scieee Science in your language
[en] (orig)

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ИНВЕСТИЦИЯ РИСКЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Author: Зоҳидова Рухсора Комилжон қизи
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17317727
Source: https://zenodo.org/records/17317727/files/2.100.pdf
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
869
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШДА ИНВЕСТИЦИЯ РИСКЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Зоҳидова Рухсора Комилжон қизи
Тошкент давлат иқтисодёт университети магистри
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17317727
Аннотация. Мазкур мақолада инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда
инвестиция рискини баҳолашнинг назарий ва методологик асослари тадқиқ этилган.
Узоқ муддатли даврда корхоналар фаолиятининг самарадорлиги, уларнинг
ривожланишини таъминлаш ва рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда,
уларнинг инвестиция фаолияти даражаси билан белгиланади. Инвестицион рискларни
тўғри баҳолаш лойиҳани амалга ошириш шартлари ўзгарганда ҳам уни амалга ошириш
имконини беради. Тадқиқотнинг асосий мақсадларидан бири ўсиб бораётган ноаниқ
иқтисодий вазият шароитида инвестиция рискларини таҳлил қилишнинг услубий
ёндашувларини умумлаштиришдан иборат.
Калит сўзлар: молиявий-инвестиция фаолияти, инвестиция лойиҳалари рисклари,
рискларни баҳолаш усуллари, қурилишга инвестициялар рискини баҳолаш, инвестиция
лойиҳалари хатарлари, хатарларни баҳолаш усуллари.
Инвестиция лойиҳаси - иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун
инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган
тадбирлар мажмуи [1] сифатида қаралади.
Иқтисодий амалиёт ва изланишларда инвестиция лойиҳаларига таъсир этувчи
рискларни аниқлаш, рискларни самарали бошқариш ва пасайтириш йўлларига қаратилган
илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Рискларни сифат ва миқдор
жиҳатдан таҳлил қилиш ва баҳолашда зарарсизлик нуқтасини аниқлаш, эксперт баҳолаш,
статистик ва динамик усуллар, SWOT таҳлили, иқтисодий-математик усуллар ҳамда
сценарийлар усулларини такомиллаштириш йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб
борилмоқда. Ушбу мавзу доирасида амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва олиб
борилган илмий-назарий изланишларга қарамасдан, айнан, инвестиция лойиҳаларига
таъсир қилувчи риск омилларини аниқлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарали
бошқариш ҳамда пасайтириш йўллари комплекс ва тизимли тарзда тўлиқ
ўрганилмаганлиги мазкур соҳада янада кўпроқ, чуқур илмий изланишлар олиб бориш
лозимлигидан далолат беради.
Узоқ муддатли истиқболда корхоналарнинг самарадорлиги, уларнинг
ривожланишини таъминлаш ва рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда
уларнинг инвестицион фаоллиги даражаси билан белгиланади. Инвестиция рискларини
малакали баҳолаш лойиҳани амалга ошириш шартлари ўзгарган тақдирда ҳам уни амалга
ошириш имконини беради.
Корхоналар фаолиятининг узоқ муддатли даврдаги самарадорлиги, энг аввало,
уларнинг инвестицион фаоллиги даражаси, яъни реал активларга инвестициялаш билан
белгиланади. Ҳозирги босқичда инвестиция ва молиявий таҳлилнинг ўзаро таъсири ва
ўзаро боғлиқлиги масалалари айниқса долзарбдир, чунки уларнинг комбинациясида
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
870
корхонанинг молиявий-инвестиция фаолияти ва рискларни баҳолашнинг янги
концепциялари ва усуллари бўйича янги бошқарув қарорларини танлаш ва асослашни
таъминлаш учун таркибий элементлар тўпламини шакллантириш мумкин [2].
Молиявий-инвестицион таҳлилнинг муҳим вазифаси объектив ва субъектив
рискларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш натижаларини ва унинг
корхонанинг молиявий ҳолатига таъсирини аниқлашдир [3]. Молиявий-инвестицион
фаолият йўналишларини тадқиқ этиш ва рискларни баҳолашнинг долзарблиги жаҳондаги
тобора ортаётган иқтисодий беқарорликнинг ошиши билан янада кучаймоқда.
Молиявий қўйилмалар туфайли юзага келадиган хавф-хатар муқаррардир. Кўпгина
инвестиция лойиҳаларида мавжуд бўлган риск муаммолари умумий ҳодиса ва универсал
феноменология деб аталади, яъни тегишли лойиҳалар тегишли риск муаммоларига дуч
келади. Инвестиция риски тасодифийликка эга, яъни инвестиция лойиҳалари
инвесторларга кутилмаган, тасодифий рискларни келтириб чиқаради.
Инвесторлар ўз тажрибалари ва омадларига асосланиб, лойиҳаларга сармоя
киритадилар. Инвестиция режимининг бу тури нисбатан субъективдир. Бироқ,
инвесторлар ҳар доим якуний олинган пул миқдори ҳақида нисбатан ноаниқ тасаввурга
эга бўладилар, бу эса рискларни баҳолаш концепциясини жорий этмасдан рискларни
бошқариш сифатига таъсир кўрсатади [4].
Рискни баҳолаш инвестиция лойиҳалари самарадорлигини таҳлил қилишнинг энг
асосий ва ажралмас қисмидир. Инвестиция фаолияти инвестиция лойиҳаларини амалга
ошириш ҳамда корпоратив ҳуқуқлар ва бошқа турдаги мулкий ҳамда интеллектуал
қимматликлар билан боғлиқ операцияларни ўтказиш орқали таъминланади.
Бизнингча, инвестиция лойиҳаси - бу миллий иқтисодиётни инновацион
ривожлантиришнинг миллий қадриятлар тизими ва вазифалари асосида белгиланган
жорий қийматлардан фойдаланган ҳолда инвестиция фаолияти субъектлари томонидан
амалга ошириладиган алоҳида тармоқлар, иқтисодиёт секторлари, ишлаб чиқаришлар,
ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган (ташкилий-ҳуқуқий, бошқарув, таҳлилий,
молиявий ва муҳандислик-техник) чора-тадбирлар мажмуасидир.
Инвестицион рискларнинг белгиловчи асосий белгилари бўлиб инвестицион
муҳит, лойиҳанинг давомийлиги ва ҳажми, риск позицияси, профили, риск-иштаҳаси,
инвестиция лойиҳасига таъсир кўрсатиш оқибатлари, қуввати ва натижалари
ҳисобланади.
Инвестиция рискини таҳлил қилиш [5] қуйидаги кетма-кетликни назарда тутади:
– инвестиция лойиҳаси рискларини идентификациялаш; инвестиция риски
шаклланишининг аниқланган ички ва ташқи омиллари рўйхатини аниқлаш;
– сифат ва миқдорий таҳлилнинг икки ёки ундан ортиқ ёндашувларидан фойдаланган ҳолда
маълум бир хавф турини баҳолаш;
– молиялаштириш ҳажми ва манбаларининг молиявий мақсадга мувофиқлигини аниқлаш;
– инвестицияларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини аниқлаш;
– таваккалчиликнинг алоҳида тури даражасини оширувчи ёки камайтирувчи омилларни
аниқлаш;
– таваккалчиликнинг йўл қўйиладиган даражасини ўрнатиш учун мезонларни танлаш;
– таваккалчилик даражасидан қочиш ёки уни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб
чиқиш.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
871
Рискнинг сифат таҳлили хавф омилларини, хавф соҳасини, одатда, эксперт йўли
билан аниқлашни назарда тутади. Бунда корхона таъсир кўрсата олмайдиган (ташқи ёки
объектив), шунингдек, корхона таъсирига учрайдиган (лойиҳанинг ўз таваккалчилиги,
корпоратив ёки ички фирма таваккалчилиги, бозор таваккалчилиги) рисклар кўриб
чиқилади [6].
Жаҳон молиявий таҳлил ва менежмент амалиётида инвестиция лойиҳасининг ўз
рискини таҳлил қилишнинг турли усулларидан фойдаланилади. Энг кенг тарқалган
усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин: дисконт меъёрига тузатиш киритиш усули;
рискни ҳақиқий ўлчаш, ишончли эвивалентлар усули; самарадорлик мезонларининг
сезгирлигини таҳлил қилиш; сценарийлар усули; тўлов оқимларининг эҳтимолий
тақсимланишини таҳлил қилиш; “қарорлар дарахти” усули; имитацион моделлаштириш
(Монте-Карло усули), статистик, эксперт, аналогиялар усули. Инвестицион рискларни
баҳолашнинг ушбу усулларининг тавсифи 1-жадвалда келтирилган [7].
1-жадвал
Инвестиция рискларини баҳолаш усуллари тавсифи [7]
Усул
Тавсифи
Рискни ҳисобга олган ҳолда
дисконт меъёрига тузатиш
киритиш усули ( isk adjus ed
discoun a e app oach - RAD)
Рисксиз ёки минимал қониқарли деб ҳисобланган
дисконтнинг базавий меъёрига тузатиш киритишдан
иборат. Рискка тузатиш киритилган дисконтлаш ставкаси
- бу рискли инвестицияларнинг жорий қийматини
ҳисоблашда риск учун кутилаётган мукофотни рисксиз
ставка билан бирлаштириш натижасида олинган
ставкадир.
Ишончли эквива-
лентлар (аниқлик
коэффициентлари) усули
Лойиҳани амалга оширишнинг ҳар бир даври учун
махсус пасайтирувчи коэффициентларни жорий этиш
орқали дисконт меъёрига эмас, балки тўловлар оқимининг
кутилаётган қийматларига тузатиш киритишни назарда
тутади.
Ҳақиқий риск ўлчови
Рискни ўлчаш олдинги маълумотлардан тадқиқот
шарти сифатида фойдаланади, мос ҳолдаги инвестиция
рискини баҳолайди ва эҳтимоллик назариясига мувофиқ
зарарларни аниқлайди. Молиявий инвестициялар рискини
баҳолаш учун эҳтимоллик ҳисоблашлар орқали молиявий
инвестициялар келтириб чиқарадиган зарарлар таҳлил
қилинади. Йўқотишлар частотасини баҳолашнинг икки
тури мавжуд. Дастлаб эҳтимоллар тақсимоти назарияси
йўқотишлар тақсимоти тўғрисида эмпирик маълумот
олиш учун олдинги ахборотлар маълумотларини саралаш
учун ишлатилади, сўнгра тақсимот ҳолатига қараб
рискнинг пайдо бўлиш эҳтимоли баҳоланади.
Иккинчидан, ахборот йўқотилиши эҳтимоллар тақсимоти
жадвалини шакллантириш учун асос сифатида қаралади.
Маълумот аниқ бўлса, баҳолаш натижаси ишончлироқ
бўлади.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
872
Статистик усул
Молиявий қўйилмаларнинг кутилаётган даромадлиликдан
четланишини баҳолаш ва инвестицион даромаднинг
йўқотилишини башорат қилиш учун ишлатилади.
Дисперсия қиймати қанчалик катта бўлса, инвестицион
риск индекси шунчалик катта бўлади; иккинчиси - қиймат
рискини баҳолаш бўлиб, у йўқотишларнинг максимал
қийматини ўлчаш борасида муҳим хусусиятга эга.
Бошқача қилиб айтганда, индекс молиявий активларнинг
ҳақиқий риск даражасини аниқ кўрсатиши мумкин.
Индекс қанчалик катта бўлса, инвестиция риски шунча
юқори бўлади. Демак, корхона рискни баҳолаш даврида
индекс ёрдамида баҳолаш вазифасини бажариши лозим.
Хавф-хатарлар-нинг эксперт
таҳлили
Лойиҳа билан ишлашнинг дастлабки босқичларида етарли
маълумотлар бўлмаганда қўлланилади, бу экспертлар
томонидан ҳар бир хавф тури бўйича баҳо бериш ва
мезонларнинг вазн коеффициентларини ҳисобга олган
ҳолда рискнинг интеграл даражасини ҳисоблашдан
иборат.
Аналогиялар усули
Йўқотишлар эҳтимолини ҳисоблаш мақсадида шунга
ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишга оид корхона
ихтиёрида мавжуд бўлган барча маълумотларни таҳлил
қилишдан иборат.
Сценарий таҳлили
Таҳлилчи ёки инвестордан учта мумкин бўлган
сценарийни яратишни талаб қилади:
Асосий сценарий одатий/типик ҳолатга, вазиятгага
тегишли.
Масалан, инвестицияларнинг соф жорий қийматини
аниқлаш учун дисконтлаш ставкаси ва солиқ ставкасидан
фойдаланиш мумкин.
Энг ёмон сценарий, агар бирор нарса
режалаштирилганидек бўлмаса, содир бўлиши мумкин
бўлган энг экстремал вазиятни англатади.
Энг яхши сценарий энг мақбул прогноз қилинадиган
натижага тегишли.
Лойиҳанинг сезгирлигини
таҳлил қилиш
Лойиҳанинг дастлабки параметрлари ўзгаришининг унинг
якуний натижасига таъсирини баҳолашдан иборат бўлиб,
одатда лойиҳа соф келтирилган қиймати (NPV)га
таъсирини аниқлашда қўлланилади.
Инвестиция лойиҳалари рискларини баҳолашда сценарий таҳлили ва сезгирлик
таҳлили риск суммаси ва потенциал фойдани аниқлашда ўхшашликка эга. Бу икки усул
ўртасидаги фарқ шундаки, сезгирлик таҳлили бир вақтнинг ўзида фақат битта
ўзгарувчининг ўзгариш таъсирини ўрганади. Бошқа томондан, сценарий таҳлили барча
кириш ўзгарувчиларининг бир вақтнинг ўзида ўзгариши таъсирини баҳолайди. Бундай
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”,
SEPTEMBER 19, 2025
873
ёндашувда таҳлилчи келажакда содир бўлиши мумкин бўлган турли хил ҳодисаларни
ўйлаб топади. Сезгирлик таҳлили маҳсулот ёки хизматлар баҳосининг маълум бир фоизга
ошиши кейинчалик сотилган маҳсулот миқдорининг неча фоизга камайишига олиб
келиши ҳақидаги прогнозни ифодалайди.
Замонавий шароитларда инвестиция рискларини баҳолаш учун бизнинг
фикримизча, сезгирликни таҳлил қилиш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, чунки
бу усул етарлича содда (фақат битта кириш параметрини созлаш жараёнини ва унинг
умумий моделга қандай таъсир қилишини ўрганишни назарда тутади) ва бошқа усулларга
нисбатан бир қатор афзалликларга эга: чуқур баҳолашни таъминлайди ва далилларни
текширишга ёрдам беради. Лойиҳанинг сезгирлигини таҳлил қилиш ушбу лойиҳанинг
белгиланган параметрлари маълум даражада ўзгарганда лойиҳа самарадорлигининг
асосий кўрсаткичи (NPV ёки IRR) қанчалик ўзгаришини кўрсатади. Дастлабки шарт-
шароитлар ўзгарганда лойиҳанинг самарадорлик кўрсаткичлари қанчалик кучли ўзгарса,
яъни лойиҳа бевосита ва билвосита омилларнинг ўзгаришига қанчалик сезгир бўлса,
лойиҳанинг риск даражаси шунчалик юқори бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 25-декабрдаги ЎРҚ-598-сонли
«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни.
2. Котова О.С., Заступов А.В. Сравнительный анализ оценки рисков инвестиционной
деятельности предприятий // Проблемы развития предприятий: теория и практика. –
2018. – № 1. – С. 189-192.
3. Лесников Р.В., Ленина В.В. Методы оценки инвестиционных рисков на
машиностроительном предприятии // Тенденции развития науки и образования. –
2018. – № 44-2. – С. 61-67.
4. Аслаханова С.А., Бачаев А.А. Риск как составная часть инвестиционной
деятельности. Основные виды инвестиционных рисков, методы оценки и
управления//Финансовая экономика. – 2019. – № 4. – С. 895-898.
5. Зарипова И.Р., Минеева В.М., Дворников Н.В., Меркурьев Е.О. Методология анализа
экономических рисков в инвестиционных проектах // Экономика и управление:
научно-практический журнал. – 2020. – № 3 (153). – С. 86-92.
6. Халяпин А.А. Инвестиционное проектирование в перерабатывающей отрасли АПК /
А.А. Халяпин, А.Н. Яковенко, К.К. Токарев // Вестник академии знаний. – Краснодар:
ООО «Академия знаний», №43(2), 2021, с. 423-432.
7. Сервис оценки рисков Мастер-план [Электронный ресурс]. – Режим доступа:
h ps://www.mas e plans. u/! isk/ .