ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
13
КУРАШЧИЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲАРАКАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Алланазарова Амангул
Бердақ номидаги ҚМУ
Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17258086
Аннотация. Бу мақолада Кураш техникаси курашчи маҳоратининг асоси
ҳисобланади ва кўп жиҳатдан унинг имкониятларини белгилаб беради. Курашда ўнлаб
усуллар ва уларнинг вариантлари мавжуд. Бироқ бу курашчи уларнинг ҳаммасини
мукаммал билиши лозим дегани эмас. Спортчи янада янги ва янги усуллар, қарши усуллар
ҳамда ҳимояланишларни эгаллаб бориши билан унинг алоҳида хусусиятлари ва
одатларига жавоб берадиган ҳамда унинг томонидан муваффақиятли бажариладиган
усулларнинг бир қисми кейинчалик такомиллаштириш мақсадида режага киритилади.
Калит сўзлари: Курашда ўнлаб усуллар ва уларнинг вариантлари мавжуд. Бироқ
бу курашчи уларнинг ҳаммасини мукаммал билиши лозим дегани эмас.
Кўп йиллик тайёргарликда спортчи базавий, мутахассисликка чуқурлаштириш,
спортда такомиллаштириш, олий спорт маҳорати даврларини ўтади. Малакали
курашчилар тайёргарлиги эса кўпроқ мутахассисликка чуқурлаштириш ва спортда
такомиллаштириш даврига тўғри келади. Мавзуимиз бўйича, уларнинг техник
ҳаракатларини мазкур даврга ҳос равишда такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунинг учун қўйидаги мутахассислар фикри билан танишиб чиқиш фойдадан ҳоли
эмас.
Керимов Ф.А. фикрича, курашчининг техник ҳаракатлар заҳираси қанчалик бой
бўлса, уларни қанчалик катта махорат билан қўллай билса, унинг техник маҳорати
шунчалик юқори бўлади.
Кураш техникаси курашчи маҳоратининг асоси ҳисобланади ва кўп жиҳатдан
унинг имкониятларини белгилаб беради. Курашда ўнлаб усуллар ва уларнинг вариантлари
мавжуд. Бироқ бу курашчи уларнинг ҳаммасини мукаммал билиши лозим дегани эмас.
Спортчи янада янги ва янги усуллар, қарши усуллар ҳамда ҳимояланишларни
эгаллаб бориши билан унинг алоҳида хусусиятлари ва одатларига жавоб берадиган ҳамда
унинг томонидан муваффақиятли бажариладиган усулларнинг бир қисми кейинчалик
такомиллаштириш мақсадида режага киритилади.
Курашчининг хар томонлама техник тайёргарлиги - турли спорт турларини
ривожлантиришнинг замонавий даражасига қўйиладиган муҳим талаблардан биридир.
Мустаҳкам эгаллаш учун техник ҳаракатларни танлашда қуйидаги қоидаларга амал
қилиш лозим:
-амалдаги мусобақа қоидаларида қайси бири техник ҳаракат муваффақиятли
ҳисобланган ўша техник ҳаракатларни эгаллаш;
-техниканинг ҳамма турлари ичидан спортчининг алоҳида хусуситяларига энг
яхши жавоб берадиган усуллар, қарши усуллар ва ҳимояланишларнинг вариантларини
эгаллаш;
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
14
-асосий рақобатчиларнинг маҳорати хусусиятларини ҳисобга олиш ва улар билан
курашишда яхши натижа берадиган техник ҳаракатларни танлаш;
-аввал ўрганилган усуллар ва қарши усулларни қўллаш имкониятини кенгайтириш
мумкин бўлган техник ҳаракатларга кўпроқ эътибор қаратиш;
- курашчи заҳирасида мавжуд бўлган усуллар билан комбинациялар ҳамда
боғланишларда қўллаш мумкин бўлган техник ҳаракатларни ўрганиш;
- ҳаракат вазифасини энг оқилона ҳал этиш хусусиятига эга бўлган ҳаракат
техникасига ўргатиш лозим; бу келгусида қайта ўрганишдан холос қилади;
- керак бўлмаган ҳаракатлар ва ортиқча мушак зўриқишини бартараф этиб, техника
асослари ҳамда умумий ҳаракат маромини эгаллаш;
- усулларга ўргатиш вақт оралиғида жамланган бўлиши зарур, чунки тренировка
машғулотлари орасидаги узоқ танаффуслар унинг таъсирини пасайтиради. Бошқа
томондан, битта тренировка дарси давомида усулларни жуда тез-тез такрорлаш мақсадга
мувофиқ эмас, чукни янги координацияларни яратиш асаб тизимини тез толиқтирадиган
қийнчиликни енгиб ўтиш билан боғлиқ;
- жисмоний шарт-шароитлар етарлича бўлмаслиги оқибатида юзага келадиган
техник ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳаракатларнинг динамик тавсифларига мос
келадиган юқори даражадаги махсус жисмоний тайёргарликни ташкил этиш лозим.
Курашчининг техник маҳоратини ошириш учун ҳаракатларни бажариш пайтида
ҳаракатланишдаги хатоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни пайдо бўлиш сабабларини
белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай хатоларни ўз вақтида бартараф этиш кўп жиҳатдан
техник такомиллштириш жараёни самарадорлигига сабаб бўлади. Ҳаракатларга
ўргатишда юзага келадиган ҳамма ҳаракатланиш хатолари бешта гуруҳга бўлинади:
ҳаракатланиш етишмаслиги сабабли ҳатолар; ўқитишдаги камчиликлар сабабли хатолар;
шароитларнинг ғайритабиийлиги сабабли хатолар ҳамда кутилмаган хатолар.
Шу билан бирга техник такомиллаштириш жараёнида юзага келган
ҳаракатланишдаги хатоларни бартараф этиш учун услубий қоидаларни ишлаб чиқиш
зарур(16,23,76).
Курашнинг техник тайёргарлиги спортчи томонидан юқори спорт натижаларига
эришишни таъминловчи ҳаракатлар тизимининг эгаллаганлик даражаси билан
тавсифланади. Курашчининг умумий ва махсус техник тайёргарлиги ажратилади. Умумий
техник тайёргарлик ёрдамчи спорт турларидаги ҳар хил ҳаракат малакалари ҳамда
кўникмаларини эгаллашга, махсус техник тайёргарлик спорт курашида техник маҳоратга
эришишга қаратилган.
Курашда техник тайёргарлик бир қатор мураккаб вазифаларни ҳал этишга
йўналтирилган:
- максимал кучланишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
- иш кучланишини тежаш;
- мусобақа фаолиятини ўзгарувчан ҳолат шароитларида ҳаракатланиш тезкорлиги
аниқлигини ошириш.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
15
Спорт техникасини такомиллаштириш курашчиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги
давомида амалга оширилади ва у танланган кураш турида техник маҳоратни оширишга
қаратилади.
Техник маҳорат деганда кескин спорт кураши шароитларида энг оқилона ҳаракат
техникасини мукаммал эгаллаш тушунилади.
Техник маҳоратни такомиллаштиришнинг учта босқичи ажратилади;
1. Изланиш.
2. Барқарорлаштириш.
3. Мослашишни такомиллаштириш.
Биринчи босқичда техник тайёргарлик мусобақа ҳаракатларининг янги
техникасини шакллантиришга, уни амалиётда эгаллаш шарт-шароитларини яхшилашга,
мусобақа ҳаракатлари тизимига кирувчи айрим ҳаракатларни ўрганишга (ёки қайта
ўрганишга) қаратилган.
Иккинчи босқичда техник тайёргарлик мусобақа ҳаракатларининг бутун
малакаларини чуқур ўзлаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Учинчи босқичда техник тайёргарлик шаклланган малакалларни
такомиллаштириш, уларнинг асосий мусобақалар шароитларига мос ҳолда мақсадга
мувофиқ вариантлилиги, барқарорлиги, ишончлилиги чегараларини кенгайтиришга
қаратилган.
Ҳар бир техник тайёргарлик босқичининг асосий вазифалари қуйидагилардан
иборат:
1. Кураш техникаси асосини ташкил этадиган ҳаракат малакаларининг юқори
барқарорлиги ҳамда оқилона вариантивлигига эришиш, мусобақа шароитларида уларнинг
самарадорлигини ошириш.
2. Ҳаракат малакаларини қисман қайта қуриш, мусобақа фаолияти талабларини
ҳисобга олган ҳолда усулларнинг айрим қисмларини такомиллаштириш.
Биринчи вазифани ҳал этиш учун ташқи вазиятни мураккаблаштириш услуби,
организмнинг турли ҳолатларида машқларни бажариш услуби қўлланилади. Иккинчи
вазифани ҳал этиш учун - техник ҳаракатларни бажариш шароитларини енгиллаштириш
услуби, бирга (сопряженный) таъсир кўрсатиш услуби қўлланилади.
Техник усулларни бажаришда ташқи вазиятни мураккаблаштириш услуби
қуйидаги бир қатор усулларда амалга оширилади:
1. Шартли рақиб қаршилигининг услубий усули спортчига техник ҳаракатни
бажариш тузилмаси ва маромини такомиллаштиришга, барқарорлик ва натижалиликка
тезроқ эришишга ёрдам беради.
2. қийин дастлабки ҳолатлар ва тайёргарлик ҳаракатларининг услубий усули.
Масалан, эгилаб ташлашни такомиллаштиршда ушлаб олиш жойи ва курашчилар
ўртасидаги масофани ўзгартириш лозим.
3.Усулларни бажариш учун жойни чеклаш услуби малакани такомиллаштиришда
мўлжалланган шартларини муракаблаштиришга ёрдам беради. Курашда, кичрайтирилган
ўлчамдаги гиламлар қўлланилади.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
16
Техник ҳаракатларнинг бажарилишини қийнлаштирувчи спортчи организмининг
турли ҳолатларида машкларни бажариш услуби ҳам турли хилдаги усулларда амалга
оширилади:
Ҳаракатни анча толиққан ҳолда бажаришнинг услубий усули: бу ҳолда катта ҳажм
ва шиддатдаги жисмоний нагрузкадан кейин спортчига техникани ривожлантиришга
қаратилган машқлар таклиф қилинади.
Назорат ўқув-тренировка беллашувлари ўтказилгандан сўнг катта эмоционал
зўриқиш ҳолатида ҳаракатрларни бажаришнинг услубий усули.
Вақти-вақти билан кўришни таъқиқлаш ёки чеклашишнинг услубий усули
ҳаракатланиш малакасининг рецепторли-анализаторли таркибига танлаб таъсир
кўрсатишга ёрдам беради.
Мусобақа вазиятида айрим усуллар ёки ҳаракатларни мажбуран бажариш усули
малакани такомиллаштириш жараёнида курашчи фаоллигини рағбатлантиради. Ўқув-
тренировка беллашувларида курашчи ҳимоянинг техник усуллари, ёки аксинча, ҳужум
усулларига кўпроқ диққатни тўплашга кўрсатма олади.
Техник ҳаракатларни бажариш шартларини енгиллаштириш услуби бир қатор
услубий усуллардан иборат:
1. Ҳаракат элементини ажратиш услубий усули. Масалан, эркин курашда - белдан
юқори қисмдан ушлаб олишни амалга ошириш.
2. Мушак зўриқишини пасайтириш услубий усули курашчига ҳаракатланиш
малакасидаги айрим ҳаракатларга янада аниқ тузатишларни киритишга ёрдам беради.
Техник ҳаракатларни такомиллаштириш учун курашчига анча енгил вазн
тоифасидаги рақиб танланади.
3. Тезкор ахборот услубий усули зарур ҳаракат кенглиги, мароми, сураътини тез
эгаллаб олишга ёрдам беради, бажариладиган ҳаракатни англаш жараёнини
фаоллаштиради.
Техник ҳаракат тўғрисидаги тезкор ахборот учун уяли телефонлар
(видеокамерали), рақамли видеокамера ва DVD плеерлардан фойдаланиш қулайдир.
Бирга таъсир кўрсатиш услуби спорт тренировкасида ўзаро биргаликда жисмоний
сифатларни ривожлантириш ва ҳаракат малакаларини такомиллаштиришга асосланган
услубий усуллар ёрдамида амалга оширилади. Бу ҳолда усулларни такомиллаштиришда
курашчига анча оғир вазн тоифасидаги рақиб танланади.
Foydalanilgan adabiyo la o‘yxa i
1. O‘zbekis on Respublikasi P eziden ining 2020 yil 24 yan a dagi PF-5924- son
“O‘zbekis on Respublikasida jismoniy a biya a spo ni yanada akomillash i ish a
ommalash i ish cho a- adbi la i o‘g‘ isida”gi Fa moni.
2. O‘zbekis on Respublikasi P eziden ining 2017 yil 3 iyundagi PQ-3031-son «Jismoniy
a biya a omma iy spo ni yanada i ojlan i ish cho a- adbi la i o‘g‘ isida»gi qa o i.
3. O‘zbekis on Respublikasi P eziden ining 2017 yil 2 ok yab dagi PQ-3306-son «Ku ash
milliy spo u ini yanada i ojlan i ish cho a- adbi la i o‘g‘ isida»gi qa o i.
4. O‘zbekis on Respublikasi P eziden ining 2020-yil 4-noyab dagi PQ-4881 sonli «Ku ash
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
17
milliy spo u ini i ojlan i ish a uning xalqa o nu uzini yanada oshi ish cho a adbi la i
o‘g‘ isida»gi qa o i.
5. O‘zbekis on Respublikasi Vazi la Mahkamasining 2019 yil 13 e aldagi 118-son
«2019- 2023 yilla da omida jismoniy a biya a omma iy spo ni yanada i ojlan i ish
konsepsiyasini asdiqlash o‘g‘ isida»gi qa o i.
6. Caud on S. A enua ion o he oked esponses wi h epea ed exposu e o p op iocep i e
dis ubaces is muscle speci ic /Caud on S. L Langlois and o he 2010, №2 – P. 161-168.
7. Jumaniyazo , D., & Jumano , B. (2024). MEKTEPKE SHEKEMGI BALALARǴA
HÁREKETLI OYINLARDAN PAYDALANIW ZÁRÚRLIGI HÁM ONIŃ MAQSETI,
WAZIYPALARI. Mode n Science and Resea ch, 3(11), 546-550.
8. Jumaniyazo , D., & Yuldasho , U. (2024). TÁJIRIYBELI BASKETBOLSHILARDIN
JARÍS ISKERLIGINE TEXNIKALÍQ TAYARLÍǴÍ. Mode n Science and
Resea ch, 3(12), 664-666.
9. Jumaniyazo , D. (2024). DENE TÁRBIYASI SISTEMASINDA HÁR TÁREPLEME
TÁLIM HÁM TÁRBIYA BERIW USILLARI. Mode n Science and Resea ch, 3(12),
396-400.
10. Yuldasho , U. K., & Jumanıyazo , D. Q. (2024). FIZIKALIQ SAPALAR HÁM
OLARDIŃ BIR-BIRI MENEN FIZIOLOGIYALIQ BAYLANISLIǴINA SIPATLAMA.