scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВОСИТАСИДА КАПИТАЛ ЖАЛБ ҚИЛИШИДА ДАРОМАДЛИЛИК МАСАЛАЛАРИ

Бўриев Жамшид Парда ўғли

Abstract

Мазкур тадқиқот ишида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар эмиссияси орқали капитал жалб қилиш амалиёти таҳлил қилинган ва унда дивиденд сиёсатининг ролини ошириш йўлларига доир таклифлар илгари сурилган.

Full text

INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 358 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВОСИТАСИДА КАПИТАЛ ЖАЛБ ҚИЛИШИДА ДАРОМАДЛИЛИК МАСАЛАЛАРИ Бўриев Жамшид Парда ўғли Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси мустақил изланувчиси, PhD https://doi.org/10.5281/zenodo.17266406 Аннотация. Мазкур тадқиқот ишида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар эмиссияси орқали капитал жалб қилиш амалиёти таҳлил қилинган ва унда дивиденд сиёсатининг ролини ошириш йўлларига доир таклифлар илгари сурилган. Калит сўзлар: тижорат банки, қимматли қоғоз, акция, дивиденд, даромад. Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари муҳим молиявий институт сифатида бўш пул маблағларини маълум шартлар асосида жалб қилиш орқали иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш, субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисобкитобларни амалга ошириш, аҳоли даромадларини ошириш кабиларда муҳим аҳамият касб этиши аксариятимизга маълум. Молиявий ресурслар жалб қилиш амалиёти эса тижорат банклари томонидан депозитлар ва омонатлар орқали амалга оширилиши билан бирга қўшимча оддий ва имтиёзли акциялар муомалага чиқариш ҳамда жойлаштириш орқали ҳам амалга оширилади. Бунда акциялар орқали капитал жалб қилишлари тижорат банкларида ҳам хусусий капитални ошириш имконини беради. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро облигациялар, жумладан еврооблигациялар жойлаштириш орқали ҳам қарз капитали жалб қилиниши мумкин. Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестор ва воситачи сифатида иштирок этиб ҳам ўз даромадларини диверсификация қилишлари мумкин. Бунда тижорат банкларининг фонд бозоридаги фаолиятининг самарали ташкил этилиши эмиссион фаолиятда ҳам, инвестицион фаолиятда ҳам, воситачилик фаолиятида ҳам қимматли қоғозлар бўйича таклиф этиладиган ёки ижобий прогнозга бевосита боғлиқ эканлигини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлашимиз лозим. Шу ўринда алоҳида қайд этишимиз лозимки, тижорат банкларининг капитал бозоридан қимматли қоғозлар орқали молиявий ресурс жалб қилишида даромадлилик ва ликвидлилик инвесторларнинг эътиборидаги биринчи масала ҳисобланади. Даромадлилик қимматли қоғозлар турига ва тўланиш даврига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Чунки облигацияларда қатъий фоизлар ёки дисконт белгиланса, имтиёзли акцияларга қатъий дивиденд уставда белгилаб қўйилади, лекин маълум ҳолатларда имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўланмай қолиши ҳам мумкин. Оддий акциялар бўйича дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши қарорига боғлиқ. Келтирилган жиҳатлар асосида рисклилик даражасидан келиб чиқиб қимматли қоғозлар бўйича инвестор кутадиган даромадлилик фарқ қилади (1-расм). INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 359 1-расм. Молия бозорида даромадлилик бўйича инвесторлар талаби 1 Юқоридаги расм маълумотлари асосан, давлат қимматли қоғозлари даромадлилиги инвесторлар учун мўлжал вазифасини ўтаб беради. Чунки давлат қимматли қоғозларига рисксиз актив сифатида ёндашилади. Ўз навбатида бошқа молиявий активлар бўйича риск учун мукофот инвесторларга тўлаб борилиши лозим. Корпоратив облигациялар бўйича даромадлилик ўз навбатида давлат қимматли қоғозлари ва банк депозитлари ҳамда омонатларига нисбатан юқорироқ даромад келтириши талаб этилади. Акс ҳолда инвестор ўз қўйилмасини корпора-тив облигацияга йўналтирмайди. Имтиёзли акциялар бўйича даромадлилик одатда эмитент уставида қатъий белгилаб қўйилади ва корпоратив облигацияларга нисбатан даромадлилиги юқори бўлиши кузатилади. Оддий акциялар эса молия бозоридаги юқори рискли актив ҳисобланади. Шу боисдан улар бўйича даромад-лилик корпоратив облигацияларга нисбатан ҳам юқори бўлиши лозим. Акс ҳолда ҳар қандай эмитент каби тижорат банклари акцияларига ҳам қизиқиш паст бўлади ва натижада акциялар ликвидлилиги масаласи ниҳоятда пастлигича қолади. Р.Қурбонов илмий изланишлари натижаларига кўра “Тижорат банкларининг доимий равишда дивидендлар тўлашлари қўшимча акциялар чиқариш йўли билан капитал жалб қилиш орқали молия бозоридаги мавқеини яхшилаши ва мунтазам дивиденд тўловлари орқали инвесторларни қизиқтиришлари, IPO учун инвестицион жозибадорликни юзага келтиришда асосий ролни ўтаб бериш, бошқа банклар томонидан бирлаштиришлар ва қўшиб олишларда ҳимоя воситаси каби афзалликларни беради” 2 . Ҳақиқатда юқори дивидендлар нафақат IPO учун, балки умумий ҳолатда инвестицион жозибадорликнинг муҳим барометри сифатида намоён бўлади. Халқаро амалиётда бозор даромадлилигига нисбатан дивиденд кескин пастлиги ёки мунтазам дивиденд 1 Муаллиф томонидан тузилган. 2 Қурбонов Р. Банк капиталлашув даражасини оширишда дивиденд сиёсатининг роли. // Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил. 2023 йил, 7-сон. - Б. 316-321. INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 360 тўланмаслиги акциядорлик жамиятининг бошқа бизнес субъекти томонидан қўшиб олинишига олиб келади. Р.Кунаров тадқиқотларига кўра “Тижорат банкларинда оқилона дивиденд сиёсатини амалга ошириш акциядорлар ва инвесторлар олдида ушбу банкнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ёрдам бериши билан бир қаторда тижорат банкининг капиталлашув даражасини оширишга имкон беради” 3 . Амалда тижорат банклари омонатлари ва депозитларига нисбатан тижорат банклари дивидендлари юқори бўлса ва дивидендларнинг тўлов даври қисқароқ бўлса, инвесторлар қизиқиш юқори бўлади. Натижада банк акциялари инвестицион жозибадор ҳисобланади ва қўшимча акцияларни номиналдан юқори бозор баҳосида жойлаштириш қўшилган капитал миқдори ошишига хизмат қилади. Бу борада 2016-2024 молия йилларидаги фаолият якунлари асосида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалга оширилган дивиденд тўловлари таҳлили оддий акциялар бўйича ниҳоятда паст эканлигини кўрсатади (1-жадвал). 1-жадвал Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 2016-2024 йиллар якунлари бўйича амалга оширилган дивиденд тўловлари таҳлили 4 Кўрсаткичлар 2016 2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023 2024 Оддий акциялар учун: 3,13% 2% 3,30% ~7,632% 0 0 0 0 0 Ҳисобланган дивидендлар (млн сўмда) 21656,57 28896,27 71350,16 353 686,59 0 0 0 0 0 Имтиёзли акциялар учун: 23% 23% 23% 23% 23% 23% 23% 23% 23% Ҳисобланган дивидендлар (млн сўмда) 1 555,72 1 616,9 1616,9 1616,9 1616,9 1616,9 1616,9 1616,9 1616 ,9 Юқоридаги таҳлиллардан аён бўлмоқдаки, оддий акциялар бўйича 2016-2019 йиллар якунлари бўйича дивиденд даражаси ниҳоятда паст. Дивиденд даражасини давлат қимматли қоғозлари ва корпоратив облигациялар бўйича таққослаганимизда ҳам буни кўришимиз мумкин. 2020-2024 йиллар якунлари бўйича оддий акциялар бўйича ҳеч қандай дивиденд тўлаб берилмаган. Мазкур ҳолат ўз-ўзидан таҳлил қилинаётган давр мобайнида оддий акциялар муомаласига жиддий эътибор қаратилмаганлигини кўрсатади. Натижада чекланган миқдордаги банк акциялари эркин муомалада бўлишига қарамасдан номинал қиймати 19 сўмлик акциялар фонд бозорида 10 сўм атрофида, яъни кескин паст баҳода сотилмоқда. Қўшимчасига инвестицион жозибадорлик пастлиги 3 Кунаров Р. Тижорат банклари дивиденд сиёсатининг таҳлили. // Иқтисод ва молия. 2021 йил, 4-сон. – Б. 36-41. 4 https://sqb.uz/uz/for-investors/shares-and-dividends-uz/ INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 361 ҳисобига Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш амалиёти ҳам тобора кечикмоқда. Банкнинг имтиёзли акциялари бўйича даромадлилик нисбатан юқори эканлигини алоҳида эътироф этишимиз лозим. Эмитент томонидан қисман дивиденд тўлаш ва фойданинг бир қисмини капиталлашувни ошириш орқали устав капиталига йўналтириш ҳар қандай эмитент каби тижорат банклари акциялари ликвидлилиги учун ҳам ижобий таъсир кўрсатмайди. Аксинча фойданинг катта қисмини дивидендларга йўналтириш эмитент акциялари учун реклама вазифасини ўтаб беради ҳамда акция курсининг ошишига ҳамда кейинги ҳар қандай қимматли қоғозлар эмиссиялари муваффақияти учун хизмат қилади. Шу боисдан истиқболда ҳар бир эмитент мазкур жиҳатга эътибор қаратиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Умуман тижорат банклари акциялари бўйича даромадлилик банк депозитлари ва омонатларидан юқори бўлиши ва дивидендлар ҳар чоракда тўлаб борилиши инвестицион жозибадорликни оширади. Натижада акциялар бозор баҳоси ошиши натижасида қўшимча акциялар эмиссиясининг номиналдан юқори жойлаштирилиши қўшилган капитал ҳажмининг ортишига хизмат қилади. Бу ўз навбатида арзон капитал жалб қилиниши ҳисобига иқтисодиётни молиялаштиришнинг ҳам арзонлашувига олиб келади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Қурбонов Р. Банк капиталлашув даражасини оширишда дивиденд сиёсатининг роли. // Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил. 2023 йил, 7-сон. - Б. 316-321. 2. Кунаров Р. Тижорат банклари дивиденд сиёсатининг таҳлили. // Иқтисод ва молия. 2021 йил, 4-сон. – Б. 36-41. 3. https://sqb.uz/uz/for-investors/shares-and-dividends-uz/