scieee Science in your language
[en] (orig)

ЎЗАН СУВ ОМБОРИДА ЛОЙҚАЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Author: Хошимов С.Н., Саримсақов Ж.Қ., Хмдиралиев Н.Т.
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17739155
Source: https://zenodo.org/records/17739155/files/2.17.pdf
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF
INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”,
NOVEMBER 20, 2025
134
ЎЗАН СУВ ОМБОРИДА ЛОЙҚАЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ
БАҲОЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
1,2 Хошимов С.Н., 2 Саримсақов Ж.Қ., 1 Хмдиралиев Н.Т.
1 Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма
тармоқлараро амалий техник квалификациялар институте, Тошкент, Ўзбекистон.
2 Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети, Тошкент,
Ўзбекистон.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17739155
Аннотация. Мақолада ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган сув
омборларини лойқа босиш жараёнлари ёритилган. Тадқиқот объекти сифатида қаралган
Чортоқ сув омборини лойқа босиш сабаблари, унинг оқибатлари, уларни олдини олиш
бўйича, табиий дала шароитида олиб борилган тадқиқотлар таҳлили келтирилган.
Чортоқ сув омборини йиллар давомида лойқа чўкиндилар чўкиши ҳисобига, фойдали ҳажми
қисқариши, иш режими самарадорлигининг пасайиши, ҳамда бу жараёнларни сув омбори
сув балансига таъсири ўрганилган. Сув омбори иш режимига таъсир этувчи омиллар,
унинг салбий оқибатлари таҳлил қилинди. Ушбу жараённи ўрганишда сув омборининг узоқ
йиллик статистик маълумотлари ҳамда табиий дала шароитида олинган натижалар
асосида, сув омборидаги мавжуд лойқа чўкиндилар миқдори тўғрисида хулосалар қилинди.
Таянч сўзлар: сув омбори, лойқа оқими, фойдали ҳажми, тўғон, ўлик ҳажми, сув
баланси, чўкиндилар, бъеф, оқим.
Abs ac . The a icle discloses he p ocess o sil a ion o he ese oi , which is one o he
mos p essing p oblems o oday. The analysis o s udies o he causes o sil a ion conduc ed in he
ield, o educe i and o e come he consequences, as an objec o s udy, he Cha ak ese oi is
conside ed. We s udied he dec ease in he e iciency o he ope a ing mode, he dec ease in he
use ul olume due o sedimen deposi ion in he Cha ak ese oi o se e al yea s, as well as he
in luence o hese p ocesses on he wa e balance o he ese oi . The ac o s a ec ing he
ope a ion mode o he ese oi , i s nega i e consequences a e analyzed. When s udying his
p ocess, on he basis o long- e m s a is ical da a, as well as on he basis o he esul s ob ained
in ield s udies, conclusions a e d awn abou he amoun o sedimen accumula ed in he ese oi .
Keywo ds: ese oi , muddy low, use ul olume, dam, dead olume, wa e balance,
sedimen , gas ese oi , low.
Кириш. Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва даромадини
кўпайтириш мақсадида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини жадал ривожлантириш бўйича
Президентимиз ташаббуслари билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши, янги ерларни ўзлаштириш ва қайта
ўзлаштириш жараёнлари сув ресурсларига бўлган талабнинг ортиб боришига олиб
келмоқда. Шу муносабат билан вегетация даврида қишлоқ хўжалиги экинларини
суғоришда истеъмолчиларнинг сув талабини тўлиқ қондириш мақсадида мавжуд сув
ресурслари, дарё оқими ҳамда тошқин-сел давридаги ортиқча сувлар сув омборларида
тўпланиб, йил давомида қайта тақсимлаб берилади.
Республикада фойдаланишга топширилган 55 дан ортиқ сув омборлари мавжуд
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF
INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”,
NOVEMBER 20, 2025
135
бўлиб, уларнинг аксарияти ХХ асрда қурилган. Узоқ йиллик эксплуатация жараёни ва
табиий омиллар таъсири натижасида кўплаб сув омборларининг функционал
самарадорлиги пасайиб кетган [1,2,3]. Сув омборлари ишга туширилгандан сўнг, айниқса
юқори бъефда лойқа чўкиндиларининг тўпланиши кузатилади. Бу эса, авваламбор, ўлик
ҳажмнинг лойқа билан тўлишини, кейин esa маълум муддат ўтгач фойдали ҳажмнинг ҳам
қисқариб боришини келтириб чиқаради. Натижада сув омборининг ишлаш самарадорлиги
сезиларли даражада пасайиб кетади [4]. Сув омборларини лойқа босиш муаммоларини
бартараф этиш, уларнинг фойдаланиш давомийлигини узайтириш ва гидравлик
ишончлилигини таъминлаш дунё олимлари олдидаги долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ҳам янги сув омборларини барпо этиш,
мавжудларини мустаҳкамлаш ва уларнинг эксплуатацион барқарорлигини таъминлаш
юзасидан илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда [5]. Ҳозирги вақтда сув омборлари ва
гидротехник иншоотларни ишончли ва самарали фойдаланишга таъсир этувчи омилларни
аниқлаш, лойқаланиш жараёнларини камайтириш ва бошқариш механизмларини
такомиллаштириш бўйича мақсадли илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда [6].
Сув омбори — бу қиш фаслида дарёлар ва сойликлар оқими ҳисобидан ҳажми
тўлдирилиб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан, суғориш тизимида ва
электроэнергия ишлаб чиқаришда сувни истеъмолчиларга етказиб беришни таъминлашга
мўлжалланган гидротехник иншоот ҳисобланади [7,8]. Сув омборларида, одатда, сув
сатҳининг уч асосий белгиси мавжуд бўлади: нормал димланган сатҳ (НДС), жадаллашган
димланган сатҳ (ЖДС) ва фойдаланилмайдиган (ўлик) ҳажм сатҳи (ФҲС). Нормал
димланган сатҳ кўрсаткичи сув омборига келиб тушадиган оқим ҳажми, ҳавзанинг
топографик хусусиятлари ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжидан келиб чиқадиган фойдали
ҳажм талабларига асосан белгиланади [9]. Фойдасиз (ўлик) ҳажм сатҳи эса сув омборининг
эксплуатация давомийлиги, лойқа босиш интенсивлиги ҳамда санитария-техника
талабларига кўра шакллантирилади. Тошқин даврларида сув сатҳи НДСдан юқори
кўтарилганда ҳосил бўладиган сатҳ жадаллашган димланган сатҳ деб юритилади. ЖДСни
хавфсиз даражада ушлаб туриш ва сув омборини ортиқча тўлиб кетишдан муҳофаза қилиш
мақсадида гидроузел таркибида махсус фавқулодда сув ташлаш иншооти жойлаштирилади
[10].
Материаллар ва усуллар. Чортоқ сув омбори, Наманган вилояти Чортоқ туманида
Чортоқсой ўзанида, вилоятнинг 5,1 минг гектар ерларини суғориш ҳамда сел - тошқин
даврида ахоли ва қишлоқ хўжалик объектларини ҳимоялаш мақсадида фойдаланиб
келинмоқда (1-расм). Чорток сув омбори Норин-Сирдарё ҳавза бошқармаси ҳудудида
жойлашган бўлиб, Чорток шахридан 14 км шимолда, Корабоғ қишлоғининг шимолий
ҳудудида жойлашган. Чортоқ сув омбори «Узсувлойиҳа» институти томонидан
лойиҳаланган бўлиб, тўла ҳажми 45 млн. м3 га мўлжалланган. Қурилиш ишлари 1971 йилда
бошланиб 2013-йилда якунланган. Сув омбор ўзанда, мавсумий созланувчи бўлиб,
фойдаланишга 6 навбатда, 1971-2013 йилларда топширилган. Сув омборининг лойиҳавий
параметрлари бўйича, нормал димланган сатҳ НДС-695,25 м, фойдаланилмайдиган ҳажм
сатҳи ФҲС-671,00 м, сув омборининг тўлиқ ҳажми-30,0 млн.м3, сув омборининг фойдали
ҳажми-28,6 млн.м3, сув омборининг фойдасиз (ўлик) ҳажми-1,4 млн.м3 сув сиғимини
ташкил этади.
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF
INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”,
NOVEMBER 20, 2025
136
1-расм. Чортоқ сув омборининг космик тасвири
Хозирги кунда олиб борилган табиий дала тадқиқотларининг натижалари асосида
Чортоқ сув омборида, лойқа чўкиндилар миқдори ошиб бориши эвазига 695,25 белгида 21,3
млн.м3 атрофида фойдали хажмга эга бўлмоқда. Шуни қайд қилиш керакки, сув омборлари
W= (H) графигини ўзгариши ўз вақтида аниқлаб бориш иншоот эксплуатация режимини
тўғри белгилашга ҳамда суғориш даврида сувга бўлган эҳтиёжини тўғри баҳолашга имкон
беради. [11,12,13]
Нормал димланган сатҳда сув юзаси майдони 2,2 км3, фойдаланилмайдиган ҳажм
сатҳида юзаси майдони 0,35 км3, сув омборининг максимал узунлиги 4 км, сув омборининг
максимал кенглиги 1,23 км, сув омбори тўғонининг максимал кенглиги 1447 м, сув омбори
гидроузели таркибига тўғон, сув чиқаргич, фавқулотда сув ташлагич, каби иншоотлар
киради. Сув омборининг тўйиниш манбаи Чортоқсой, ҳамда Бегободсой орқали
Подшоотасой сувлари. Сув омбор тўғони соз тупроқдан ядро ясаб, тошли тупроқдан
мустахкамланган, экрани темир бетон қопламали, узунлиги 1447 метр, баландлиги 41,5
метр, туғон ости кенглиги 350 метр, устки қисми кенглиги 6,0 метр, қиялиги 3,0; 3,5; 2,5;
Сув чиқариш иншооти - тунелли бўлиб, иншоотнинг максимал сув ўтказиш қобилияти 30
м3/сек, унда 4-та ясси-авария-таъмир, 2-та конусли-ишчи дарвозалар жойлашган. Тунель 2
кўзли бўлиб, узунлиги- 180 метрдан иборат. Фавкулодда сув ташлама очиқ турда, темир-
бетондан трапеция шаклидаги канал бўлиб, узунлиги- 435 метр, максимал сув ўтказиш
қобилияти -168 м3/сек. [14,15] Чортоқ сув омбори кесимининг схематик кўриниши
қуйидагича (2-расм).
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF
INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”,
NOVEMBER 20, 2025
137
2-расм. Чортоқ сув омбори кесимининг схематик кўриниши
Сув омбори жойлашган ҳудуднинг иқлими кескин континентал, ёзда иссиқ ва қишда
совуқ. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати 14,60С ни ташкил этади. Энг иссиқ ой июль ойи
ҳисобланади, бунда ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати +27,90С, энг совуқ ой январь -0,80С,
максимал ҳарорат +410С, абсолют минимум -280С га
тенг. Энг катта ёғингарчилик миқдори куз-қиш ва баҳор фаслларига тўғри
келади. Ёғингарчиликнинг максимал миқдори март-май ойларига тўғри
келади [16,17,18].
Натижалар ва муҳокамалар.
Чортоқ сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари ҳамда кўп йиллик
гидрологик ва эксплуатацион маълумотлар таҳлили натижасида сув омборининг ҳозирги
кундаги ишлаш самарадорлиги сезиларли даражада пасайгани аниқланди. Бу ҳолатнинг
асосий сабабларидан бири сув омборининг дарё ўзанида жойлашганлиги бўлиб, табиий
оқим билан биргаликда катта миқдордаги лойқа ва оқизиқ моддаларнинг айниқса юқори
бъеф қисмига кириб келишига олиб келмоқда. Наманган вилоятида фойдаланишга
топширилган 10 та сув омбори мавжуд бўлиб, шулардан иккитаси ўзанли сув омбори турига
киради. Ўзанли сув омборларининг асосий тўйиниш манбаи тоғ олди дарёлари ва каналлар
бўлиб, улар қор-ёрғин сувлари ҳамда ёғингарчиликлар ҳисобига доимий равишда тўйиниб
туради. Ёғингарчилик мавсумларида дарё ўзанида лойқа ва оқизиқ моддалар миқдори
кескин ортиб, улар тўғридан-тўғри сув омборига кириб келади.Ушбу омиллар ўзанли сув
омборларининг нисбатан қисқа фойдали хизмат давридаёқ мухим қисми лойқа билан тўлиб
боришига ва фойдали ҳажмнинг тез суръатда қисқаришига сабаб бўлмоқда. Натижада сув
омборининг умумий ишлаш самарадорлиги ва сувни қайта тақсимлаш имкониятлари
йиллар давомида сезиларли даражада камаяётгани кузатилмоқда.
Маълумотлар таҳлили амалга оширилди ҳамда дала шароитида сув омборига дарё
ўзани орқали кириб келаётган сувдан намуна олиш ишлари ташкил этилди. Олинган сув
намуналари лаборатория шароитида филтрлаш орқали таҳлил қилинди ва сув омборининг
кириш қисмидаги сув таркибидаги лойқалик миқдори аниқланди. Шу тарзда омборнинг
чиқиш қисмидаги сувдан ҳам намуна олиниб, ундаги лойқалик даражаси ўлчанди.
Тажрибалар табиий оқим шароитида ҳамда ёғингарчилик даврларида сув омборига келиб
тушадиган сувлар бўйича алоҳида тартибда олиб борилди. Олиб борилган изланишлар
натижаларига кўра, Чортоқ сув омборининг умумий ҳажмининг ҳозирги кунда тахминан
учдан бир қисми лойқа чўкиндилари билан тўлиб бўлгани аниқланди. Агар ҳажмнинг
қисқариш суръати шу тарзда давом этса, яқин йиллар ичида сув омборининг фойдали
ҳажми кескин камайиши ва омборнинг эксплуатация самарадорлиги деярли йўқолиши
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF
INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”,
NOVEMBER 20, 2025
138
эҳтимолдан ҳоли эмас. Ушбу ҳолат қишлоқ хўжалиги майдонларини суғориш учун зарур
бўлган сув билан таъминлаш имкониятларини жиддий кўринишда чеклайди. Натижада
вилоят миқёсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қийинчиликлар
кузатилиши, бу эса аҳоли даромадларининг пасайишига олиб келиши мумкин. Ўз
навбатида, бундай ҳолат республика иқтисодиёти учун ҳам салбий ижтимоий-иқтисодий
оқибатларни келтириб чиқаради. Бундай муаммолар фақат вилоятда эмас, бутун
республика муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. Мана шундай муаммоларни
камайтириш ҳамда бартараф этиш учун илмий тадқиқот ишларини жадаллаштириш, илмий
асосланган тавсиялар ва янги методларни ишлаб чиқиш зарур.
Чортоқ сув омборида, Наманган вилояти Сув омборлари бошқармаси буюртмаси
асосида, белгиланган муддатларда тахеометрик сёмка орқали чўкиб қолаётган лойқа
миқдорини аниқлаб борилган. Мана шундай узоқ йиллик маълумотлар статистик таҳлили
ҳамда олиб борилган табиий дала тадқиқотлари натижаси асосида, сув омбори фойдали
ҳажмнинг қисқариши ва лойқа чўкиндилар миқдори (1ва 2) графикларда йиллар кесимида
ўзгариши графиги ишлаб чиқилди.
1-график. Чортоқ сув омборида лойқа чўкиндилар миқдорининг йиллар
давомида ортиб бориш
Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, Чортоқ сув омбори қирқ беш йиллик
эксплуатация даврида фойдали ҳажм қисқариши юқори суръатларда давом этиб бормоқда.
Бунинг оқибатида вилоятда, суғориш даврида сув истемоли юзасидан тақчилликка сабаб
бўлмоқда. Ёзги сув истемоли ошган даврда сув омбори сатҳининг камайиш ҳолатлари юзага
келади, агарда ўлик ҳажм миқдори ошиб борса сув чиқариш иншооти ишлаш режимига ҳам
салбий таъсир кўрсатади. Шундай бўлсада сув омбори гидравлик ишончлилигини
таъминлаш, иш режими самарадорлигини ошириш, фойдали ҳажм қисқаришини
камайтириш ва сув омборидан узоқ йиллар фойдаланиш мақсадида амалий чора тадбирлар
ишлаб чиқилмаган. Чортоқ сув омбори умумий ҳажмининг лойқа ҳажмига боғлиқ ҳолда
ўзгариб бориши қуйидаги диаграммада акс эттирилган.
0,73 1,39
2,52
3,67
5,22
6,31
7,18
8,01
8,72
0,00
2,00
4,00
6,00
8,00
10,00
1974 1979 1984 1989 1994 1999 2004 2009 2014 2019 2024

THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF
INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”,
NOVEMBER 20, 2025
139
2-график. Чортоқ сув омбори умумий ҳажмининг лойқа ҳажмига боғлиқлик
диаграммаси
Хулоса
Табиий-дала шароитида олиб борилган изланишлар ҳамда кўп йиллик статистик
маълумотлар таҳлили сув омборининг фойдали ҳажмининг учдан бир қисми лойқа босиши
натижасида қисқариб кетганини кўрсатмоқда. Қирқ беш йиллик эксплуатация давомида сув
омбори табиий оқим орқали жуда катта миқдорда лойқа чўкиндиларини қабул қилган.
Таҳлилларга кўра табиий оқим таркибидаги лойқа миқдори айниқса ёғингарчилик ва
тошқин даврларида кескин ортиб боради. Дарё оқими тўғридан-тўғри сув омборига кириб
келаётганлиги туфайли лойқа чўкиндилар сув омбори ҳажмини тобора тўлдириб бормоқда.
Натижада сув омборининг ишлаш режими сезиларли даражада пасайган, лойқа
чўкиндиларининг йиғилиши эса йилдан-йилга ортиб бормоқда. Юқорида баён этилган
муаммолар сув омборига кириб келаётган лойқа миқдорини камайтириш, омборнинг
фойдали ҳажмини сақлаб қолиш ҳамда унинг эксплуатацион барқарорлигини таъминлашга
қаратилган амалий чора-тадбирлар ва илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш
зарурлигини кўрсатади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. A i jano A.M, Dis ibu ion o Suspended Sedimen Pa icles in a S eady-S a e Flow. Wa e
Resou cesVolume 28, Issue 2, 2001, Pp 164-166
2. A i jano A.M, Me hod o calcula ion o he dis ibu ion o d i pa icles in a iable sec ion
beds (VSB) Gid o ekhnicheskoe S oi el's oIssue 2, 2004, Pp 44-45
3. Арифжанов А.М., Фатхуллаев А.М., Самиев Л.Н., Ўзандаги жараёнлар ва дарё
чўкиндилари. Тошкент, 2017: Монография Ноширлик ёғдуси,191б.
4. Давранов Г,, Фырлина Г., Конструктивно-технологические мероприятия по борьбе с
заилением малых и средних русловых водохранилищ Техника. Технологии. Инженерия.
Ташкент 2017.-№ 2. - стр. 108-112.
5. Камара Усман, Исследование заиления малых водохранилищ и разработка мероприятий
по сохранению их регулирующих емкостей. Ташкент 1993. стр. 116.
0,00
5,00
10,00
15,00
20,00
25,00
30,00
12345678910
Лойқа ҳажми 0,15 0,73 1,39 2,52 3,67 5,22 6,31 7,18 8,01 8,72
Фойдаланиш даври 1974 1979 1984 1989 1994 1999 2004 2009 2014 2019
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF
INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”,
NOVEMBER 20, 2025
140
6. A i jano A.M., Apakxojae a T.U., Dusan H. Sedimen mo emen modein Ri e s o
Uzbekis an en i onmen al Aspec s Ac a Ho icul u ae e egio ec u ae Jou nal. (Ni a.
Slo aca) 2018y.Pp.-10-13
7. Давранов Г. Т. Режим работы малых водохранилищ адырных зон Ферганской долины и
их заиление Вопросы русловой гидротехники с учетом усиливающейся роли
антропогенной деятельности в речных бассейнах Средней Азии САНИИРИ. - Ташкент,
1990. - стр.40–48
8. Зырянов А.Г., Динамика заиления водохранилища. Учкурганской ГЭС и опыт борьбы с
наносами Гидротех-ническое строительство, № 1. Москва., 1973, стр. 32–37.
9. Давранов Г. Сув омборларида юзага келган лойқа-чўкинди ётқизиқларининг
параметрлари ва физик-механик хоссалари. Муҳофаза журнали. 2013 йил. № 9, 12-б.
10. А.В.Рахуба, М.В.Шмакова Математичес-кое моделирование динамики заиления как
фактора эвтрофирования водных масс куйбышевского водохранилища. Водные
экосистемы, Санкт-Петербург, 2015. стр-189-193.
11. Икрамова М.Р., Ходжиев А.К., Ахмедходжаева И.А., Немтинов В.А.,
Мисирханов Х.И. Деформация русла приплотинного участка нижнего бьефа
тюямуюнского гидроузла. Научно- Исследовательский Институт Ирригации
(САНИИРИ), стр. 149-152.
12. Сами Хассан Эльсайед Таглави, Совершенствование методов разработки сценариев
управления эксплуатацией водохранилищ на реках с обильным стоком наносов.
Москва. 2010. стр. 199.
13. A i jano A.M., Akmalo SH.,Samie L.N., Apakxo’jae a T.U. Choosing an op imal me hod
o wa e ex ac ion o a id egions in he case o Beshbulak and Yangiobod illages
(Sy da yap o ice, Uzbekis an) Eu opean Science Re iew.–Aus ia,Vienna, 2018.Рp-244-
249.(Global impac ac o – 1.02). (05.00.00; №3).
14. Давранов Г. Т., Юсупов А. А. Некоторые результаты лабораторных исследований
заиления селеводохранилищ Пути комп-лексного совершенствования мелиорации и
водного хозяйства САНИИРИ, -Ташкент. 1987. - стр.71–76.
15. И.А.Ахмедходжаева «Методы прогноза потерь емкости русловых водохранилищ
сезонного регулирования» Дисс.на соискание учёной степени к.т.н. - Ташкент, 2008.
16. М.В. Шмакова, С.А. Кондратьев Оценка заиления водохранилищ По данным о годовом
твердом стоке притоков (НА ПРИМЕРЕ сестрорецкого разлива) Гидрология ученые
записки № 34 Москва. стр. 134-141.
17. Авакян А.Б., Сатланкин В.П., Шарапов В.А. Водохранилища. - Москва: Мысль, 1987. -
379 стр.
18. Akshay M. Pa il, Anike A. Zanke, Somesh T. Mo e Tejas S. Valke , Dipali Pa il, Calcula ion
o Li e o Rese oi by Reducing he Sil , In e na ional Resea ch Jou nal o Enginee ing and
Technology (IRJET) Ma -2018
19. Барышников Н.Б. Динамика потоков. - Санкт-Петербург. - Изд.РГТМУ, 2007. - 439 с.