уйғун эмас. Масалан,
БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси (UNCAC) ва OECDнинг этика ва давлат
хизматчиларига оид стандартлари “public o icial” ёки “public se ice” тушунчасини энг
кенг маънода талқин қилади.
798
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
Унда Президент, депутат, судья, ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
орган ходими ҳам давлат хизматчиси ҳисобланади. Уларнинг барчаси давлат номидан
ҳаракат қилувчи шахс сифатида ягона антикоррупцион чекловлар тизимига
бўйсундирилади.
Тўртинчидан, мазкур норманинг амал қилишидаги муаммо — у қонуннинг
профилактик таъсирини заифлаштиради. Давлат хизматчилари фаолиятида ҳалоллик ва
ҳисобдорликни таъминловчи ҳуқуқий механизмлар айнан “фуқаролик хизмати”
субъектларига қаратилган. Аммо, юқори даражадаги мансабдорлар ушбу тоифага
киритилмагани сабабли уларга нисбатан манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, мулк ва
даромадларни декларация қилиш, хизмат этикасига риоя этиш, комплаенс-назорат ва ички
аудиторлик тизимлари қўлланилмайди. Бу эса амалий жиҳатдан “ҳимояланган” тоифа
яратиб, коррупция хавфини институционал даражада кучайтиради.
Бешинчидан, ҳуқуқий назария нуқтаи назаридан, фуқаролик хизматининг қонуний
чегарасини шундай йўсинда белгилаш “тенг жавобгарлик ва тенг талаблар” тамойилига
зиддир. Агар давлат номидан қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга шахслар (Президент, судья,
депутат ва бошқалар) қонун доирасидан чиқарилса, бу давлат хизматининг сиёсий,
ҳуқуқий ва ахлоқий асосларига путур етказади.
Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро ҳужжатлар ҳам коррупцион жиноятлар
субъекти тушунчасини белгилаб беради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Коррупцияга қарши конвенцияси (БМТ Конвенцияси, 2003)да “коррупция” атамасининг
ўзи эмас, балки алоҳида жиноят таркиблари таърифланган.
Жумладан, ушбу Конвенцияда “оммавий мансабдор шахс” (яъни, давлат
хизматчиси)га нисбатан функционал таъриф берилган. Конвенциянинг 2-моддасига
биноан, “оммавий мансабдор шахс” (публичное лицо) деганда қуйидаги шахслар
тушунилади: ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ёки суд тармоқларида доимий
ёки вақтинчалик, сайланувчи ёки тайинланувчи лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай
шахс; давлат хизмати ёки жамоат хизмати вазифасини бажараётган ҳар қандай шахс;
шунингдек, давлат партиясининг ички қонунчилигига мувофиқ жамоат хизмати
кўрсатувчи ҳар қандай бошқа шахс[5]. Келтирилган таърифдан кўриниб турибдики, БМТ
Конвенцияси оммавий мансабдор шахс тушунчасини имконингича кенг қамраб олади –
нафақат давлат хизматчилари, балки давлат топшириғи асосида жамоат вазифасини
бажараётган шахслар ҳам бунга киради.
Европа Кенгашининг Коррупцияга оид жиноятларга доир жиноят-ҳуқуқий
Конвенцияси (Страсбург, 1999) ҳам коррупцион жиноятлар субъектига ўхшаш тарзда
ёндашади. Ушбу халқаро шартноманинг 1-моддасига мувофиқ, “жамоат мансабдори”
тушунчаси ҳар бир иштирокчи давлатнинг миллий қонунчилигидаги “мансабдор шахс”,
“жамоат хизматчиси”, “мэр”, “вазир” ёки “судья” каби атамаларга таяниб талқин этилиши
лозим[6]. Яъни, Конвенция иштирокчилари ўзларининг жиноят қонунчилигида кимларни
мансабдор шахс деб тан олишса, шу шахслар коррупцион жиноятлар субъекти бўла олади.
Шу билан бирга, ушбу Европа Конвенцияси хорижий жамоат мансабдорларига пора
бериш (чет эл мансабдорини порага сотиб олиш) ва халқаро ташкилотлар
мансабдорларига пора бериш каби ҳолатларни ҳам жиноий жавобгарликка тортишни
талаб қилади. Хусусан, Конвенциянинг 5-моддаси чет эл жамоат мансабдорларига пора
беришни жиноят деб эълон қилишни мажбурий этади.
799
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
Бунда “чет эл жамоат мансабдори” тушунчасини ҳам ҳар бир давлат ўз миллий
қонунчилигига мувофиқ талқин қилиш ҳуқуқига эга (лекин талқин ўз қонунига зид
бўлмаслиги шарт)[6].
Коррупция қарши курашиш доирасида қабул қилинган халқаро ҳужжатлар таҳлили
шуни кўрсатмоқдаки, улранинг 80 фоизида, коррупцияга оид жиноятларнинг субъектлари
сифатида фақат “мансабдор шахслар” этиб белгиланган. Қолаверса, бир қатор юридик
энциклопедияларга мурожжат қилинганда, уларда ҳам коррупцияга оид жиноятларнинг
субъекти сифатида мансабдор шахслар эканлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида мансабдор шахс тушунчаси асосан
ташкилий-фармойиш ва маъмурий-хўжалик вазифаларини бажарувчи давлат
хизматчиларига нисбатан қўлланилади (ЖК изоҳлари ва 205-модда). Қўшимча равишда,
сўнгги ислоҳотлар билан хусусий сектор хизматчилари ҳам (ЖК 1929–19211-моддалари)
мансабдор шахс сифатида қаралмоқда.
Халқаро ҳужжатлар ҳамда хожий давлатлар қонунчилиги таҳлиллардан
кўринадики, дунё амалиётида коррупцияга оид жиноятлар субъекти тушунчаси давлат
хизмати ва жамоат вазифаларини қамраб олган ҳолда кенг талқин этилади. Халқаро
конвенциялар барча иштирокчи давлатларни “оммавий мансабдор шахс” атамасини
функционал маънода кенгроқ белгиллашга даъват этади. Кўплаб мамлакатлар (жумладан,
Россия, Қозоғистон, Корея ва ҳ.к.) ўз қонунларида давлат улуши бор ташкилот
ходимларини, давлат томонидан махсус топшириқ бажараётган шахсларни ҳам
коррупцион жиноятлар махсус субъекти сифатида эътироф этишган. Шу билан бирга,
айрим юрисдикцияларда (масалан, Беларусь, Германия) амалдор тушунчасини чегаралаш,
фақат бошқарув ваколатига эга шахслар билан чеклаш тенденцияси ҳам кузатилади.
Ўзбекистоннинг бу борадаги қонунчилигини таҳлил қилар эканмиз, “мансабдор
шахс” тушунчаси таърифига оид ўзгаришлар киритилганлигини кўришимиз мумкин.
Хусусан, 2015 йилда хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли
ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни
бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан
Жиноят кодексида мавжуд бўлган “масъул мансабдор шахс” атамаси муомаладан
чиқарилиб ташланган ҳамда “мансабдор шахс” атамаси кенг муънода, яъни “мулкчилик
шаклидан қатъи назар корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув,
маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга
ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс” сифатида кенгайтирилган.
Бу борада хорижий давлатларнинг қонунчилиги ўрганилганда, мансабдор шахс
сифатида ҳокимият ва бошқарув ваколатларига эга бўлган, давлат иродасини ифода
этувчи, ташкилот ичида ёки жамият олдида мажбурият ва масъулият юклатилган шахс,
худди шунингдек, давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ёхуд “олтин акция”га эга
хусусий сектор раҳбарлари эътироф этилиши белгиланган. Шунингдек, хусусий сектор
раҳбарлари эса, ташкилий-бошқарув функциясини амалга оширувчи шахс сифатида
белгиланган.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига мувофиқ, давлат
органлари мансабдор шахслари ҳам, нодавлат тижорат ташкилотлари мансабдор шахслари
ҳам ҳуқуқий мақомига кўра тенг жиноят-ҳуқуқий жавобгарлик субъектлари сифатида
эътироф этилган. Бироқ, уларга нисбатан белгиланган жазо чоралари ва санкциялар
мазмуни жиҳатидан фарқ қилади.
800
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
Хусусан, Жиноят кодексининг 192⁹-моддаси (“Тижоратда пора эвазига оғдириб
олиш”) нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат ташкилот мансабдор шахсининг ўз хизмат
ваколатларидан фойдаланиб, пора таклиф этувчи шахс манфаатларини кўзлаб қонунга
хилоф равишда муайян ҳаракатни бажариши ёки бажармаслиги натижасида моддий
қимматликлар олиши ёки мулкий манфаат кўриши ҳолатларини қамраб олади. Ушбу
қилмиш учун (1-қисм кўп миқдоргача= 123 600 000 сўм/ 10 324.5 USD) базавий ҳисоблаш
миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима, ёхуд уч юздан уч юз олтмиш
соатгача мажбурий жамоат ишлари, ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари,
ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш
жазоси белгиланган.
Шу билан бирга, худди шундай ҳаракат давлат органи, давлат иштирокидаги
ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан
содир этилган тақдирда, унинг жавобгарлиги Жиноят кодексининг 210-моддаси (“Пора
олиш”) билан белгиланади. Бу моддага кўра, пора олиш учун (1-қисм кўп миқдоргача=
123 600 000 сўм/ 10 324.5 USD) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз
бараваригача жарима, ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш билан икки йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш, ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши
мумкин.
Демак, ҳуқуқий жиҳатдан давлат ва нодавлат сектор мансабдор шахслари
коррупцион жиноятлар учун тенг жавобгар деб ҳисобланса-да, давлат хизматчиларига
нисбатан жазо чоралари нисбатан оғирроқ белгиланган. Бу эса уларнинг давлат ҳокимияти
функцияларини амалга оширувчи шахс сифатидаги жавобгарлик даражасининг
юқорилигини ҳамда уларнинг жиноий қилмишлари орқали давлат бошқарувига
етказиладиган зарарнинг кенг қамровли эканлигини ифода этади.
Олий даражадаги мансабдор – масалан, вазир, ҳоким – пора олса, унинг жамиятга
зарари оддий инспектор ёки қуйи даражали хизматчига нисбатан каттароқ бўлиши аён.
Шундай экан, қонунчиликда юқори мансабдорларга нисбатан жазони кучайтирувчи
нормалар жорий қилишни ўйлаб кўриш лозим.
Шундан келиб чиқиб, амалдаги жиноят кодексига қуйидаги тушунчаларни
дифференциация қилиш керак деб ҳисоблаймиз:
-Масъул мансабдор шахс (вазир, ҳоким). Давлатнинг бирон-бир ҳокимият органи
номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз
ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун
мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган;
2) ташкилий бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ
лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат
берилган шахслар; худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун
чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга
оширувчи шахс.
-Мансабдор шахс (ректор, бўлим бошлиғи) доимий, вақтинча ёки махсус ваколат
бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган
ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида,
ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга
оширадиган шахс
-Ташкилий-бошқарув ва маъмурий вазифаларни амалга оширувчи шахс (субъект,
801
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
шахс) мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда
ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган шахс.
Қолаверса, амалдаги ЖК 214 моддаси диспозициясига Давлат органи, давлат
иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг
ўз хизмат вазифалари доирасига кирувчи ишни бажарганлиги (бажармаганлиги) ёки
хизмат кўрсатиши, (Маиший коррупция) каби янги жиноят таркибини белгилаш таклиф
этилмоқда.
Илмий нуқтаи назардан, мазкур норма коррупциянинг фақат стратегик ёки йирик
иқтисодий кўринишларини эмас, балки давлат хизматчиси билан фуқаро ўртасидаги
“маъмурий хизмат алмашинуви” шаклидаги порахўрлик ҳолатларини қамраб олади. Яъни,
фуқаро давлат хизматчисининг бевосита хизмат вазифасига кирадиган ишни
тезлаштириш, енгиллаштириш, ёки яхши хизмат кўрсатиши учун моддий наф бериши ёки
хизматчи уни қасддан талаб қилиши ҳолатлари энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бу ҳолат амалда “маиший коррупция” деб аталади ва у жамиятнинг кундалик
муносабатларида давлат органларига бўлган ишончни заифлаштирадиган иллат сифатида
баҳоланади.
Мазкур ўзгартиришнинг мантиқий ва илмий асоси шундаки, амалдаги
қонунчиликда порахўрликнинг юқори даражадаги (системали, иқтисодий) шакллари
жиноят сифатида белгилаб қўйилган бўлса-да, давлат хизматчиси ўз хизмат вазифасини
одатдаги тартибда бажаргани учун моддий наф олиш ҳолатлари аввал маъмурий тартибда
баҳоланар эди. Таклиф этилаётган норма эса, бу муносабатларнинг ижтимоий хавфини
жиддий баҳолаб, хизмат вазифасини оддий бажариш учун ҳам моддий манфаат олишни —
давлат хизматининг ҳалоллик ва холислик принципларига зид ҳолат сифатида, яъни
порахўрликнинг алоҳида кўриниши сифатида эътироф этди.
Бу янгилик халқаро стандартлар билан ҳам уйғун: БМТнинг Коррупцияга қарши
конвенциясида “public o icial” порахўрлиги нафақат хизматдан ташқари ноқонуний
ҳаракатлар учун, балки қонуний хизмат фаолиятини бажариш учун ҳам моддий наф олиш
ҳолатларини жиноийлаштиришни талаб қилади.
Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга оид жиноятлар субъекти тушунчаси жиноят
ҳуқуқидаги муҳим ва нозик масаладир. Коррупцион жиноятлар, айниқса мансабдорлик
жиноятлари, кўп ҳолларда махсус субъекти – яъни муайян лавозим ёки статусга эга шахс
томонидан содир этилади. Дунё тажрибасидан кўриниб турибдики, қонунчиликда
мансабдор шахс тушунчасини аниқ ва кенг қамраб олувчи тарзда белгиллаш коррупцияга
қарши кураш самарадорлигини оширади. Бироқ бунда жамоат хизматчилари билан бошқа
шахсларни фарқлаш, шунингдек хусусий сектордаги коррупцион ҳолатларни ҳам
инобатга олиш зарур.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Хасенова А.Р. Субъект получения взятки // Вестник Карагандинского университета.
– 2023. – №4(112). – С. 446–451
2. Тарасова Ю.В. Специальный субъект преступления как элемент основных составов
преступлений // Рос. следователь, 2007. – № 5. – С. 24.
3. Хомич В. М. Понятие должностного лица в уголовном праве // Промышленно-
торговое право. – 2013. – № 6.
802
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 11
4. Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 агустдаги “Давлат фуқаролик
хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 09.08.2022 й., 03/22/788/0723-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон;
21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон
5. UNCAC in a Nu shell. An i-Co up ion Toolki [Elec onic esou ce]. 2nd ed. Basel:
Basel Ins i u e on Go e nance, 2021. 47 p. URL:
h ps://baselgo e nance.o g/publica ions/uncac-nu shell-an i-co up ion- oolki (дата
обращения: 05.09.2025).
6. CRIMINAL LAW CONVENTION ON CORRUPTION C iminal Law Con en ion on
Co up ion Con en ion pénale su la co up ion S asbou g, 27.I.1999 // jus ice.go