scieee Science in your language
[en] (orig)

КЎПТИЛЛИ ЛУҒАТЛАРДА ТАРЖИМА МАСАЛАСИ

Author: Исломов Зоҳид
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17339230
Source: https://zenodo.org/records/17339230/files/11-16.pdf
11
КЎПТИЛЛИ ЛУҒАТЛАРДА ТАРЖИМА МАСАЛАСИ
Исломов Зоҳид,
филология фанлари доктори, профессор,
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси
Аннотация
Аллома Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик,
адабиѐтшуносликка оид илмий меросига мансуб 86 та асар аниқланган. Олим
илмий меросида “Муқаддамату-л-адаб” асарининг алоҳида ўрни бор. Биринчи
кўптилли луғат сифатида эътироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-
туркий-мўғулча тўрт тилли қўлѐзмалари мавжуд. Асар исмлар, феъллар,
ѐрдамчи сўзлар, исмларнинг турланиши ва феълларнинг тусланишига оид
қисмлардан иборат. Дунѐ олимлари томонидан асар матни, сўзлиги ва уларнинг
таржимасига оид кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Мўғулшунос олим
Н.Поппе томонидан луғатнинг мўғулий ва туркий сўзлиги ўрганилган ва
“Монгольский словарь «Мукаддамат ал-адаб»” номли китобида чоп этилган.
Тадқиқотда мўғулий сўзлик тадқиқига алоҳида урғу берилган ва қиѐс учун
туркий сўзлик келтирилган. Мақолада олимнинг тадқиқотдаги услуби, ўзига
хослиги, таржималарига муносабат билдирилган.
Калит сўзлар: Маҳмуд Замахшарий, “Муқаддамату-л-адаб”, мўғулий,
туркий сўзлик, кўптилли луғат.
Anno a ion
86 wo ks o Mahmud Zamakhsha i’s scien i ic he i age on Linguis ics,
Lexicog aphy and Li e a u e ha e been ound ou . The wo k “Muqaddama al-Adab”
has a signi ican place in his scien i ic he i age. The e a e A abic-Pe sian-Tu kic-
Mongolian ou -lingual manusc ip s o his wo k and i is conside ed as he ea lies
mul ilingual dic iona y. The wo ks consis s o chap e s o nouns, e bs, and auxilia y
wo ds, declension o nouns and in lec ion o e bs. Schola s o he wo ld ha e
ca ied ou nume ous s udies on ex and ocabula y o he wo k, and i s ansla ions
as well. Especially, a specialis on Mongol S udies N.Poppe has s udied Mongolian
and Tu kic ocabula y o he dic iona y publishing a wo k “Mongolian Dic iona y o
“Muqaddama al-Adab”. The e was mo e emphasis on Mongolian ocabula y in his
s udy and Tu kic ocabula y has been included o compa ison. The a icle desc ibes
he schola ’s esea ch me hod, and i s uniqueness and ansla ions as well.
Key wo ds: Mahmud Zamakhsha i, Muqaddama al-Adab, Mongolian, Tu kic
ocabula y, mul ilingual dic iona y.
Мумтоз адабиѐтнинг серқирра бадиий воситалари, маъно жилвадорлиги,
сўз бойлигининг турфалиги умуман имкониятининг кенглиги билан унга жуда
диққат билан ѐндашишни талаб қилади. Айниқса бу адабиѐт намуналарини
бошқа тилларга ўгириш учун истифода этиладиган махсус луғатлар тузиш
анъанаси шаклланган. Шу боис ҳам ўрта асрлардан бошлаб шарқда алоҳида
луғатлар тузилган. Улар жумласига, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-
12
турк”, Жамолиддин Туркийнинг ”Китобу би луғот-л-муштарак фи луғоти-турк
ва-л-қифчоқ”, Алишер Навоийнинг ”Сабъату абхур”, Муҳаммадризо
Хоксорнинг “Мунтахабу-л-луғот” ва яна ўнлаб нодир қўлѐзма луғатларни
киритиш мумкин. Мана шундай юксак бадиий ѐдгорлик даражасидаги
асарларнинг бошқа тилларга қилинган таржималарида ҳам айнан шундай
улуғворликнинг сақланиши таржимондан катта масъулият, чуқур билим ва ҳар
иккала тилда ҳам кенг қамровли ҳамда маъноли сўз бойлигига эга бўлишни
талаб этади. Маълумки, таржималар асосан бир тилдан иккинчи бир тилга
амалга оширилади. Бунда ҳар иккала тилни мукаммал билиш ҳам аслият, ҳам
таржиманинг тўлақонли мустақил асар даражасига кўтарилишига хизмат
қилади. Лекин бой маънавий меросимиз тарихида шундай асарлар борки, улар
икки тил билангина чекланиб қолмайди, балки улар икки ва ундан ортиқ
тилларни билишни тақозо қилади. Мисол сифатида уч, тўрт тилли луғат
асарларини келтириш мумкин. Асар таркибидаги у ѐки бу тилни мукаммал
билмаслик асл матн таржимасида маъноларнинг тўлақонли очилмаслигига,
таржима асарининг тушунарли бўлмаслигига сабабчи бўлади. Мана шундай
асарлардан бири буюк сўз устаси, луғатшунос олим Маҳмуд Замахшарий
қаламига мансуб “Муқаддамату-л-адаб” саналади. Маълумки, дунѐ қўлѐзма
фондларида бу нодир манбанинг “арабча-форсча”, “арабча-хоразмийча” икки
тилли, “арабча-форсча-ўзбекча” уч тилли, арабча-форсча-ўзбекча-мўғулча
сўзлик киритилган тўрт тилли нусхаси мавжуд. Асарнинг тўрт тилли ягона
қўлѐзмаси сақланиб қолган ва ҳозирда Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер
Навоий номидаги Давлат Адабиѐт музейи фондида сақланади. Бизга маълумки,
Н.Н.Поппе асарнинг ўзбекча ва мўғулча сўзлигини таржима ва тадқиқ этган
(Поппе.I.6). Лекин олим асарнинг қолган арабча ҳамда форсча сўзлигига
мурожаат этмаган. Албатта, олим ўзбекча сўз ва ибораларнинг таржимасини
беришда мўғулий сўзликка асосланган. Таҳлил жараѐнида сўзликнинг бошқа
тиллардаги муодилларига мурожат этиш айрим ўзбекча сўз ва феълларнинг
нотўғри талқин этилганлиги аниқланди. Муаллифнинг кўрсатишича, асар асл,
яъни арабий матндан мўғул ва туркий тилларга сўзма-сўз таржима қилинган.
Н.Поппе ҳам сўзликка ижодий ѐндашиб келтирилган сўзликларни сўзма-сўз
таржима қилган. Бу эса айрим ўринларда асл матн англатган маънодан
узоқлашишга олиб келган. Масалан, (МАА. 393.2) “қонини олди андин”
ибораси Н.Поппеда “пустил ему кровь” (Поппе. II.135), яъни “ундан қонини
олди” маъносида келтирилган. Ваҳоланки, феълнинг арабий асли - “ақассаҳу
мин фуланин” “фалончидан қасос олди”, “хун олди” (АРСл.639) маъносини
англатади. Иборанинг форсий муодили “қасос кашидаш аз фулон”
“фалончидан қасос олди” кўринишида келтирилган. Юқоридаги қонини олди
андин иборасида айнан “қасос олмоқ”, “хун олмоқ” маъноси англашилади. Бу
мазмунни ѐрдамчи нусхалар ҳам тасдиқлайди. Қиѐсланг: (МАБ.129.3) “қасос
гирифт аз фулан” “қасос олди фаландин”, (МАВ.88.5) “қасос ситонад барои
вай, қасос олди андин фалан учун”. Демак, юқоридаги иборани “ундан қасос
олди”, “ундан хун олди” маъносида келтириш иборанинг тўлиқ маъносини
ѐритиб бериш имконини беради.
13
“Муқаддамату-л-адаб”даги арабий “инжазама-л-феълу” бирикмаси
туркий сўзликка (МАА.432а.3) “мажзум бўлди феъл” шаклида ўгирилган.
Н.Поппе луғатида бу жумла “дело было решено” (Поппе. I. 235) “иш ҳал
қилинди” мазмунида таржима қилинган. “Инжазама” феъли “феълни жазмда
қўймоқ” маъносини англатади. Ёрдамчи нусхаларда мазкур жумла
(МАБ.176а.I) “жазм бўлди музореъ феъли”, (МАВ.II6а.7) “кесилди феъл
сўнги ҳаракатдин” шаклида берилган. Ҳар иккала нусхада ҳам гап бир
мазмунда, яъни феълнинг “жазм (шарт) майлида келиши” ҳақида кетмоқда.
Шунга асосланиб “мажзум бўлди феъл” иборасини “феъл жазм (шарт)
майлида бўлди, феъл жазмда қўйилди” шаклида изоҳлаш мақсадга мувофиқ.
Айрим феълларнинг ҳарфий таржимаси шаклан тўғрига ўхшаб кўринса-да,
араб ва форс тилларидаги маънодошлари билан қиѐслаш вақтида унинг умуман
ўзга маъно англатганлиги намоѐн бўлади, масалан, араб тилидаги (МАА.
224а.3) “зафара” феъли “совуқ тинди”, “чуқур нафас олди”, “оғир нафас
олди” маъносини англатади. Н.Поппенинг юқоридаги асарида мазкур “совуқ
тинди” ибораси “совуқ тугади” (Поппе. II. 226) мазмунида ўгирилган. Ушбу
ўринда бу феъл шаклан “совуқ тугади” маъносини англатса-да, туркий тилда
унинг “чуқур нафас олди” “хўрсинди” маъноси ҳам қайд этилган.
Асардаги (МАА.224а.3) “саббахаҳум” феъли “танқла эрта келди анлар
уза” берилган. Юқоридаги ибора Н.Поппе асарида “эртага эрталаб унинг
олдига келди” (Поппе. II.233) шаклида изоҳланган. Бу таржима арабий
феълнинг мазмунига тўлиқ мос эмас ва гапдаги мазмун феъл англатган замонга
мос тушмайди. Мазкур ибора “эрта билан”, “эрталаб тонгда уларнинг олдига
келди” мазмунини ҳам ифодалайди. Жумлани туркий тилда “эрта билан
уларнинг олдига келди” мазмунида бериш матн маъносини тўлиқ ифодалаган
бўлади.
Н.Поппе луғатида “кунаш бўлди кунимиз” иборасини “қуёшимиз
жазирама бўлди” (Поппе.II.423) деб таржима қилинган. Қўлѐзмадаги арабий
“шамаса йавмуна” ибораси туркий сўзликда айнан юқоридагидек
(МАА.229а.4) “кунаш бўлди кунимиз” “кунимиз иссиқ бўлди, жазирама
бўлди” маъноларини англатади (ДТС.326). Араб тилидаги “йавмун” сўзи эса
фақатгина “кун” мазмунини беради. Шунга кўра юқоридаги жумлани
“қуёшимиз жазирама бўлди” мазмунида эмас, балки “кунимиз жазирама
бўлди” шаклида берилиши лозим. Бу мазмунни ѐрдамчи нусхадаги муодил ҳам
тасдиқлайди ва ушбу ибора (МАВ 7а.I) “қуйашлу бўлди кунимиз” шаклида
келтирилган.
Асарда бирор туркий сўзнинг бошқача талаффуз қилиниши ҳам маъно
ўзгаришига олиб келган ҳолатларни ҳам учратиш мумкин. Луғатда келтирилган
араб тилидаги (МАА.224а.3) “замара” феъли “най чалмоқ” маъносини
англатади. Мазкур феълнинг муодиллари форс тилида “най зад”, ўзбекчада эса
“тутук урди” Н.Поппе асарида “закинул занавес” (Поппе.II.I29) “пардани
ташлади, парда билан тўсди” маъносида келтирилган. Маълумки, қадимги
туркий тилда “тутук” сўзи икки маънони, биринчиси “парда”, “тўсиқ” ва
иккинчиси “қамиш”, “най” (РС.III.1572) маъноларини англатган. Шунингдек,
мазкур феъл шаклини “урди” ва “урды” кўринишида талаффуз қилиш мумкин.
14
“Ур” феълининг қаттиқ талаффузли шакли “урмоқ” (ДТС.614), юмшоқ
талаффузли шакли эса “пуфламоқ” (ДТС.626) маъноларини ифодалайди.
Ёрдамчи нусхаларда эса (МАВ.5а.2) “най уриди” кўринишида берилиб “най
пуфлади, чалди” мазмунида изоҳланган. Феълнинг форсий муодили “най зад”
“най чалди” шаклида берилган. Юқоридаги феълнинг мўғулий маънодошига
назар солинса, мўғулий сўзликдаги “чавур” сўзи “чадур” кўринишида нотўғри
ўқилган, бу сўз феъл мазмунининг ўзгаришига олиб келган. Юқорида
келтирилган далилларга асосланиб бу феълни “тутук урди” шаклида ўқиб
“най чалди”, “най пуфлади” деб таржима қилиш мақсадга мувофиқ.
Араб тилидаги “тафассаха фи каламиҳи” ибораси таркий сўзликка
(МАА.488 б.2) “уз сўзлади сўзи ичинда” “сўзни усталик билан сўзлади”,
“сўзни фасоҳат билан гапирди” мазмунида ўгирилган. Н.Поппе луғатида эса
бу ибора “ўзи сўзлади сўзи ичинда”, яъни “сам говорил между его словами”,
“унинг сўзлари орасида ўзи гапирди” (Поппе. II.280) мазмунида изоҳланган.
Фикримизча, муаллиф “ўз” “моҳирона, усталик билан” (ДТС.620) сўзини
“ўзи” деб ўқиган ва бу гап мазмунининг ўзгаришига олиб келган. Асарнинг
бошқа қўлѐзмасида бу феъл (МАБ.189а.9) “фасиҳлик кўргазди сўз ичинда”
ибораси билан берилган. Ёрдамчи қўлѐзмадаги сўзнинг форсий шаклида жумла
маъносини тўлиқ ифодаланган ва “фасоҳат намудаш дар сухан” шаклида
келтирилган.
Луғат қўлѐзмаларидаги туркий сўзларни арабий, форсий муодиллари билан
солиштириш Н.Поппе луғатидаги айрим ноаниқликларни ойдинлаштиришга
олиб келди, хусусан, асос қўлѐзмада “дод” сўзи билан ясалган қўшма феъл икки
маротаба учрайди: (МАА.521б.4) “дод тилади султондин” Н. Поппе луғатида
ҳам ўзгаришсиз берилган (Поппе.II.137). Иккинчи феъл эса “дор тилади
андин” (Поппе.II.133) шаклида келтирилган. “Муқаддамату-л-адаб” матнида
“дор тилади андин” шакли учрамайди. Шунингдек, “Муқаддамату-л-адаб”да
“уй” маъносида “дор” сўзи қўлланилмаган. Юқоридагиларни ҳисобга олган
ҳолда ибора “дор тилади андин” “ундан уй сўради” эмас, балки “дод тилади
андин”, яъни “ундан шикоят қилди”, “ундан дод деди” маъносида ўгириш
мақсадга мувофиқ ва бу мазмун сўз маъносини тўлиқ ифодалайди.
Араб тилидаги “тақаййаҳа-л-журҳу” (МАА.502б.4) “яра йиринглади”
мазмунини англатади. У таянч қўлѐзмада туркий “иринглади йара”, мўғулий
“иралаба йара” кўринишида берилган. Н.Поппе луғатида юқоридаги мўғулий
“иралаба йара” феъли туркий “эрниклади йара” “яра битди” мазмунида
изоҳланган (Поппе. II.197). Бу ерда “яранинг битиши” эмас, балки унинг
“йиринглаши” назарда тутилган. Бу мазмунни ѐрдамчи нусха ҳам тасдиқлайди
ва унда (МАБ. I24а.5) “иринглади қот” маъносида келган.
Н.Поппенинг “Монгольский словарь «Мукаддамат ал-адаб»” асарини
унинг нодир нусхалари билан қиѐслаш таянч нусхадаги айрим феълларнинг
изоҳига аниқлик киритади. Бунда Н.Поппе асарида араб ва форс
муодилларининг йўқлиги сабабли мўғулий сўзлик асосида тадқиқ этилди.
Жумладан, асос қўлѐзмадаги (МАА.236а.1) “хатафаҳу” феъли туркий “қарди
ани”, мўғулий “қармаба туни” кўринишида келтирилган. Мўғулий “қармаба
туни” юқоридаги асарда “қармади ани” (Поппе. II.294) деб изоҳланган. Араб
15
тилидаги “ҳатафаҳу” феъли “ушлаб олмоқ, тутиб олмоқ” маъноларини
англатади (АРСл.227). Демак бу мазмунга қўлѐзмадаги “қарди” эмас, балки
“қармади” феъли мос келади.
Таянч нусхадаги арабий (МАА.263а.2) “аддат ад-даҳийату” жумласи
“тилди анқа уйиқ бало” шаклида келтирилган. Қўлѐзмадаги “тилди” феъли
арабий феъл ифодаланган “учрамоқ, дучор бўлмоқ” маъноларини
англатмайди. Н.Поппе таржимасидаги айнан шу жумланинг мўғулий муодили
“курба тунду йэкэ бала” (Поппе.II. 229) шаклида, унинг туркий маънодоши
“тэгди анқа улуқ бало” тарзида шарҳланган. Қўлѐзмадаги феълнинг мўғулий
шакли ҳам айнан ўхшаш. Демак, юқоридаги туркий феъл “тилди” эмас, балки
“тегди” шаклида берилиши лозим. Шу ҳолдагина у арабий феъл англатган
“унга улуғ бало тегди, у катта бахтсизликка учради, у катта мусибатга
дучор бўлди” маъноларини аниқ ифода этади.
Таянч нусхадаги арабий (МАА.440а.4) “ваҳхада-л-лаҳа таъоло” жумласи
форсча “йеки хонд тэнгри таъоло ро”, туркий “бэрди тэнгри таъолони”
шаклида изоҳланган. Арабий, форсий ва мўғулий муодилларнинг мазмуни бир-
бирига мос бўлиб “тангри таолони бир деб билди, тангри таолони якка деб
ҳисоблади” маъносини ифодалайди. Юқоридаги туркий ва мўғулий шакллар
Н.Поппе луғатида “бэрди тэнгри таъала” “тангри таоло берди”, “никэн кибэ
тэнгри таъала” “тангри таоло бир қилди” (Поппе.II.252) мазмунида
келтирилган. Туркий матндаги “берди” феъли арабча, форсча муодиллари
мазмунига мос келмайди. Бу феъл ѐрдамчи манбаларда (МАБ.150б.3)
“йалғузлади тенгри таъолони”, (МАВ.101 б.3) “бирлади тангрини”
мазмундошлари билан изоҳланган. Феълнинг юқоридаги мазмуни мўғулий
шаклда тўғри англашилган, лекин Н.Поппе луғатида жумладаги тушум
келишиги қўшимчаси “йи” тушиб қолган ва жумла “никэн кибэ тэнгри
таъалайи” эмас, балки “никэн кибэ тэнгри таъала” тарзида ўқилган ва
натижада иборанинг мазмуни ўзгарган. Қўлѐзмада мўғулий муодилдаги
“таъала” сўзига “йи” қўшимчаси “ни” тарзида қўшилган. Демак, туркий
“бэрди” феълини “бир дэди”, “бирлади” шаклида келтириш феълнинг
мазмунини тўлиқ ифодалайди.
Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асари ҳам луғат ҳам
грамматик манба сифатида муҳим аҳамият касб этади. Тил бойлигини, унинг
грамматик қоидаларини мукаммал тарзда чуқур илмий баѐн этилган бу каби
асарлар қўлѐзма меросимиз тарихида жуда кам учрайди. “Муқаддамату-л-адаб”
асарининг кўп тиллилиги, нодир қўлѐзмаларининг кўплиги ва дунѐ
мамлакатларига тарқалганлиги улардаги сўзлик ва таржималарини қиѐсий
ўрганиш заруратига ишора қилади. Н.Поппенинг “Монгольский словарь
«Мукаддамат ал-адаб»” мана шундай тадқиқотлардан ҳисобланади. Олим
тадқиқот мавзуси қилиб мўғулий сўзликни олган ва уни туркий сўзликсиз
тушунтириш мушкул бўлгани сабабли ҳам мўғулий сўзлик билан биргаликда
туркий сўзликни келтирган ва шу асосда таржима қилган. Туркий сўзликнинг
асосий қисми тўғри ва равон изоҳланган, лекин асар матнини арабий асли
ҳамда форсий сўзлик билан муқояса қилиш ишдаги йўл қўйилган айрим
ноаниқликларни бартараф этишга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан кўп

16
тилли асарлар матни, таржимаси устида ишлаш таржимон ѐки тадқиқотчидан
манбада қўлланилган тилларни билишлик тақозо қилинади.
АДАБИЁТЛАР:
1. МАА – Маҳмуд Замахшарий. Муқаддамату-л- адаб. ЎзФА Адабиѐт
музейи, қўлѐзма, № 202.
2. МАБ – Маҳмуд Замахшарий. Муқаддамату-л- адаб. ЎзФА
Шарқшунослик институти, қўлѐзма, № 2699.
3. МАВ – Маҳмуд Замахшарий. Муқаддамату-л- адаб. ЎзФА
Шарқшунослик институти, қўлѐзма, № 3807.
4. МАГ – Маҳмуд Замахшарий. Муқаддамату-л- адаб. ЎзФА
Шарқшунослик институти, қўлѐзма, № 1497.
5. Муҳит.– Маждуддин Муҳаммад Ферузободий. Ал-Қамус ал-муҳит.
Байрут.1952.
6. АРСл.– Баранов Х.К. Арабско-русский словарь. Москва. Издательство
“Русский язык”. 1977.
7. Поппе Н.Н. Монгольский словарь «Мукаддамат ал-адаб» I. I. II. M. 1938.
8. Nu i Yuce. Mukaddime u’l-edeb. H a izm u kcesi ila Sus e nushasi –
Anka a: 1993.
9.ДТС.- Дренетюркский словарь.-Л.:Наука,1969.
10. РСл.-Радлов В.В. Опыт словаря тюркских наречий.Т.I-IY.-СПб.,1893-
1911.